Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Феврал 2018 Кӯришлар: 1885
Печат

 

sk 201826 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

кенгаш масъул котиби, Тожикистон Республикаси Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Фаррух Ҳамрализода, Европа тараққиёт ва қайта тиклаш банкининг Тожикистон Республикасидаги намояндалиги раҳбари Айтен Рустамова, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши котиботи раҳбари Шараф Шерализода ва маслаҳат кенгашининг янги аъзоларини таништириб, мажлисни очди. 

sk 20181Сўнгра мажлисда кенгаш масъул котиби, Тожикистон Республикаси Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Фаррух Ҳамрализоданинг мажлис кун тартибидаги биринчи масала маслаҳат кенгашининг XVII мажлисида қабул қилинган қарорлар ижроси жараёни тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Хусусан, Ҳукумат томонидан 2017 йилнинг 26 майида янги тариф методологиясининг тасдиқланиши ва унинг ўтган йил октябр ойидан жорий этила бошлангани, Бутунжаҳон банкининг  2018 йил учун «Тадбиркорликни юритиш» ҳисоботида Тожикистон Республикаси мавқеининг яхшилангани, 2017 йилда 2016 йилга нисбатан хўжалик субъектлари фаолияти текшируви 52 фоизга камайгани, 2017 йилнинг август ойида «Moody’s Investors Service» ва «Standard and Poors» халқаро рейтинг агентликлари томонидан мамлакат мустақил кредит рейтинги «В3, барқарор» даражасида белгилангани ҳақида айтиб ўтилди.

Мажлиснинг иккинчи масаласи юзасидан Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Худоёр Худоёрзода чиқиш қилиб, таҳлилий ҳисобот ҳамда транспорт ва логистика соҳаларида сармоявий иқлимни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини тақдим этди.

Суғд вилояти раиси ҳузурида сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича минтақавий маслаҳат кенгаши фаолияти ҳисоботи кенгаш мажлисида кўриб чиқилган бошқа масалалардан бири бўлиб,  шу муносабат билан Суғд вилояти раиси вазифасини ижро этувчи Ражаббой Аҳмадзоданинг ҳисоботи тингланди.

Мажлиснинг тўртинчи масаласи бўйича Тожикистон Миллий банки раиси Жамшед Нурмаҳмадзода  таҳлил натижалари ҳамда молия ва банк соҳаларида сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини тақдим этди.

Мажлис кун тартибидаги якуний масала бўйича кенгаш масъул котиби, Тожикистон Республикаси Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Фаррух Ҳамрализода чиқиш қилиб, маслаҳат кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун маориф ва илм соҳасида сармоявий муҳитни яхшилаш масаласи ҳамда бож ва солиқ тўлови системаси масалалари, самарабахш имтиёзлар таҳлили ва таклиф этилаётганларни кенгаш аъзоларидан қўллаб-қувватлашни сўради.

Мажлис кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилишга доир Тараққиёт шериклар мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Кристин Лаабс, Европа тараққиёт ва қайта тиклаш банкининг Тожикистондаги намояндалиги раҳбари Айтен Рустамова, Осиё тараққиёт банки намояндалиги раҳбари Прадип Шривастава, Япония халқаро ҳамкорликлар агентлиги намояндалиги раҳбари Ҳидеки Танабе, «Корпорацияи Моҳии Тожик» МЧЖ директори Суҳроб Давлатов, «Зиндаги» кооперативи директори Зеваршои Рустам, «Таджиквнештранс» МЧЖ раиси Абдумумин Абдусамадов, «Казкоммерцбанк Тожикистон» ва «Биржаи Осиёи Марказий» очиқ ҳиссадорлик жамиятлари раиси Алишер Шерназаровлар чиқиш қилишди.

Мажлис охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон  якуний нутқ билан чиқиш қилиб, мажлисда кўриб чиқилган масалалар бўйича вазирлик ва идоралар масъулларига тегишли топшириқлар берди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Дўстлик қуёши порлайверади

 

Тожик-ўзбек халқлари ҳақида гап кетганида, уларга қон-қариндош, қондошу жондош ва эт билан тирноқ, дея таъриф берилади. Ҳақиқатдан ҳам, бу таърифлар жуда топиб айтилган. Тожигу ўзбек халқлари азалдан энг яқин қариндошдек яшаб келишган. Бу икки халқ муносабатлари тарихнинг қаттиқ синовини ҳам бошидан кечирди. Узоқ йигирма йил мобайнида дийдорлашиш, ўзаро борди-келди қилиш имконсиз бўлганига қарамасдан,

Муфассал...

"ХУТАЛОН" ҚЎРИҚХОНАСИ – ГЎЗАЛ МАСКАН

 

1 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясига иш сафари билан бориб, "Хуталон" МЧЖда қўриқхона ҳолати билан танишди.

"Хуталон" қўриқхонаси майдони 6 минг гектарни ташкил қилади. Давлат бошлиғининг топшириғи билан бу ерда холдор буғу, тоғ қўйи, қирғовул ва бошқа

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2079906

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8105392
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
356
2021
12335
8077065
44482
108045
8105392

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.82
Бугун: 19-04-2025 03:39:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015