Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2131
Печат

 

suv 2017 30Мустақиллик йилларида Тожикистон Республикасининг дунё давлатлари ўртасида тутган ўрни бир неча баравар юқорилаб, иқтисодиёти тараққиёт сари юз бурди. Тожикистоннинг халқаро ташкилотларда ўзига хос ўрни бор. Ушбу ютуқларнинг барчасини озодлик ва ободлик самараси сифатида муҳрлаш мумкин.

Дарёнинг қуйи қисмидаги мамлакатлар Тожикистондаги «Роғун» ГЭСи қурилса, сувдан танқислик сезишларини асоссиз даъво қилиб келади.

Баъзи ҳукуматдорларнинг ГЭС барқарор этилиши жараёнига нисбатан ҳаракатлари баҳссиз ҳақиқатни сув юзига чиқарди. Бутунжаҳон банки таҳлилчилари техник ташхисни якунлаганларидан сўнг, «Роғун» сув омбори шаффоф муҳандислик лойиҳаси асосида қурилган, деган хулосага келишди. Мазкур ГЭСнинг қурилиши минтақа ва унинг атрофига заррача зарар етказмайди, балки қўшни – Покистон ва Афғонистон мамлакатларининг чароғон бўлишида катта аҳамиятга эга бўлиб, халқнинг ижтимоий ҳолати яхшиланишига ёрдам беради.

Тожиклар давлат яратишу давлатчилигининг муҳимлиги Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорлик ва яратувчанлик ташаббуслари асосида минтақа ва жаҳон халқлари учун ватанпарварлик ва жонфидоликнинг олий намунасидир. Шунинг учун ҳам, Тожикистонни «Халқаро тоза сув йили», 2005-2015 йиллар – «Cув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги ва «Сув соҳасида халқаро ҳамкорликлар йили»нинг биринчи ташаббусчиси, деб аташ мумкин.

Ташкилотчилари Тожикистон, Венгрия, Финляндия ва «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – сув захиралари» механизми ҳайъатлари бўлган Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги сув соҳасида ҳамкорликка оид махсус тадбирда (2012 йилнинг 21 июн) БМТга аъзо давлатлар ҳайъатларидан ушбу тадбирда қабул қилинган қарорларнинг амалга ошишига кўмаклашиш даъват этилди.

Тожикистон сув мамлакати бўлиб, Марказий Осиёнинг қарийб 60 фоиз сув захиралари ўлкамиздан ўтади. Мамлакатимиз фақат ўз гидроэнергетик иқтидорининг уч фоизидан фойдаланади, холос. Шу боисдан, охирги ўн йилликда бир қатор муаммоларга рўпара келмоқда. Бундай вазиятдан қутулишни, фақатгина, ўз гидроэнергетик иқтидорларини ошириш ҳамда минтақа мамлакатларининг сув захиралари ва атроф-муҳит ҳимоясига боғлиқ масалалардаги  эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кўриш мумкин. 

- Минтақа мамлакатларининг сув, энергетика ва бошқа табиий захиралардан оқилона фойдаланишларидаги бир-бирини тушунишлик ва ҳамкорликлари энергетика, озиқ-овқат ва экология муаммоларининг ҳал этилишига ёрдам беради. Бу эса, ушбу захиралардан оқилона фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқдир, - дея таъкидланган эди Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган сув соҳасидаги ҳамкорликларга оид тадбирда. Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг диққати минтақа ва дунёдаги сув захираларидан оқилона фойдаланишга қаратилди. Орол денгизи қуришининг омиллари эса, Шўролар давридаги ерларни суғориш ва янги экин майдонларини ўзлаштириб, пахта ва шоли етиштириш мақсадида, кўп миқдордаги сувни йўқотиш ҳисобидан бўлган, деб баҳоланди. Тожикистон охирги беш йилликда пахта майдонларининг учдан бир қисмини камайтириш баробарида, ғалла экинлари ва сабзавотлар етиштиришда ҳам ибрат бўлмоқда. Агар, ХХ аср бошларида минтақада қарийб 3 миллион гектар сувли ерлар мавжуд бўлган бўлса, аср охирларига келиб, бу кўрсаткич 9,2 миллион гектарга етказилди.  1956 йилда Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси жами бўлиб, 20 миллион нафарни ташкил этган бўлса, бугун бу рақам 64 миллион нафарга етди.

