Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 16 Апрел 2015 Кӯришлар: 2972
Печат

 

ot yiglaganИнсоннинг болаликда эшитганлари ҳеч қачон ёдидан кўтарилмас экан. Онам унчалик саводли бўлмасалар-да, лекин эртак, ривоят ва бошларидан кечирган турли хил ҳикояларни маромига етказиб сўзлаб берардилар. Бундай эртак ва ривоятларни кўпинча қишнинг узун тунлари биз ака-укалар иссиқ кўрпага ўралганча, мароқ билан тинглардик.

Хотирамга абадий муҳрланиб қолган ўша воқеия ҳикоялардан бирини ҳукмингизга ҳавола қилмоқчиман.

Она томондан бобом Зомин районида туғилиб, ўз замонининг саводли кишиларидан бири бўлган. Шунингдек, бобом анча нуктадон, диёнатли, халқсевар киши бўлган эканлар. Ўтган асрнинг 20-йилларида ёш Шўролар давлати идораларида масъул лавозимларда ишлаган. У даврларда одамларнинг асосий улови  от экан. Дарвоқе, Зомин томонларда бизнинг Шаҳристон ва Истаравшан ноҳияларидек қишлоқлар, овуллар жуда кўп бўлган. Бобом шу қишлоқларга ҳукумат ишлари юзасидан ўзларининг тўриқларида бориб турганлар.

Онамнинг айтишларича, бобом бу жонворни жуда яхши кўрганлар, ўзи емай, унга едирган, яхши парваришни канда қилмаганлар. Табиийки, от буни ҳис этиб, бобомга меҳр қўйган. У кишининг овозини етти чақиримдан ҳам эшитиб: «Мен бу ердаман», дегандек кишнаркан.

Зомин ва бошқа жойларда бобом бу от билан кўпкари чопганда, ҳеч қачон совринсиз қолмаган. Ўша йиллари бобом ҳали қирқ ёшга ҳам тўлмаган экан. Айни вужудидан куч ёғилиб турган паллада бобом касал бўлиб қолади. Кўп ётиб қолмай, уч кун ичида вафот этади.

Энг таъсирли томони шундаки, у киши миниб юрган ўша тўриқ ҳовли ўртасидаги жаккамихга (жаккамих – арча ёки қаттиқ дарахтдан йўнилган каттакон қозиқ) боғланганча, эгаси касал бўлгандан буён ем-хашакка умуман қарамайди. Соҳибининг вафотини сезгач, кўзларидан ёш шашқатор бўлиб оқади.

Таъзияга келган одамлар аввалига отнинг бу ҳолатини унчалик сезишмади. Қачонки тобутни кўтариб, ҳовлидан чиқаётганларида, жонивор от икки олдинги оёқларини кўтариб чунонам қайғули кишнайдики, шунда бу айрилиққа чидай олмаган отнинг йиғлаганини ҳис қиладилар. Дарҳақиқат, ўша куни от эгасининг ўлимидан қаттиқ изтироб чекиб йиғлаган экан.

Онамнинг бу ҳикоялари қачон эсимга тушганда, бу забонсиз жониворнинг одамларга бўлган меҳри беқиёслигидан ҳайратга тушаман. Ахир, Хоразм шоҳи Жалолиддин Мангубердини ёв қўлидан қутқариб чиққан шу от эмасми? Ёки Алпомиш зиндондан, севган ёри Барчинойни рақиблар қутқусидан ажралиб ёрига етиштирган шу Бойчибор эмасми? Гапимнинг интиҳосида шуни айтмоқчиман, инсон зотига нисбатан шунчалик меҳру садоқатни қайдан олгансан, эй тили йўқ жонивор?!.

 

Бозор Норқулов,

Шаҳристон ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

НАВБАТДАГИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон кубоги турнирининг навбатдаги ярим чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг мазкур босқичида 8та олий, 7та биринчи ва битта иккинчи лига жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги жуфтликларга тақсимланди: "Истиқлол" (Душанбе)-ЦСКА "Памир" (Душанбе), "Локомотив-Памир" (Душанбе)-"Исфара" (Исфара шаҳри),

Муфассал...

Конституция – халқимиз қасамёди

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига сафари кунларида Конституция-халқимиз қасамёди санасини нишонлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.   Тожик халқи тарихида давлат мустақиллигининг дастлабки босқичида ва ана шу мураккаб даврда илк бор умумхалқ сўрови (референдуми)ни ўтказиш йўли билан мамлакатнинг янги Конституцияси қабул қилинди(1994 йил) ва унинг асосида икки палатали касбий парламент амал қила бошлади. Ана шу асос бўйича

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2638300

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10444172
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
84
9181
84
10391553
179684
161581
10444172

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.32
Бугун: 30-11-2026 00:27:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015