Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Август 2019 Кӯришлар: 1493
Печат

 

s davlatzoda 2019Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода бошчилигида ўтказилган матбуот йиғинида журналистларга комитетнинг олти ойлик фаолиятига доир ҳисобот берилди.

- Тожикистон Республиксининг анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қонуни афзалликлари Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон каби

бир қатор давлатларда ҳам ўрганилмоқда. Чунки инсоният яралибдики, ўз ҳаётида ортиқча чиқимларсиз, фаровон яшашга интилиб келади. Шу билан бир қаторда, инсон табиатида манманлик, ўзида борини кўз-кўз қилиш, кишилар фалонийнинг тўйи дабдабали бўлганлиги ҳақида гапиришсин, деган илинж ҳам йўқ эмас. Айнан, шу «хислат» кейинги йилларда тў-ю маъракаларда меъёридан ортиқ сарфу харажатларга сабаб бўлди. Ва бизнинг Ватанимизда ушбу ҳолга махсус қонун орқали чеклов қўйилди. Зотан, Худо ҳам исроф қилманглар, деган.

Журналистлардан бирининг: - Айни кунларда жуда кўпчиликни қизиқтираётган бир саволга жавоб берсаларингиз дегандим. Яъни бу йилги ҳаж мавсумида кўрсатиладиган хизмат ҳақи нега ошиб кетди? - деган саволига комитет раиси:

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Монополияга қаршилик хизмати биргаликда 2019 йилги ҳаж мавсуми хизмати ҳақини 35 минг 128 сомоний этиб белгилади.

Ҳаж сафари харажатларига самолётда бориш-келиш билети, Масжидул-Ҳарамдан атиги бир километрда жойлашган меҳмонхона 4-6 кишилик ҳужралардаги истиқомат, Мадинаи Мунавварадаги меҳмонхона 4 кишилик ҳужрадаги истиқомат, Макка ва Мадинада 3 марталик иссиқ овқат таъмини, Мино, Арафот, Муздалифада овқат билан, гуруҳни тажрибали тилмоч-йўлбошловчи билан, Минода совуткичлар билан жиҳозланган ўтовлар билан, Қурбонлик сўйиш, Минода енгил кўрпа-тўшак, болиш билан таъминлаш, Жидда-Макка-Мино-Арафот-Муздалифа-Мино-Макка-Мадина йўналишида автобуслар ташкил қилиш, Саудия Арабистонидаги хизмат кўрсатувчи ширкатлар тўловини тўлаш, Макка ва Мадина шаҳарларида дастлабки тез тиббий ёрдам кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш, бейжиклар ва ҳажга оид маълумотномалар, китоблар билан таъминлаш, ҳожиларнинг Ватанга қайтишида 5 литр Замзам суви, катта-кичик сумкалар билан таъминлаш, авоид - подшолик божини тўлаш киради. Бунинг бари маблағ эвазига амалга ошади, албатта. Шунингдек, Ҳаж сафари нархининг ошиши доллар курсининг кўтарилишига ҳам боғлиқ. Бу йилги доллар қурбининг кўтарилиши ҳаж хизмати нархига ўз таъсирини ўтказгани барчага ойдай равшан.

«Халқ овози» газетаси мухбирининг СМС-хабарлар, телефон орқали берилаётган талоқлар ва бунинг ортидан оилалар бузилиши юз бераётганлигига доир саволига Тожикистон Ислом маркази раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода жавоб бераркан, ушбу масаланинг чинданам доғли эканлигини қайд қилиб ўтди. Ва Тожикистон Ислом маркази Уламолар шўросига ушбу масалага доир 2016 йили СМС-хабарлар, телефон орқали берилаётган талоқнинг инобатга олинмаслиги ҳақида фатво чиқарганлигини айтди. Муфтий жанобларининг сўзларига кўра, мазкур фатводан сўнг, ушбу кўринишдаги талоқлар талоқ саналмайди.

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

 

**

ТАҲСИНГА САЗОВОР БУНЁДКОРЛИКЛАР

rudakiy 2019Давлат ҳокимияти Рўдакий ноҳияси ижроия органи биносида жорий йил олти ойлигига бағишланган матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Унда ноҳия раиси Акрамзода Рустам кўп сонли оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органининг турли табақадаги ходимлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, соҳа мутахассислари ҳузурида ҳисобот берди.

Рўдакий ноҳияси кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш сари юз бурган. Буни ноҳия марказига бирров ташриф буюрган ҳар қандай киши дарров илғаб олади. Нафақат, ноҳия маркази, балки қишлоқ ҳудудларида ҳам ўзига хос ижобий ўзгаришлар назарга ташланади.

Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бормоқда. Буни статистик маълумотлар ҳам исботлаб турибди. Дарвоқе, жорий йил дастлабки олти ойи мобайнида бу кўрсаткич 383 миллион 899 минг сомонийликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 миллион 724 минг сомоний кўп. Ўз навбатида, ноҳиянинг саноат секторига тегишли ишлаб чиқариш ҳажми 42,2, қишлоқ хўжалиги соҳаси 49,7 фоиз, бошқа соҳалар эса, 8,1 фоизни ташкил этганлиги қувончли ҳол, албатта.

Юртимизда 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, дея эълон қилиниши ортидан жуда кўп ишлар рўёбга чиқарилмоқда. Рўдакий ноҳиясида ҳам бу тамойил асосида анчайин ишлар амалга оширилганининг гувоҳи бўламиз. Чортепа қишлоқ жамоатида 5, Чимтепа қишлоқ жамоатида 2,3, Роҳатий қишлоқ жамоатида 0,5, Россия қишлоқ жамоатида 1,5 километрлик йўл асфалтланиб, бу амал аҳоли хурсандчилиги боисига айланди.

Чунончи, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Ҳукумат иншоотлари дирекцияси маблағлари ҳисобидан ноҳия маркази Сомониён шаҳарчаси Жавонон кўчасида асфалтлаш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳисобот даврида ноҳия бўйлаб 60 километрдан ошиқ йўл қайта таъмирдан чиқарилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси доирасида 2018-2028 йиллар «Сув устувор тараққиёт учун» ўн йиллик амалиёти асосида Зайнабобод қишлоқ жамоатининг Гулобод, Алибой маҳаллалари, Роҳатий қишлоғининг Тепаи Самарқандий ва Моинкаж мавзелари аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди. Бундай тадбирлар ноҳиянинг бошқа сувга эҳтиёжи бор минтақаларида йўлга қўйилган бўлиб, ҳадемай ушбу мавзелар аҳолиси ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

Ҳар қандай кишилик жамияти ўзининг ёрқин келажагини доно ёшларсиз тасаввур этолмайди. Ҳа, ҳамма давру замонда ёшларга келажак яратувчилари сифатида қаралган. Уларга алоҳида аҳамият берилиб келинган.

Бугунги кунда ноҳия бўйлаб қарийб 182 минг ёшларнинг 7 минги раҳбарлик ва қишлоқ хўжалиги, фермерлик билан машғул. Ўқув масканларида таълим билан қамраб олинган ўқувчи ёшлар сони эса, 116 минг 63 нафарни ташкил этмоқда. 1997 йилдан буён Президент квотаси асосида мамлакат олий ўқув юртларига кирувчи ёшларнинг сони 190 нафарга етди. 2006-2010 йилларда Президент квотаси асосида олий ўқув даргоҳларига юборилаётганлар сони икки бараварга ошдики, бу муҳтарам Президентимизнинг мамлакат ёшларига кўрсатган ғамхўрлиги нишонасидир, албатта. Ва бу давр ичида мазкур квота асосида олий ўқув юртларини тамомлаб келган ўғил-қизлар бугуни кунда турли вазифаларда элу юртга хизмат қилмоқдалар.

Ноҳия бўйлаб фан олимпиадаларида қатнашиб, фахрли ўринларни ишғол қилиб келаётган иқтидорли ёшлар сони ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бугунги кунда улардан 15 нафари мамлакат Президенти, 40 нафари ноҳия раиси стипендияси стипендиатларидир.

Тожикистон Ҳукумати қарори асосида миллий паспортларнинг 1996 йилги нусхасини 2014 йилги нусхага алмаштириш жараёни тез суръатларда амалга оширилмоқда. Бунинг учун Рўдакий ноҳияси ички ишлар бўлими қайдга олиш ва паспорт бериш бўлинмалари ходимларининг кучайтирилган режимда ишлашларига тўғри келмоқда.

- Ноҳиямизда азиз Тожикистонимиз 30 йиллик тўйини муносиб кутиб олишга астойдил тайёргарлик кўрилмоқда, ушбу санага бағишланган 414та иншоот қад кўтариши назарда тутилган бўлиб, ўтган олти ой мобайнида булардан 56таси фойдаланишга топширилди. 9 сентябр – Мустақиллик байрами арафасида эса, баландлиги 45 метрлик Давлат байроғи ва 22 метрлик Давлат нишони расман очилиб, шубҳасиз, ноҳия ҳуснига-ҳусн, кўркига-кўрк қўшади, -деди ноҳия раиси Акрамзода Рустам.

Дастлаб «Варзоби нав», кейинчалик «Ҳақиқат», мустақиллик йилларида эса, «Насими айём» номи билан чоп этилаётган Рўдакий ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органи нашрияси яқинда 85 ёшга тўлди. Бугунги кунда унга туғма ташкилотчи, иш кўзини билувчи журналист Рухшонаи Низомиддин раҳбарлик қилмоқда. Дарвоқе, шу муносабат билан Рўдакий ноҳияси матбуот коференциясида ноҳия раиси Акрамзода Рустам «Халқ овози» газетаси бўлим муҳаррири Абдулло Саидовни узоқ йиллик ва самарали журналистик фаолияти учун махсус Сипоснома билан тақдирланди. Журналистга айнан шундай сийлов «Насими айём» таҳририяти томонидан ҳам бўлди.

… Бир сўз билан айтганда, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимизнинг доимий ғамхўрликлари остида юз бераётган ушбу бунёдкорликлар ёрқин ва обод келажагимиз нишонасидир, албатта!

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

**

Имкониятлар ишга солинади

m muhammadzoda 2019Мамлакатнинг энг йирик саноат шаҳарларидан бўлган Хўжандда бу муҳим соҳани ривожлантириш учун яна имкониятлар мавжуд. Шаҳар раиси Маъруф Муҳаммадзода ўтказган ярим йиллик якунларига бағишланган матбуот йиғинида қатнашган аксарият журналистлар шу хулосага келишди.

Ҳозирда Суғд вилояти марказидаги катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари сони 162тага етди. Ўтган олти ойда олдинги йилнинг худди шу муддатига қараганда, деярли 51 миллион сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 92тага етди.

Маҳсулот тури, ҳажмини кўпайтириш билан бирга уларнинг сифатини яхшилаш учун янги-янги замонавий технологиялар ишга солинмоқда. Натижада, «Хўжандда ишланган» тамғаси туширилган маҳсулотларга чет эллик харидорлар кўпаймоқда. Ҳозирда маҳсулотлари чет эл бозорига кириб борган корхоналар сони 11тага етди. Ўтган ярим йил давомида хорижий мамлакатларга 93 миллион сомонийликдан ортиқ маҳсулот сотилди. Чет эллик харидорлар орасида Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон каби яқин мамлакатлар билан бирга Европа марказидаги давлатлар ҳам бор. Жумладан, Италия, Германия каби мамлакатларда Хўжандда тайёрланган маҳсулотларга талабот ортиб бораётир.

