Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 06 Феврал 2015 Кӯришлар: 963
Печат

 

iskandar mahmadalievОлийгоҳни тамомлагандан кейин бошқа ихтисосни танлаганлар жуда кўп. Бундай мисоллар кам эмас: Гуржистон адиби Нодар  Думбадзенинг мутахассислиги иқтисодчи, Чингиз Айтматов – зоотехник, рус ҳажвиячиси  Михаил Задорнов – космонавт, ёзувчи Фазлиддин Муҳаммадиев - шифокор, шоир Муҳаммад Ғойиб физика факултети битирувчиси…

 Тажрибали журналист, Тожикистон Ҳукумати нашри «Халқ овози» газетасининг масъул котиби Искандар Маҳмадалиев  ҳам шундай кишилардан бири. Искандар 1989 йил Тожикистон давлат университетининг физика факултетини битиргач, тақдир ҳукми билан журналистика майдонида фаолият юритаётганига ҳам чорак аср бўлибди.

Яқинда ҳамкасбимиз билан бўлган суҳбатни ўқувчилар эътиборига ҳавола этамиз.

-Нима сабабдан физика факултетини танлагансиз?

-Ўрта мактабни битиргандан кейин акаларимнинг истак ва кўрсатмалари билан ҳужжатларимни Тожикистон давлат университетининг иқтисод факултетига топширдим. Мандатдан ўтолмадим, тушкунлик билан қишлоққа қайтмоқчи бўлдим. Университетнинг физика факултети устози Ҳамзаев мени ниятимдан қайтарди: -Ўғлим, шошилма, яхши баҳо олибсан, бизнинг факултетга кел, - деди у. Муаллимнинг гапларига рози бўлдим…

-Бўлмаса, нега иқтисодиёт?

- Мактабда яхши ўқирдим. Барча фанлардан «аъло» баҳо олардим. Аслида, ҳаммасидан ҳам адабиётни яхши кўрардим. Касбий муаллимларимиз бор эди. Тағайбек Эламонов (математика), Маҳмуд Суюнов (она тили), Жўрақул Ажибов (адабиёт), Янгибой Муқимов (география) ва бошқа бир қатор ўқитувчилар астойдил дарс ўтардилар. Улар етук устозлар эдилар. Бахтимизга, ўша пайтлар чекка жойларда   ҳам касбий муаллимлар жуда кўп эдилар…

Кўнглим шоир бўлишни истарди. Ёшликда шоирликни касб, деб билардим. Лекин  акаларим  сен иқтисод факултетига ҳужжат топширасан, деб маслаҳат беришди. Чунки уларнинг фикрича, бу факултетни битирган одам жамиятда мартабали бўлиб, яхши яшарди. Йўқ, дея олмадим. Чунки бизнинг халқимизда катталарни ҳурмат қилиш вожибдир…

-Физика факултетидаги таҳсил қандай кечди?

-Мен физика ва математика  фанларини яхши билардим. Шу боисдан, бу соҳада ўқиш менга қийинчилик туғдирмасди. Факултетимизда иккита - тожикча ва русча гуруҳлар бор экан. Мен тожикча гуруҳни танладим…

-Тожикча гуруҳда таҳсил олиш сизга қийинчилик туғдирмадими?

- Бизнинг  қишлоғимизда, Восе ноҳиясининг Таи Жар(ҳозирги Ҳулбек)да тожик ва ўзбеклар сон жиҳатдан тенгдирлар, яъни эллик фоиз тожик бўлса, қолган эллик фоизи ўзбекларни ташкил қилади. Болалигимдан тожик  тилини яхши ўзлаштиргандим. Бошқа жойларни билмадим, лекин Кўлоб - ажойиб  жой. Бу ерда яшовчи турли миллат вакиллари тожик тилини бошқаларга қараганда, яхши билишади. Бу ўлканинг ўзбеклари тожик тилини она тиллари каби эъзозлайди ва  ўзлаштиришади…

-Университетдаги дастлабки синов қандай бўлди?

-Бир ойлик ўқишдан кейин ҳурматли устозим Тошбой Бобоев (у пайт умумий физика кафедраси доценти) китобдан вазифа бериб, ўқинглару кейин ўқиганларингни (0,5 ҳажмли саҳифада) ёзинглар,- деди. Мен матнни кўздан кечириб, ёзишга тушдим. Топшириқ ўрта мактаб дастуридан бўлиб, уни ижро этиш мен учун қийин эмасди.