Ушбу тадбирда, шунингдек, сув захиралари ва чегаралар ўртасидаги сув омборларидан оқилона фойдаланиш, бу масалада минтақа мамлакатлари орасида ихтилоф ва тушунмовчиликлар бўлса, уни ҳал этиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ёрдамлашиш масаласи кўриб чиқилди. Мана шу махсус тадбирда «Cув соҳасидаги халқаро ҳамкорликлар йили» мақсадларини амалга ошириш мақсадида, Тожикистон Давлат бошлиғи 2013 йилнинг 21 мартида БМТ Бош ассамблеясининг халқаро сўзлашувлари ва йил охирида сув соҳасидаги халқаро ҳамкорликларга доир БМТнинг халқаро конференцияси Душанбе шаҳрида ўтказилишини таклиф қилди. Яъни жаҳон ҳамжамияти Тожикистоннинг сувдан фойдаланиш борасидаги ташаббусини хурсандчилик билан кутиб олдилар.

Масала муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳрида «Cув соҳасидаги ҳамкорликлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ушбу масала юзасидан БМТ Бош ассамблеяси (2012 йилнинг 21 декабрида) Тожикистоннинг глобал ташаббусини қўллаб-қувватлаб, 650/154 рақамли резолюция  билан 2013 йилни «Сув соҳасида халқаро ҳамкорликлар йили», деб эълон қилди. Мазкур резолюция дунёнинг 192 мамлакати томонидан қўллаб-қувватланган бўлса-да, бунинг биринчи ташаббусчиси Тожикистон Республикаси эди. Яъни бу ташаббус Дунё сув масалалари бешинчи форумида (Истамбул шаҳри, 2009 йил) билдирилганди.

Тожикистонда узунлиги 10 километрдан кўп бўлган 947та дарё, умуман олганда, 28500 километрни ташкил этади.  Булар, асосан, Аму (Панж), Сир ва Зарафшон дарёлари ҳавзасида жойлашган. Энг каттаси Аму дарёси ҳавзаси бўлиб, мамлакат ҳудудининг тўртдан уч қисмини ташкил этади.

2013 йил – «Cув соҳасида халқаро ҳамкорликлари йили» муносабати билан Миср пойтахти – Қоҳира шаҳрининг «Ас-саҳор» нашриёти «Тожикистон: сув дипломатияси» номли китобни нашрдан чиқарди.  Китоб Тожикистон Республикаси Президентининг сув масалаларига бағишланган турли халқаро форумлардаги нутқларидан иборат эди. Китоб муқаддимасида, жумладан, шундай ёзилган: «Эмомали Раҳмон - Тожикистон Республикаси Президенти, тинчлигу барқарорлик ва миллий бирлик меъмори, сув масалалари ва ундан оқилона фойдаланишга боғлиқ учта глобал ташаббус муаллифи».

Тожикистон Республикаси халқаро майдонда ўзига хос ўрин эгаллаб, дунё давлатлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда икки ва кўп томонлама шартномалар тузиб, тинчлик муҳитида самарали алоқаларни ўрнатганлиги, фахрланишимиз боисидир. Шу билан бирга, Тожикистон Ҳукумати расмий ҳайъатининг узоқ-яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига уюштирган сафарлари, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти юқори минбаридан туриб, дунёдаги сув муаммолари, терроризму экстремизмга қарши курашиш, Ислом динининг ҳар қандай бузғунчи ақидалардан йироқлиги масалалари юзасидан сўзлаган нутқлари, халқаро анжуманлардаги фаол иштироки биз – тожикларнинг фахрини ошириб, эртанги порлоқ келажакка бўлган умидимизни янада кучайтиради.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун Эмомали Раҳмоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ўрнатган самарали ҳамкорлиги ва 2018-2028 йиллар – «Cув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини амалга ошириш ибтидосида Тожикистон Республикаси Ҳукумати номига табрик телеграммаси жўнатган эди. Фахрланарлиси шундаки, Эмомали Раҳмоннинг инсонпарварлик ташаббуслари дунёнинг 193та давлати томонидан қўллаб-қувватланиб, давлатлар бошлиқлари резолюция қабул қилдилар. Бу, нафақат, тожик халқи, балки бутун дунё халқлари манфаати ва тараққиётига хизмат қилади. Шу кунгача Ер юзида ҳар йили бир ярим миллион одам сув тақчиллиги туфайли ҳалок бўлади.