Айни бир пайтда Тожикистонни ривожлантиришнинг тўртинчи миллий мақсади мамлакатни саноатлаштириш, дея эълон қилингач, шаҳарда бу соҳани янада тараққий эттириш учун янги-янги имкониятлар изланмоқда. Жумладан, еттита янги корхона таъсис этилди. Улар орасида «Белтатекс». «Хуршед 777», «Обод», «Ориён Суғд» каби корхоналар бор.

Маъруф Муҳаммадзода айрим саноат корхоналари фаолияти тўхтаганидан ташвиш билдирди.

-Маҳсулотлари жаҳон бозорида рақобатга тоб бера олмаган корхоналарнинг синиши, албатта, жиддий таҳлил ва хулосалар чиқаришга ундайди, - деди у.

Бир пайтлар Жанубий Корея билан ҳамкорликда таъсис этилган «Кабултекстайл» ўрнида янги корхоналар таъсис этишга уринишлар бўлди. Лекин энг кейинги ҳаракат ҳам муваффақиятсизликка учради. Маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишга туширилган корхона маҳсулотлари билан бир турдаги чет эл маҳсулотлари арзонроқ бўлгани сабабли, уларни сотишда қийинчиликлар юзага келди. Натижада, қарздор бўлиб қолган корхона фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

Маъруф Муҳаммадзода янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан олдин жаҳон бозорини ўрганиш, замонавий техника ва технологияларни ишга тушириш, мутахассислар малакасини ошириш каби омиллар ҳисобига Хўжандда тайёрланаётган янги-янги саноат маҳсулотларининг чет мамлакатларга кириб бориши режалаштирилаётганини билдирди.

Матбуот йиғинида Хўжанд шаҳри раиси журналистларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб берди. Жумладан, «Халқ овози» мухбирининг саволлари ҳам жавобсиз қолмади. Ўзи уй сотиб олиш ёки қуриш имкониятига эга бўлмаган камтаъминланган оилаларга уй берилаётгани ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарар экан, у мамлакат Президенти, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Наврўз айёмида Хўжандга ташриф буюрганида муҳтож, камтаъминланган оилаларга, майиб-мажруҳларга ҳар гал ўнтадан текин уй-жой совға қилганини айтди. Каминанинг иккинчи саволи қўшни Ўзбекистон билан қўшма корхоналар ташкил этишга оид эди. Маъруф Муҳаммадзода ўзбекистонлик тадбиркор билан биргаликда яқиндагина «Суғд Самарқанд Парранда» қўшма корхонаси очилгани, бу вилоят аҳолисини сифатли товуқ гўшти билан таъминлаш имконини беришини айтди. Шунингдек, собиқ «Торгмаш» заводи ҳудудида ўзбекистонликлар билан трансформатор ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этилганини билдирди.

 

Ўринбой УСМОН,

«Халқ овози».

**

Бир қарич ер бўш қолмайди

Мамлакатда озиқ-овқат мустақиллигига тўлиқ эришиш учун мунтазам кураш бораётган пайтда, Бобожон Ғафуров ноҳиясида йиллар давомида бўш ётган ерларни экинзорларга, боғ-роғларга айлантириш ишига муҳим аҳамият берилмоқда. Бу ҳақда ноҳия раиси Зариф Назирий ярим йил якунига бағишланган матбуот йиғинида таъкидлаб ўтди. Ўтган ойларда 173 гектар ер қайтадан қишлоқ хўжалик айланмасига киритилди ва экин экилиб, ҳосил етиштирилди. 234 гектар ер ҳолати эса яхшиланди. Бу ишлар учун 156 минг сомоний маблағ сарфланди.

Умуман, ноҳияда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича йилнинг ўтган муддатида қувончли натижаларга эришилди. Бунинг исботи учун иккита рақамни келтириш кифоя: олти ой давомида 342,4 миллион сомонийлик маҳсулот етиштирилди ёки ўсиш суръати деярли 135 фоизни ташкил этди.

