Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 16 Март 2018 Кӯришлар: 2846
Печат

 

g gulom 2018Айний ва Ғафур Ғулом! Бу икки адабиёт дарғаси ҳаётда ҳам, ижодда ҳам бир-бирига жуда яқин бўлиб уларнинг ҳамкору ҳамжиҳатлиги - ўзбек ва тожик халқларининг азалий дўстлигини намоён қилиб турувчи ёрқин мисол.

Ғафур Ғулом ва Садриддин Айний ҳамкорлигининг пойдевори Самарқанд Ўзбекистон Республикаси пойтахти бўлган даврларда қўйилиб, орадан йиллар ўтиб боргани сайин, метиндек мустаҳкамланиб, биродарлик ва икки халқ

дўстлигининг ишончли   намунасига айланди.

– Самарқандда бўлган чоғларимда,–деб ёзади Ғафур Ғулом,–домла Айнийнинг суҳбатларида тез-тез қатнашардим.

Йиғинларда менинг дўстларим Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Раҳим Жалил, Деҳотий, Жалол Икромий, Суҳайлий, Муҳаммаджон Раҳимий, Камол Айний, Фотеҳ Ниёзий ва бошқалар ҳозир бўлардилар. Ўзбек ва тожик адибларининг дўстлиги тобора ривожу равнақ топиши менинг эзгу истагимдир…, дея эслатади Ғафур Ғулом ўз хотираларида.

Самимий ва беғубор, айни маҳалда, эҳтиросли сўзлар, мулоҳазалар қалбдан чиққанлиги боис, ғоят қадрли эди.

Ўз навбатида улуғ адиб Айний домла Ғафур Ғуломнинг шахси, унинг ўлмас асарлари, ўзига хос санъаткорлиги тўғрисида   «Таҳсин ва ҳурматга сазовор шоир», деб номланган мақоласини ёзади. Ҳажм жиҳатдан ихчамгина ушбу мақолада устоз Ғафур Ғуломнинг бутун борлиғи, салобатини, ижодий ютуқларини, юксак талант ва иқтидорини кўрсатишга муяссар бўлган эди.

Бу мақолада Айнийнинг Ғафур Ғулом билан муносабатлари, илк танишуви хусусида ҳам мулоҳаза юритилади. Устознинг ёзишича, Ғафур Ғулом билан дастлабки учрашуви1926 йилда содир бўлган. Садриддин Айний ёзади:

– Ғафур Ғулом юксак талантнинг тезпишар меваси бўлиб, «Қизил Ўзбекистон» газетасида босилган шеърларининг имзоси орқали мен бу ном билан учрашишдан бурун таниш эдим. Табиий, кўпдан бери таниш каби самимият ва муҳаббат билан кўришдик, суҳбатлашдик…

Биз тилга олган мақоласини «Шоир халқ ишончини оқлай олади ва оқлайди», деб якунлар экан, унга катта умид боғлаган, келажакда етук шоир бўлиб етишишига қаттиқ ишонган эди.

Садриддин Айний ва Ғафур Ғуломнинг ижодий алоқаси, ҳамкорлиги, муносабатлари икки халқнинг асрий дўстлиги боқийлигига шаҳодатдир. Табаррук устоз бу икки халқ дўстлигини янада   яқинлаштиришга, дўстлик дарахтининг янада гуркираб ўсишига бебаҳо ҳисса қўшди.

Ўзбекистон Халқ шоири Ғафур Ғулом ўзининг 1953 йил ёзган «Муҳтарам устоз» номли мақоласида бу хизматларни таъкидлаб шундай сатрларни битган эди: «Айний ҳозирги давримиз адабиётини барпо этиш ва ривожлантириш учун қаҳрамонларча кураш олиб бориб, қимматли асарлар яратдики, улар ёш қаламкашлар учун мактаб бўлмоқда. Бу буюк сиймонинг асарлари фақат тожик адабиёти гулшанининг зийнати бўлиб қолмай, балки ўзбек адабиёти хазинасига ҳам дурдона бўлиб қўшилди».

