Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 14 Май 2015 Кӯришлар: 2024
Печат

 

den begaСпорт тинчлик элчиси ҳисобланади. Қайси юрт ва элатда тинчлигу тотувлик бўлса, у ерда спорт ўйинлари ҳам ривожланган бўлади. Спорти тараққий этган мамлакатнинг нуфузи ҳам халқаро ҳамжамият олдида юксалиб бораверади.

Элимизда «Халқ соғлиги – юрт бойлиги», деган нақл бор. Дарҳақиқат, жамият тараққиётининг мустаҳкамлигини белгилаб берувчи омиллардан бири халқ саломатлиги ҳисобланади.

-«Соғлом танда соғлом ақл»,- дейди халқимиз. Спорт эса ҳамма вақт соғлик гарови бўлиб келган.

Мана 34 йилдирки, «ТАЛКО» давлат унитар корхонаси қошида «Перевал» ҳаваскор югурувчилар клуби амал қилиб келади. Соғлом турмуш тарзи ташвиқотчилари бўлмиш 72 нафар клуб аъзоси жамиятимизнинг турли жабҳаси намояндаларидир. Бу ерда 13 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳаваскор югурувчилар ўз саломатликларини мустаҳкамлаш учун машқ қилишади. Бадантарбия қилиб, тетиклик лаззатидан баҳраманд бўладилар.

Шу билан бир қаторда, клубимиз раҳбарияти лаёқатли ёшлар ҳисобидан жумҳурият ва халқаро миқёсидаги спортчиларни тарбиялаб вояга етказиш мақсадида тинмай ҳаракат қилаётир.

«Перевал» ҳаваскор югурувчилар клуби республикамиз енгил атлетикаси тарихи саҳифаларидан муносиб ўрин оладиган бир талай ютуқларга эришди. Шу йиллар давомида клуб аъзолари узоқлиги 50 километрдан, 1412 километргача бўлган 16 та улкан марафонда қатнашдилар. «Тожикистон бўйлаб 1982 йил – 400 километр», 1990 йилда «Помир-90 -580 километр», 2002 йили «Турсунзода-Душанбе-Истаравшан-Хўжанд 450 километр», 2007 йили «Европа очиқ чемпионати – 100 километр», 2003 йил «Турсунзода-Кўлоб-253 километр», 2009 йили «Мурғоб-Хўжанд – 1412 км», 2009 йили «Турсунзода-Роғун – 186 километр» шулар жумласидандир. Бу ўтган қисқа муддат мобайнида «Перавал» клуби ҳаваскор югурувчилари 1990, 1991, 2002, 2003, 2004 йиллари «Москва халқаро тинчлик марафони», 1992,1993, 2006 йиллар Санкт-Петербургнинг «Ойдин кечалар марафони», 1992, 1993 йиллар Вена (Австрия) марафони, 1992 йили Ашхобод марафони  (Туркманистон) 1994 йили Лондон марафони (Англия), 2003 йили Париж марафони (Франция), 2004 йили Пуна марафони (Ҳиндистон) каби жами 20 марафон (42 километр, 195 километр) иштирокчилари бўлдилар. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, клуб спортчилари нафақат марафон ва улкан марафон, балки ярим марафон масофасида ҳам донг таратганлар. Улар пойтахтимизда ҳар йили ўтказиладиган «Халқаро Душанбе ярим марафони» мусобақасининг доимий қатнашчиларидир. Ярим марафон борасида 1995 йили Россиянинг «Перевал- Залесский» , 1997 йили Грециянинг Крит ороли, 2005, 2008 йилларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида эришилган натижалар қувонарли бўлди. Корхона қошидаги клуб иштирокчилари жами 16  марта халқаро ярим марафон (21,1 километр) мусобақаларида муваффақият билан иштирок этишди. Марафон масофасига (42,195 километр) югуриш бўйича энг яхши натижани Соҳибжон Шарипов қўлга киритган. У 2003 йили Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида белгиланган масофани 2 соат 31 дақиқада босиб ўтган. Шунингдек, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган халқаро «Медео» марафонида умидли спортчи Баҳодир Боймуродовнинг учинчи ўринни эгаллагани ҳам эътиборга лойиқдир.

Агар клуб тарихига назар ташласак, унинг аъзолари 15 марта турли халқаро мусобақалар қатнашчиси бўлганлигини кўриш мумкин. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги биринчилиги, Марказий Осиё ўйинлари, Пекин универсиадаси, Ўзбекистон кубоги очиқ турнири ўйинлари шулар жумласидандир.

