Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 22 Июн 2017 Кӯришлар: 1956
Печат

 

kassa 2017 1Бу дунё бозорга менгзайди…

Бунда ҳар бир нарсанинг, кўрсатиладиган хизматнинг ўз нарху навоси бор. Қийматнинг эса, кўрадиган кўзи, сийлайдиган қўли, бағишлайдиган меҳр-оқибати, эшитадиган қулоғи, раҳм-шафқатга тўла қалби, қийналадиган виждони йўқ.

Барчага бир хил…

Ёзмоқни ният қилиб, қиймат мавзусига «ёпишганимиз»нинг ҳам важ-карсони бор.

Рости гап, кейинги йилларда шаҳар шароитида кичик фарзандни биринчи синфга «жойлаш» машаққати каттасини олий ўқув юртига киритиш азобидан «улуғ» бўлса борки, кам эмас.

Моддий томонини ҳам чакана, деб бўлмайди. Биргина тиббий кўрикдан ўтишни олайлик. Бу жараён нақд 76 сомонийга тушади.

Буни Турсунзода шаҳар марказий поликлиникаси мисолида таҳлил қилайлик.

Болани тиббий кўрикдан ўтказиш учун кассага 66 сомоний топширишни талаб қилишади. Бунча миқдор маблағни қабул қилишгач, 65 сомонийга чек беришади.

Сўнгра Маҳфуза Қосимова исмли опанинг «муборак» имзолари ва «нодир» муҳрлари учун 10 сомоний тўланади. Чек ёки квитанция берилмайди.

Наҳотки, бир гўдакнинг тиббиёт кўригидан ўтиши 76 сомонийга турса!?. Устига устак бирор мутахассис дўхтир назоратидан ўтмай, фақат имзо қўйиш, муҳр босиш жараёнидан иборат, холос.

Эҳтимол, боланинг бош мияси, юраги, кўзи ёхуд бошқа мучаси муолажага эҳтиёж сезар, шунга муҳтождир?..

Масъулият қани!?. Касбий бурчга инсоф ила виждонан ёндошмоқ ҳиссини қаердан изламоқ керак?!.

Шифокор қалбиданми ёки чайқов бозоридан?!.

Энди 76 сомоний маблағни фақиргина ҳаёт кечирувчи камтаъминланган оила бюджетидан топиш осон деб ўйлайсизми!?.

Топилган тақдирда ҳам, бу миқдор маблағга биринчи синф ўқувчиси учун одмигина пойафзал ва оқ кўйлак олиш мумкин-ку…

Номини ошкор этмаслигимизни илтимос қилган марказий поликлиника оилавий врачларидан бири куюниб гапирди:

- Ахир камтаъминланган оилалар фарзандлари йиллаб гўшт ейиш нима эканлигини билишмайди. У бечораларнинг тиббий кўрикдан ўтишининг нархига эса, ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз. Мен баъзан ота-оналардан уялиб кетаман. Бирида, жамоанинг умумий мажлисида бу масалани кўтариб «барака» топмадим, аксинча, маломатларга қолдим…

Бир имзо ва муҳр учун белгиланган «доля»ни айтмайсизми?!.

Биз Маҳфуза Қосимованинг поликлиникадаги вазифаси билан қизиқиб, аниқ маълумот ололмадик.

Биров уни маслаҳатчи-болалар врачи деса, бошқаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигидан фармонлар олиб келиб, ўзи учун карйера ясаб юрибди, дейди.

Борди-ю маслаҳатчи бўлган тақдирда ҳам, наҳотки, гўдакнинг соғлом келажаги тақдирини ҳал қилувчи ва тасдиқловчи асосий муҳр оддий маслаҳатчининг қўлида турса?!.

Унинг эгаси бўлим мудири, нуфузли тиб комиссиясининг раиси ёки бош врач бўлмасмиди, аслида.

Масаланинг яна бир ажиб томони ҳам борки, айрим таълим муассасалари раҳбарлари Қосимова Маҳфуза Маликовнанинг "тақдир яратувчи" имзолари бўлмагани учун болани биринчи синфга қабул қилишмаяпти.

