Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Август 2018 Кӯришлар: 1598
Печат

 

turkman 201824 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистонга иш сафари билан борди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Оролни қутқариш халқаро фонди таъсисчи давлатлар бошлиқлари кенгаши мажлиси доирасида Туркманистон

Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Суҳбат чоғида Оролни қутқариш халқаро фонди доирасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш, ташкилий тузилмалар иши, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақавий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий ташкилот ва донорлар билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш муҳим, дея ҳисобланди.

Томонлар олий даражадаги доимий мулоқот жараёни ва икки мамлакатнинг сезиларли равишда ривожланаётган муносабатлари ҳолатидан қониқиш изҳор қилишди.

Транспорт, энергетика, енгил саноат ва маҳсулотларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо, иқтисодиёт, ҳаво йўллари, илмий, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳамда соғлиқни сақлаш, сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликлар, икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари сифатида баҳоланди.

Учрашув охирида, дўстлик ва биродарлик эзгу анъаналарига асосланган икки томонлама ҳамкорликлар келажакда халқларимиз манфаати йўлида ривожланишига ишонч билдирилди.

«Ховар» ТМАА.

**

Оролни қутқариш халқаро фонди кенгаши мажлиси

24 август куни Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" форумлар марказида Оролни қутқариш халқаро фонди таъсисчи давлатлар бошлиқлари кенгаши мажлиси ўтказилди. Унда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевлар иштирок этишди.

Давлатлар бошлиқларининг суратга тушиш маросимидан кейин, дастлаб мажлис кун тартибидаги масалалар тор доирада муҳокама қилиниб, сўнгра кенгайтирилган тарзда давом этди.

Учрашув чоғида, давлат бошлиқлари минтақа сувини бошқариш ва экологик долзарб масалаларни муҳокама этишиб, бу соҳада келгусида бирликдаги ҳаракатларни белгилаб олишди.

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз нутқида жорий йилда 25 йил тўлган Оролни қутқариш халқаро фонди(IFAS)ни таъсис этиш тўғрисидаги қарор ўз вақтида Марказий Осиё мамлакатларининг мақсадли қадами бўлганини таъкидлади.

-Фонд доирасидаги биргаликда ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларимиз туфайли, жаҳон ҳамжамиятини Орол денгизи ҳавзаси муаммоларига жалб этишнинг уддасидан чиқиб, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорликларни йўлга қўйдик. Орол инқирозини юмшатишга қаратилган турли лойиҳалар ва дастурлар татбиқига захиралар сафарбар этилди,- деди Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон.

Бу борада ўтган давр мобайнида, Тожикистонда сув масалаларини бошқариш ва экологик лойиҳалару дастурлар татбиқига бир неча миллиард доллар маблағ сарфлангани айтиб ўтилди.

-Шу билан бирга, бугун биз барча мамлакатларимиз учун умумий бўлган ва уларни ҳал этиш учун давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликларни талаб қилувчи бир қатор муаммоларга рўпара келаяпмиз,- қайд қилди Тожикистон Президенти.

Ҳаммаси биргаликда сув захиралари умумий ҳажмининг камайиши ва сувдан фойдаланиш ҳажмининг кўпайишига олиб келувчи аҳоли сони ошиши ва иқлим ўзгариши, янги ерлар ўзлаштирилиши, қишлоқ хўжалигида сув исроф бўлишининг катта ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш ва иқтисодий тараққиёт муҳим масалалар сифатида кўрсатилди.

Минтақада иқлим ўзгариши таъсири остида муз захиралари камайиши ташвишли ҳолат сифатида қайд қилинди.

Тожикистон сўнгги бир неча ўн йилда, музликлар умумий ҳажмидан 30 фоизи, яъни 1000та кичик ва ўрта музликларни йўқотганини таъкидлаш жоиз.

Бу ҳодисалар оқибатида, ҳар йили аҳоли жон бошига сув билан таъминлаш индикатори камайиб, у минтақамизда олтмишинчи йиллар кўрсаткичидан 4 баравар қисқарди.

Сув захираларига эҳтиёжнинг тез суръатда ошиб бораётгани фонида Миллат пешвоси Тожикистоннинг баланд тоғ устида жойлашган Сарез кўлининг тоза чучук сув захираларидан минтақа мамлакатларини узоқ муддатда ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш учун тежамкорлик билан фойдаланиш ташаббусини яна бир марта айтиб ўтди. Бу таклифни ичимлик суви сифати билан чамбарчас боғлиқ бўлган минтақа аҳолиси соғлиғини ҳисобга олган ҳолда, кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди.

