Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 03 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1938
Печат

 

futbol 1Тожикистон миллий терма жамоаси Бош мураббийси вазифасини ижро этувчи Мубин Эргашев «Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг 2-саралаш босқичи доирасида Австралияга қарши майдонга тушадиган ўйинчилар номини маълум қилди.

Ўқув-машғулотларига 24 нафар футболчи таклиф қилинган бўлиб, уларнинг 11 нафари «Истиқлол», 5 нафардан «Хўжанд» ва «Регар-ТадАЗ», бир нафари «Хайр» клуби аъзоларидир.

Шунингдек, тайёргарлик жараёнида икки нафар легионер,  Россия Федерацияси Оренбург шаҳри маҳаллий «Газовик» жамоасининг ҳимоячиси Фарҳод Восиев ҳамда Қозоғистоннинг «Жетису» клуби аъзоси Даврон Эргашевлар ҳам қатнашишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон-Австралия терма жамоалари учрашуви 8 сентябр куни республика марказий стадионида бўлиб ўтади.

Уни 42 ёшли ФИФА рефериси баҳрайнлик Жамил Жума Абдулҳусин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

ЯРИМ ФИНАЛ ОСТОНАСИДА

«Осиё футбол конфедерацияси кубоги» турнирининг чорак финал босқичи ўйинлари ниҳоясига етди.

Мазкур мусобақаларда Тожикистон байроғи остида чиқиш қилаётган уч карра мамлакат чемпиони, Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси ўз майдонида Малайзиянинг «Паханг» клубини қабул қилди.

Ўйин пойтахтликлар назорати остида ўтди. Истиқлолчилар рақиблари дарвозасига тўртта жавобсиз тўп киритиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилиб қўйишди.

Чорак финалнинг жавоб ўйини 16 сентябр куни Малайзиянинг Куантан шаҳрида ташкиллаштирилади.

Агар Мубин Эргашев шогирдлари ғалаба, дуранг натижага эришишса ёки кичик ҳисобдаги мағлубиятга учрашса, ярим финал босқичида Қувайтнинг «Қувайт» ва Гонконгнинг «Китчи» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик ғолиби билан тўқнаш келишади.

ҚИТЪА ЧЕМПИОНАТИ РИНГЛАРИДА

Банкок шаҳрида бокс бўйича Осиё биринчилиги мусобақалари ўзининг қизғин палласига кирди.

Тожикистон миллий олимпиада қўмитасидан маълум қилишларича, турнирда мамлакатимизнинг энг кучли боксчилари Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқдалар.

 Улар Муроджон Расулов (49 килограмм), Воҳид Асроров (56 килограмм), Анвар Юнусов (60 килограмм), Шавкат Раҳимов (64 килограмм), Жаҳон Қурбонов (91 килограмм)лардир.

Осиё чемпионати низомномасига биноан, 1-7- ўринларни ишғол этган чарм қўлқоп усталари жорий йилнинг 5-18 октябр кунлари Қатарда ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Мусобақалар 6 сентябргача давом этади.

 

ПРЕМЕР-ЛИГА «ШОВ-ШУВ»ЛАРИ

Россия премер-лигасининг 7-тур ўйинларида футбол мухлисларини ҳайратга солиб, «шов-шув»ларга сабаб бўладиган натижалар қайд этилди.

Бу турда мамлакатнинг амалдаги чемпиони, Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси шу мавсумда олий дивизионга қайтган Самаранинг «Криля Советов» жамоасини қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Худди шундай воқеа Москва шаҳрида ҳам рўй берди. Премер-лиганинг нуфузли клубларидан бири «Спартак» олий лиганинг янги аъзоси Махачқалъанинг «Анжи» жамоаси тўптепарларига қарши майдонга тушди. Ўйин 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Урал»- «Терек»- 3:3, «Ростов»-«Амкар»- 1:0, «Динамо-М»-«Уфа»- 2:0, «Локомотив-М»-«Краснодар»-2:1, «Мордовия-«Рубин-2:1, «Кубан»-ЦСКА-0:1.

АФРИКАЛИКНИНГ УЧИНЧИ СОВРИНИ

Америка Қўшма Штатларининг Уинстон Сейлем шаҳрида соврин фонди 616 минг долларга тенг бўлган халқаро мусобақага якун ясалди.

Турнирнинг бош соврини учун Жанубий Африка Республикаси теннисчиси Кевин Андерсон ва Франция вакили Пер-Юг Эрберлар кортга чиқишди.

Бир ярим соат давом этган беллашувда 6:4,7:5 ҳисоби қайд этилиб, «қора қитъа» намояндаси ғолиб чиқди.

Кевин Андерсон жаҳон теннис рейтингида 15-жойни ишғол қилиб турибди. Бу ғалаба унинг касбий теннисчилар ассоциацияси якка тартибдаги мусобақалари доирасидаги учинчи ютуғидир.

УКРАИННИНГ ҲИМОЯ ЖАНГИ

Киев шаҳридаги спорт қасрида касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича қитъалараро чемпион унвонининг ҳимоя жанги ўтказилди.

Унда мазкур йўналишнинг қитъалараро амалдаги чемпиони, украиналик Александр Усик ва жанубий африкалик Жон Мюллерлар рингга кўтарилишди.

Муштлашув жараёнида украиналик боксчининг устунлиги яққол кўзга ташланиб турди. У дастлабки раундларданоқ ташаббусни ўз қўлига олиб, биринчи рақам остида ҳаракат қилди.

Жангнинг учинчи раундидаёқ, украин боксчиси рақибини оғир нокаут ҳолатига туширди. Ринг ҳаками жангни муддатидан илгари тўхтатди.

Шундай қилиб, Александр Усик ўз унвонини сақлаб қолди.

Украина вакили касбий рингда саккизта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаутли ғалабага эришган.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Ҳар баҳор қайтадан гуллайди юрак…

 

Ҳам наср ва ҳам назмда бемалол қалам тебратиб келаётган иқтидорли ижодкор Ҳуснинисо Аҳмедовани муштарийларга таништиришга ҳеч бир ҳожат йўқ. Зеро, унинг ўзига хос услубда битган қиссаю ҳикоялари ҳамда кўнгилнинг туб-тубидан садо бера оладиган, гоҳо ўйга толган, гоҳида жўшқин мисралари, дилбар шеърияти билан аллақачон халқ кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Муфассал...

ҚАЛОВИ ТОПИЛСА АГАР…

 

Хуросон ноҳиясининг Жавоний маҳалласида истиқомат қилувчи Умеджон Рустамов учун янги йил омадли келди. У Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ташаббуси ила 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, кўпдан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш пайидан бўлди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2147995

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8410493
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
589
2437
13034
8370164
59062
99827
8410493

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.227
Бугун: 19-07-2025 04:37:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015