Ноҳияда аҳоли дастурхонини йил давомида мева, сабзавот ва кўкатлар билан таъминлаш учун янги-янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, иссиқхоналар қурилишига муҳим аҳамият берилаётир. 25та янги иссиқхона қурилиб, уларнинг сони 159тага етди. Бу иссиқхоналарда помидор, бодринг, турли сабзавотлар, кўкат, цитрус мевалари парваришланмоқда, гуллар ўстирилмоқда. Иссиқхоналарда етиштирилган сабзавотлар ҳажми ўтган йил ярим йиллигига қиёсланганда, 32,4 тоннага кўпайди.

Ноҳияда интенсив боғлар яратишга этибор кучайтирилиши ҳам мева мўл-кўлчилигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Янги бунёд этилган 94,5 гектардаги боғ ва токзорларнинг 35 гектарини интенсив мевазорлар ташкил этмоқда.

Зариф Назирий ноҳияда мева-сабзавот етиштириш тобора кўпайиб бораётгани, бу маҳсулотлар фақат Тожикистон шаҳарларига эмас, четга ҳам етказиб берилаётганини таъкидлар экан, хом ашё етарли бўлган ҳолда консерва заводларининг тўхтаб қолиш муаммоларига ҳам урғу берди. Озиқ-овқат саноатининг бу турини қайта йўлга қўйиш учун замонавий техника ва технологиялар зарурлигини айтди. Инновацион технологиялар кўлланилаётган корхоналарда олдинги пайтларда юзлаб кишилар бажарган ишни беш-ўн мутахассис ва ишчи уддалаши мумкинлигини мисоллар билан келтирди. Ва куни келиб, ноҳиядаги консерва заводида замонавий технология қўлланган линиялар ўрнатилиб, ишга тушишини билдирди.

Худди шу ўринда ноҳия саноатчилари эришган ютуқ ҳам чакки эмаслигини эслатмоқчимиз. Улар ўтган йилнинг айни шу даврига қараганда деярли 93 миллион сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди. Лекин Зариф Назирий айрим корхоналарнинг маҳсулотини сота олмаслик каби сабабларга кўра, тўхтаб қолганидан ташвиш билдирди.

Ишлаб чиқаришда қўлга киритилаётган ютуқлар эса, ободончилик ишларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Биргина Ҳайдар Усмонов қишлоқ жамоатида 300 ўринли маданият қасри, бу ердаги беморхонада 120 ўринли даволаш биноси ишга туширилди, Давлат байроғи ўрнатилиб, кўркам майдон бунёд этилди. Ободончилик ишлари ноҳиянинг бошқа қишлоқларида ҳам амалга оширилмоқда. 18 километрлик йўлга тўлиқ мум ётқизилди.

Журналистлар саволларига батафсил жавоб қайтарган Зариф Назирий ҳозирда 370 минг нафар инсон яшаётган ноҳияда Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида, барча касб эгалари янгича куч-ғайрат билан ишлашаётганини айтди.

 

Ўринбой УСМОН,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Рўдакий ноҳиясида

 

25 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон яратувчанлигу ободончилик ишларининг бориши билан танишиш ва бир қатор иншоотлар очилишида иштирок этиш мақсадида, Рўдакий ноҳиясига иш сафари билан борди.

Бу ерда мамлакат Президенти нону қандолатчилик маҳсулотлари, миллий

Муфассал...

ТОЖИГУ ЎЗБЕК ХАЛҚЛАРИНИНГ ДЎСТЛИГУ БИРОДАРЛИКЛАРИ АБАДИЙ БЎЛСИН!

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи шарафига уюштирилган «Дўстлик оқшоми»да сўзлаган нутқи

2018 йил 9 март, Душанбе шаҳри.

Жаноби олийлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Мирзиёев Шавкат Миромонович!

Ҳурматли Тожикистон ва Ўзбекистон дўсту биродар мамлакатларининг зиёлилари, маданият ва санъат намояндалари!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990557

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477710
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3638
4027
21323
7426653
99354
114875
7477710

Сизнинг IPнгиз: 18.226.17.251
Бугун: 23-11-2024 16:55:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015