Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 13 Август 2015 Кӯришлар: 2081
Печат

 

mubin ergashevТожикистон футбол федерациясидан тарқатилган хабарга кўра, Мубин Эргашев пойтахтнинг «Истиқлол» клубини бошқариш билан бирга, Тожикистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи вазифасини ижро этувчи қилиб тайинланган.

Қайд этилишича, украиналик 48 ёшли футбол мутахассиси Роман Пилипчук ҳам терма жамоа мураббийлар штабига киритилган бўлиб, бош мураббийга ассистентлик қилади.

Маълумки, Тожикистон терма жамоаси «Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг 2-саралаш босқичини муваффақиятсиз бошлагани, яъни икки имкониятдан бир очкони қўлга киритгани учун собиқ бош мураббий Муҳсин Муҳаммадиев ўз вазифасидан истеъфо берган эди.

***

Шунингдек, олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон чемпионати иштирокчиси Истаравшан шаҳрининг «Далерон-Ўратепа» футбол жамоасига ҳам янги бош мураббий тайинланди.

Малакали футбол мутахассиси Алиёр Ашурмамадов бу масъулиятни ўз зиммасига олди.

А. Ашурмамадов илгари ЦСКА «Памир», «Парвоз» клублари ҳамда Тожикистон ёшлар (U-19) терма жамоасини бошқарган.

***

Икки карра Тожикистон чемпиони, Кўлобнинг «Равшан» жамоасида ҳам  бош мураббий ўзгарди.

Тожикистон кубоги турнирида «шов-шув»ли тарзда биринчи лига вакили Панж ноҳиясининг «Саройкамар» клубига имкониятни бой бергач, истеъфога чиқарилган Ваҳдат шаҳрининг «Хайр» жамоаси собиқ бош мураббийи Тоҳир Мўминов кўлобликларга устозлик қиладиган бўлди.

ЧОРАК ФИНАЛЧИЛАР АНИҚ

Футбол бўйича Тожикистон кубоги турнирининг 1/8 финал босқичи ўйинлари ниҳоясига етиб, чорак финал иштирокчилари аниқ бўлди.

Турнирнинг жавоб учрашувларида тубандаги натижалар қайд этилди:

ЦСКА «Памир»-«Панжшер»-6:0 (2:2), «Регар-ТадАЗ»-«Чашма»-7:0 (5:3), «Парвоз»-«Истиқлол»-1:3(0:5), «Хайр»-«Саройкамар»-0:2 (2:1), «Исфара»-«Вахш»-1:2 (0:7), «Равшан»-«Памир»-4:2 (9:0).

Шундай қилиб, турнирнинг чорак финал босқичида қуйидаги жуфтликлар «яшил майдон»га тушадилар: «Истиқлол»-«Хўжанд», «Равшан»-«Вахш», ЦСКА «Памир»-«Барқи тожик», «Регар-ТадАЗ»- «Саройкамар».

------------    Кураш    ------------

ОЧИҚ ТУРНИР МЕДАЛЛАРИ

Тайванда курашнинг дзюдо тури бўйича «Осиё кубоги»нинг очиқ турнир мусобақалари ниҳоясига етди.

Беллашувларда дунёнинг 28 давлатидан 180 нафардан ортиқ спортчи ўзаро ғолиблик учун майдонга тушди.

Тожикистон шарафини ҳимоя қилган уч курашчидан икки нафари совринли ўринларни эгаллади.

Муҳаммадмурод Абдураҳмонов 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида гиламга чиқиб, олтин медални қўлга киритди ва ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

У финал босқичи беллашувида майдон эгаси, тайванлик По Йен Лини мағлуб этди.

Яна бир курашчимиз Комроншоҳ Устопириён (90 килограмм вазн тоифаси) турнирнинг кумуш медалига эгалик қилди. У ҳал қилувчи босқичда словениялик Михаэл Зганкка имкониятни бой бериб қўйди.

Учинчи вакилимиз Саиджалол Саидов (100 килограмм вазн тоифаси) дастлабки чиқишларидаёқ австралиялик Дюк Дидирга ютқазиб, медал учун курашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. 

 

ҚИТЪАДА СУПЕРКУБОК СОҲИБЛАРИ

Европа қитъаси давлатларида янги футбол мавсуми бошланиши арафасида мамлакатлар биринчиликлари суперкубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Германия бундеслигаси суперкубоги соҳибини аниқлаш учун «Волфсбург» ва «Бавария» клублари «яшил майдон»га тушишди.

Тенг курашлар асосида ўтган қизиқарли учрашувнинг асосий вақти нурсиз дуранг натижа билан якун топди.

Ғолиб эса, ўн бир метрлик пеналти тепиш йўли билан аниқланди. Бу борада «Бўрилар» ўзларининг мерганроқ эканликларини исботлашди ва 5:4 ҳисобида рақибларини доғда қолдиришди.

Шундай қилиб, «Волфсбург» жамоаси тарихида биринчи марта Германия суперкубоги соҳибига айланди. 

***

Франция чемпионати суперкубоги учун ПСЖ (Пари Сен-Жермен) ва «Лион» клублари кураш олиб бордилар.

Канаданинг Монреал шаҳрида ташкиллаштирилган учрашув ПСЖ футболчилари устунлигида ўтди ва улар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришдилар.

Пари сен-жерменликлар шу билан сурункасига учинчи бор Франция суперкубоги мусобақаларида ютиб чиқишди.

ХИТОЙ – ОЛИМПИАДА МЕЗБОНИ

Халқаро олимпиада қўмитасининг Куала-Лумпур шаҳридаги штаб квартирасида 2022 йилда ўтказиладиган қишки олимпиада ўйинларига мезбонлик қиладиган мамлакатни аниқлаб олиш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, Хитойнинг Пекин шаҳри мезбонликка даъвогарлар орасида ғолиб, деб топилди.

Қизиғи шундаки, Хитой жаҳон спорти тарихида ҳам ёзги, ҳам қишки олимпиада ўйинларини кетма-кет қабул қилган биринчи давлат бўлиб қолади.

Қишки олимпиада ўйинлари мезбонлигини қўлга киритиш учун Пекинга Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри рақиблик қилганди.

Афсуски, бу курашда қозоқларга омад кулиб боқмади. 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Лимонзорлардаги қут-барака

 

Вахш водийси лимон етиштиришда республикамизнинг бошқа минтақаларидан фарқ қилади.

Бир неча ўн йиллар муқаддам лимон етиштиришда водийнинг саховатли ҳамда танти халқи республикамиз миқёсида етакчи мавқени қўлга киритган эди. Фуқаролар уруши ва унинг мудҳиш жараёнлари туфайли лимон етиштириш суръати кескин равишда пасайиб, соҳага эътибор бериш ёддан кўтарилиб кетди,

Муфассал...

Ҳайитлар келди-ю, келмадинг болам…

 

Дўстим, ҳеч бандани фарзанд доғида куйдирмасин. Ота-она ўлими мерос, аммо ота-она кўз олдида чопқилаб юрган фарзандидан жудо бўлмасин экан. Буни мен ўз ҳаётимда англаб етдим.Бундан уч йил муқаддам, айни, рўза ойларида кенжа ўғлим Беҳзоджондан айрилиб қолдик…

Келинг, яхшиси бир бошдан ҳикоя қилиб берай. "Шарқи озод" мажмуасида жойлашган идорамизда одатдагидай кундалик ишлар билан машғул

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2601399

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10313705
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1144
6675
39134
10210212
49217
161581
10313705

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 08-11-2026 06:39:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015