Азиз Ватанимиз Тожикистонда саёҳат ва дам олиш учун маскану мавзелар жуда кўп. Ватанимизнинг географик жиҳатдан тоғ ва текисликда жойлашганлиги ҳам турли дунёқараш ва турли завқдаги сайёҳнинг истагини қаноатлантира олади.
Ҳа, Ватанимиз шароити тоғ мавзеларида жойлашган турли қадимий обидалару осору атиқаларга қизиққан сайёҳ ёки тоғ ёнбағирларида юришни унча хушламайдиган, текисликда жойлашган томошабоп масканларни маъқул кўрган
кишилар учун ҳам мос келаверади.
Тожикистон тоғ ёнбағирларида жойлашган бир талай зиёрат ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш масканлари борким, у ерда бир марта бўлган киши яна бўлсам, дейиши турган гап.
Биргина Зарафшон водийси табиати ва у ерда жойлашган дарёлару катта-кичик ирмоқлар, кўллар киши диққатини ўзига тортиб, фараҳбахш онлар инъом этиши, киши саломатлиги ва руҳиятига ижобий таъсир этиши билан ҳам алоҳида таҳсинга сазовордир.
Биргина Зарафшон водийсини мисол келтирсак, у ер табиатининг гўзаллиги, кўлу дарёларининг кўплиги, тарихий шахслар турбату мақбаралари сақланиб қолганлиги билан ҳам эътиборга молик. Искандаркўл, Ҳафткўл, Муