Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 02 Март 2018 Кӯришлар: 2257
Печат

 

olimpiada 2018Ёхуд Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳри мезбонлик қилган қишки олимпиада ўйинлари якунларига бир назар…

Пхёнчхан энди олимпиада пойтахти эмас… Халқаро олимпиада комитетининг президенти Томас Бах «Пхёнчхан-2018» қишки олимпиада ўйинларининг ёпилганини расман эълон қилди. Феврал ойининг 9-25 кунлари оралиғида бўлиб ўтган мусобақаларда дунёнинг 92 давлатидан 2925 нафар вакил

қатнашди.

Улар қишки спортнинг 15 тури бўйича, 102та медаллар жамланмасига эгалик қилиш учун кураш олиб бордилар.

Олимпиада иштирокчиларидан 30 давлат вакиллари совриндорга айланиб, ҳеч бўлмаса, битта медал соҳиби бўлишди.

Қўлга киритилган медаллар сони бўйича норвегиялик спортчилар жами 39та: 14та олтин, 14 кумуш ва 11та бронза медал жамғариб, жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлишди.

Аввалги рекорд америкаликларга мансуб бўлиб (37: 9-15-13), «Ванкувер-2010»да ўрнатилган.

Бу жабҳада иккинчи ва учинчи ўринлар Германия (31: 14-10-7) ва Канада (29: 11-8-10) намояндаларига насиб этди.

Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари, Голландия, Швеция, Жанубий Корея, Швейцария, Франция ва Австрия мамлакатлари ҳам кучли ўнликдан жой олишди.

Энг сўнгги олтин медални қўлга киритган норвегиялик тоғ чанғичиси Марит Борген олимпиада ўйинларининг ҳаммадан кўп самарага эришган иштирокчиси, деб топилди. У ўз фаолияти давомида 15та медалга эгалик қилган. Уларнинг 8таси олтин, 4таси кумуш, 3таси бронзадир.

Олдин бундай кўрсаткичга унинг юртдоши Уле Эйнар Борндален (13: 8-4-1) эришган.

Қишки спортнинг икки тури – тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича чемпионликка сазовор бўлган чехиялик Эстер Ледецка олимпиада тарихида бундай натижа қайд этган биринчи спортчи бўлди.

Швециялик кёрлингчи қизлар сурункасига учинчи марта чемпионликка эришиб, рекордчи сифатида қайдга олиндилар.

Фигурали учиш бўйича қисқа дастурларда иштирок этган россиялик атлетлар Евгения Медведова ҳамда Алина Загитовалар жаҳон рекордини янгилашнинг уддасидан чиқишди.

Шу билан бирга Алина Загитова олимпиаданинг энг ёш (15 яшар) чемпиони бўлиб тарихга кирди.

Олимпиада жараёнида катта «шов-шув»ларга сабаб бўлган воқеалар ҳам юз берди.

Шулардан бири: шайбали хоккей бўйича олимпиаданинг кумуш медалига муносиб чиқиш қилган Германия терма жамоаси нуфузли спорт анжуманининг «кашфиёти», дея эълон қилинди.

Мутахассислар уларнинг ҳаракатларини «муз устидаги мўъжиза», деб баҳолашди.

Жаҳон рейтингида 8-ўринни эгаллаб турган германияликлар мусобақаларнинг чорак ва ярим финал босқичларида дунёнинг энг кучли жамоаларидан саналган Швеция, хусусан, рейтинг «карвонбоши»си Канада терма жамоаларини доғда қолдиришди.

Ҳал қилувчи финал босқичида германияликлардан 4:3 ҳисобида устун келган Россия терма жамоаси 26 йиллик танаффусдан сўнг, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Россия терма жамоаси аъзоси Иля Ковалчук олимпиаданинг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлди.

«Қизил машина» жамоаси сардори Павел Дацюк эса, «Учлик олтин клуби» аъзолиги, яъни жаҳон ва олимпиада чемпиони, шунингдек, Стэнли кубоги соҳибига айланган хоккейчилар рўйхатига киритилди.

Қишки олимпиада ўйинлари спортчиларнинг жароҳат олишлари ва бошқа кўнгилсиз воқеалардан холи бўлмади.

Бронза медалини қўлга киритган россиялик кёрлингчилар Александр Крушелницкий ва Анастасия Бризгаловалар допинг-тест синови пайтида тақиқланган мелдоний перепаратидан фойдаланганликда айбланиб, ўз совринларидан маҳрум этилдилар.

Шундай қилиб, кайфият кўтаринкилиги-ю тушкунлигига сабаб бўлган воқеаларга бой яна бир қишки олимпиада тарихга айланди…

Олимпиаданинг эстафета байроғи эса, хитойликларга топширилди. Зеро, 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилган қишки олимпиада ўйинларига улар мезбон бўлишади.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг БМТ телевидениеси рус хизматига берган интервюси

 

- Жаноби олийлари, ушбу кунларда, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари Наврўз байрамини нишонламоқда. Шу муносабат сабабли, Сиз ва Тожикистоннинг қадимий халқини байрам билан табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар тилашни истардим. 2009 йили Тожикистон ва бошқа бир қатор мамлакатлар БМТ Бош Ассамблеясининг 21 мартни халқаро Наврўз куни сифатида,

Муфассал...

Бир карвон ўтади – умр карвони…

 

ҲАЁТ СЎҚМОҚЛАРИ

Ҳаёт сўқмоқлариаро тебраниб,

Бир карвон ўтади – умр карвони.

Орқага қайрилмас, олддадир манзил,

Шафқатсиз вақт, ахир, карвон сорбони.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2474985

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9846525
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3892
4355
27752
9794249
90835
122773
9846525

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 26-07-2026 23:18:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015