Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 14 Декабр 2017 Кӯришлар: 1938
Печат

 

mini futbol 2017 14Келгуси - 2018 йилнинг 1-11 феврал кунлари мини-футбол бўйича Хитой Тайпэйда ўтказиладиган Осиё чемпионати турнири йўлланмасини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси мусобақаларга тайёргарлик ишларини қизғин олиб бормоқда.

Футзалчиларимиз ўқув-машғулотлари доирасида 26-27 декабрда мамлакатимиз пойтахтида Туркия термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви

ўтказишади.

Илгари, жорий йил бошида ҳам, Туркиянинг Ялов шаҳрида икки давлат футзалчилари ўртасида ўртоқлик ўйинлари ўтказилиб, 5:4, 3:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлганди.

Куни кеча Хитой Тайпэйнинг «Шевруд» меҳмонхонасида терма жамоаларни гуруҳларга ажратишга бағишланган қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг натижасига кўра, Тожикистон термаси «В» гуруҳида Ўзбекистон, Япония, Жанубий Корея давлатлари терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

-------------    Футбол    -------------

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ТУРНИРИГА ЙЎЛ

Осиё футбол конфедерацияси қитъа терма жамоаларининг янги техник рейтингини кўриб чиқди ва унинг асосида чемпионлар лигаси турнирида иштирок этувчи жамоалар сонини кўпайтиришга қарор қилди.

Бу эса, кейинги пайтларда қитъа футболида ўз мавқеини тобора яхшилаб бораётган Тожикистон чемпионати ғолибига Осиё клубларининг нуфузли турнирида қатнашиш имконини берди.

Шундай қилиб, олий лига жамоалари ўртасида 2018 йили мамлакат биринчилигида ютиб чиққан клуб чемпионлар лигаси мусобақаларида қатнашади.

***

Ҳозирча Тожикистоннинг амалдаги чемпиони-Душанбенинг «Истиқлол» ва кумуш медал ҳамда Тожикистон кубоги соҳиби Хўжанднинг «Хўжанд» жамоалари «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2018» турнирида иштирок этмоқда.

«Сир соҳили» футболчилари ўз чиқишларини плей-офф босқичидан бошлашади. Улар Қирғизистон кубогига эгалик қилган Бишкекнинг «Дордой» ва Туркманистон чемпионатининг кумуш медали соҳиби бўлган жамоалар ўртасидаги учрашув ғолиби билан 2018 йилнинг 13 ва 20 феврал кунларида ўзаро куч синашади.

«Истиқлол» эса, гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 7 март куни ўз майдонида ўтказади. Агар «Хўжанд» плей-оффда ғолиб чиқса, «Истиқлол» билан тўқнаш келиши мумкин.

 

=======    Жаҳонда    =======

-------------    Бокс    -------------

ЖАНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТУГАДИ

Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳридаги «Мэдисон Сквер Горден» спорт саройида касбий бокс кечаси бўлиб ўтди.

Унинг марказий жанги WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши чемпионлигига бағишланди.

Муштлашув иккинчи ярим енгил вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони украиналик Василий Ломаченко ва чемпионликка даъвогар кубалик Гилермо Ригондо ўртасида кечди.

Украиналик «чарм қўлқоп» устаси жангни шиддат билан бошлади ва дастлабки дақиқалардаёқ ўзининг ҳар жиҳатдан устун эканлигини намойиш қилди.

Олтинчи раунддан кейин, Гилермо Ригондо мураббийлари шогирдлари мағлубиятини тан олишди ва муштлашувни муддатидан олдин тўхтатишди.

Шундай қилиб, украиналик боксчи сурункасига тўртинчи маротаба жангни муддатидан илгари тугатди.

-------------    Баскетбол    -------------

МЕЗБОН ДАВЛАТЛАР АНИҚ БЎЛДИ

Халқаро баскетбол ассоциациялари федерацияси баскетбол бўйича 2023 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган давлатлар номини эълон қилди.

Булар - Филиппин, Индонезия ва Япония.

Мезбон давлатлар орасида Индонезия баскетбол мундиалини ўз тарихида иккинчи марта қабул қилаётган мамлакатдир.

Жаҳон чемпионати мезбонлигига Аргентина- Уругвай давлатлари жуфтлиги ҳам ариза бериб, даъвогарлик қилган эди.

Баскетбол бўйича «Жаҳон чемпионати- 2019» турнирининг Хитой Халқ Республикасида ўтказилиши ҳақида илгари хабар берилганди.

-------------    Футбол    -------------

«ОЛТИН ТЎП» «РЕАЛ» ҲУЖУМЧИСИДА

Франциянинг «France Football» журнали томонидан мавсум охирида дунёнинг энг яхши футболчисига аталган «Олтин тўп» мукофоти Португалия термаси ва Испаниянинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуга берилди.

Португалиялик легионер ўтган 2016-2017 йиллар мавсумида «Қироллик клуби» таркибида Испания биринчилиги, Чемпионлир лигаси, Клублар ўртасида жаҳон чемпионати, Испания ва УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) суперкубоклари турнирларида ғолиб чиққан.

У илгари 2008, 2013, 2014, 2016 йилларда ҳам «Олтин тўп» совриндори бўлган.

Иккинчи ўрин Аргентина ҳамда «Барселона» жамоаси аъзоси Лионел Мессига насиб этди. Бразилия бош жамоаси ва Франциянинг ПСЖ клуби футболчиси Неймар кучли учликдан жой олди.

 

«Халқ овози» нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тарихий учрашув мевалари

 

1. Ёмғир шивалаган кунда

Апрел ойининг бошроғи эди. Тошкентдан қадрдон дўстим Хуршид Дўстмуҳаммаддан SMS хат олдим. У бу хатда курсдош дўстимиз Йўлдош Исмоиловнинг дунёдан ўтганлиги ҳақида ёзганди. Қайғуриб!

Энг қадрли, энг қадрдон дўстларимдан бирининг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Жанозаси ўтган экан. Энди, албатта, фотиҳа ўқиш, оила

Муфассал...

Ҳунар ўрганиш оиладан бошланади

 

Давлат ҳокимияти Мастчоҳ ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан "Сайёҳлик ва халқ ҳунарларини ривожлантиришда оиланинг ўрни" номли кўрик-танлов бўлиб ўтди. Ноҳия раҳбариятининг фикрича, сайёҳликка ҳавас ва халқ ҳунарларини ўрганишга рағбат уйғотиш, аввало, оиладан бошланади. Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида бу икки муҳим омилни ҳисобга олишлари болаларнинг ўз ўлкаларини ўрганиш, дунё кўришга иштиёқларини, халқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572920

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10168371
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
476
3756
16956
10119529
65464
138877
10168371

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.233
Бугун: 16-10-2026 03:14:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015