Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Декабр 2017 Кӯришлар: 3950
Печат

 

Ёки уларнинг чўнтак кўтармас нархлари хусусида

milliy liboslar 2017Шаҳар кўчасида бир қиз кетаяпти. Эгнида атлас кўйлак, узун сочлари майда ўрилган. Кичкина дуррани яраштириб ўраган. Ўтган-кетганнинг кўзи унга тушади. Бири унга ҳавас билан боқса, бошқа бири: "Либосларининг ярашганини қаранг-а",- дейиши турган гап. Ҳа, мамлакатимиз хотин-қизларининг миллий либослари ўзининг ранг-баранглиги, жилоси, кўзни қувонтириши билан ажралиб туради. Миллий либослар аёллар кўрки эканлиги бежизга таъкидланмайди.

Замон тараққий этгани сайин юртимиз аёлларининг кийиниш тарзида ҳам сезиларли ўзгаришлар юзага келди. Баъзи қизларимиз Европа мамлакатлари кийиниш тарзидан нусха кўчириб, ортиқча очиқ-сочиқ кийинишга ўтишган бўлса, бошқа бирлари бошдан-оёқ қора либосларга бурканиш орқали  ҳижоб кийишга ўтиб кетишаяпти. Бу билан уларнинг аксарияти "урф"дан ортда қолмасликка интилишмоқда.

Ўзларини ўта замонавий кўрсатишни истаган қизлар тор шимлару, ҳатто, киндигини яширмайдиган кофталар кийишга ўтишди. Бошдан-оёқ қора кийимга ўранган аёлларимизнинг барчаси ҳам ўзларининг динга қаттиқ турганлари учун шундай кийинишаяпти, деб ўйлайсизми? Йўқ. Улар ҳам бундай кийимларни "урф"дан қолмаслик учун кийишаяпти. Ҳатто, ўша қизларнинг: "Аввал европача услубда кийиниб юрардим. Кейин бир дугонамнинг маслаҳати билан ҳижоб кийишга қарор қилдим. Чунки яхши турмуш ўртоқ топишни истасанг, шундай кийинишинг керак", - деганларининг кўп бор гувоҳи бўлганмиз.

Мана шундай тамойиллар сабабли юртимизда миллий либосларни кўпроқ тарғиб-ташвиқ қилишга эҳтиёж борган сайин кучайди.

Айни пайтда мамлакатимизда ноанъанавий либослар, яъни ҳижоблар ва ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ бўлган европача услубдаги либосларни кийишдан воз кечиш йўлида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу чора-тадбирлар кўпроқ шаҳар шароитида амалга оширилиши керак. Чунки қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи хотин-қизларимиз, асосан, миллий либосларда юришади.

Ноанъанавий либослардан воз кечиш борасида мактаб ўқувчилари ва студентлар орасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилаяпти.

Шунингдек, мамлакат Маориф ва илм вазирлиги ҳам машғулотларга ҳижоб, узун шарф ва калта юбкаларда келмасликни тавсия қилди. Бунинг ўрнига, атлас, адрас либослар ва чакан кўйлак кийиш тавсия этилмоқда.

Тожикистоннинг замонавий дизайнерлари ҳам аёлларга миллийлигимизга хос бўлган либослар, яъни замонавий услубда тикилган миллий кийимларни таклиф этишмоқда. Бироқ чакан - қўлда тикилган гуллар билан безатилган кўйлак миллий либосларнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда.

Республика Хотин-қизлар ва оила комитетида ташкил этилган ишчи гуруҳи нафақат ҳижоблар, балки миллий маданиятимиз ва динимизга зид, ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ, европача услубдаги тор либосларга ҳам қарши кураш олиб бораяпти.

"Хотин-қизлар орасида тожикларнинг миллий либосини кийишни тарғиб этувчи ишчи гуруҳимиз аёлларга ҳижоблар халқимизга бегона эканлигини тушунтираяпти. Лекин биз, шунингдек, одоб-ахлоққа тўғри келмайдиган, қарийб ярим яланғоч юрадиган қизларга ҳам эътибор қаратаяпмиз",- деган эди Хотин-қизлар ва оила комитети раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимий.

