Ўзбекистон Халқ шоири Ғафур Ғулом тожик шоир ва адибларини ўзига жуда яқин тутарди. У, айниқса, Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Муҳаммаджон Раҳимий, Боқий Раҳимзода, Жалол Икромий, Раҳим Жалил ва бошқалар билан жуда қалин дўст эди. Айний ва Лоҳутийни ўзига устоз, деб биларди. Тожик-форс тилини яхши билганлигидан Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Бедил асарларини ўзбек тилига ўгириб, нуктадон форсшунос, деган ном олган эди.
Ғафур Ғуломнинг тожик шоирлари билан учрашувлари, ёзишмалари, тожик ва ўзбек халқларининг дўстлиги, Тожикистон халқига бағишлаб ёзган шеърлари адабий алоқаларимизда ўзгача ўрин тутади. Чунончи, унинг устози Лоҳутийга ёзган мактубида шундай сатрлар бор: «Ассалому алайкум муҳтарам биродарим ва муаззам шоир Лоҳутий! Фузулий мусаддасига ёзган назирангиз ҳамма адабиёт мухлисларига манзур бўлди. Сеҳрофарин мазмун ва оҳангларингиз хонандаларнинг дилнавоз овозлари ила жамулжам бўлиб, Ўзбекистоннинг ложувард осмони гумбазида жаранг бермоқда. Хусусан, биз, шогирдларингиз бўлган Ўзбекистон ёзувчилари учун сизнинг устодона сатрларингиз ижод йўлидаги сармашқларимизга намунадир. Муҳтарама Бону ва иним Дамирга салом ва эҳтиромимни еткургайсиз».
Ўз навбатида Лоҳутий ҳам ўзбек халқига мурожаат қилиб шеърий мактуб йўллайди:
Тожикон кистанду шумо кистед?
Ба виљдон ки аз мо жудо нестед.
Падарҳоямон ҳам дўст буданд,
Чун як мағз дар чандин пўст буданд…
Ғафур Ғуломнинг машҳур тожик адиби Сотим Улуғзоданинг мактубига жавобан ёзган номасида шундай сатрлар бор: «Телеграми саросар эҳтироми Шумо гирифта, бошим осмонга етди. Кеч бўлса ҳам, Тожикистон академияси ташкил топмоқлиғи ва у анжумани донишда ҳаммамизнинг устоди калонимиз ҳазрат домланинг президент бўлмоқликлари ва дўстларим Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзодаларнинг топган ҳурматлари–бу бизнинг шериклик шарафимиздир. Камолга етган Тожикистон илми ва маърифати кундан-кунга ривожлансин.
Уй ичларингиз соғ-омонми? Мен бу ерда тинч-омонман…
Тез-тез мактуби услубингизни ўқимакни орзу қиламан. Сизга ва Сиз орқали бутун дўстларга беҳад салом ва эҳтиром».
Ғафур Ғулом Мирзо Турсунзодага ёзган мактубида Садриддин Айнийнинг 80 йиллик юбилейи иштирокчиларига табрик хатини ўқиб эшиттиришини сўраган эди:
«Муҳтарам дўстларим, қариндошларим!
Тожик ва ўзбек адабиётчиларининг улуғ устоди, ҳозирги замон классиги Садриддин Айнийнинг туғилганига 80 йил тўлди.
Сиз менинг фақатгина қаламкаш дўстларим эмас, балки қон-қариндош дўстларим, биродарларим бўлган кишилар шу улуғ издиҳомга йиғилиб, зуллисонайн устод классигимизнинг муносиб хотирасини тантана қилмоқдасиз.
Афсуски, Ўзбекистон Фанлар академиясининг зарур топшириғи билан банд бўлганим учун, ўз муаллимим, узоқ йиллик қадрдоним, фарзандларимиз азиз бобосининг бу шодиёна тўйига шахсан иштирок эта олмадим ва бу ерга йиғилган дўстларимнинг чеҳрасида улуғ устоднинг сиймосини яна бир бор кўра олмадим.
Бу улуғ адибнинг асарларини ер куррасининг бешдан бир қисми бўлган шонли совет мамлакатида, бутун Шарқда, Европадаги демократик республикаларда ўқимаган, узоқ-яқиндан бўлса ҳам, ўзини танимаган китобхон кам.
Унинг шеърлари, достонлари, повест, романлари бир забардаст олим, хусусан, ҳар икки оға-ини халқ–тожиклар ва ўзбекларнинг адабиёт тарихларини, тарихий-адабий бисотларини равшан қилиб беришда қилган хизматлари каттакон бир хазинадирки, бу асарлар билан бу ерга йиғилган ошналаримизнинг кўпчилиги танишдирлар. Унинг кўп асарлари бизга ёддошдир.
Мен у билан фахрланаманки, устоднинг менинг номимга ёзган бир талай мактублари ва менинг уйимда ёзган шеър, достонлари, фотоҳужжатлари Ўзбекистон Фанлар академиясининг Адабиёт музейида жилоланиб туради. Яқин фурсатларнинг бирида булардан Тожикистонга фотонусха юбориш хотирамда барқарордир.
Мен шу билан фахрланаманки, ул киши Тошкентга келганларида, албатта, менинг хонадонимга ўз уйларидек ташриф буюрар эдилар. Мен ҳам ўз навбатида Самарқандга ё Душанбега борганда, устоднинг хонадонларига зиёрат қилгани, дарс олгани борар эдим.