Ғафур Ғулом бу мақоласида устод Садриддин Айний ижодидаги бебаҳо фазилатларни бирма-бир санаб ўтади. Ёшларни устод маҳорати сирларини, унинг ҳаёти ва ижодини чуқурроқ билиб олиш учун илмий-адабий ишлар олиб боришга даъват этади. Ўзбек ва тожик ёшларини бу улуғ сиймонинг асарларидан баҳра олишга чақиради.

– Менинг дўст бўлганимга 30 йилдан ошди, -деб ёзади Ғафур Ғулом ўз мақоласида. - Тожикистон халқи бу буюк устозни, бениҳоят, ҳурмат қилгани каби биз ўзбеклар ҳам қадру қимматини баланд тутамиз ва унга нисбатан қалбларимизда дўстлик ва муҳаббат жўш уради…

Шундай забардаст устоз билан ҳамаср, ҳамкор ва яқин дўст эканлигимдан бахтиёрман…

Ҳа, Ғафур Ғулом таъкидлаганидек, Садриддин Айнийнинг адабиётшунослик соҳасидаги фаолиятини Алишер Навоий ижодисиз, айни чоғда, навоийшуносликнинг шаклланиши ва равнақини ана шу зукко адабиётшунос тадқиқотисиз тасаввуур қилиш мумкин эмас. Чунки Садриддин Айнийнинг салкам йигирма йиллик ижодий изланишлари Алишер Навоий адабий меросини ўрганиш билан боғлиқдир.

Айний ва Ғафур Ғулом. Тожик ва ўзбек халқлари дўстлигининг, қондош ва жондошлигининг рамзий ифодаси бўлган буюк сиймолар ўртасидаги дўстона муносабат, дўстлигимиз ришталари жуда бақувват эканлигига, у бугунимиз учун ҳам , эртанги кунимиз учун ҳам ибрат бўлишига амин бўламиз. Адабиёт боғининг Садриддин Айний ва Ғафур Ғулом каби мушфиқ, меҳрибон, одил, бағри кенг боғбонлари бор экан, бу боғнинг кўркига кўрк, чиройига чирой қўшилиб, очилиб бораверади.

Устод Садриддин Айний фақат Ғафур Ғулом билангина эмас, балки оташнафас шоир Ҳамид Олимжон, академик ёзувчи Ойбек, ўзбек прозасининг баркамол арбоблари Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, ёзувчи ва давлат арбоби Шароф Рашидов, шоирлар Миртемир, ва Зулфия, адабиётшунос , акдемик Воҳид Абдуллаев, Насрулло Охундий ва бошқа ўнлаб ёшлар билан дўстлик, устозлик муносабатида бўлганки, бу алоҳида мавзудир.

 

Сулаймон Эрматов, ёзувчи.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Кўкдан инганида осмоний ҳислар…

 

ҲОЛАТ

Маҳзунли кечалар, майин кечалар,

Сиёҳранг дардлардан ғамбода кўнгил.

Бир бора «оҳ» уриб дил ўзанига,

Бу ғаддор дунёга қўл силтаб қўйгил.

Муфассал...

Паём – янги илҳом бахш этди

 

Мен Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг янги Паёмини қизиқиш ва ўта қониқиш билан ўқиб чиқдим. Бир неча кун давомида мазкур Паём таъсирида юриб, таассуротларимни ҳамкасбларим, дўстларим, танишларим билан ўртоқлашдим. Уларнинг ҳаммаси ҳам мен каби  Президент Паёми ўзларига янги куч-ғайрат, илҳом бағишлаганини айтишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2415094

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9642131
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
245
2824
9214
9612376
9214
132053
9642131

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.159
Бугун: 04-06-2026 01:08:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015