Энди масаланинг бошқа томонига эътибор қаратсак. Миллий либослар тарғиб этила бошланганидан буён фақат атласу адрас ва чакан кўйлаклар кийилишига кўпроқ диққат жалб этилмоқда. Баъзи хотин-қизлар бу ҳақда ўзларининг норозиликларини ҳам изҳор этишмоқда.

"Миллий либослар кийинглар, дейишганидан кейин кўпгина ҳамкорларимиз атласу адрас кўйлакларга ўтиб кетишди. Миллий либос дейишса, бирданига атласу адрас кийимлар ҳақида ўйлашади. Бошқа матолардан миллий услубда тикилганлари миллий либос эмасми?" - дейди номи сир бўлиб қолишини истаган суҳбатдошим.

Ҳақиқатдан ҳам, юртимизнинг 38-40 даражали жазирама иссиқ ёз мавсуми ёки қишнинг қаҳратон чилласида атласу адрас кийимларда кўчага чиқишни бир тасаввур қилиб кўринг. Улар ҳар куни кийиладиган матолар сирасига кирмайди. Ҳаво ҳарорати юқори бўлган ёз фаслида терлаш натижасида камида 200-300 сомонийга тушган кўйлагингизнинг ранги униқиб қолиши мумкин. Ёғингарчилик мавсуми бўлган қиш фаслида ҳам аҳвол худди шундай. Бу матолардан тикилган кийимларни истаган вақтингизда ювиб кия олмайсиз ҳам. Бир марта тоғорага тушган бундай кийимлар ўзининг оҳорини йўқотади. Бунинг устига, бундай либосларни юртимиз бозорларида сотувга чиқарилаётган қишки кийимлар - палтолар, курткалар билан кийиб бўлмайди. Бир-бирига, умуман, тўғри келмайди.

Бозорларимиз расталарини эгаллаб бораётган чакан кўйлаклар ҳам аёлларимизнинг кўзини қувонтиради. Уларга тикилган гуллар турли-туманлиги билан кишининг ақлини шоширади. Бу кўйлаклар нархи 350 сомонийдан бошланади ва ундан юқорилаб кетаверади. Албатта, бу нарх-навони ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди. Боз устига, чаканни ҳам ҳар кун кийиладиган либослар қаторига киритиб бўлмайди. У кўпроқ байрам кунларига ярашади. Хотин-қизларимиз ҳам мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамларда атласу адрас ва чакан каби миллий либосларда товусдек товланишади.

Мамлакатимизда миллий либослар кийиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари қизғин олиб борилаётган экан, дизайнерлар томонидан оммабоп миллий либослар ҳам яратишнинг фурсати етмадимикин? Миллий либослар тарғиботида уларнинг ҳам роли каттадир. Дизайнерлар томонидан шундай либослар яратилсинки, аёлларимиз ўзларининг хоҳиш-истаклари билан миллий кийимлар кийишни одатга айлантиришсин.

 

Г. Аюпова,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҚАЛДИРҒОЧОЙ, КЕЛ, БИТАЙИН ҚАНОТИНГГА БАЙТ…

 

Ижод аҳли орасида Султон Чори тахаллуси билан танилган Нодирсултон Махатов бетакрор овози, нафис шеърияти билан ўз ўрни, мақомига эга. Султон Чори шеърлари дарё каби тўлқинланиб, кишини ҳайратга солади. Шунинг учун ҳам, унинг шеърларини қайта-қайта ўқигингиз келаверади. Шоир шеърлари кўнгилларга қуйилиб, руҳиятга олам-олам қувонч, соф туйғу, орзу бағишлай олишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

Ҳар баҳор қайтадан гуллайди юрак…

 

Ҳам наср ва ҳам назмда бемалол қалам тебратиб келаётган иқтидорли ижодкор Ҳуснинисо Аҳмедовани муштарийларга таништиришга ҳеч бир ҳожат йўқ. Зеро, унинг ўзига хос услубда битган қиссаю ҳикоялари ҳамда кўнгилнинг туб-тубидан садо бера оладиган, гоҳо ўйга толган, гоҳида жўшқин мисралари, дилбар шеърияти билан аллақачон халқ кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2567455

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10148991
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2525
7797
29462
10082592
46084
138877
10148991

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 11-10-2026 11:47:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015