Иқтидорли шоир Султон Чори ижодига холисона назар…
Султон Чори!..
Бу ихчамгина ному насаб - нафис каломга меҳр қўйган ватандошларимизга ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бери жуда яхши таниш… Менинг назаримда, жуда яхшини таниш дейишнинг ўзи бу ўринда айтмоқчи бўлган фикримиз том маънода ифодалашга бир қадар ожизга ўхшаб туюлади.
Негаки…
Негаки, ана шу ихчамгина ному насаб - Султон Чори - шеърият ихлосмандларига жуда яхши танишгина бўлиб қолмай, балки беҳад яқину қадрдон ҳам саналади, зеро…
Зероки, сўз санъатига бор вужудлари билан кўнгил қўйган шеърпараст ҳамюртларимиз ўша пайтларда, ўтган асрнинг етмишинчи йилларида, вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилган ҳар бир бадиий асарни алланечук бир софу беғубор интиқлик билан кутиб олишарди.
Интиқлик билан кутиб олишарди ва газета саҳифасидан ўрин олишга сазовор бўла олган муаллифнинг том маънодаги мухлисига айланишарди.
Ва яна ширин бир сабрсизлик билан қаламкашнинг навбатдаги чиқишини, янги бир латиф мисралари билан сўзга ташна бўлган кўнгилларни янги бир олам сари ундашни исташарди…ва агар бунга эришиш имкони туғилиб қолгудай бўлса, ўзларини беҳад хушнуд ҳис этишарди…
Тўғриси, бу шунчалик ўрни келиб қолганда айтиладиган гап ёхуд аллақандай бўшлиқни тўлдириш учун айтилган фикр эмас. Асло бундай эмас. Зотан…
Зотан, ўша даврдан ўз ижодидан намуналарни китоб шаклида нашр этиш у ёқда турсин, вақтли матбуот - газета ва журнал саҳифасидан ўрин олиш ҳам жуда катта гап эди.
Давру замон тақозоси билан ҳар бир бадиий асар, унинг қайси жанрда ва қанчалик ҳажмда бўлишидан қатъий назар, минг бир чиғириқдан ўтказилиб, кейингина чоп этиларди.
Худди ана шундай бадиий асарга бўлган серталаблик даврида Политехника институтининг талабаси Султон Чори шеърлари нафис калом мухлисларига вақт-вақти билан тақдим этиб туриларди.
Демакки, шоир асарларини рад этиб туришнинг имкони бўлмай қоларди…
Демакки, Султон Чори ному насабли сўз санъаткори ижодини сунъий бир тарзда жиловлаб олиш имконсиз эди - ҳам…
Демакки…
Дунё, дунё, эй гўзал дунё,
Сабабсиз ҳеч бир иш бўлмаскан.
Барча расмлар чизилар аммо,
Дард расмини чизиб бўлмаскан…
Юраги инсоний дард билан лиммо-лим сўз санъаткори ана шундай дейди.
Шундай дейди ва одам фарзанди учун жон қадар азизу яқин бўлган инсоний соф дарднинг шаклу шамойилини чизишга интилади. Ва бунга бир қадар эришишга муваффақ бўла олди - ҳам…
Агарчи…
Агарчи сўз санъаткори дард расмини талқин этса-да, ўзи алланечук бир талпиниш билан дард суратини рангли бўёқларида тасвирлашга интилади.
Тошқин дарё тинаркан бир кун,
Яёв тулпор минаркан бир кун,
Сочга оқлик инаркан бир кун,
Дард расмини чизиб бўлмаскан…
Бир қарашда шоир ҳамма билган оддий бир ҳақиқатни қаламга олаётгандек туюлади. Аммо…
Аммо-лекин, ҳамма билган оддий ва соддагина ҳаётий ҳақиқат нафис калом қабоғида шеърият мухлисларига тақдим этилади. Ва улкан инсоний дарднинг нозик тасвири тану жонга, жисму вужудга сингиб кета бошлайди.
Дарвоқе, давру замонимиз ўзгарди - орадан қанча йиллар ўтиб кетди.
Бироқ…
Бироқ нафис каломга бўлган эҳтиёж ўзгармади - юракларнинг тўридан ўрин олган покиза туйғуларни ўткинчи йиллар ўзи билан бирга олиб кета олмади.
Ва…
Ва Султон Чорининг ижодини безаган нафис сўзнинг тилсимий жилолари яна ҳам ярқироқ кўзга ташланаверди…
Ва таниқли, иқтидорли сўз санъаткорининг тўрт томлик "Қўшиқлар китоби" шеърият мухлисларининг шахсий мулкига айланди…
Ва дард расмини тасвирлаб бўлмаслигини тан олган ширинкалом шоир "Қалб суврати"ни чизиб кўрсатиш имконига эга бўлди…
Ва Султон Чорининг "Кўнгил таронаси" сўз санъатининг ажойиб бир намунаси сифатида минглаб кўнгилларга маънавий озуқа беришдек вазифани ўз зиммасига олди…
Ва яна "Кофарниҳон тўлқинлари" эса…
Ташқарида
Увиллар шамол,
Ҳали ҳамон ёғади ёмғир.
Мен тинмасдан сураман хаёл,
Ўйловларим тоғ мисли оғир…
Бу мисралар - ижодкор қалбини титрата олган ботиний тўлқинларнинг мисраларга айланган тасвири. Оддийгина тасвир эмас, балки тоғ мисли оғир бўлган ўйловларнинг сўз бағрига сингиб-сингишиб кетган гўзал бир мужассамаси!..
Ва бу бежириму нафис мужассаманинг муаллифи - Султон Чори!..
Ёмғир
Ёғар ширу ширу шир,
Мисли тинни билмаган савол.
Манглай хатин битгувчи тақдир,
Ботай ўйга ё сурмай хаёл…
Ана шу тахлит иқтидорли шоир ўз мухлисларини гўзалликка эга бўлган янги бир олам сари етаклайди. Ва шеърият шайдоси шоир Султон Чори бунёд этган янги бир оламни қамраб олган нафис сўзнинг тилсимий жилоларини завқу шавқ билан кўра олишдек бахтли онлар ҳам бевосита ва ҳам билвосита иштирокчисига айланади…
Султон Чори…
Иқтидорли сўз санъаткори Султон Чори шеърияти!...
Шоир ижодига холисона бир назар ташлаган киши, шубҳасиз, ўзича алланечук сирли ва сеҳрли очунга ташриф буюрганини сезмай қолади.
Ва нафис каломнинг жилолари уни ўзига тамоман асир этиб қўяди.
Ҳеч бир истисно ва муболағасиз шундай бўлади - Султон Чорининг кўнгилдан кўчган мисралари шеърият мухлисларининг юрагидан ўрин олади!..
Жўрақул Ажиб,
Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси.
13 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табрик телеграммалари алмашишди.
Муфассал...
Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, айниқса, Шарқ дунёсида зиёрат туризми ривожланган. Саёҳатнинг бу тури у мамлакатлар хазинасига катта даромад келтиради. Лекин Тожикистонда зиёрат туризмига деярли эътибор берилмаяпти. Тожикистонда эса, муқаддас ҳисобланадиган мозорлар кўп. Туризм соҳасида меҳнат қилаётган мутахассислар, тарихчи ва шарқшунос олимлар, таҳлилчилар ана шундай хулосага келишган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015