Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 28 Апрел 2016 Кӯришлар: 1880
Печат

 

karateПолшада Шарқ яккакурашининг каратэ-до тури бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари охирига етди.

Унда мамлакатимиз шарафини 60 килограмм вазн тоифасида ҳимоя қилган Суғд вилоятининг Хўжанд шаҳридаги Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси 4-факултетининг 1-босқичи талабаси Омон Очилов барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Жаҳон чемпионати турнирида дунёнинг 98 давлати намояндалари ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Ғолибга Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзоданинг эсдалик совғаси топширилди.

 

------------    Дзюдо    ------------

БИРИНЧИ ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича Осиё чемпионати турнири ўз ишини якунлади.

Беллашувларда 90 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан тожикистонлик Комроншоҳ Устопириён ғолиблик шоҳсупасининг энг баланд поғонасига кўтарилди ва тожик дзюдоси тарихида биринчи Осиё чемпионига айланди.

У финалгача бўлган курашларда Иордания, Ҳиндистон, Ўзбекистон сингари давлатлар вакилларини мағлубиятга учратди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида эса, япониялик Юсуке Кобаяшини доғда қолдирди.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин 4та олтин, 3та кумуш, 4та бронза медалларни қўлга киритган япониялик дзюдочиларга насиб этди.

Иккинчи ўринни монголияликлар (4-1-6), учинчи жойни эса, қозоқлар (3-2-4) эгаллашди.

 

------------    Футбол    ------------

ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

Олий лига жамоалари ўртасида тўрт карра Тожикистон чемпиони Душанбенинг "Истиқлол" ва икки марта Россия Федерацияси чемпиони Москванинг "Локомотив" клублари раҳбарияти ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Шартномага асосан, учрашув Россия чемпионати тугагач, ёз фаслида мамлакатимиз пойтахтидаги марказий стадионда ўтказилади. (Унинг ўтказилиш муддати ҳақида қўшимча маълумот берилади).

"Локомотив" клуби мураббийлар штаби ўртоқлик учрашувида аралаш таркибни майдонга туширишга ваъда берган.

Эслатиб ўтиш жоизки, илгари ҳам "Истиқлол" клуби Германиянинг "Хассен Кассел", "Шалке-04" ва Россия миллий лигаси иштирокчиси Оренбургнинг "Газовик" жамоалари билан бундай халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказган.

 

========    Жаҳонда    ========

------------    Бокс    ------------

НОКАУТЛИ ҒАЛАБАЛАР СИЛСИЛАСИ

Америка Қўшма Штатларининг Инглвуд шаҳрида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), IBF (Халқаро боксчилар федерацияси), IBO (Халқаро боксчилар ташкилоти) ва WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши) йўналишлари чемпионлиги учун жанг ўтказилди.

Унда мазкур йўналишлар бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкин ва америкалик Доминик Уэйдлар рингга кўтарилишди.

Муштлашувни ҳар томонлама устунликда бошлаган Геннадий Головкин иккинчи раундаёқ рақибини техник нокаутга учратиб, муддатидан илгари чемпионлик камарларини ҳимоя қила олди.

Бу қозоқ боксчисининг сурункасига 22-нокаутли ғалабасидир.

Америкалик "чарм қўлқоп" устаси Доминик Уэйд эса, касбий рингдаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

 

------------    Кураш    ------------

ФРАНЦУЗЛАР - ҚИТЪА ҚАҲРАМОНИ

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида дзюдо бўйича "Кўҳна дунё" қитъаси биринчилиги бўлиб ўтди.

Европанинг энг кучли жамоалари иштирок этган қизғин курашларда француз дзюдочиларининг қўли баланд келди.

Улар бешта олтин, битта кумуш, иккита бронза медалига эгалик қилиб, қитъа чемпиони бўлишди.

Кумуш медал учун кечган курашда майдон эгалари - россиялик дзюдочиларни мағлуб этган Грузия терма жамоаси (3-3-2) иккинчи жойни ишғол этди.

Россиялик дзюдочилар (1-2-3) кучли учликдан ўрин эгаллашга муваффақ бўлдилар.

 

------------    Теннис    ------------

МЕЗБОН ЗАФАР ҚУЧДИ

Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда мезбон теннисчи - Рафаэл Надал зафар қучди.

У 2 соату 04 дақиқа давом этган финал босқичи беллашувида япониялик рақиби Кея Нисикорини 6:4, 7:5 ҳисобида доғда қолдирди.

Бу Рафаэл Надалнинг Барселона турниридаги тўққизинчи ғалабасидир.

Япониялик Кея Нисикори эса, мазкур халқаро турнирда икки марта ғолибликни қўлга киритган.

Теннис бўйича халқаро мусобақалар дунёнинг турли давлатларида давом эттирилади.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

"ГИННЕС КИТОБИ"ГА ДАЪВОГАР БОЛАКАЙ

 

Рўдакий ноҳияси Гулистон қишлоқ жамоатига қарашли Болошаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи 166-ўрта умумтаълим муассасаси 1-синф ўқувчиси Эмомҳусейн Умаровнинг спортга қизиқиши, унинг 6 соату 20 дақиқада 11 минг марта спорт тили билан айтганда, "отжимание" қила олишлиги ҳақидаги хабар халқ орасида тарқала бошлагач, биз ҳам ушбу мавзуга қизиқдик.

Муфассал...

РОҒУН – АСР ИНШООТИ, ҚУРУВЧИЛАРИ – ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ

 

Юртимизда - баҳор. Баҳор - яшариш, янгиланиш фасли, бунёдкорлик ва ободончилик мавсуми, улкан мақсадларни рўёбга чиқариш учун белни маҳкам боғлайдиган палла. Олдинда эса, Наврўз шодиёналари. Ҳар гўшада - байрам, ҳар бир кишида байрамона кўтаринки кайфият.

Яқинда аср қурилиши, юртимизнинг улкан гидроэнергетик иншооти - Роғун ГЭСи қурувчиларига ана шундай баҳор нафаси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2315585

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9144235
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
249
3113
249
9120317
26614
121442
9144235

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 09-02-2026 02:16:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015