Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 01 Декабр 2016 Кӯришлар: 2296
Печат

nigoh

Мен қаерга борсам, қайси бир ишга қўл урсам, отам кузатиб тургандек бўлаверади. Қулоғимда эса, у кишининг: -Ўғлим, ҳалол меҳнат қилган одамнинг иши доим баракали бўлади, ерни ҳеч қачон алдамагин, шундагина у хирмон-хирмон ҳосил беради,- деган сўзлари янграб туради.

Отам – Аҳад Раҳмоновнинг меҳнат фаолияти Иккинчи жаҳон уруши даврида бошланган.

Фашистлар Шўролар Иттифоқига қарши уруш бошлаганда, дадам эндигина бешинчи синфда ўқиётган экан. Эркаклар урушга кетиб, дала ишлари аёллар, қариялар ва болаларга қолади. Дадам кундузлари далада ишлаган. Кечқурунлари эса, уйма-уй нон ва бошқа озиқ-овқат йиғишда қатнашган. Бу маҳсулотлар далада ётиб ишлаётган, аксарияти бошқа қишлоқлар, шаҳарлардан келган ўроқчи деҳқонлар ва муҳтожларга берилган. Кейинроқ отамнинг ҳисоб-китобдаги уқувлари назарга олиниб, ҳисобчиликка тайинлашган. Шу тариқа 1948 йилгача ўша пайтдаги Ворошилов номли жамоа хўжалигида ҳисобчи бўлиб ишлаганлар.

Отам 1948 йили ҳарбий хизматга жўнаб кетган. 1952 йилда йигитлик бурчини бажариб, қишлоққа қайтганидан сўнг, яна ҳисобчилик қила бошлаган. Бунгача кўп хўжаликлар бирлашиб, Ленин номли йирик хўжалик ташкил топганди. Орадан тўрт йил ўтиб, отамни бригадирликка сайлашган.

Отам деҳқончиликда мўл ҳосил етиштиришга интилиш билан бирга, бўз ерларни ўзлаштириш ишида ғайрат қилиб ишлаган. Аввал биз яшаётган Хитой қишлоғи аҳолиси, асосан, лалми ерларда буғдой экишган. Отамнинг ҳаракатлари билан бўз ерларга сув келтирилиб, суғориладиган майдонларга айлантирилган.

Бригада бошлиғи бўлиб ишлаган биринчи йиллари якунидаёқ отамга «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» медали, кейинчалик «Ҳурмат Белгиси», «Меҳнат Қизил Байроқ» орденлари, медаллар берилган. Буларнинг ҳаммаси отамни қаерга ишга юборишмасин, ҳалол меҳнат қилганлигининг қадрланишидир. Отам Ленин номли колхознинг тожик Мирзачўлидаги ерларида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. Чигит экиш даврида ё бошқа қизғин паллаларда уйга келмасди. Масалан, Зафарободдан, ҳатто, бир ойда ҳам бир уйга келмасди.  Уйга қайтганида, ҳар биримизнинг ишимизни сўраб турарди. Ҳар бир одамнинг ишини тўғрилаб бергин, лекин ҳеч қачон таъма қилмагин, нимадандир умидвор бўлмагин. Яхшилик қилсанг, доим қайтади, дерди. Ҳозир отамнинг сўзлари нечоғлик ҳақ эканлигини кўриб турибман. Мен яхши билмаган кишилардан яхшилик кўряпман.  1975 йили бир ҳайдовчига яхшилик қилган эканман. Тўйи пайтида. Бир неча йилдан кейин, Шаҳристонга бордик. Ошхона бурчагида бир одам ўтирган экан. У олдимга келди: -Сиз қаерликсиз?- деб сўради.

-Жаббор Расулов ноҳиясиданман,- дедим.

-Сиз агроном эмасмидингиз?- унинг  бу саволига «ҳа», дея жавоб бердим. У мени қидириб юрганлигини айтиб, уйимизга борасиз, меҳмон бўласиз, деб туриб олди. Ошхона ўғиллариники эканлигини, оёғим тагига қўй сўйишини айтди. Мен жуда зарур ишим борлигини айтиб, бошқа пайт меҳмон бўлишга ваъда бериб, узр сўрадим…

Отам 1976 йили Хитой қишлоғига қайтиб, бу ердаги 11-бўлимга бошчилик қилган. Худди шу йилдан бошлаб қишлоқдаги йўлларни кенгайтириш, мум ётқизиш, ободонлаштириш ишлари бошланган. Янги канал қазилиб, 400 гектар бўз ер ўзлаштирилган. Отамни қишлоқ, ноҳия, вилоят мажлисларига депутат қилиб сайлашган. У киши депутат сифатида халқ ишончини қозониш учун бор ғайратлари билан меҳнат қилган.

Биз – етти фарзандмиз. Отам онажоним Очанисо Насруллаева билан биргаликда тўрт ўғил, уч қизни меҳнатсевар, ватанпарвар, элсевар қилиб тарбиялаш учун, аввало, ўзлари намуна бўлишган. Эндиликда  биз – фарзандлар ота-онамнинг 30 нафар невара, 60 нафар эвараларини ҳам эл-юрт иши учун фидойи инсонлар бўлиб улғайишлари йўлида ҳаракат қилмоқдамиз..

Отамнинг тарбия мактаби биз – фарзандлар учун мудом ибрат бўлиб келган. Фарзандларимиз, набираларимизни тарбиялашда худди ота-онамиздек ҳар соат, ҳар лаҳза масъулият сезган ҳолда интиляпмиз. Агар баъзан бу масъулиятни унутиб қўядиган бўлсак, ўткир бир нигоҳ кузатиб тургандек бўлаверади. Бу нигоҳ меҳнаткаш, ғамхўр, меҳрибон, талабчан отамнинг нигоҳларидир.

 

Набижон Аҳадов,

Жаббор Расулов ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Буғдой ҳосилдорлигини ошириш омиллари

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кўплаб иш сафарларида, жумладан, «Тожик Мирзачўли»даги ўз чиқишида қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғалла экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва халқимизни ўз ғалламиз билан таъминлаш долзарб вазифа эканлигини таъкидлаганлиги ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди…  

Муфассал...

Терроризмнинг манфур башараси

 

- Террористнинг дини, миллати ҳамда ватани бўлмайди.

Бу гап Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон томонидан юксак минбардан туриб айтилгандан сўнг, неча-неча марталаб ўз исботини топди. Биргина ўтган ҳафта ичида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Швециянинг Стокголм, Мисрнинг Танта шаҳарларида юз берган қатор террористик актлар амалга оширилганидан сўнг,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990641

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477869
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3797
4027
21482
7426653
99513
114875
7477869

Сизнинг IPнгиз: 3.147.60.62
Бугун: 23-11-2024 17:03:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015