Тожикистон Республикаси Президенти ўз нутқи давомида иқлим ўзгариши таъсири остида тез-тез юз бераётган, ҳар йили катта молиявий-иқтисодий зарар ва   баъзан одамлар қурбон бўлишига олиб келаётган табиий офатлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

-Тожикистонда сўнгги 20 йилда, сув захиралари билан боғлиқ табиий офатлардан етказилган умумий зарар бир неча миллиард долларни, аҳоли орасида йўқотиш минг кишидан ортиқни ташкил қилди. Бундай ҳолатнинг давом этиши жуда жиддий оқибатларга эга бўлиб, бу биздан кескин иқлим ўзгаришига мослашиш ва сув захираларини устувор бошқариш бўйича тезкор чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб этади, - дея таъкидлади Давлат бошлиғи.

Юқоридаги фикрларга қўшимча тарзда, Давлат бошлиғи Тожикистоннинг олдинги учта глобал сув ташаббусимиз каби сув бўйича устувор тараққиёт мақсадларига эришишга ҳисса қўшишга йўналтирилган 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги тўғрисидаги ташаббусига ишора қилди.

Шу сабабли, фонд ва унинг тузилмалари янги ўн йиллик майдончаларидан ушбу мақсад ва вазифаларга эришиш учун ҳам миллий, ҳам минтақавий даражада фойдаланишларига умид билдирилди.

Ўз нутқи охирида Тожикистон Президенти минтақада сувни бошқариш фаолияти, экология ва ижтимоий-иқтисодий вазият билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшиши мумкин бўлган бир қатор чора-тадбирларни қабул қилишни таклиф қилди. Жумладан, бугунги кун воқеликларига мослашиш мақсадида, Оролни қутқариш халқаро фонди ташкилий тузилмаси ва шартнома-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ҳамда минтақани, айниқса, қурғоқчилик йилларида мавсумий ва кўп йил сув билан таъминлашни тартибга солувчи, сув билан боғлиқ табиий офатлар хатарларини камайтиришга ҳисса қўшувчи сув омборларига эга бўлган кичик ва йирик гидроэлектростанциялар қурилиши долзарблиги қайд қилинди.

Бу борада гидроэнергетика экологик тоза энергия ишлаб чиқаришнинг асосий қайта тикланувчи манбаларидан бири сифатида, бир вақтнинг ўзида "яшил" иқтисодиётни муваффақиятли илгари суришни таъминлаши таъкидланди.

Шу асосда Тожикистонда қарийб 98 фоиз электр энергияси гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқарилиши, бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда олтинчи ўринни эгаллаши қайд қилинди.

-Тожикистон гидроэнергетикани ривожлантирган ҳолда, атмосферага карбон газини (СО2) чиқаришда 135-ўрин, минтақа миқёсида эса, сўнгги ўринда туради. Кўрсаткич умумий ташландиқларнинг атиги уч фоизга яқинини ташкил қилади,- деди Давлат бошлиғи.

Шунингдек, қуйидагилар таклиф қилинди:

- мавжуд сув бошқарув иншоотлари, биринчи навбатда, сувнинг катта ҳажми йўқоладиган суғориш каналларини қайта тиклаш ва модернизация қилиш бўйича ҳаракатларни давом эттириш;

- сувдан фойдаланиш ва сувни тежовчи янги технологиялар тежамкор механизмларини ҳамда етказиб бериладиган сув ҳажмини ҳисобга олиш тизимларини жорий этишга ҳисса қўшиш;

- минтақа мамлакатларида маҳсулотлар, хизматлар ва меҳнат захиралари озод ҳаракатланишини таъминлаш орқали бир мувозанатда ривожланишига йўналтирилган яқин иқтисодий ҳамкорликларни ўрнатиш.

Ўз нутқи сўнгида, Тожикистон Республикаси Президенти Туркманистон раҳбариятига мажлисни юқори даражада ташкил этгани ва анъанавий меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирди.

Мажлис тугагандан кейин, давлат бошлиқлари журналистлар кенг доираси иштирокидаги матбуот анжуманида форумга якун ясашди.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Стефано Мансервиснинг Давлат бошлиғи билан суҳбати

 

12 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Европа Комиссиясининг халқаро ҳамкорликлар ва тараққиёт бўйича маъмурияти Бош директори Стефано Мансервисни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорликлари даражаси ва сифатидан қониқиш изҳор қилиниб, суҳбатдошлар икки томонлама ҳамда кўп

Муфассал...

ИККИ МИЛЛАТ АРДОҒИДА…

 

Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилиши муносабати билан ёзилган шеър

Пайкари ду шоиру олим қад афрохт,

Сўлим эрди-ку, сўлимроқ бўлди бу боғ.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990623

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477840
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3768
4027
21453
7426653
99484
114875
7477840

Сизнинг IPнгиз: 3.141.47.163
Бугун: 23-11-2024 17:01:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015