«Роғун» ГЭСнинг янгидан қурилиши Давлат бошлиғининг бевосита ташаббус ва қўллаб-қувватлаши билан чамбарчас боғлиқдир. Шундай қилиб, 2016 йилнинг 29 октябри мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида тарихий сана бўлди. Ушбу кунда Вахш дарёси ўз оқимини ўзгартириб, тўғон қурилиши бошланди.

Мамлакат Президентининг нутқидан кейин, ҳассос ва ҳаяжонли лаҳзалар бошланди. Узоқ-яқиндан йиғилган минглаб кишилар Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ватанпарварлигига офарин, дедилар.  Президентимиз қурувчилар либосини кийган ҳолда, ўзига хос матонат ва шижоат билан Худога юзланиб, Тожикистон халқининг ёруғ келажагини тилаган ҳолда, бир ярим соат булдозер рулига ўтириб, дарё суви олдини тўсди. Натижада дарё ўзани тўсилиб, Президент минган техника дарёнинг бу қирғоғига чиқди. У чарчаган бўлишига қармасдан, ватандошларига юзланиб, чексиз муҳаббат ва фахр билан табассум қилди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва мамлакат Ҳукумати масъуллари ГЭС қурилишини қайтадан бошлагунча қанча заҳмат чекмадилар, дейсиз. Мамлакат Президенти Тожикистон халқи учун ушбу иншоот қурилиши қанчалик муҳимлигини неча бор таъкидлаганди: - «Роғун» ГЭС халқ турмуш даражасини юксалтиришнинг муҳим воситаси, маориф, соғлиқни сақлаш, илм-фан ва маданият ривожини кучайтириш омили ҳамда етимхоналар, қариялар уйи ва бошқа муҳим ижтимоий иншоотларнинг самарали ва давомли фаолияти асоси ҳисобланади».

Сув достонини тугатар чоғим, бир кекса нуронийдан эшитганларим ёдимга тушди. У шундай деганди:

- Худо-ё, илтижо қиламан, Эмомали Раҳмонни сафарлардан соғ-саломат Ватани – Тожикистонга етказ. Бу буюк ватанпарварга шоҳлик шон-шуҳрати ҳалол бўлсин!

 

Сипеҳри Абуабдуллоҳи ҲАСАНЗОД, ёзувчи.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Сени телбалардай соғинганим рост…

 

Шуҳрат ШОКИР 1987 йил 14 апрелда  Исфара шаҳрининг Офтобрўй қишлоғида туғилган. 2004 йили шу қишлоқдаги ўрта мактабни, 2010 йилда Хўжанд давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тамомлади. Шеърлари вилоят ва жумҳурият матбуотида ҳамда бир қатор адабий - маърифий сайтларда эълон қилинган.

Муфассал...

«Дўст билан обод уйинг…»

 

Ўзбегу тожик халқларининг дўстлик ва адабий ҳамкорлиги тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Замонасининг буюк мутафаккири, олим, шоир Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳазратлари билан улуғ мутафаккир шоир Мир Алишер Навоий ўртасидаги устоз-шогирдлик анъанаси бу икки халқ донишмандлари даврасини ҳанузгача тарк этган эмас. Навоийдан кейинги даврларда ҳам тожик ва ўзбек шоирлари орасида зуллисонайнлик урфга кирганлигининг гувоҳи бўламиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990791

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478071
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3999
4027
21684
7426653
99715
114875
7478071

Сизнинг IPнгиз: 18.216.70.205
Бугун: 23-11-2024 17:18:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015