Ўн дақиқадан кейин муаллим варақларни йиғиб олди. У бизга бошқа вазифа бериб, ёзганларимизни ўқишни бошлади. Бир неча дақиқадан кейин  сўрадилар:

- Маҳмадалиев Искандар ким?

Хато қилдиммикан, ўйладим ўзимча. Муаллим ёзиш услубимдан тожик эмаслигимни билибди. Аудиторияда пашша қанот қоқмасди.

- Мен, - деб ўрнимдан турдим.

- Ўрта мактабни қайси тилда битиргансиз?

- Ўзбек тилида…

- Сиз ўтиринг, бошқалар жойидан турсин…

Бирданига 23 нафар талаба янги машқ қилаётган аскар мисоли ўринларидан турдилар. Муаллим хулоса қилди:

- Бу боладан ибрат олинглар, Искандар ўн йил ўзбек тилида ўқиган бўлса-да, фикрини сизлардан яхшироқ баён этибди…

Устоз Тошбой Бобоев баҳоси менинг руҳиятимни кўтарди…

1983 йил Шўролар Ҳукумати қарори қабул қилинди. Энди олий ўқув юртларидан ҳам аскарликка олишарди. 1983-1985 йиллар Мўғулистонда ҳарбий хизматни ўтадим. Шу сабаб, икки йил ўқишдан узоқлашдим.

- Университетни битиргандан кейин қаерга бордингиз?

- Бир муддат  Душанбе шаҳридаги «Хизмат» концернида кичик илмий ходим бўлиб фаолият юритдим. Лекин физика факултети билан ҳамкорликни узмадим. Афсуски, 1990 йил феврал ойидаги воқеалар режаларимни кўкка совурди. Вазият тобора нотинч бўлиб борарди…

Ўша йилнинг кузида «Кулябская правда» газетаси таркибида  ўзбекча тўрт саҳифа ташкил этилди. Устозим  Жўрақул Ажибов ва газета бош муҳаррири Ҳайдар Жўраев мени Кўлобга чақиришди. Мен ҳеч иккиланмай Кўлобга йўл олдим. Ва 1990 йил охирида беихтиёр журналистика қозонида қайнай бошладим.

- Кўлоб ўз фарзандини қандай кутиб олди?

- Барча фарзандлари каби. Бу орзулар шаҳрида 1992 йилгача  хизмат юки елкамда бўлди. Нотинчликларга қарамасдан, ижодий фаолиятим яхши эди. Кўлобда журналистика касбининг нозикликларини ўргандим. Бахтимга «Роҳи Лениний» ва «Кулябская правда» газеталари идораси бир бинода жойлашганди. Шу қўшничилик туфайли  бир вақт ичида бир қатор забардаст тожик адиб ва журналистлари Ашур Сафар, Саиджон Ҳакимзода, Қувватали Холов, Сафармуҳаммад Аюбий (руҳлари шод бўлсин), Ҳақназар Ғойиб, Нозир Ёдгорий, Рустам Одинаев, Турко Дикаев ва бошқалар билан танишдим. Кўнгилтортар суҳбатлару ўтиришларни ҳалигача кўз олдимга келтираман.

Буюк адиб Максим Горкий таъбири билан айтганда, «Кулябская правда» мен учун бир бир университет  эди…

- Нима учун Кўлоб шаҳрини тарк этдингиз?

- 1992 йилнинг январ ойида «Кулябская правда» газетасининг ўзбек бўлими мустақил газета сифатида икки ой «Элчи» номи билан чоп этилиб,  собиқ Кўлоб ва  Қўрғонтепа вилоятларида тарқатиларди.

Вазият тобора қийинлашиб борарди. Қўрғонтепа вилоят ҳукумати  бизнинг ижодий ҳайъатимизни Қўрғонтепа шаҳрига таклиф этди. 1992 йилнинг март ойидан 1993 йилнинг охиригача газета «Элчи» номи билан  нашр этилди ва Қўрғонтепада газетани  журналист Шоимназар Омонов бошқарарди.

1993 йил март ойида «Элчи» газетасининг номи ўзгартирилиб,  уни «Дўстлик» деб аташди. Мен газетанинг масъул котиби эдим. Редакцияда журналистлар Яхшибой Пирматов, Худойберди Қодиров, Солижон Комилов билан 7 йил фаолият юритдим. Энг оғир кунлар ҳам аста-секинлик билан ортда қолди…

- Пойтахт сари йўл олишингизга ким сабабчи бўлган?

