Хориждан Ватанга қайтган ТИТПнинг А. Жомий ноҳиясидаги бўлими собиқ раиси Талбак Рустамов билан суҳбат
- Талбак ака, Ватанга қайтганингиз билан табриклайман. Менимча, қайтганингиздан оилангиз ва фарзандларингиз ҳаммадан ҳам кўпроқ хурсанддир…
- Энг аввало, ўзим хурсандман. Оиладан йироқлик, кўп машаққатлар, оғир
кунлар, тўкилган тишлар, оқарган соч-соқоллар, буйрак, жигар касалликларига гирифтор бўлиш, юрак уришининг бузилиши, минглаб пушаймонликлар ва бошқа касалликлар… менга ТИТПдан қолган "мерос"лардир.
- Нима учун бу "мерос"ларни ТИТПга тегишли, деб ҳисоблайсиз?
- ТИТП, нафақат, менинг балки бошқа юзлаб кишиларнинг умиду ниятларини синдириб, барбод қилди. Юзлаб тожик ёшларининг йўлини йўқотишларига сабабчи бўлди, юзлаб кишиларнинг рўзғорини қора қилди. Халқни ҳозиргача сарсону саргардон қилиб, бегона юртларга чақираяпти. ТИТП "доҳий"ларининг макру фириблари билан мамлакатдан ташқарига кетиб қолган аъзолари ҳалигача партиянинг сотилган тарғиботчиларининг босими ва руҳий таъсири остида туришибди.
- Сотилган дейсизми? Кимларга сотилган? Далилингиз борми?
- Юзлаб далилим бор. Россия Федерациясида бўлган вақтимда сиёсат майдонидан тўлиқ йироқлашишга сўз бергандим. Шундай қилдим ҳам. Кабирий ва бошқаларнинг "амри маъруф"лари бошқа ёқда турсин, ҳатто ТИТПнинг номини эшитишни истамасдим… Лекин ғарибликда мени излаб топувчи ва Ҳукуматнинг ҳар бир ишига қаттиқ танқиду қаршилик кўрсатишни талаб қилувчи шахслар пайдо бўларди. Қўрқмайлик, зеро, бизни тилимиз бир бўлган катта мамлакат ҳимоя қилади. Мен таниган аксарият собиқ наҳзат аъзолари уларга: -Ўзингдан ҳам, катта мамлакатингдан ҳам безормиз. Бошқа бизни ишингизга аралаштирманг, - дейишарди.
Шахсан ўзим Эрон Ислом Республикаси ТИТП фаолиятидан манфаатдор ва маблағ ўтказишига икки карра ишонч ҳосил қилдим.
- Нега икки марта?
- Ҳозир шарҳлайман. Ёдимда, 1997-1998 йиллар қандайдир "шартнома" асосида тожик ёшларини Эрон Ислом Республикасида дин илмини ўрганиш учун даъват этишарди. Аммо ТИТП аъзолари имтиёзлардан кенгроқ фойдаланишарди. Бу фурсат ва имкониятдан мен ҳам фойдаланиб, 1999 йили укам Рустамов Шамсулло Зуҳуровични диний таълим олиш учун у ерга жўнатдим. Зеҳни ўткир ва зийрак бўлган Шамсулло Теҳрон шаҳри мадрасаларидан бирига қабул қилинди. 2000 йилнинг ёзги таътилида уйга қайтди. Бир йил мобайнида ўзини тутиши, фикрлаши ва характери буткул ўзгариб кетганди. Мулойимлигу сокинлик ва яхши гаплар билан шариат рукнлари доирасидаги нарсаларни биз - оила аъзоларига тушунтиришга ҳаракат қиларди. Диний қадриятларни қай даражада ўзлаштирганини билиш учун уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Гапларидан уни тожиклар учун бегона бўлган мазҳабга мойил этганликларини англаб етдим. Зеҳни ва тафаккурига шу қадар таъсир ўтказишгандики, ўзининг ота-боболари мазҳабини инкор этарди. Шундан сўнг, уни қандай баҳона билан бўлмасин, Эронга кетишдан қайтаришни ният қилдим.
- Бунинг уддасидан чиқа олдингизми?
- Ҳа, лекин кўп қийинчиликлар билан: паспортини яширдим. Мазҳабий тарғибот тафаккурига шу қадар таъсир ўтказгандики, руҳий касалликка дучор бўлди. Ҳалигача уни даволаяпмиз. Мазҳабфуруш бўлгандан руҳий касал бўлган яхшироқдир.
- Яхши, энди сизнинг сиёсий фаолиятингизга ўтсак. Уни қачон бошлагандингиз?
