Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 04 Феврал 2016 Кӯришлар: 1668
Печат

 

boksКуба давлатининг пойтахти Гавана шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро мусобақа ниҳоясига етди.

Турнирда дунёнинг 66 мамлакатидан 386 нафар курашчилар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Мусобақаларда юртдошларимизга омад кулиб боқмади.

Фарҳод Раҳимов (81килограмм вазн тоифаси), Комроншоҳи Устопириён (90 килограмм), Саиджалол Саидов (100 килограммгача), Муҳаммадмурод Абдураҳмонов (100 килограммдан ортиқ) сингари курашчиларимиз ўзларининг дастлабки чиқишларидаёқ мағлубиятга учрашди.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни россиялик дзюдочилар, иккинчи ўринни эса, майдон эгалари – кубаликлар эгаллашди.

Учинчи ўрин исроиллик курашчиларга насиб этди.

--------------    Футзал    --------------

НАЗОРАТ ЎЙИНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мини-футбол бўйича жорий йилнинг 10-21 феврал кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Осиё чемпионати-2016» турнирига ҳозирлик кўраётган Тожикистон миллий терма жамоаси айни пайтда қўшни мамлакатда бўлиб турибди.

Тайёргарлик доирасидаги ўқув-машғулотлари жараёнида давлатимиз бош жамоаси Ўзбекистон термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Биринчи учрашувда 1:1- дуранг ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчисида турнир мезбонлар йирик - 11:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув натижаларини шарҳлар экан, Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳусейн Шодиев шогирдларининг етарлича жисмоний тайёргарликка эга эмасликларига алоҳида урғу бериб ўтди.

--------------    Футбол    --------------

ҲОЗИРЛИКНИНГ

АНТАЛИЯ БОСҚИЧИ

Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида тўрт карра Тожикистон чемпиони, «Осиё футбол конфедерацияси кубоги» турнирининг ўтган йилги финалчиси Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги ўқув-машғулотларининг иккинчи босқичини ўташ учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди.

Туркия сафари олдидан истиқлолчилар мамлакат чемпионатининг 2015 йилдаги кумуш медали совриндори Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» клуби билан назорат ўйини ўтказишди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўқув-машғулотларининг иккинчи босқичи 14 февралгача давом этади.

Эслатиб ўтиш жоизки, мамлакатимизга қайтган «Истиқлол» жамоаси ўзининг янги мавсумдаги биринчи учрашувини 23 феврал куни «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2016» турнирининг гуруҳ босқичида Иорданиянинг «Ал-Файзали» клубига қарши ўтказади.

 

======    Жаҳонда    ======

--------------    Бокс    --------------

ЧЕМПИОНЛИКНИНГ «ҚАСОС» ЖАНГИ

Канаданинг Монреал шаҳрида касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти), IBF (Халқаро боксчилар федерацияси), WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналишлари бўйича ярим оғир вазнли спортчилар ўртасида жаҳон чемпионлигининг «қасос» жанги бўлиб ўтди.

Унда амалдаги чемпион, россиялик Сергей Ковалёв ва чемпионликка даъвогар, канадалик Жан Паскаллар ўзаро муштлашдилар.

Жанг тўлиқ россиялик боксчи устунлигида бошланди. Беллашув ярмидан ўтгач, еттинчи раундда Жан Паскал мураббийлари ринг ҳакамига жангни тўхтатишни сўраб, мурожаат қилдилар.

Шундай қилиб, техник нокаутли ғалаба россиялик «чарм қўлқоп» устасига берилди.

Қайд этиш лозимки, дастлабки жангда ҳам Сергей Ковалёв рақибини  техник нокаут билан мағлубиятга учратган эди.

--------------    Теннис    --------------

СЕРБИЯЛИКНИНГ ОЛТИНЧИ УНВОНИ

Мелбурн шаҳрида теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати мусобақаларига якун ясалди. 

Халқаро турнир бош совринини қўлга киритиш учун жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жокович ва буюк британиялик Энди Моррейлар кортга чиқишди.

Шиддатли курашлар асосида кечган беллашув 6:1,7:5,7:6 (7:3) ҳисобида Новак Жокович фойдасига ҳал бўлди.

Шундай қилиб, сербиялик теннисчи олтинчи марта Австралия очиқ чемпионати бош совринини қўлга киритди.

У илгари 2008, 2011, 2012, 2013, 2015 йилларда ҳам мазкур турнирда ғолиб чиққан.

--------------    Футбол    --------------

ИРОДАЛИ ҒАЛАБА – ЧЕМПИОНЛИК

Қатар давлати пойтахти Доха шаҳрида футбол бўйича «Осиё чемпионати-2016» мусобақалари тугади.

Қитъа чемпиони унвонини қўлга киритиш учун финал босқичида Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари «яшил майдон»га тушди.

Учрашувни фаоллик билан бошлаган корейслар иккинчи қисмнинг бошидаёқ 2:0 кўринишида ҳисобда олдинга чиқиб олдилар.

Майдондаги мувозанатни тенглаштирган японияликлар ўйиннинг 67, 68, 81-дақиқаларида рақиблари дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлишди. «Кунчиқар» мамлакати тўптепарлари эришган иродали ғалаба уларни Осиё чемпиони унвони билан таъминлади.

«Халқ овози» спорт шарҳловчиси.   

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

БОСҚОНЧИ – КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБИ

 

Индонезия мезбонлик қилаётган «Осиё ўйинлари-2018» турнирида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш бўйича мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган босқончимиз, Рио олимпиадаси чемпиони Дилшод Назаров 74,16 метрлик натижа қайд этиб, «кичик олимпиада»нинг кумуш медалини қўлга киритди.

Муфассал...

Руҳимда қулф урар ажиб туйғулар…

 

Замҳарирнинг сокин кечаси,

Сокинлигин унутган палла.

Ойнинг юзи доғлаб кетарди,

Ой нурлари йиғлар баралла.

Тун бағрида чок тикар гуноҳ,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990939

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478317
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4245
4027
21930
7426653
99961
114875
7478317

Сизнинг IPнгиз: 3.145.106.7
Бугун: 23-11-2024 17:33:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015