Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 2009
Печат

 

futbbollХалқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) жаҳон футбол терма жамоаларининг навбатдаги янгиланган рейтинг варақасини эълон қилди.

Янги рўйхатга кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси 196 очко жамғариб, ўзининг аввалги 148-ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо 46 давлат ўртасида эса, Тожикистон бош жамоаси 26-жойни ишғол қилиб турибди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар бир терма жамоа ўртоқлик ва халқаро мусобақаларда эришган натижасига қараб, ўз жамғармасига очко тўплайди.

Тожикистон миллий терма жамоаси жаҳон рейтингида энг юқори кўрсаткичга 2013 йилда эришган бўлиб, у 106- жойни эгаллаган.

 

 «ҲАМДЎСТЛИК КУБОГИ»ГА ҲОЗИРЛИК

Илгари хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 17-23 январ кунлари Россия Федерациясининг «шимолий пойтахти» Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича «Ҳамдўстлик кубоги-2016» халқаро турнири бўлиб ўтади.

Унда иштирок этишни режалаштирган Тожикистон ёшлар (U-22) терма жамоаси украиналик мутахассис Роман Пилипчук раҳбарлигида пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Ёшлар термаси ўқув-машғулотлари жараёнида иккита назорат ўйини ўтказишга ҳам улгурди.

Дастлаб тўрт карра мамлакат чемпиони «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ёшлар, кейинги пойтахт армиячилари ЦСКА «Памир» клубига зид кечган учрашувда дуранг натижа - 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ёшлар терма жамоаси турнирнинг «В» гуруҳида иштирок этиб, Россия, Эстония ва Латвия термаларига қарши майдонга тушади.

 

ТОШКЕНТДА НАЗОРАТ ЎЙИНЛАРИ

Ўтган мавсумда «Осиё футбол конфедерацияси кубоги» турнирининг финал босқичига довур етиб борган пойтахтнинг «Истиқлол» футбол клуби мазкур янги мавсумда мусобақаларнинг гуруҳ босқичидан кураш бошлаш ҳуқуқига эга бўлганди.

Айни пайтда Мубин Эргашев шогирдлари бу натижани янада юксалтириш мақсадида янги мавсум ўқув-машғулотларини бошлаб юборишди.

Клублар раҳбариятлари ўртасидаги келишувларга кўра, ўқув-машғулотлари доирасида «Истиқлол» январ ойида қардош Ўзбекистоннинг «Олмалиқ» ва «Нефтчи» жамоалари билан назорат ўйинлари ўтказади.

Дастлаб 19 январ куни Тошкент вилоятининг «Олмалиқ», 22 январда Фарғона вилоятининг «Нефтчи» ва 25 январда Қаршининг «Насаф» жамоалари билан беллашади.

«Истиқлол» жамоаси «ОФК кубоги-2016» турнирининг «В гуруҳида иштирок этиб, илк ўйинини 23 феврал куни Иорданиянинг «Ал-Файзали» клубига қарши ўтказади.

 

ФИНЛАР – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Финляндияда шайбали хоккей бўйича ёшлар ўртасида жаҳон биринчилиги мусобақалари ниҳоясига етди.

Бош соврин учун ўзаро куч синашиш майдон эгалари финляндиялик ёшлар ва Россия ёшлар терма жамоалари ўртасида кечди. 

Шиддатли курашлар асосида ўтган учрашувнинг асосий вақти 3:3 кўринишидаги дуранг натижа билан тугади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт(овертайм)да омад фин ёшларига кулиб боқди ва улар киритган дастлабки шайба жаҳон чемпиони унвони билан таъминлади.

Жаҳон чемпионатининг бронза медали учун Америка Қўшма Штатлари ва Швеция ёшлари кураш олиб бордилар. «Сеҳрли диёр» хоккейчилари катта фарқдаги (8:3) ҳисобда ғалаба қозониб, кучли учликдан ўрин эгалладилар.

 

ЙЎЛЛАНМАЛАР НАҚД БЎЛДИ

Германияда волейбол бўйича 2016 йилнинг ёзида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи саралаш турнири якунига етди.

Мусобақа низомномасига кўра, турнирда ғолиб чиққан терма жамоа ягона йўлланма соҳибига айланади.

Беллашувларни кўтаринки руҳда ўтказган россиялик волейболчилар финал учрашувида амалдаги Европа чемпиони Франция терма жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдириб, ёзги олимпиада ўйинлари йўлланмасини ўзлариники қилиб олишди.

Аёллар ўртасида айнан шундай хусусиятга эга бўлган турнир Туркияда ҳам бўлиб ўтди.

Бу мусобақаларда ҳам россиялик волейболчиларнинг қўли баланд келди.

Ҳал қилувчи босқичда улар голландияликларни 1:3 ҳисобида мағлуб этишди.

 

ЕВРОЛИГАДА «ЗАФАРЛИ ЮРИШ»

Баскетбол бўйича Европа лигаси туркумига кирувчи «Топ-16» мусобақалари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Турнирнинг 2-турида мусобақаларнинг амалдаги ғолиби Мадриднинг «Реал» жамоасини қабул қилган Москванинг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) баскетболчилари ўзларининг «зафарли юришлари»ни давом эттириб, 95:81 ҳисобида устунликка эришдилар.

Армиячилар навбатдаги 3-тур ўйинида бугун Испаниянинг «Барселона» жамоасини қабул қиладилар.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Ҳарбий комиссарнинг ўғли ўз ихтиёри билан хизматга кетди

 

Конибодом шаҳрида баҳорги ҳарбий чақириқ ҳар йилгига қараганда уюшқоқлик билан ўтмоқда. Ҳозирда бу борадаги режа эллик фоизга бажарилай, деб қолди. Ҳарбий хизматга чақириқ мавсуми, айниқса, Ҳамробоев номли, Пўлатон, Ортиқов номли қишлоқ жамоатларида ва Конибодом шаҳрининг ўзида кўнгилдагидек ўтмоқда. Энг биринчи бўлиб ҳарбий хизматга отланган конибодомлик довюрак йигитларнинг деярли 90 фоизи кўнгилли равишда

Муфассал...

...Сукунат қўйнида ўртанганим чин

 

ШУКРОНА

Болалар кулгиси ҳар хонадонда,

Қушлар эркин парвоз этар осмонда.

Толе иқбол сари юз тутган онда,

Кўнгилни тарк этиб қайғу, аламлар,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2504188

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9936392
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5732
3049
20154
9895679
72953
107749
9936392

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.78
Бугун: 22-08-2026 17:30:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015