Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 29 Март 2017 Кӯришлар: 2707
Печат

 

e shukur 2017ҲОЛАТ

Маҳзунли кечалар, майин кечалар,

Сиёҳранг дардлардан ғамбода кўнгил.

Бир бора «оҳ» уриб дил ўзанига,

Бу ғаддор дунёга қўл силтаб қўйгил.

 

Жунунваш тунларнинг эркатойлари,

Жунун дарёсидан сув ичолмаслар.

Ишқнинг деворидан ошмоқлик учун,

Дуннинг хуморидан воз кечолмаслар

 

Барчаси ўткинчи, барчаси рўё,

Барчадан қолгандир, жулдур алмисоқ.

Наҳот, бирор дилда йилт этмас зиё,

Наҳот, одамийзот бўлса қўғирчоқ.

 

ҲИСОР ҚАЛЪАСИ

Қадим замонлардан қадимий китоб,

Ҳисор қалъа бўлиб, тик турар бунда.

Ҳисор тоғларидан эсган шамоллар,

Зангор куртак бўлиб қулф урар ҳар кун.

 

Замин замон бўлиб эврилаверар,

Асрлар сабоси қайдан келажак?

Қақойижодунинг сағирбачаси,

Ноилож қабрга бўйин сунажак.

 

Қадимий саболар тинмайди ҳамон,

Сўнмайди бу юртнинг гўзал сабоҳи.

Ҳисор қалъа анчайин буюк китобдир –

Асрларнинг битмас, туганмас оҳи.

 

***

Фалакда мезонлар қабоғи осиқ,

Дард тутган аёлдек инграр безабон.

Кўзлари қабариқ, қўллари очиқ

Тириклик заминда ҳамон нотавон…

 

На дайри фаноси хабардор ундан,

На-да дайри само хабар топади.

Энг улуғ кундан хабардор сабо,

Туннинг юрагига қараб чопади.

 

Кенгайиб борадир атроф-жавониб,

Кенгайиб боради дилнинг ҳудуди.

Бир «оҳ»дан дунёси кетар ситилиб,

Қўшиқ айтганида мозорлар субҳи.

     

***

Бурунгидек ҳеч ким тан олган эмас,

Дунёнинг заҳролуд қабоқларини.

Ҳозиргидек кундуз тун бўлган эмас,

Ҳеч ким унутганмас сабоқларини.

 

Дарёлар куйлайди бунда ғамангез,

Тоғлар ғурурини еллар емирган.

Бир сиқим тупроқни унутдилар тез,

Ишонч деворлари секин кемрилган.

 

Умр айвонида юрар ивирсиб,

Эътиқод нелигин билмаган зотлар –

Тийрамоҳнинг маъюс кўчаларида

Ишқ қадрини билмас хонасаллотлар...

 

НАДОМАТ

Осмонларда кезар бедорлик,

Ҳайрон бўлиб боқар рўёга.

Мезонлар ҳам дор бўлолмади,

Армонларга тўлиқ дунёга.

 

Бағрин тилиб қочар яланглик,

Ялангликда куффорий ҳислар.

Жин кўчалар - эмас абадий,

Абадиймас аларнинг рақси.

 

Талвасага тушиб йиғлайди,

Тонг саҳарда оқсоч болалар.

Оналари безор улардан,

Гуноҳлари кетган болалаб.

 

Қай бирини танлайди энди,

Ҳислари йўқ, кетгандир занглаб.

Рост дегани рўё эканми?

Ростин билган мозорлар титрар.

 

Не қиларин билмайди аёл,

Қора шоли қайларга итган.

Алдаб келди ўткинчи хаёл,

Момолари юз буриб кетган.

 

Не қиларин билмайди аёл,

Замҳарирнинг сокин кечаси.

Илк мартаба қичқира бошлар,

Сукунатнинг кичик парчаси.

 

ИСТАК

Шундай йиғласангки, ҳатто, кўз ёшинг,

Минг йиллик йўллардан ҳориб келсалар.

Раҳмат назари-ла боқса,  Илоҳинг,

Сенга эргашолса телбалар…

 

Телбалик нелигин англаб етолсанг,        

Мозорлар у кундан этсалар огоҳ.

Дунёдан бир банда каби кетолсанг,

Кутса қучоқ очиб сени маҳшаргоҳ.

***

Тоғлар садосига қоришиқ туман,

Алвидо айтади ўтган умрига.

Ям-яшил майсалар тиловат қилар,

Миллионлаб асрлик тоғ сукутига.

 

Ҳамон сукут сақлар боботоғларим,

Ҳамон билолмасман дарёлар тилин.

Шамоллар жонсарак, ҳамон безовта,

Ҳамон англолмадим аларнинг сирин…

                              

МАНЗАРА

Тунги ибодатдек сирли ҳаяжон,

Руҳимнинг қатига сингиб кетади.

Кўкдан инганида осмоний ҳислар,

Бургут нигоҳида акс этади.

 

Қаддини дол этмас маъюс дарахтлар,

Тўрт фасл аларнинг барчаси тирик.

Аслида юзларин кўкка қаратмас,

Аслида сужудда тилсиз нигоҳлар.

 

Кўкдан инаверар сирли ҳаяжон,

Такрор бўлаверар асрий бу одат,

Зикр қилаверар қор учқунлари,

Давом этаверар буюк ибодат…

Эркин Шукур.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Асрларга татигулик лаҳзалар

 

Ёхуд Миллат пешвоси раҳбарлиги остида амалга оширилган бунёдкорликлар хусусида

Роппа-роса 27 йил муқаддам тожиклар давлати мустақилликка эришиб, ўз герби, байроғи, мадҳияси ва ҳудудий бирлигига эга бўлди. Бу, халқимиз учун чиндан ҳам олий туҳфа эди, десак янглиш эмас.

Аммо истиқлолиятнинг илк йилларида Парвардигорнинг бу бебаҳо неъматига ношукрлик қилганлар ҳам топилиб, мамлакат баъзи ноҳияларида тўполонлар чиқишига сабаб бўлдилар ва шунда мустақил давлатимиз

Муфассал...

Миллат пешвоси эзгу анъана маъракасини бошлади

 

24 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясида табиатнинг уйғониши арафасида эзгу анъана сифатида мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш билан кўчат ўтқазиш ва баҳорги экиш ишлари маъракасини бошлаб берди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2280955

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8959961
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
869
2939
36149
8891591
90731
125971
8959961

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.190
Бугун: 21-12-2025 07:24:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015