Бирон давру замонда спортнинг дзюдо тури бўйича Тожикистондан ҳеч бир паҳлавон Осиё қаҳрамони бўлмаган ва бунга яқин ҳам келмаганига тарихнинг ўзи гувоҳ. Тожикистонда кураш ривожига ҳисса қўшган ва хизмат кўрсатган мураббий Усто Устопиров ўғли Комроншоҳи Устопириённинг қаҳрамон бўлиши Миллий бирлик куни ва давлатимиз мустақиллиги 25 йиллик байрамларига муносиб совға бўлди.
У юз йиллар давомида афсонавий Рустам қаҳрамонликлари каби сўз юритишлари учун йўл очди.
Комроншоҳи Устопириён Ватанга қайтди ва уни муносиб кутиб олишди.
15-16 апрел кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Комроншоҳ биринчи даврда Иорданиядан Иёл Салмон Ҳамад ва иккинчи даврда ҳиндистонлик Автар Сингҳ устидан ғолибликни қўлга киритди. Ярим финалда ўзбекистонлик Шерали Жўраевдан қўли устун келди ва финал беллашувда эса, Япония намояндаси Юсуке Кобаяшини ҳам мағлубиятга учратди.
------------ Футбол ------------
МУХЛИСЛАР РАНЖИБ ҚОЛИШДИ
«Осиё футбол конфедерацияси кубоги» турнирининг ўтган йилги финалчиси – Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси ўз мухлисларини анча ранжитиб қўйди.
Зеро, футбол ишқибозлари бу йил севимли жамоаларидан чиройли футбол ва ғалабалар кутган эди.
Афсуски, мусобақаларнинг гуруҳ босқичида қатнашаётган истиқлолчилар тўрт имкониятдан бир очкони қўлга киритиб, сўнгги ўринни эгаллаб туришибди.
Саралаш гуруҳ босқичининг 4-турида Ироқнинг «Нафит ал-Васат» клубини қабул қилган пойтахтликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалай олмадилар.
Юзага келган хавфли вазиятларни голга айлантиришда «оқсаб» келаётган Мубин Эргашев шогирдлари қолган икки тур натижасидан қатъий назар, плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди.
------------ Бокс ------------
РЕСПУБЛИКА БИРИНЧИЛИГИ ТУРНИРИ
Мамлакатимиз шимолий минтақаси Суғд вилоятининг маъмурий маркази – Хўжанд шаҳрида бокс бўйича 1998-1999 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Тожикистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.
Турнирда ўлкамизнинг Суғд вилояти, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Душанбе шаҳри, шунингдек, республика бўйсунишидаги ноҳиялар минтақаларидан 119 нафардан ортиқ боксчи бош соврин учун рингга кўтарилди.
Қизғин курашлар-ла ўтган турнир якунига кўра, умумжамоа ҳисобида душанбелик спортчилар биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа мезбонлари Суғд вилояти намояндалари эса, иккинчи бўлишди.
Республика биринчилиги турнирида ғолиб чиққан боксчилар ҳисобидан шу ёшдаги Тожикистон терма жамоаси таркиби тузилади ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун тайёргарлик кўради.
====== Жаҳонда ======
------------ Оғир атлетика ------------
ТУРКИЯЛИК – ЕВРОПА ЧЕМПИОНИ
Норвегиянинг Ферде шаҳрида спортнинг оғир атлетика тури бўйича Европа чемпионати мусобақалари якунига етди.
Қитъа чемпионатида иштирок этган 69 килограммгача вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида туркиялик Дониёр Исмоилов олтин медал соҳиби бўлди.
У даст кўтаришда 155, силтаб кўтаришда эса, 178 килограммлик тошни ўзига бўйсундириб, жами 333 килограммлик натижа қайд этди.
Иккинчи ўрин эса, россиялик Сергей Петров (147+175=322)га этди.
Шунингдек, кучли учликдан Испания вакили Давид Санчес Лопес (143+175=318) ҳам жой олди.