Бу ерда менинг дўстларим Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Раҳим Жалил, Деҳотий, Суҳайлий, Муҳаммаджон Раҳимий, Жалол Икромий, Камол Айний, Фотиҳ Ниёзий ва бошқалар бўлсалар керак. Ўзбеклар билан тожик адабиётчиларининг яқин дўстликлари, улуғ устодларимиз Жомий ва Навоийнинг дўстликларидек чин ва самимийдир. Бу дўстликнинг яна ривожланиши менинг орзуимдир.
Яшасин Фирдавсий, Рўдакий, Носир Хусрав, Камол Хўжандий, Садриддин Айний каби классикларни етиштирган тожик халқи!»
– 1966 йилнинг мартида Тожикистон ёзувчиларининг бешинчи съезди бўлди, деб эслайди тожикистонлик ўзбек шоири Маҳмуд Тўлқин.– Съездга Ўзбекистондан Ғафур Ғулом, Эркин Воҳидов ва Шоислом Шомуҳаммедовлар келишди. Шеърхонликдан сўнг, Ғафур Ғулом Раҳимийга деди:
– Қани меҳмонларга атаб битта рубоий айт-чи!
– Тайёр эмасман-ку,–деди Рахимий.
- Ия, –деди Ғафур Ғулом .-- Шоир эмасмисан?
– Вақт керак-да.
– Хўп, беш минут вақт берамиз.
Раҳимий йўлак бўйидаги курсида ўтириб, қуйидаги рубоийни тўқиди:
Ғафур Ғуломи азиз, меҳрубон хуш омадї,
Ба панљум анљумани додарон хуш омадї!
Ду машъала зи ту паҳлу чу як ситораи назм,
Ба қасри давлати тољикон, хуш омадї!
(«Ду машъала» деганда Эркин Воҳидов ва Шоислом Шомуҳаммедов назарда тутилмоқда)
Ғафур Ғулом рубоийни эшитиб хурсанд бўлди ва ўзи ҳам бир рубоий ўқиди.
Ушбу хотиралардан кўринадики, Ғафур Ғулом тожик шоирлари билан ҳазил-мутоиба, баҳс ва мунозара қилган, мушоираларда фаол қатнашган.
Ғафур Ғулом тожик халқининг ҳар бир ютуғидан қувониб, қалб сўзини қаламнинг зар тилига кўчириб қутловлар ёзган. Бу жиҳатдан унинг «Тожик пахтакорларига» номли шеъри диққатга сазовор.
Ғалаба субҳидами кабутарлар учириб,
Ғолиб тожик халқига ўзбек халқидан салом!
Қалб сўзини қаламнинг зар тилига кўчириб,
Яқин қариндошларга салом, деб Ғафур Ғулом!
Ғафур Ғуломнинг тожик ва ўзбек халқларининг дўстлигига бағишлаб ёзган шеърлари ўзининг самимий ва беғуборлиги билан кишини ўзига жалб этади. Оташнафас шоир бу икки халқнинг дўстлиги минг йиллар илгари бошланганини таъкидлаб, шундай дейди:
Панжакент қазмасининг Варахшадан не фарқи бор,
Икки тил, икки номли қардош халқ ишидир бу.
Суғдийларнинг авлоди ака-ука беғубор,
Бундан ким фарқ ахтарса, тарихда бўлур кулгу.
Атоқли тожик шоири Мирзо Турсунзода 1968 йил ўзбек диёрида бўлиб ўтган декададан олган таассуротларини қаламга олар экан, жонажон дўсти Ғафур Ғуломни эслаб ёзган эди: - Биз тожик адабиёти ва санъати декадаси кунларида ўзбеклар диёри бўйлаб дўстлик маршрутларида кезиб юрганимизда, олдинги сафарларимиз каби бу гал ҳам дўстим Ғафур Ғулом биз билан бирга боряпти, деган ҳис-туйғу мени чулғаб олди. Эҳтимол, у бошқа машинада бораётгандир. Мен, ҳатто унинг овозини эшитгандай бўлдим. Унинг кетидан ҳайратда қоларли даражада аниқ, баъзан нозик, баъзан эса, қаттиқ сатрларни такрорлардим.
Ғафур Ғулом шунчалик меҳр-муҳаббат билан куйлаган ўзбеклар диёри менда ана шундай одатдан ташқари ҳис-туйғуларни ҳосил қилди. У ана шу диёрни жону дили билан севарди, биз ҳам уни севдик.
Шунда, Ўзбек ва тожик сўз усталари Ғафур Ғулом ва Мирзо Турсунзода қардош биродарлардек чет элларга ижодий сафарларда бўлар, биргаликда Марказий Осиё халқлари бой маданиятини тарғиб қилардилар.
Ҳа, Ғафур Ғуломнинг тожик адиблари билан дўстлиги жуда ибратлидир. Икки республикада бўлиб ўтган маданият кунлари бу адабий дўстликнинг абадий дўстлик эканлигини яна бир марта тасдиқлади.
Сулаймон Эрматов,
Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси.
ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) жаҳон миллий терма жамоаларининг ўтган 2017 йилнинг сўнгги ойи-декабр учун рейтинг варақасини эълон қилди.
Унинг натижаларига кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси 255 очко билан ўзининг аввалги 126-ўрнида муқим қолган.
Муфассал...
Юрагимдан ғам, алам қочар,
Кўнглим қуёш каби ёришар,
Гўё олам сирларин очар,
Онажоним дуо қилсалар.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015