Шуни ҳам қайд этиб ўтиш лозимки, «Перевал» клубининг пешқадам спортчилари республикамиз терма жамоаси сафида 4 марта Осиё ва 8 марта жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. Эроннинг Теҳрон, Полшанинг Варшава, Португалиянинг Лиссабон, Жанубий Кореянинг Инчхон, Белгиянинг Остен ва Брюссел, Швейцариянинг Лозанна, Ҳиндистоннинг Пуна, Иорданиянинг Уммон, Япониянинг Токио шаҳарларида бўлиб  ўтган мусобақалар шулар жумласидандир.

Тожикистон ҳудудида «Перевал» клуби жамоаси 15 марта енгил атлетика бўйича жумҳурият биринчилигида, 20 марта кросс пойгасида ва 2 бора республика  спорт спартакиадасида қатнашиш бахтига муяссар бўлганлар.

Клуб ташкил бўлган даврдан буён «Перевал»чилар республикавий кросс пойгаларида 29 олтин, 33 кумуш ва 27 марта бронза медалларини қўлга киритдилар. Енгил атлетика бўйича республика чемпионатларида корхона спортчилари 25 та олтин, 40 та кумуш ва 24 та бронза медаллари соҳиби бўлганлар.

Қисқа давр ичида кўрсатилган натижалар ҳисобга олиниб, клуб раҳбарияти ҳукуматимиз томонидан муносиб қадрланди. Турли йиллар давомида Николай Дерешев, Абдураҳим Бобоев ва Тоҳиржон Мирзоевлар «Тожикистонда хизмат кўрсатган спорт ходими» фахрий нишонига сазовор бўлишди. Соҳибжон Шарипов, Нозимжон Ирматов ва Муҳиддин Фахриддиновлар эса, «Тожикистон спорт устаси» даражасига эришдилар.

Клубнинг фаол аъзоларидан бири Шокиржон Ирматов Ўзбекистон кубоги очиқ турнири ғолиби бўлган. Бишкек шаҳрида Нозимжон Ирматовнинг тўсиқлар оша югуриш бўйича 3000 метрли масофани 9 дақиқаю 34,5 сонияда босиб ўтиши ҳамда Сотиболди Ҳайитовнинг Хитойда бўлиб ўтган жаҳон Универсиадасида учинчи жойни эгаллаши ҳам таҳсинга сазовордир.

Клуб раҳбарияти спортни оммавийлаштириш соҳасида ҳам кўп ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу йиллар давомида клуб ташаббуси ва корхона раҳбарияти қўллаб-қувватлаши билан 17 марта «ТАЛКО» очиқ чемпионати ўтказилди. Бу мусобақаларда 2600 дан ортиқ ҳаваскор югурувчилар иштирок этдилар.

Шу ўринда мамлакатимиз раҳбариятининг юртимизда жисмоний тарбия ва спорт ривожига алоҳида эътибор қаратаётгани тараққиётимиз омили бўлаётганини айтиб ўтиш керак. Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг 2006 йил, 26 апрелдаги «Миллий югуриш куни» ҳақидаги 1740-рақамли фармони юртимизда спортнинг югуриш турини ривожлантиришга катта туртки бўлди. Бу фармон жамият соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда асосий мавқега эга.

Мана қатор йилларки, мамлакатимиз барча шаҳар ва ноҳияларида Миллий югуриш куни оммавий равишда, байрамона руҳда ўтказиб келинмоқда. Бу чора-тадбирда биргина пойтахтимизнинг 20 мингдан ортиқ фуқароси иштирок этади.

Бизнинг «Перевал» клубимиз аъзолари шу йилнинг 17 майида ўтказиладиган Миллий югуриш куни тадбирларида фаол иштирок этишни режалаштириб қўйганлар. Улар гуруҳларга бўлиниб, Турсунзода, Шаҳринав, Ҳисор ноҳиялари ва Душанбе шаҳрида ўтказиладиган югуриш мусобақаларида қатнашиш билан спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига ўз ҳиссаларини қўшиш ниятидалар.

 

Рўзиқул Боймуродов,

«ТАЛКО» давлат унитар корхонаси, «Перевал» ҳаваскор югурувчилар клуби маъмури.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – УСТУВОР ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

 

2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан тавсия этилгач, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган  2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси яна бир марта жаҳон ҳамжамияти диққатини  умумбашарий масалалар, жумладан озон қатлами емирилиши ва сайёра иқлимининг ўзгариши, дунё аҳолисини тоза ичимлик суви

Муфассал...

ҚИТЪА БИРИНЧИЛИГИ СТАРТ ОЛАДИ

 

Хитой Тайпэйда мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати- 2018» турнирига старт берилади.

Финал босқичи мусобақаларининг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси қуйидаги таркибда чиқиш қилади:

Дарвозабонлар: Фируз Бекмуродов («ДИСИ Инвест», Муродулло Алиқулов («Сино»).

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074020

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067095
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
361
2794
8635
8024732
6185
108045
8067095

Сизнинг IPнгиз: 18.191.66.218
Бугун: 03-04-2025 03:33:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015