- Тинчлик келишуви имзолангандан кейин, партия фаолиятини бошладим, яъни ТИТПнинг аъзоси бўлдим. Олий маълумот ва ихтисосим ҳам йўқ эди. Ўрта мактабни зўрға битирганман. Етарлича дунёвий саводим йўқ, Қуръон оятларидан бироз хабардор эдим. Уларнинг маъносини ҳам тўғри англамасдим, зеро, араб тилини билмасдим. Араб тилини билмасанг, Қуръонни фақат ёддан айтишинг мумкин, холос. Қуръонни "қориазёд" қилиш, асл жавҳар ва унинг маъносини билмаслик бадбахтликларга сабаб бўлади.
Аввалига оддий аъзо эдим, сўнгра партия фаолларидан бирига айландим. Аста-секинлик билан ТИТПнинг А.Жомий ноҳиясидаги бўлими раиси вазифасига тайинлашди. Партия жамият тараққиётида ҳеч қандай ҳиссаси йўқлигини, низомномасининг асоси фақат маънавий, диний тезислардан иборат эканлигини англасам ҳам, партия раҳбариятининг топшириқлари билан одамларни аъзоликка жалб қилардим. Бу иш мушкуллик билан амалга ошарди.
Парламент сайловлари ўтказилган 2015 йилгача ТИТП, аллақачон, ўзини бир неча марта ёмонотлиқ қилганди. Мирзо-Жаганинг Тавилдара ноҳиясидаги исёни, Рашт ноҳиясининг Камаров дарасида Али Бедакий ва мулло Абдулло қуролли гуруҳлари томонидан 30 нафардан зиёд оддий аскарларнинг ўлдирилиши ва ҳоказолар. Бу жиноятлар халқ орасидаги тарғибот ишларимизни анча мушкуллаштирди. Статистикамизда қўшиб ёзишга мажбур бўлардик. Яъни аъзоларимиз сонини ёлғондан ошириб кўрсатардик. Раҳбарларимиз марказда ҳам шуни исташарди ва тақозо этишарди.
- Халқнинг бу амалларингиздан хабари йўқ эдими?
- Йўқ, бехабар эди. Хабар топган пайтларида соқолимни юлишларига бир баҳя қолди. Ёдимда, ноҳиянинг 10-15 нафар аёли Ҳукумат биноси ёнида мени тутишиб, бири соқолимдан тортиб: - Нима учун мени ТИТП аъзолари рўйхатига ёздинг? - дея дод солди. Бошқа аёллар ҳам унга қўшилиб анча таҳқирлашди. Зеро, ҳақиқатдан ҳам, уларни мен ТИТПнинг аъзоси сифатида қайд қилганимдан хабарлари йўқ эди. Тарғибот ишларимиз кўп қийинчиликларга рўпара келарди. Биз ТИТПнинг сўнгги 10-15 йилдаги фаолияти натижаларини кўрсатишимиз керак эди. Лекин нимани кўрсата олардик? Кўзга ташланадиган бирор натижа йўқ эди. Хориждан келган маблағлар раҳбарларимизнинг чўнтагига кирарди. На йўл, на мактаб, на кўприк, на корхона қурдик. "Амри маъруф" ва ёлғон фатволар билан халқнинг ҳожатини чиқариш мумкинми? Шунинг учун ишимизнинг охири шармандалик эди.
- Бу борада яна қандай омиллар ишингизга тўсқинлик қиларди?
- Наҳзат фаоллари ва раҳбарларининг фисқу фасодга қўл уришлари. ТИТПнинг юқорида турган баъзи шахслари айш-ишрат, зино, гомосексуализм (ТИТПнинг Турсунзода ва Восе ноҳияларидаги раҳбарлари назарда тутилаяпти), жодугарлик ва хотин-қизларни жинсий алоқага мойил этиш каби жирканчли амалларга қўл уришиб, буларнинг барчасидан халқ хабар топди. Баъзилар, жумладан, ўзим ҳам бу органларнинг иши ва ТИТПни ёмонотлиқ қилиш учун бажаришаяпти, деб тахмин қилардим. Аммо аста-секин ҳамма ишонч ҳосил қилди. Зеро, агар шундай нарса юз бермаса, видеоёзувлар қаердан пайдо бўлиши мумкин? Бу шармандалик эди. Бироқ ТИТП раҳбарлари аъзоларини бундай уятли амаллардан қайтариш ва тарбиялаш ўрнига, аксинча, уларни ҳимоя қилишарди. Зеро, уларнинг ўзлари бундай амалларга қўл уришарди. Буларнинг барчаси халқнинг бизга нисбатан нафратини оширган ишончли далил эди. Шу туфайли, 2015 йилнинг март ойида бўлиб ўтган сайловда ТИТП А.Жомий ноҳиясида битта ҳам овоз олмади.
