27 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон расмий сафар билан Беларус Республикасининг Минск шаҳрига борди.
28 июн куни «Мустақиллик қасри»да Тожикистону Беларус ҳамкорликлари масалалари муҳокамаси давлатлар бошлиқларининг алоҳида учрашувида бошланиб, икки мамлакат кенг ҳайъатлари иштироки билан давом
этди.
Ушбу мулоқот мамлакатларнинг барча соҳалардаги ҳамкорликлари бугунги ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқиш учун имконият сифатида ҳисобланиши таъкидланди.
-Тожикистон Беларус Республикаси билан аллақачон стратегик шерикчилик хусусиятига эга бўлган дўстлик алоқалари ва ўзаро қўллаб-қувватлашга юқори баҳо беради, - дея таъкидлади Давлат бошлиғи.
Томонлар дўстона муҳитда бўлиб ўтган мулоқот чоғида олий даражадаги диалогни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликлар, маданий-гуманитар муносабатларни кенгайтиришга тайёрликларини билдирди.
Томонларнинг, шунингдек, икки мамлакат минтақалари ҳамда Тожикистону Беларус хўжалик субъектлари ўртасида самарали алоқаларни йўлга қўйишга ҳам тайёр эканликлари таъкидланди.
Фойдали ҳамкорликларга эришиш учун Савдо-иқтисодий ҳамкорликларга оид ҳукуматлараро комиссия тузилмаларидан фаол фойдаланиш зарурлиги зикр этилди.
Ҳар иккала томон саноат соҳасидаги алоқалар ривожланиши, жумладан, Ҳисор шаҳрида Беларус қишлоқ хўжалиги техникаларини жамлаш ва техник хизмат кўрсатишга оид «Агротехсервис» корхонаси, Душанбе шаҳрида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ташкил этилишидан қониқиш изҳор қилишди.
Суҳбатдошлар, шунингдек, ўсимликчилик, уруғчилик, чунончи, сут-гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Беларусга мева ва қуруқ мевалар экспорти ҳамда ҳар иккала томон учун фойдали бўлган бошқа соҳалардаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашишди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, маданият, гуманитар, маориф, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик соҳаларидаги мамлакатлар халқлари манфаати учун бошқа муҳим масалалар, Тожикистону Беларус олий таълим муассасалари ҳамкорликлари, Душанбе шаҳри транспорт паркини Беларусда ишлаб чиқарилган троллейбусларни харид қилиш билан қайта тиклаш ва бошқа мавзулар кўриб чиқилди.
Икки мамлакатнинг БМТ, ЕХҲТ, МДҲ ва КХШТ каби минтақавий ва халқаро нуфузли ташкилотлар доирасидаги самарали ҳамкорликлари алоҳида таъкидланди.
Томонлар умумий хавфсизликни таъминлаш ҳақида сўз юритар экан, бугунги куннинг терроризму экстремизм, радикализм, уюшган трансмиллий жиноятчилик, наркотик моддалар ноқонуний муомаласи ва кибернетик жиноятлар каби таҳдиду хатарларига қарши кураш йўналишидаги интеграцияни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама этди.
Олий даражадаги мулоқоту музокаралардан кейин давлатлар бошлиқлари иштирокида ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланди.
Тожикистон Республикаси Президенти ва Беларус Республикаси Президенти Қўшма баёноти, Тожикистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасида стратегик шерикчиликка оид шартнома остига президентлар - Эмомали Раҳмон ва Александр Лукашенко имзо чекишди.
Шунингдек, икки мамлакат расмий ҳайъатлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ва Беларус Республикаси Тергов комитети ўртасида келишув;
- Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Беларус Республикаси Ахборот вазирлиги ўртасида ахборот соҳасида ҳамкорликка оид келишув;
- Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Беларус Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида ўсимликлару ҳайвонот генетик захираларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳамкорликка оид келишув;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети ҳамда Беларус Спорт ва сайёҳлик вазирлиги ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида ҳамкорлик дастури;
- Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ҳамда Беларус Республикаси Маориф вазирлиги ўртасида ўрта касбий таълим соҳасида ҳамкорликка оид келишув;
- Тожикистону Беларуснинг 2019-2020 йиллар учун илмий-техник ва инновацион ҳамкорликка оид ижроия дастури;
- Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати агентлиги ва Беларус Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув академияси ўртасида ҳамкорликка оид келишув;
- Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Беларус Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси «Амонатбонк» давлат омонат банки ва Беларус Республикаси «Беларусбанк» ОҲЖ ўртасида банклараро ҳамкорлик тўғрисида келишув.
Ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланиши маросимидан кейин давлатлар бошлиқлари журналистлар кенг доираси учун матбуот анжумани ўтказиб, учрашув натижалари билан ўртоқлашишди.
***
28 июн куни Беларус Республикасига расмий сафари доирасида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дўст Беларус халқи тариху маданиятига эҳтиром нишонаси сифатида Минск шаҳрида «Ғалаба» ёдгорлигига гулчамбар қўйиб, озодлик йўлида шаҳид бўлганлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.
***
29 июн куни Минск шаҳрида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон трактор ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.
Ушбу корхона Беларуснинг энг йирик саноат корхоналаридан бўлиб, Тожикистон ва дунёнинг 70дан зиёд давлати билан ҳамкорлик қилиши маълум қилинди.
Мамлакат Президенти корхона маҳсулотлари билан танишув чоғида Тожикистоннинг бошқа минтақаларида муштарак корхоналар қуриш, трактор ишлаб чиқаришни ошириш, ҳар иккала томон учун самарали ҳамкорликларни йўлга қўйишда Тожикистоннинг кенг имкониятларидан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
Бундай муштарак корхоналар қурилиши келажакда янги иш ўринлари таъсис этиш, яхши сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, мамлакат хўжаликларини қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш, тўртинчи стратегик мақсад – мамлакатни тез суръатда саноатлаштиришга ҳисса қўшади.
***
Беларус Республикасига расмий сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Дзержинский» қишлоқ хўжалиги комбинати ОҲЖга ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди.
Давлат бошлиғига маълум қилишларича, ушбу қишлоқ хўжалиги комбинати Беларуснинг кўп йиллик ва катта саноат корхоналаридан бири бўлиб, чорва, парранда парвариши, турли гўшт-сут маҳсулотлари, товуқ гўшти, ҳасиплар, тухум, умуман, 80 хил маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Компания фаолияти билан танишувдан кейин Тожикистон Президенти улар фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Шундан кейин Минск шаҳрида мамлакат Президенти Беларус Президенти билан биргаликда «Динамо» миллий олимпия стадионида иккинчи Европа ўйинлари ёпилиш маросимида иштирок этди.
***
30 июн куни Минск шаҳрида Тожикистон, Беларус ва Россия давлатлари бошлиқлари – Эмомали Раҳмон, Александр Лукашенко ва Владимир Путинларнинг уч томонлама мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида мамлакатларнинг МДҲ, КХШТ каби минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлари муҳокама этилди.
Президентлар - Эмомали Раҳмон ва Владимир Путин Александр Лукашенко ҳамда бу мамлакат Ҳукуматига 30 июн куни якун ясалган иккинчи Европа ўйинлари юксак ташкилий даражада ўтказилганига юқори баҳо беришди.
«Ховар» ТМАА.
Одамийлик келмагай то нафс ила жанг бўлмаса,
Барча ёлғон ичу тошинг токи якранг бўлмаса.
Кетмагай дилдин ғубори ҳар хатоким айладинг,
Гар чекиб афсус-надомат бирла тавбанг бўлмаса.
Муфассал...
«Тожикистон ўзбек насри» туркумидан
Бир ҳодисадан хижолат бўламизки, Жанубий Тожикистон адабий муҳитида яратилаётган ўзбек адабиёти намуналари билан вақтида ва етарли танишолмай келдик. Ақли ожизимча, уларга эътиборсизлик майли ҳам йўқ эмас.
Камина кейинги пайтларда айрим наср намуналарини ўқиб, бу адабий муҳитда қисса ва ҳикоя жанрларида катта бадиий юксалиш тамойили юзага
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015