- (Кулади). 2000 йилнинг сентябр ойида эски танишларим, устозлар  Жўрақул Ажибов ва Ҳайдар Усмонович таклифи билан Душанбе шаҳрига келдим. Ва ишни «Халқ овози»  газетаси мухбири сифатида бошладим. Толеим баландлик қилди. Бу муқаддас даргоҳда республикамизнинг таниқли журналистлари, бадиий калом дарғалари Ўлмас Жамол, Турғун Дадабоев, Абдулла Насриддин, Ёқубжон Абдуманнон, Эркин Шукур, Абдулло Саид, Гулнора Муродалиевалар билан бирга ҳамкорлик қилдим.

Шоир ва  ёзувчилар, республикамизнинг фахрий қаламкашлари  Қосим Мамажонов, Турон Тўйчиев, Мухтор  Баҳриддинов, Исмоил Муҳсинов, Восит Муҳаммедов, Жамолиддин Тошматов, Сулаймон Эрматов, Жамшид Пиримов ва бошқалар билан суҳбатлар менга қанот бағишлади. Бу мактаб ҳам мен учун жуда фойдали эди….

- Муштарийлар билан алоқангиз қачондан бошланган?

- 1990 йилдан, дастлабки бадиа ва ҳикоялар ёза бошлаган пайтдан бошлаганман. Кейинроқ очерку эсселарим чоп юзини кўрди. Кундан-кунга ва ойдан-ойга ижод қилиш пайидаман. Ўзимга ишончим ортиб бормоқда…

-Фикримча, биринчи мажмуангиз чоп этилгандан кейин ўзингизни бардам ҳис қилмоқдасиз.

-Ҳа, шундай, хурсандман. Газета саҳифаларида чоп этилган материаллар инсонни хурсанд қилса-да, лекин уни китоб шаклида кўриш бошқача экан. Каминанинг «Чекматош» мажмуаси ўнта ҳикоядан иборат. Кейин устозлар Жўрақул Ажиб, Ўлмас Жамол ва Умар Алийлар қистови билан бу китоб чоп юзини кўрди. Агар уларнинг маслаҳатлари бўлмаганда, мумкин бугун бу тўплам бўлмасди ва ёки у бир неча йилга орқага ташланарди. Шундан кейин ҳар бир ёш ижодкорга  ғамхўр ва маслаҳатчи устоз керак экан, деган хулосага келдим. Маслаҳатчи - йўл кўрсатувчи бўлса, албатта, мувафаққиятга эришилади…

- Ижод халтасида қандай гавҳарларингиз бор?

- Ҳозирча  чопга тайёрланган 25 эссе ва 20 дан ортиқ очеркларим бор. Насиб қилса, уларни бир китоб шаклида тўплашга ҳаракат қиламан. Албатта, муносиб вақт ва ҳомий топилса …

- Келгуси режалар ҳақида икки оғиз сўз…

- Иккита тугалланмаган қиссам бор. Ўтаётган йилда уларни тугатишни мақсад қилганман. Кейин умрнинг ҳам 50 йили ўтиб қолди. Менимча, энди хотиралардан ҳам битиклар ёзиш пайти келганга ўхшайди…

Муболағасиз сизнинг биродарингиз устоз, муаллим ўзидан катта биродарлар сўзини эътиборсиз қолдирмайдиган қобил шогирдлар сирасига киради. Кўнглим таълим пири бўлиб, мен унинг СЎЗга асир чақалоғиман, деган Ҳоқоний.

- Худо ёр бўлсин!

 

Умар ШЕРХОН.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Санъатнинг сеҳрли кучи

 

Яқинда Озарбайжон Республикасининг пойтахти – Боку шаҳрида “Муғом олами” V халқаро мақом фестивал-танлови бўлиб ўтди. Бундан роппа-роса ўн йил муқаддам ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган озар мақоми ихлосмандларини бир жойга жамлаган бу йилги фестивалда мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, юртдошимиз Сардор Солиев ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни олишга муваффақ

Муфассал...

Тожикистон Ислом институти иншоотлари қурилишида

 

30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг Низомий Ганжавий кўчасида тамал тошини қўйиш билан Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги иншоотини бунёд этилишини расман бошлаб берди.

Тожикистон Ислом институтининг янги иншооти бир сменада 1500 нафар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
822
Мақолаларни кӯрганлар сони
549807

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2471829
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
188
1832
4699
2448083
26607
71175
2471829

Сизнинг IPнгиз: 18.207.255.49
Бугун: 11-12-2019 03:30:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015