- Сиз ТИТП мағлубиятининг сабабларини яна нимада, деб биласиз?
- Бир ҳақиқатни айтиб ўтишим керакки, 80 нафарга яқин аъзоларнинг парламент сайлови арафаси ва ўтказилганидан кейин, Кабирий ва ТИТПдан кўнгли қолган эди. Гуруҳ-гуруҳ аъзоларимизнинг сайлов куни ТИТПга қарши овоз берганликларига ўзим гувоҳ бўлгандим. Зеро, партия ёмонотлиқ бўлган эди. Аксарият наҳзатчилар аввалдан яхши йўлни танламаганликлари, ишнинг оқибати хайрли эмаслиги, ундан қон, куйик ва даҳшат ҳиди келаётганини билишарди. Лекин ўзимизни "ҳаммаси яхши бўлиши керак", деган ботил ишонч билан овутардик. Минг афсуски, тўкилган сувни қайта тўплаб бўлмайди.
- Қилган ишингиздан қаттиқ пушаймонга ўхшайсиз?
- Урфиятда: "Вақт - адолатли ҳакам", - дейишади. Ҳақиқатда, ўтган вақт ёлғонлар устидан пардани кўтариб, ҳақни ҳақдорга етказди. Ўтмишда содир этган хатоларимни англаб етган одам сифатида узун тунлар ўзимни таъна қиламан. Зеро, мен ҳам бир вақтлар ўз илдизларига болта урган ўша ақли ноқислару шарафсизлар қаторида экстремистик, радикал исломий ақидалар тарғибот-ташвиқоти ва исломий жамиятга айлантириш ҳаракатида эдим. "Озодий" майдонида қўзғолон кўтариб, Ленин ҳайкали билан жанг қилган биз мухолифлар гоҳида бир-биримиздан мақсадимиз нима эканлиги, яна қандай шиорбозлик қилишимиз, кимнинг номини айтишимиз, кимни истеъфога жўнатишимиз ҳақида сўрардик. Соқолли ва мўйсафидлар бўлган митингчиларнинг 90 фоизи асил воқеани билмасдик. Чўпон қаерга бошласа, ўша ерга кетадиган подага ўхшардик, нимани исташимизни билмасдик. Хуллас, йўлимизни йўқотган эдик.
- Митинглардан кейин қандай режаларингиз бор эди?
- Ленин ҳайкалини қулатгандан кейин уйга қайтган эдим. Республикада вазият аста-секинлик билан мураккаблашиб бораётганди, жанг тарғиботчилари "ўз йўлимиздан қайтмаслигимиз" тўғрисида амр беришганди. Лекин бу қандай йўл, қандай тадбир экани ва кейинги режамиз нималигини билмасдик.
1992 йил бошланди. Баҳор фасли, деҳқон аҳли белини маҳкам боғлаб, экин экиши керак. Аммо ТИТП тарғиботчилари пайдо бўлишди-ю, асил деҳқонлар ва тоғлик содда тожик эркакларни юз минг фирибу найранг ва иғво билан яна пойтахт майдонларига тортишиб, чодирлар қуришди.
- Наҳотки, сизларни хатардан огоҳлантирадиган бирор киши чиқмаган бўлса?
- Домулло Ҳикматуллои Тожикободий марҳум укаси билан наҳзатчилар найрангларидан огоҳ эдилар, ҳаммани: - Бу шайтоннинг йўли, қайтинг. Халқ хавфсизлигига халал берманг. Бунинг оқибати яхши бўлмайди. Бу ишингизнинг Ислом динига алоқаси йўқ, - дея огоҳ қилишарди. Бундай чақириқлари учун баъзи жоҳил наҳзатчилар уларни ўлдиришга тайёр эдилар.
ТИТП томонидан биринчи бўлиб "Садои мардум" газетаси бош муҳаррири Муродулло Шерализоданинг қони ноҳақ тўкилгани, Рўдакий ноҳиясида бир неча киши, Вахш ноҳияси баъзи маҳаллалар аҳолисини ваҳшийларча қатл этишганидан кейин, биродаркушлик уруши аланга олди. Бу барча даъвату митингбозликлар нима билан охирига етганини ҳамма билади. Тожикистон иқтисодиёти ўн йиллаб таназзулга юз бурди, ўн минглаб кишилар ўлдирилди, миллион нафардан зиёд киши уй-жойсиз, қочқин ва сарсон-саргардон бўлди…
Наҳзат раҳбарлари ўзларини гуноҳкор санамаганликлари, "тақдир" ва "пешонасига ёзилган", деган гапларни илгари суришгани ва шундай қилишда давом этишаётгани таажжублидир. Яъни қилган ишларини тақдир ва шайтоннинг зиммасига юклашади.
- Сиз ҳам сайловга ўз номзодингизни қўйгандингиз, шундайми?