------------ Футбол ------------
ЁЗГИ ОЛИМПИАДА ГУРУҲЛАРИ
Халқаро олимпиада қўмитаси томонидан жорий 2016 йилда Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинларида футбол бўйича иштирок этадиган терма жамоалар гуруҳларга ажратилди.
Қуръа ташлаш натижасига кўра, жамоалар қуйидагича тақсимланди:
«А» гуруҳи: Бразилия, Жанубий Африка Республикаси, Ироқ, Дания;
«В» гуруҳи: Швеция, Колумбия, Нигерия, Япония;
«С» гуруҳи: Фижи ороллари, Жанубий Корея, Мексика, Германия;
«D» гуруҳи: Гондурас, Алжазоир, Португалия, Аргентина.
Эслатиб ўтиш жоизки, гуруҳларда биринчи-иккинчи жойларни эгаллаган терма жамоалар плей-офф босқичида олимпиада чемпионлиги учун курашни давом эттиради.
ЯРИМ ФИНАЛЧИ ЖУФТЛИКЛАР
Европа клублари ўртасида нуфузли – Чемпионлар лигаси турнирининг ярим финал босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамоалар аниқланди.
Чорак финал ўйинлари натижасига кўра, Англиянинг «Манчестер Сити», Испаниянинг «Реал» ва «Атлетико», Германиянинг «Бавария» клублари мазкур босқичда чиқиш қилади.
Швейцариянинг Нон шаҳрида ўтказилган қуръа ташлаш натижаси жамоаларни қуйидаги жуфтликларга бўлди: «Манчестер Сити»-«Реал», «Атлетико»-«Бавария».
Ярим финал босқичининг илк учрашувлари 26-27 апрел, жавоб ўйинлари эса, 3-4 май кунлари бўлиб ўтади.
Финал босқичи 28 май куни Италиянинг Милан шаҳрида ташкиллаштирилади.
Шунингдек, Европа лигаси турнирининг ярим финалида «Шахтёр» (Украина)-«Севиля» (Испания), «Ливерпул» (Англия)-«Вилярреал» (Испания) жамоалари ўзаро беллашадилар.
Ярим финал ўйинлари 28 апрел ва 5 май кунлари ўтказилади.
Ҳал қилувчи финал учрашуви 18 май куни Базел шаҳридаги «Санкт- Якоб Парк» стадионида бўлиб ўтади.
УЧИНЧИ БОСҚИЧ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Осиё футбол конфедерациясининг Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги штаб-квартирасида «Сариқ қитъа» минтақасидан «Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг учинчи саралаш босқичида иштирок этувчи терма жамоалар гуруҳларга ажратилди.
Қуръа ташлаш натижасига кўра, гуруҳлар тубандаги таркибда бўлади:
«А» гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Хитой, Қатар, Сурия;
«В» гуруҳи: Австралия, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Ироқ, Таиланд.
«Жаҳон чемпионати-2018» турнири учинчи гуруҳ саралаш босқичи мусобақаларига 2016 йилнинг биринчи сентябрида старт берилади.
«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.
Яқинда Озарбайжон Республикасининг пойтахти – Боку шаҳрида “Муғом олами” V халқаро мақом фестивал-танлови бўлиб ўтди. Бундан роппа-роса ўн йил муқаддам ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган озар мақоми ихлосмандларини бир жойга жамлаган бу йилги фестивалда мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, юртдошимиз Сардор Солиев ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни олишга муваффақ
Муфассал...
Юксак тоғлар бағрида жойлашган Шамсиддин Шоҳин ноҳияси асил ҳунармандлар диёри бўлиб, буюк истеъдодли шахсиятлар қадимдан ўзларининг ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб келишган. Улар ўз ҳунарларини ота-боболаридан ўрганиб, фарзандлари ва невараларига мерос тариқасида улашиб келганлиги бу миллий қадриятларнинг барҳаётлигини сақлаб қолган. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015