Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Январ 2016 Кӯришлар: 2035
Печат

 

fftДушанбеда Тожикистон Футбол федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда федерация раҳбари Рустами Эмомали 2012-2015 йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилганларга ҳисобот берди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида, шунингдек, Футбол федерациясининг янги президенти сайлови ҳам бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган 64 нафар делегатнинг барчаси Рустами Эмомалининг қайта Тожикистон Футбол федерациясининг президенти этиб сайланишини қўллаб-қувватлаб овоз берди.

Шундай қилиб, Футбол федерациясининг амалдаги президенти навбатдаги муддатга «миллионлар ўйини» ташкилотининг бошлиғи этиб сайланди.

-Тожик футболи ҳали ўзининг сўнгги сўзини айтгани йўқ, у ҳали дунё миқёсида ривожланишда давом этади,- дея таъкидлади, мажлис аҳли олдида сўзга чиққан Рустами Эмомали.

ИЛК УЧРАШУВДА –

МАҒЛУБИЯТ

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича «Ҳамдўстлик кубоги-2016» халқаро турнирига старт берилди.

Мусобақаларнинг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон ёшлар терма (U-21) жамоаси ўзининг дастлабки ўйинини майдон эгалари – россияликларга қарши ўтказди.

Учрашув 2:1 ҳисобида рус футболчилари фойдасига ҳал бўлди. Россиялик ярим ҳимоячи Михаил Жабкин эришган «дубл»га, Жаҳонгир Эргашев битта гол билан жавоб қайтарди.

Гуруҳдаги бошқа жуфтлик Латвия-Эстония ўртасидаги беллашувда ҳам 1:2 ҳисобида эстонияликларнинг қўли баланд келди.

Турнирнинг 2-турида тожикистонлик ёшлар эстон футболчилари билан куч синашишди ва йирик 1:4 ҳисоби қайд этилди.

--------------    Футзал    --------------

ҚИТЪА ТУРНИРИГА ҲОЗИРЛИК

Жорий йилнинг 10-21 феврал кунлари Тошкент шаҳрида мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати-2016» мусобақалари бўлиб ўтади.

Қитъа биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Тожикистон Миллий терма жамоаси мазкур мусобақага пухта ҳозирлик кўриш мақсадида, ўқув-машғулотларини бошлаб юборди. Терма жамоа бош мураббийси Ҳусейн Шодиев тайёргарлик кўриш жараёнига 20 киши – 3 нафар дарвозабон ва 17 нафар майдон ўйинчисини жалб этган. Шулардан 14 нафари саралаб олиниб, турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Машғулотларнинг биринчи босқичи 1 февралгача Душанбе шаҳрида давом этади. Кейинги босқич эса, 1-8 феврал кунлари Қайроққумда ўтказилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Тожикистон терма жамоаси турнирнинг «С» гуруҳида Таиланд, Ветнам, Хитой Тайпей термалари билан ўзаро куч синашади.

«Осиё чемпионати-2016» турнирининг энг кучли бешта терма жамоасига 2016 йилнинг 10 сентябридан 2 октябригача Колумбияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма берилади.

 

 «ОЛТИН ТЎП» - МЕССИДА

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» совринини Испаниянинг «Барселона» футбол клуби ҳужумчиси, аргентиналик Лионел Мессига топширди.

Бу «Барса» ҳужумчисининг «олтин тўп»ни бешинчи марта қўлга киритишидир.

Шунингдек, бу олий совринга ўтган футбол мавсумида Криштиану Роналду («Реал», Испания), Луис Саурес ва Неймар («Барселона», Испания), Ж. Буффон («Ювентус», Италия), Мануэл Нойер («Бавария», Германия)лар ҳам даъвогарлик қилишган эди. 

--------------    Биатлон    --------------

«ЖАҲОН КУБОГИ» ИШТИРОКЧИЛАРИ

Бугундан, 21-24 январ кунлари Италияда қишки спорт турларидан бири – биатлон бўйича «Жаҳон кубоги» мусобақалари ўтказилади.

Россия терма жамоаси раҳбарияти бу нуфузли турнирда қатнашувчи спортчилар рўйхатини эълон қилди.

Келтирилган маълумотларга кўра, эркаклар терма жамоаси қуйидаги таркибда чиқиш қилади: Антон Шипулин, Евгений Граничев, Дмитрий Малишко, Алексей Волков, Максим Цветков, Алексей Слепов, Антон Бабиков.

Аёллар терма жамоаси таркиби эса, тубандаги биатлончилардан иборат: Екатерина Шумилова, Екатерина Орлова, Олга Подчуфарова, Анастасия Загоруйко, Татяна Акимова.

--------------    Бокс    --------------

МАРТИН – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида касбий бокснинг IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналиши бўйича вакант (бўш) чемпионлик унвони учун жанг ўтказилди.

Унда украиналик Вячеслав Глазков ва америкалик Чарлз Мартинлар рингга кўтарилишди.

Муштлашувнинг учинчи раундига келиб, украиналик боксчи тиззасидан жароҳат олди ва жангни давом эттиришдан бош тортди.

Шундан сўнг, ён ҳакамлар техник нокаут натижасини қайд этиб, америкалик «чарм қўлқоп» устасини ғолиб, деб топишди.

Журналистларга интервю берган жаҳон чемпиони Чарлз Мартин энди бирлашган йўналишлар чемпионлиги учун буюк британиялик Тайсон Фюри билан жанг қилиш нияти борлигини маълум қилди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Конституция – халқимиз қасамёди

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига сафари кунларида Конституция-халқимиз қасамёди санасини нишонлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.   Тожик халқи тарихида давлат мустақиллигининг дастлабки босқичида ва ана шу мураккаб даврда илк бор умумхалқ сўрови (референдуми)ни ўтказиш йўли билан мамлакатнинг янги Конституцияси қабул қилинди(1994 йил) ва унинг асосида икки палатали касбий парламент амал қила бошлади. Ана шу асос бўйича

Муфассал...

Матбуотчилар касбий байрами тантанаси

 

1912 йилнинг 11 мартида тожик тилидаги биринчи рўзнома – «Бухорои шариф» газетаси Когон чопхоналаридан бирида дунё юзини кўрди. Газета ўша вақтдаги жамиятда мавжуд муаммо, нуқсон ва оғриқли нуқталарни қўрқмасдан кўтариб чиққан, миллат ва халқ манфаатларини ўз саҳифаларида акс эттирганлиги билан ҳам алоҳида эътибор ва таҳсинга лойиқдир. «Бухорои шариф» газетасининг нашр этилиши тожик журналистикаси ибтидоси сифатида ҳам махсус

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2420990

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9666998
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
760
3969
12389
9632917
34081
132053
9666998

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.102
Бугун: 11-06-2026 06:52:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015