- Ҳа, бу сайловда менинг номзодим ТИТП томонидан халқ вакили сифатида қўйилган эди. Мен ўрта маълумот билан вакилликка даъво қилмасдим. Гоҳида ёлғизликда ўзимдан-ўзим сўрардим: -"Модомики, ТИТП мен каби номзодларни вакилликка илгари сурса, эртага нима бўларкан (кулади)?
- Сизни бу ҳақда ақидангизни билдиришга нима мажбур қилди?
- Бошқа одамлар каби оғзимга қулф солиб, сукутни ихтиёр қилсам ҳам бўларди. Лекин бундай қила олмадим. Зеро, ўз Ватанимизга нисбатан бунчалик ҳурматсизликдан кейин, наҳзат партияси аъзолари бу марта ношукрлик қилмайлик. "Қийшиқ ўтиргину тўғри сўзла", - дейишади. ТИТПдан ҳеч қандай манфаат йўқлигини ўз кўзим билан кўрдим. Бу хориж томондан ташкил этилган партиядир. Бизга у фақат ва фақат бадбахтлик келтиради.
- Беш-олти нафар тожик ёшларининг Ғарб давлатларида Тожикистонга қарши шиорлар билан чиқишлари далилига қандай шарҳ берасиз?
- Шахсан 2 пуллик маблағ эвазига Европанинг кўча-ю пасткўчаларида қўлларига шиору плакатлар кўтарган ҳолда, ватанини йўқотган дарвиш каби доду фиғон солувчи бу 2-3 нафар гумроҳ кимсаларни қоралайман. Уларнинг барчаси ўрта мактаб ва мадрасадан ташқари бирон олий муассасада таҳсил олишмаган. Уларни сиёсатга ким олиб кирган?
- Айни пайтда нима иш билан машғулсиз?
- Оилам ва ёру дўстларимнинг таклифи билан қайтганимдан сўнг, 3 ойдирки, ризқу рўз ортидан фарзандларим ва яқинларим қуршовида яхши кун кечирмоқдаман. Бирон босимни ҳис қилмадим. Аксинча, атрофдагилар оиламнинг ёнига қайтганимни хурсандчилик билан қабул қилишди ва ҳар бир киши тожикларга хос одатга биноан, хабар олишга келмоқда.
- Бошқаларга нисбатан қандай истакларингиз бор?
- Кабирий ва ТИТПнинг бошқа раҳбарларининг дўсти бўлган давримда уни сиёсатчи ва узоқни кўра биладиган шахс, деб ҳисоблардим. Лекин минг афсуски, хато қилган эканман. Бугун у оила аъзолари билан кайфу сафога берилган, унинг алдовларига ишониб, жиноятларга қўл урганлар эса, виждону имон азияти ва зиндон азобини тортишмоқда. Унинг фарзандлари Европада қимматбаҳо машиналарда юришади-ю, буларнинг фарзандлари рўзғорнинг мушкулликларига гирифтор бўлишди. Менинг азиз ва ҳурматли биродарларим, бу "гумроҳ доҳий"нинг ортидан бошқа борманг, ўз миллатингиз, Ватанингиз, уй-жойингизга хориждан туриб тош отманг. Ҳеч қандай бегона жой биз учун Ватан, Тожикистон бўла олмайди. Ўз Ватанингизга қайтинг!
-Самимий суҳбат учун раҳмат!
Нашриядан: Рустамов Талбак Зуҳурович, 1962 йилнинг 13 февралида Ҳисор ноҳиясида туғилган, А.Жомий ноҳияси Дўстий қишлоқ жамоатининг Гулистон қишлоғида истиқомат қилади, миллати тожик, маълумоти ўрта, ТИТПнинг А.Жомий ноҳиясидаги бўлими собиқ раиси, 2015 йилдаги парламент сайловларидан сўнг, "Муҳожир" йўналиши бўйлаб қочиб, 2017 йилнинг охирида Ватанга қайтди.
Хуршеди Зафар.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари, Тожикистон шарафли халқининг ўз пешвоси олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашлари самараси ўлароқ, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Жаҳон миқёсида мустақил Тожикистонимиз сайёҳлар ташрифи учун энг хавфсиз мамлакатлар сирасига киритилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.
Муфассал...
Ёхуд полиомиелитнинг олдини олиш хусусида
Ота-оналар учун фарзандларининг саломатлиги биринчи ўринда туради. Зеро, соғлом бола миллатнинг келажаги, соғлом жамият пойдеворидир. Бу тўғрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий мажлисига йўллаган Паёмида ҳам алоҳида таъкидланган.
Мамлакатимизда ҳам болалар соғлиғини сақлаш йўлида бир талай ишлар
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015