Тожикистон мини-футболи тарихида биринчи марта клублар ўртасида "Осиё чемпионати- 2017" турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Душанбенинг "ДИСИ Инвест" клуби мусобақаларда қатнашувчи дастлабки таркибини эълон қилди.
Унда 3 нафар дарвозабон ва 13 нафар майдон ўйинчиси рўйхатга киритилган.
Шулар қаторида жамоа легионерлари бразилиялик Бруно Сантяго Жонатан ва эронлик Амин Насруллозодалар ҳам бор.
Жорий йилнинг 20-30 июл кунлари Ветнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказиладиган турнирнинг "В" гуруҳида футзалчиларимиз Ироқнинг "Нафит ал-Васат", Индонезиянинг "Вамос Матарал" ва Қатарнинг "Ал-Райан" жамоаларига қарши тўп суради.
"ДИСИ Инвест" жамоаси эронлик бош мураббий раҳбарлигида 3-4 июл кунлари Суғд вилоятининг Гулистон шаҳрида ўқув-машғулотларида бўлади ва шу даврда Бишкекнинг "Олға" (Қирғизистон) клубига қарши назорат учрашуви ўтказади.
------------ Футбол ------------
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДАГИ ҒАЛАБА
Илгари хабар берганимиздек, Тожикистон ёшлар (U-19) терма жамоаси "Осиё чемпионати-2018" турнирига ҳозирлик кўриш доирасида қўшни Қирғизистонда ўқув-машғулотлари йиғинини ташкил этди. Машғулотлар режасида белгиланганидек, ёш тўптепарларимиз қирғиз тенгқурларига қарши иккита назорат ўйинида майдонга тушдилар.
Биринчи учрашувнинг дастлабки қисми тўлиқ юртдошларимиз устунлигида ўтди.
Дастлабки 45 дақиқаликнинг 6 ва 30-минутларида Ахтамжон Абдуллаев ҳамда Далер Ёдгоровлар муаллифлик қилган голлар ёш футболчиларимизга ғалаба келтирди.
Иккинчи учрашувда ҳам 1:2 ҳисоби қайд этилиб, тожикистонлик ёшлар ҳисобига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг саралаш босқичи "В" гуруҳи мусобақалари 31 октябрдан 8 ноябргача мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
------------ Енгил атлетика ------------
ХАЛҚАРО ТУРНИР МЕДАЛЛАРИ
Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро "Ўзбекистон кубоги" очиқ турнири ниҳоясига етди.
Унда Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларининг 350 нафардан ортиқ енгил атлетикачилари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Тожикистон Республикаси енгил атлетика федерациясидан маълум қилишларича, 200, 400 ва 800 метрлик масофага югуришда Александр ва Кристина Пронженколар, шунингдек, Одилшоҳ Исматов турнирнинг олтин медалларига сазовор бўлишди.
Тўсиқлар оша 400 метрга югуришда Алишер Пўлатов, баландликка сакрашда Ҳусниддин Зарипов, диск ва босқон ирғитишда Фаридун Ашуров ҳамда Абдурауф Мусоевлар кумуш медалларини қўлга киритишди.
Даврон Атабоев (100 метрга югуриш), Ҳасан Ёқубов (800 метрга югуриш), Зоир Шералиев (босқон ирғитиш), Зафаржони Ҳасанбой (10 километрга спортча юриш)лар бронза медаллари соҳибига айланишди.
====== Жаҳонда ======
------------ Бокс ------------
УКРАИНАЛИК КУЧЛИ БЕШЛИКДА
Касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича ўрта вазнли спортчилар орасида амалдаги жаҳон чемпиони, украиналик Василий Ломаченко рейтингидан қатъий назар дунёнинг энг кучли боксчилари бешлигидан ўрин олди.
Шу пайтгача украиналик чарм қўлқоп устаси 9та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 8тасини ғалаба билан тугатган, биттасида дуранг натижа қайд этилган.
Энг кучли боксчилар рейтингини америкалик Андре Уорд бошқариб келмоқда.
Ундан кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: Геннадий Головкин (Қозоғистон), Роман Гонсалес (Никарагуа), Теренс Крауфор (АҚШ).
Василий Ломаченко навбатдаги жангини мексикалик Орландо Салидога қарши ўтказади.
------------ Футбол ------------
РОНАЛДУ "ПСЖ"НИ ХОҲЛАМОҚДА
Дунёнинг энг кучли футбол клубларидан бири Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси, португалиялик Криштиану Роналду ўз фаолиятини Франциянинг "ПСЖ" клубида давом эттиришни хоҳлаётганлигини маълум қилди.
Россияда ўтаётган "Конфедерациялар кубоги- 2017" турнири ниҳоясига етгач, клуб президенти Флорентино Перес билан бу масалада атрофлича гаплашиб олиш нияти борлигини айтиб ўтди.
Франция клуби футболчининг трансферини 150 миллион еврога баҳолаб, йилига 30 миллион евро маош беришни ваъда қилмоқда.
Маълумки, илгари солиқ тўлаш билан боғлиқ жанжаллардан кейин, Криштиану Роналду "Реал" жамоасини тарк этиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
------------ Баскетбол ------------
"ОЛИМПИАКОС"ДА ЯНГИ ҲИМОЯЧИ
Пирей шаҳрининг "Олимпиакос" баскетбол клуби Латвия терма жамоаси ҳимоячиси Янис Стрелниексни ўз таркибига қўшиб олди.
Жамоа ҳимоячи билан икки йиллик шартномага имзо чекди.
Илгари, яъни 2017 йилгача баскетболчи Германиянинг "Бамберг" жамоасида фаолият олиб борган.
Ниҳоясига етган Евролига мавсумида латвиялик баскетболчи 11,7, Германия чемпионатида эса, 10,5 очко жамғарган эди.
Айрим манбаларнинг қайд этишича, Россиянинг "Химки" баскетбол клуби ҳам унинг хизматидан фойдаланишга қизиқиб кўрган.
"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.
Тошпўлат Жалов 1957 йилнинг 15 ноябрида Ёвон ноҳиясидаги Парчасой қишлоғида таваллуд топган. 1974-78 йиллар ЛДПИнинг филология факултетида таҳсил олган. Узоқ йиллар ўзи ўқиган таълим муассасасида ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берган.
Ёш авлодга таълим бериш жараёнида у шеърлар ҳам ижод қилиб келди. «Тонг орзуси», «Қаламимни ўғирлама, бахт» ва «Шеърим, менга ҳамроҳ
Муфассал...
Шаҳритуз ноҳиясининг «1-май» қишлоғида туғилиб, камол топган Сирожиддин Пўлат қалами қайралиб келаётган ёш шоирларимиз сирасига киради.
Рўдакий ноҳиясидаги коллежнинг журналистика факултетини тамомлаб, бир муддат бу касб билан шуғулланишига қарамай, она-юрти
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015