Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 01 Октябр 2015 Кӯришлар: 2008
Печат

 

dzudoЖорий йилнинг 5 октябрида мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича Тожикистон Республикаси Президенти кубоги халқаро турнири бўлиб ўтади.

Тожикистон дзюдо федерациясидан маълум қилишларича, бу мусобақаларда дунёнинг Россия Федерацияси, Монголия, Куба, Покистон, Италия, Эрон, Миср, Белорус, Тожикистон каби 14дан ортиқ давлатидан 40 нафардан ортиқ курашчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Грузия ва Греция давлатлари намояндалари ҳам турнирда қатнашишларини тасдиқлашган.

«Тожикистон темир йўллари» давлат унитар корхонаси спорт мажмуасида ўтказилиши кўзда тутилган бу мусобақанинг соврин фонди 15 минг Америка долларини ташкил қилади.

 «ИСТИҚЛОЛ» ФИНАЛ БОСҚИЧИДА

Футбол бўйича Тожикистон кубоги турнирининг дастлабки финалчи жамоаси аниқ бўлди.

Кўлоб шаҳрида «Равшан»-«Истиқлол» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ярим финал босқичининг такрорий учрашуви 0:3 ҳисобида пойтахтлик футболчилар фойдасига ҳал бўлди.

Ярим финалнинг биринчи ўйинида эса, «Истиқлол»чилар йирик-7:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Иккинчи финалчи клубни Турсунзода шаҳридаги «Металлург» стадионида бўлиб ўтадиган «Регар-ТадАЗ» ва ЦСКА»Памир» жамоалари ўртасидаги беллашув аниқлаб беради.

Иккинчи жуфтликнинг биринчи ўйини 0:0 ҳисобидаги дуранг кўриниш билан якун топганди.

«ХЎЖАНД» АЪЗОСИ «АЛ-АҲЛИ»ДА

Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» клуби ва Тожикистон миллий терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Манучеҳр Аҳмедов ўз фаолиятини Баҳрайннинг «Ал-Аҳли» клуби таркибида давом эттирадиган бўлди.

Ярим ҳимоячини кўрикдан ўтказган «Ал-Аҳли» жамоаси маъмурияти Манучеҳр Аҳмедов хизматидан фойдаланишга қарор қилди ва бир йиллик муҳлатга шартнома имзолади.

Тожик ярим ҳимоячиси Баҳрайн клуби таркибида 22-рақам остида тўп суради.

«Ал-Аҳли» жамоаси жорий йилда Баҳрайн чемпионати биринчи лигасида ғолиб чиқиб, олий дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга  киритган.

Олий лига клублари ўртасида Баҳрайн биринчилиги мусобақалари октябр ойида бошланади.

 

ЧЕМПИОННИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

Москва шаҳрида касбий бокснинг IBO ( Халқаро бокс ташкилоти) йўналиши бўйича биринчи оғир вазнли спортчилар ўртасида жаҳон чемпиони, россиялик Раҳим Чахкиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

У бразилиялик чарм қўлқоп устаси Хэмилтон Вентуруга қарши рингга чиқди.

Тўлиқ 12 раунд давом этган жанг натижаларини ҳисоб-китоб қилган ён ҳакамлар бир овоздан ғалабани Раҳим Чахкиевга беришди.

Энди жаҳон чемпиони келгуси жангини 2015 йилнинг 4 октябри куни Қозон шаҳрида буюк британиялик Олой Афалабига қарши ўтказади.

Айни пайтгача 32 ёшли Раҳим Чахкиев 25та жанг ўтказган бўлиб, унинг 24тасида (18таси нокаутли) ғалаба қозонган. Битта муштлашувда эса, имкониятни бой берган.

 «ЕВРОБАСКЕТ-2015» НИҲОЯСИГА ЕТДИ

Франциянинг Лилл шаҳрида баскетбол бўйича «Евробаскет-2015» турнири ниҳоясига етди.

Турнир ғолибини аниқлаб берувчи финал босқичи ўйинида Испания ва Литва терма жамоалари майдонга тушишди.

Шиддатли курашлар асосида кечган беллашув испаниялик баскетболчилар ғалабаси билан тугади.

Шундай қилиб испанияликлар биринчи, литваликлар иккинчи ва майдон эгалари французлар учинчи ўринларни ишғол қилишди.

Бу турнирда плей-офф босқичигача етиб боролмаган Россия терма жамоаси совринсиз қолди.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай ҳолат Россия баскетболининг ислоҳотларга муҳтож бўлиб турганидан далолат беради.

ҚИЗҒИН БОСҚИЧГА СТАРТ

Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида шаҳмат бўйича жаҳон кубоги мусобақаларининг финал босқичига старт берилди.

Қарийб бир ой - жорий йилнинг 10 сентябридан 5 октябригача давом этадиган турнир 128 нафар гроссмейстернинг иштироки билан бошланган эди. Бугунга келиб келиб, икки нафар энг иқтидорли шаҳматчи ғолиблик учун дона суради.  Финал босқичи беллашувлари 1-5 октябр кунлари бўлиб ўтади.

Жаҳон кубогининг соврин фонди 1,6 миллион Америка долларига тенг бўлиб, у қуйидагича тақсимланади: ғолиб 96 минг, финалчи 64 минг, ярим финалчи 40 минг, чорак финалчи 28 минг доллар билан тақдирланади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тор созига ҳамоҳанг қалб

 

Бу инсон билан бундан икки йил муқаддам «Истиқлол» қишлоғидаги байрамда учрашган эдик. Қишлоққа кираверишдан то байрам даврасигача бўлган кўчанинг икки томонида ёшу қари байрамона кайфиятда… Яна ҳар ким ўз меҳнат маҳсулини кўргазмага чиқарган. Шунинг ўзидан маълумки, қишлоқда ота-боболаримиз анъаналари давом этмоқда.

Муфассал...

Ноннинг шифобахш хусусиятлари

 

Тиббиёт ва табиблар эъзозланган жамият баркамол, келажаги буюк шахслар эътиборида узоқ яшайди.Табобот илмининг бобокалони Абу Али ибн Сино ва унинг устози Абу Бакр Муҳаммад Закариё, нафақат, Шарқ, балки дунё тиббиётининг асосчиларидан ҳисобланади. Ибн Синодан мерос қолган тиббий билим башариятнинг абадий таълимотига айланиб бўлган. Алломанинг инсон саломатлиги учун яратган дори-дармонлари орасида ноннинг  ҳам муҳим

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2535314

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10048808
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
573
3368
9690
10003284
84778
100591
10048808

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 23-09-2026 04:25:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015