Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 10 Апрел 2015 Кӯришлар: 1973
Печат

 

x. xusravovРоссия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида курашнинг самбо тури бўйича Жаҳон кубоги туркумига кирувчи Анатолий Харлампиев хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Хотира турнирида 62 килограмм вазн тоифасида чиқиш қилган тожикистонлик Хушқадам Хусравов олтин медални қўлга киритди.

У ҳал қилувчи финал босқичида қозоғистонлик рақиби Йессет Куановни 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур олий даражадаги мусобақада Европа, Осиё, Африка, Америка қитъаларининг 35 давлатидан 300 нафардан ортиқ самбочилар ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қилдилар.

ҒАЛАБАГА ТЕНГ ДУРАНГ

Футбол бўйича «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2015» турнири саралаш босқичининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Саралаш босқичининг «С» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистоннинг амалдаги чемпиони «Истиқлол» жамоаси Қатар давлатида «Ал-Қудсия» жамоасининг меҳмони бўлди.

Тенг курашлар остида ўтган учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якун топди. Бу эса, мутахассислар томонидан «Истиқлол» учун ғалабага тенг дуранг, дея баҳоланди.

Гуруҳнинг бошқа жуфтлигида Туркманистоннинг «Аҳал» клуби Ироқнинг «Эрбил» жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида устунликка эришди.

Мусобақанинг 4-тур ўйинлари жорий йил 15 апрелда ўтказилади. Шу куни «Истиқлол» «Ал-Қудсия» жаомасини қабул қилади.

----------------     Бокс    ----------------

РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНАТИ СИНОВИ

Душанбеда спортнинг бокс тури бўйича Тожикистон чемпионати мусобақалари беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Мамлакат чемпионати турнирида республикамизнинг Душанбе, Қўрғонтепа, Кўлоб шаҳарлари, Суғд ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятларининг намояндалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Тожикистон чемпионати эркаклар ўртасида 10 та ва аёллар ўртасида 5та вазн тоифалари бўйича кучлиларни аниқлаб берди.

Республика чемпионати ғолиблари «Тожикистон темир йўллари» давлат унитар корхонасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

=======    Жаҳонда    =======

----------------     Футбол     ----------------

ЕВРОПА КУБОКЛАРИ МУСОБАҚАЛАРИ

Швейцариянинг Нон шаҳрида футбол бўйича клублар ўртасидаги Европа кубоклари турнирлари чорак финал босқичи жуфтликларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, қуйидаги жуфтликлар Европа лигаси турнирининг чорак финалида майдонга тушадилар: «Севиля» (Испания)-«Зенит» (Россия), «Волфсбург» (Германия)-«Наполи» (Италия), «Днепр» (Украина)-«Брюгге» (Белгия), «Динамо-К» (Украина)-«Фиорентина» (Италия).

Европа лигаси чорак финал ўйинлари 16-23 апрел кунлари ўтказилади.

Шунингдек, Чемпионлар лигаси чорак финалида беллашувчи жуфтликларга ҳам аниқлик киритилди.

Улар қуйидагилар: «ПСЖ» (Франция)-«Барселона» (Испания), «Атлетико» (Испания)-«Реал» (Испания), «Порту» (Португалия)-«Бавария» (Германия), «Ювентус» (Италия)-«Монако» (Франция).

Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинлари 14-15, жавоб учрашувлари эса, 21-22 апрел кунлари бўлиб ўтади.

----------------     Волейбол     ----------------

НУФУЗЛИ ТУРНИР ҒОЛИБИ

Россиянинг «Зенит» (Қозон шаҳри) волейбол жамоаси Европа клублари ўртасидаги нуфузли турнир – Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.

Бош соврин тақдирини ҳал қилган финал босқичида қозонликлар Полшанинг «Жешув» жамоасига қарши ўйнаб, 3:0 (25:22, 25:23, 25:21) ҳисобида устун келдилар.

Учинчи жой учун кураш эса, Германиянинг «Берлин» ва Полшанинг «Скри» жамоалари ўртасида борди.

Қизғин беллашувлар асосида ўтган учрашув 3:2 ҳисобида германияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур мусобақа тарихида энг кўп ғолиб чиққан жамоа Москванинг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) волейболчиларидир. Улар 1960-1991 йиллар бадалида 13 марта ғолиблик шоҳсупасининг биринчи поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлишган.

------------     Енгил атлетика     ------------

ЖАҲОННИНГ КУЧЛИ КРОССЧИЛАРИ

Хитой Халқ Республикасининг Гуйян шаҳрида кросс бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ниҳоясига етди.

Жаҳон чемпионатида узоқ масофаларга югуришнинг устаси саналган кенияликлар ўз устунликларини яна бир бор намойиш қилдилар.

Ушбу давлат намояндаси Жеффри Кипсанг 12 километрлик масофани 34 дақиқаю 52 секундда босиб ўтиб, жаҳон чемпиони, деган унвонга сазовор бўлди.

Иккинчи ўрин эфиопиялик Бедан Карокига, учинчи жой эса, ғолибнинг юртдоши Муктар Эдрисга насиб этди.

Умумжамоа ҳисобида Эфиопия термаси биринчи, кенияликлар иккинчи жойларни ишғол қилишди. Баҳрайн терма жамоаси ҳам кучли учликдан ўрин эгаллади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

 

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

КЎП НОЛИМА, АМАЛ ҚИЛ, ҲОСИЛ СЕНГА ИНТИЗОР

 

*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.

*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.

*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг

Муфассал...

Тарихий учрашув мевалари

 

1. Ёмғир шивалаган кунда

Апрел ойининг бошроғи эди. Тошкентдан қадрдон дўстим Хуршид Дўстмуҳаммаддан SMS хат олдим. У бу хатда курсдош дўстимиз Йўлдош Исмоиловнинг дунёдан ўтганлиги ҳақида ёзганди. Қайғуриб!

Энг қадрли, энг қадрдон дўстларимдан бирининг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Жанозаси ўтган экан. Энди, албатта, фотиҳа ўқиш, оила

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2541281

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10061334
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
8390
4709
22216
10003284
97304
100591
10061334

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.44
Бугун: 24-09-2026 22:58:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015