Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 05 Май 2017 Кӯришлар: 2275
Печат

 

suv 2017 2Азиз Тожикистонимиз истиқлолиятни қўлга киритгач, давлатимиз раҳбарлари нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда тоза ичимлик сувига тегишли глобал муаммолар ечимига жаҳон ҳамжамияти диққатини жалб этиб келмоқда.

Тожикистонимиз – жаннатмакон юрт, табиати бой, беқиёс ўлка. Мамлакатимиз Ер юзида тоза ичимлик суви захираси бўйича энг олдинги

сафлардан ўрин олган. Олимлар ва мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, асрий музликлар, зилол сувли булоқлар ва бошқа манбалар ҳисобидан Тожикистонимизда тоза ичимлик сув захираси 800 миллиард кубометрни ташкил қилади.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон минтақа ва халқаро миқёсда тоза ичимлик суви муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ташаббуслар ва таклифларни илгари суриб келмоқда. Президентимиз мазкур муаммоларни ҳал этишга бағишланган таклифларини энг нуфузли халқаро ташкилот – БМТ минбаридан туриб баён этаётганлиги катта жасоратдир. Давлатимиз сарвари бу масалада жаҳон ҳамжамияти, дунё давлатларини ҳамкорликка даъват этмоқда.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон БМТ Бош ассамблеясининг 64-сессиясида сувни тежаб-тергаб сарфлаш, унга боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш хусусида шундай деганди:

- Ушбу юксак минбардан туриб, сизларга яна бир марта Орол денгизини қуритмаслик масаласини эслатишни лозим топдим. Ушбу экологик фожианинг сабаби – бу ҳаддан ортиқ ер майдонларининг пахта ва шоли каби сувга серталаб экинларнинг экилиши учун ўзлаштирилганлигидадир. Айни пайтда юзага келган бундай аянчли вазиятдан чиқишнинг бирдан-бир йўли, шўрланган майдонларга сарфланадиган сувнинг 30 фоиздан 60 фоизигачасини тежаш мақсадида, минтақадаги мамлакатлар насос иншоотларини тиклаш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш талаб этилади. Бу тадбирлар ўз навбатида озуқа танқислиги муаммосини ҳал этишга кўмаклашиши табиийдир.

Табиий бойликларнинг энг муқаддаси, бебаҳоси, шубҳасиз, бу – сув. Сувсиз ҳаётни, тирикликни тасаввур этиб бўлмайди. Халқимизнинг бой тарихига назар ташласак, аждодларимиз ҳам сувга муқаддас неъмат сифатида муносабатда бўлганликларини кўрамиз.

Айни пайтда Ер юзи аҳолисининг учдан икки қисми тоза ичимлик сувидан танқислик сезади. Тоза ичимлик сувининг танқислиги халқаро миқёсдаги муаммо сифатида ҳозиргача бирор-бир нуфузли анжуманда Давлатимиз сарвари кўтаргандек юксак даражага олиб чиқилмаган эди. Башарият Президентимиз ташаббуси билан ўз ечимини топаётган сув муамосига хайрихоҳлик ва умид нигоҳи билан қарамоқда.

Ўтган йилнинг 21 декабрида БМТ Бош ассамблеяси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклифи асосида 2018-2028 йилларга мўлжалланган «Сув – устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги Резолюциясини қабул қилди. Шу муносабат билан Давлатимиз бошлиғи ҳамда шарафли халқимизнинг БМТ Бош ассамблеяси раиси Питер Томсон, шунингдек, БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун қутлаганликлари мазкур муаммо ечимида Президентимизнинг саъй-ҳаракатларига юксак ишонч билдирилиши эди.

Дарҳақиқат, иқлимдаги кескин ўзгаришлар, Ер юзида аҳоли сонининг ошиб бораётганлиги сув билан боғлиқ муаммоларни янада мураккаблаштирмоқда. Вазиятни юмшатиш йўллари эса, Тожикистон томонидан илгари сурилганлиги халқаро миқёсда оламшумул воқеадир.

Маълумотларга қараганда, Ер юзидаги ҳар олти одамдан бир нафари ёки дунё аҳолисининг 894 миллион нафари тоза ичимлик сувидан танқислик чекади. Икки ярим миллион нафар аҳоли, жумладан, бир миллион нафар болалар санитария жиҳатдан ёмон ҳолатда яшаб, ҳар куни 4 минг нафардан ортиқ гўдаклар сув танқислиги ҳамда ёмон санитария ҳолатида яшаганликлари учун хасталаниб, нобуд бўлмоқда.

Тожикистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми сифатида ушбу муаммоларни ечиш борасида кўплаб хайрли, салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Бевосита Тожикистон Республикаси ва Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклифи билан бу йўналишда бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётганлиги қувонарли ҳолдир.

Инсонийлик нуқтаи назаридан ҳам чанқаганга сув тутмоқ азал-азалдан халқимизда катта савоб ҳисобланиб келган. Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тоза ичимлик суви муаммоларини ҳал этишга қаратилган халқаро миқёсдаги жўяли таклифлари худди ана шу одамийликнинг юксак кўриниши нишонасидир.

Сув – муқаддас ва бебаҳо неъмат. Уни эъзозлашимиз, исроф, ифлос қилмаслик ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз. Гарчанд азиз Тожикистонимизда Аллоҳнинг бу неъмати мўл-кўл бўлса-да, дарёлар ва чашмаларимиздаги зилол сувлар тараққиётимизга хизмат қилаётган бўлишига қарамай, биз ҳам сувга эҳтиром билан муносабатда бўлиб, Президентимиз ташаббусининг ҳаётга татбиқ этилишида ўз ҳиссамизни қўшишимиз ҳаёт тақозосидир.

 

Шоқамбар ПАРДАЛИЕВ, Қабодиён ноҳияси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Паём ва энергетиклар

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмини тарғиб этиш мақсадида, Норак шаҳри "Бойғози" ГЭСи мажлисгоҳида катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда гидроэлектростанция директори Рустам Зоғаков сўзга чиқиб, мамлакат Президентининг Паёмини тақдирсоз ва жамият тараққиётини

Муфассал...

Хорижий савдо кўпайди

 

Суғд вилоятида хорижий савдо айланмаси йилнинг ўтган ойида олдинги йилнинг худди шу даврига қиёсланганда, 20 ярим миллион АҚШ долларига кўпайган. Бошқача қилиб айтганда, 1, 4 фоиз ортган.

Ҳозирда вилоят 56та хорижий давлат билан савдо-сотиқ қилмоқда. Бу давлатларнинг ўн биттаси Мустақил давлатлар ҳамкорлиги доирасидаги мамлакатлардир. Умумий савдо айланмасининг катта қисми - деярли 80 фоизи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2219734

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8700667
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2108
3575
8479
8671582
42904
93867
8700667

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 15-10-2025 20:01:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015