Дард устига чипқон, деганларидек, бу ҳолат ота-онага ортиқча сарсон-саргардонликдан бошқа нарса эмас.

Тиббий кўрик кўзбўямачилик бўлмаганида ҳам, бошқа гап эди.

Бир манбанинг айтишича, у марказий поликлиника бош врачи Фахрия Тоғаеванинг биринчи даражали тиб маслаҳатчиси ва «ўнг қўли» экан.

Биз суҳбатлашган манбалардан яна бири келтирган далилга кўра, муҳрчи опанинг устидан бир неча маротаба шикоят тушганлигига қарамай, на марказий поликлиника ва касалхона маъмуриятлари, на давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органидаги мутасадди кураторлар томонидан у кишининг мушуги «пишт» дейилмаган…

Биз мазкур мавзуни танлаб, ёзишга чоғланганимизданоқ, камтаъминланган оилалар манфаатлари томонида туришни ният қилганмиз. Ва шу ақидада қоламиз.

Таълим муассасаларида бериладиган ўқувчилар формаси ҳам 150-200 сомоний атрофидаги маблағсиз сотилмайди. Агар фарзандингизни таълим рус тилида олиб бориладиган муассасанинг биринчи синфига қўймоқчи бўлсангиз, унинг дарсликлари ҳам 160 сомонийдан арзонга тушмайди. Бир ўқув йилига зўрға чидаш берадиган сумка нархининг бўлар жойи – 50 сомонийдан юқори. Оддий «шойи»ларининг эса, масаласи икки ҳафтада ўз жавобига чиқади.

Бундан ташқари, майда-чуйда харидлар ҳалқасидан  тузиладиган «харажат занжири»нинг ҳажми ҳам анча узун.

Борингки, бунча маблағ топишнинг ўзи бўлмайди. Шунинг учун, тиббий кўрикдан ўтиш, ўқувчилар формаси тақсимлашда камтаъминланган оилалар фарзандларига имтиёзлар берилса, ёмон бўлмасди, албатта.

Зеро, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмида, қолаверса, ҳар бир чиқишларида камтаъминланган оилаларга мурувват ила саховат кўрсатиш, меҳру шафқат билан муомалада бўлиш тўғрисида мудом тўхталиб ўтади. Шунга ҳидоят қилади…

Чунки камтаъминланган оилаларнинг фарзандлари ҳам бошқа ижтимоий қатлам намояндалари зурриётлари сингари ҳаётнинг барча неъматларидан том маънода фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Кошки шундай бўлса эди...

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг махсус мухбири.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Устоз-адиб камолоти

 

Ўринбой УСМОН 1951 йилнинг 2 ноябрида Тожикистонда, Суғд (собиқ Ленинобод) вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Исфисор қишлоғида дунёга келган. 1968 йили Розия Озод номли 6-ўрта мактабни битирган. Тошкент Давлат университети журналистика факултетини (1968-1973) тугатган.

1973 йилдан иш фаолиятини бошлаган. У ўша пайтдаги Ленинобод вилоятининг "Ҳақиқати Ленинобод" газетасида, аввалига,

Муфассал...

Тўҳматга тўланган тўлов

 

Эрталабдан банкда одатдагига қараганда одам кўп эди. Навбат кутиб, ўрта ёшлардаги киши билан суҳбатлашиб ўтирдик. Ёнимизда бир-икки киши ҳам бор эди, улар сабрсизлик қилиб, у ёқ-бу ёққа юргач, ташқарига чиқиб кетишди. Гапдан-гап чиқиб, унинг ёшлигида бошидан ўтган нохуш воқеа ҳақидаги ҳикоясини берилиб тингладим.

Бизга қўшни бир кекса киши бўларди. Соқоллари оппоқ, ҳаётнинг аччиқ-

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073519

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064222
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
282
3030
5762
8024732
3312
108045
8064222

Сизнинг IPнгиз: 18.118.165.153
Бугун: 02-04-2025 02:12:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015