Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 26 Апрел 2017 Кӯришлар: 2311
Печат

 

jonga qasd 2017Кейинги йилларда жамиятимизда ҳар бир соғлом фикрли шахсни ўйлантирадиган, нохуш ва манфий ҳодиса юз бермоқда. Бу ҳаётнинг қадрига етмаган бир гуруҳ ёшларнинг ўз жонларига қасд қилишларидир. Бундай манфий ҳодиса имон заифлиги нишонасидир. Зеро, кўриб-билиб ўз жонига қасд қилиш Ислом динида ҳам гуноҳ ва ҳам ҳаром амал. Ўзгаларни ўлдириш ҳақидаги ҳар гуноҳ ўз жонига қилган шахсга ҳам бевосита дахли бор.

Ўзини ўлдириш Аллоҳу таоло омонат тарзида ато қилган жонни йўқ қилиш ҳисобланади. Бу илоҳий омонатга хиёнат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Худованди мутаол "Нисо" сурасининг 2-оятида буюради: "Ўзларингизни ўлдирмангизлар! Дарҳақиқат, Худованд  сизларга меҳрибондир".

Инсонларни тарбиялашда Ислом дини таълимотининг мақсади ҳар тарафлама бўлиб, ҳаёт машаққатлари баробарида мўминларни соҳибирода ва собитқадам этиб вояга етказишни биринчи даражали вазифаларидан бири, деб ҳисоблайди. Ислом дини мусулмонларнинг қўрқоқ ва заиф ҳолда вояга етишларига ҳаргиз тарафдорлик қилмайди ҳамда бу ҳолатга имон ва исломий ахлоқ ижозат бермайди. Чунки ҳаёт машаққатларидан қўрқиш заиф имонлик аломати, деб билинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ўз жонига қасд қилувчиларни Худойи таолонинг лутфу карамидан маҳрум ва ғазабига гирифтор бўлганлардан, деб биладилар. Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисида шундай келтирилган:  "Ўтган умматлардан бир киши ярадор бўлиб, унинг дарду аламига чидай олмасдан, пичоқ билан қўлининг томирларини кесиб ташлайди ва натижада, ҳалок бўлади. Худойи таоло у ҳақида буюради: -Бандам ўз жонига нисбатан мендан олдин қўл узатишга ҳаракат қилди, мен уни жаннатдан маҳрум қилдим" (Имом Бухорий ривояти).

Ўйлаб кўринг, жароҳат аламига чидай олмасдан ўзини ўлдирган одамни Худойи таоло жаннатидан маҳрум қилган бўлса, дунё машаққатларига чидай олмаган, севгилисининг васлига етолмасдан ёки камбағаллик ва қарздорлик сабабидан ўз жонига қасд қилган шахсларнинг аҳволи не бўлгай? Шу мазмунда келган ҳадисларга эътибор беринг: 

- "Ҳар ким пичоқ билан ўзини ўлдирса, қиёмат куни ўша пичоқ билан дўзах ўтига абадий ташланади";

- "Ҳар ким ўзини тоғдан ташлаб ўлдирса, дўзах ўтида абадий қолади";

- "Ҳар ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, ўша заҳар қўлида бўлиб, дўзах ўтида абадий қолади";

- "Ҳар ким ўзини бўғиш ёки осиш сабабидан ўлдирса, шундай тарзда дўзахда азоб қилинади";

- "Ҳар ким қайси восита билан ўзини ўлдирса, ўша нарса билан дўзахда азоб қилинади".

Юқорида зикр этилган ҳадислардан Ислом динида ўзини ўлдириш мутлақо дуруст бўлмасдан ҳаром эканлигини хулоса қилиш мумкин. Абуҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: "Ҳеч ким ўзининг ўлимини орзу қилмасин, агар яхши киши бўлса, яхшилигини зиёда қилсин, агар ёмон киши бўлса, ёмонликларидан тавба қилсин" (Имом Бухорий ривояти).

Яна Абуҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисга биноан, Кирмон номли шахснинг гарчи жанг майдонларида қаҳрамонликлар кўрсатган бўлса ҳам, оқибат ўз жонига қасд қилгани учун Пайғамбармиз (с.а.в.) уни дўзахий, деган эдилар.

Ҳар бир муносиб лаҳзалардан фойдаланиб, ёшларимизга ўз жонига қасд қилиш оқибатини, ҳар қандай восита ва йўллар билан тушунтиришимиз лозим. Зеро, уларнинг аксари ўзини ўлдиришнинг ҳаром эканлигидан бехабар бўлишлари мумкин. Буларга илова тарзда ўз жонига қасд қилган кишининг жанозасини ўқишликка ижозат бермайдиган бир қанча ривоятлар мавжуд.

