Ўтган асрнинг 1992 йили. Мамлакат фуқаролар уруши домида. Ака-ука, ота - фарзанд билан истеҳкомнинг икки томонида бири-бирига қурол ўқталган кунлар. Ана шундай таҳликали, тақдирлар ҳал бўладиган бир пайт республика Маданият вазирлигига раҳбарлик қилиш каминанинг зиммасига юкланганди. Биз шаҳарнинг оловли ўчоқларидан ҳисобланган – Овул маҳалласида жойлашган, назарга у қадар ташланмайдиган, таъмирталаб бинонинг бешинчи қаватида
яшардик.
Бир куни эски танишим, шаҳар раиси Рустам Мирзаев мени ҳузурига чақириб: -84-микроноҳияда, канал четида, тўққиз қаватли турар жой биносини фойдаланишга топширдик. Сизларнинг яшаш шароитларингизни биламиз. Хизмат машинангизни қуролли гуруҳлар олиб кетишди, йўлингиз узоқ. Шу боисдан, бу бинонинг иккинчи қаватидан тўрт хонали уйни сизга ажратишга қарор қилдик. Ордер тайёр. Марҳамат! –деди ва ордерни узатаркан қўшиб қўйди: -Келин билан бориб кўринг. Агар бирор муаммо бўлса, хабар қилинг. Зудлик билан бартараф этамиз.
Билмайман, негадир Саидабону бу муждани жимгина, ўйга толиб қабул қилди. Бу хабар уни қувонтирдими ё… аниқлай олмадим. Ҳар ҳолда, унинг чеҳрасида ортиқча қувончни ҳис этмадим.
-Тайёр бўл, бориб уйни кўрамиз,- дедим. Агар маъқул бўлмаса, ордерни қайтаришимиз ва бошқа фурсатни кутишимиз мумкин.
Бир соатдан кейин, биз 84-микроноҳияга келдик. Узоқдан чиройли ва кўркамгина янги бино кўзга ташланиб турарди. Ордерга қараб, бизга ажратилган манзилни қийналмай топдик. Иккинчи қаватга кўтарилиб, калитни олиб, эшикни очмоқчи бўлдим.
Аммо… ичкаридан овозлар эшитилди ва мен адашиб бошқа хона эшигини очаяпман, деб ўйладим. Яна бир бор ордерга ва хона рақамига қарадим. Йўқ, адашмабман. Ҳаммаси жойида. Эшикни очишга ҳожат қолмаганди. У, аллақачон, очилган эди. Эшикни секин итариб, ичкарига кирдик. Бир неча болакай ва ёшгина эр-хотин бизга пешвоз чиқишди. Салом одобини бажо келтириб, ёш йигитдан сўрадим: -Эҳтимол, биз хато қилгандирмиз. Бу уй сизларникими?
Йигит бошини қуйи солиб, зўрға жавоб берди:
-Йўқ… бу уй бизники эмас.
-Демак, биз хато қилмадик. Ордерга кўра, бу уй бизга қарашли.
-Ҳа, хато қилмадиларинг.
-Қандай қилиб бу уйни топдиларинг. Калитни сизларга ким берганини айтолмайсизми?
-Бизга ҳеч ким калит бермаган. Ўзимиз эшикни синдириб кирдик.
-Сизга ким бошқа шахсга тегишли уйни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳуқуқини берди? Бунинг учун қандай жазо белгиланганини биласизми?
Саидабону қўлимдан оҳиста ушлаб, боши билан қизишманг, дея ишора қилди.
Суҳбатдан маълум бўлишича, улар Қоратегин маҳалласида яшар экан. Икки кун аввал рўй берган сел офатидан кейин ҳовлилари сув остида, ўзлари эса, кўчада қолишибди. Шунда кимдир уларга: -84-маҳаллада тўққиз қаватли янги турар жой биноси фойдаланишга топширилди, аммо ҳали уй эгаларининг ҳаммаси ҳам кўчиб бормаган, ўша ерга бориб, тўғри келган хона эшигини синдириб киринг. Сизларни у ердан ҳайдаб чиқаришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ, - деб маслаҳат беришибди.
Йигит гапларини тугатаркан, охирида: -Муаллим кечирасиз, мен сизни танийман. Гуноҳимиздан ўтинг. Икки-уч кун ижозат беринг, бирор бошпана топсак, уйни дарҳол бўшатамиз, -деди.
Мен Саидабонуга юзландим:
-Нима қиламиз? Кутамизми?
-Йўқ! - деди Саидабону қатъийлик билан ва аввал болаларнинг ғамгин ва ташвишли чеҳраларига, кейин ёш эр-хотинга боқиб, қўшимча қилди:
-Биз нимани кутишимиз керак? Буларнинг кетишиними?
-Йўқ.
У менга қаради:
-Азиз Ато Ҳамдамович! Шукрки, бизнинг узоқ бўлса ҳам, уруш авж олган шаҳарнинг бир четида бошпанамиз бор. Бу бечораларда йўқ. Мен улар болаларининг маъсум юзларига қарай олмайман. Агар менинг гапимга кирсангиз, уй ордерини шуларга беринг. Биздан совға бўлсин. Қўлингиздан келса, ҳужжатларини расмийлаштиришга ҳам кўмаклашинг. Энди юринг, кетамиз!
Мен ҳайратдан тош қотдим. Агар Саидабонунинг ўрнида бошқа киши, бошқа аёл бўлса, билмадим, нима қиларди? Мен яна бир бор ана шундай фаришта хислатли ва фариштарафтор аёлни менга инъом этгани учун Яратганга юз қатла шукр қилдим.
Хона ордерини йигитнинг қўлига берарканман:
-Мана шу уй сенга насиб қилсин, жўра,- дедим.
Қўлимни Саидабонунинг елкасига қўйдиму манзилни тарк этдик.
…Орадан, мана, 25 йил ўтди. 84-микроноҳиядан маданият вазири оиласи учун ажратилган, аммо унинг вафодор умр йўлдоши Саидабонунинг бир ишораси билан бошқа бир оилага совға қилинган хона уларга насиб қилдими-йўқми, билмайман. Нима бўлди, нима бўлмади, буниси менга қоронғи. Аммо мен ва умр йўлдошим ўзимизнинг инсоний қарзимизни адо этдик. Агар ўша ёш эр-хотин ва фарзандлари бу воқеани унутмаган бўлсалар, менинг Саидабонумни эслаб, унинг руҳи покини бир ҳовуч дуо билан шод этсалар, шунинг ўзи кифоя.
Ато Ҳамдам.
Тожикчадан Омонбой Жуманов таржимаси.
20 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоячилик фазосини яхшилашга доир маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида кенгашнинг XIX мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис масалалари кўриб чиқилиши чоғида, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон республика ва минтақа мамлакатлари савдо шериклари билан
Муфассал...
Бобожон ҒАФУРОВ, Тожикистон Қаҳрамони.
ПАНДУ ҲИКМАТЛАР
Буюк аллома, таниқли олим, академик, Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуров илмий ишдан ташқари, бадиий ижод билан ҳам шуғулланганлар.
ӯтган асрнинг 30-йилларида «Қизил Тожикистон» («Халқ овози») газетасида бош муҳаррир вазифасида фаолият юритган Бобожон Ғафуровнинг «Панду ҳикматлар» асаридан парчани ӯқувчилар диққатига ҳавола этамиз.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015