Жобир ибни Самура ривоят қилган ҳадисга кўра эса, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзини ўлдирган киши жанозасини ўқимаган эканлар. Мазкур ҳадисга асосланиб Имоми Аъзам (р.)нинг машҳур шогирдларидан бири Имом Абу Юсуф ўзини ўлдирган шахснинг жанозасини ўқиш дуруст эмас, деб фатво берган.

"Бани Исроил" сурасининг 70-оятида "Худойи таолонинг инсонга ато қилган неъматларининг афзали ақлдир, унинг сабабидан саодатмандликка эришади", дейилган.

Минг афсуслар бўлсинки, шайтоний нафс васвасаларининг асири бўлган одамлар ҳам топилиб туради. Улар Худойи таолонинг неъмати бўлган ақлни жаҳолат ва таассуб қурбони этиб, оқибат ўзини ўлдириш ва бошқа нодуруст ишларга қўл урадилар. Бошқа одамни ўлдириш ҳам, ўзини ўлдириш ҳам Ислом шариатида ҳаромдир. Ҳеч ким ўзининг майл ва рағбати билан дунёга келган эмас, унинг дунёдан кетиши ҳам ўзига боғлиқ бўлмайди.

Инсон ҳаёти Аллоҳу таолонинг ҳадясидир ва ҳеч кимнинг бошқаларни ҳаётдан маҳрум этишга ҳаққи йўқ. Мўмин банда ҳаётнинг қадрига етиши лозим ва ҳаёт имтиҳон дунёси эканлигига эътиқод қилсин, ҳеч вақт ноумид бўлмасин. Дунёдаги ҳамма нарсалар Аллоҳу таолонинг розилиги билан бўлишига ишонсин. Ишлари яхши ва дуруст бўлганда Аллоҳу таолога шукроналар адо этсин ва бирор мушкулот пайдо бўлганда У зотнинг лутфу карамига умид боғласин.

Эсдан чиқармаслик керакки, ҳаммамиз Аллоҳу таолонинг наздида ўзимиз ва ўзгаларнинг ҳаёти учун масъулмиз. Биз ҳаётнинг ҳар бир лаҳзаларидан фойдаланиб, жаннатдаги абадий ҳаёт учун ҳаракат қилмоғимиз зарур.

Инсон ҳаёти муқаддасдир. Зеро, у раҳмоний нафасдан бошланган, шунинг учун ҳеч ким ўзи ва бошқаларнинг жонини ҳалокатга етказишга ҳаққи йўқ. Жамиятимиздаги ҳар бир шахснинг вазифаси бундай мудҳиш, Ислом дини ва инсонийлик рафторига хилоф бўлган жиноятларнинг олдини олиш учун биргаликда курашиш, чиройли ва баркамол ёшларимиз бу номақбул амаллари сабабидан абадий жаннат неъматларидан маҳрум бўлмаслигидан иборатдир.

Бугунги кунда аҳёнан бўлса-да ўз жонига қасд қилиш каби номатлуб амаллар юз бераётганлиги гувоҳи бўлаяпмиз.Унинг олдини олиш ва бартараф этиш учун ҳар бир ота-она, диний ходимларимиз ва жамиятимиздаги ҳар бир шахс курашиши лозим. Тарғибот ва тушунтириш ишларини кўпайтириб, ёшларга ҳаёт ва Аллоҳу таоло неъматларининг қадрига етишни талқин қилишимиз зурур. Хушҳоллик ва хурсандлик лаҳзалари, ҳар бир олинаётган нафасимиз қадрига етишимиз керак. Зеро, ҳаёт неъмати илоҳийлар ичра инсонга берилган энг улуғ ва афзалидир!..

 

Муродхон АЗИМОВ, Имоми Аъзам номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши бошқаруви қарори

 

Тожикистонда коронавирус (COVID-19) тарқалиши олдини олиш мақсадида 17 апрел куни Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгашининг 2-қарори имзоланди. Қуйида унинг матни билан танишасиз.

- Коронавирус юқумли касаллиги тарқалишига доир вужудга келган вазият билан боғлиқ ҳолда, масжидларда намоз ўқишни ман қилган исломий мамлакатлар, жумладан, Саудия Арабистони, Туркия Республикаси, Эрон Ислом

Муфассал...

Ҳунар – аёл зийнати

Мамлакатимиз жанубидаги энг чекка Носир Хусрав ноҳияси халқи азалдан ҳунарсевар, хусусан, аёлларнинг қўл ҳунари кўзга кўринарли бўлиб, уларнинг жун, ипак ва пахта матоларидан тўқиган буюм-ашёлари узоқ-яқин мамлакатларда маълум ва машҳурдир. Хом ашёдан қўлда тайёрланадиган гилам, атлас, беқасам, бахмал, банорас ва бошқалар бақувват, пухта бўлиб, бу уларнинг ажиб санъатидан дарак беради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2371745

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9441852
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
113
5548
21407
9388971
81739
133128
9441852

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.53
Бугун: 17-04-2026 00:44:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015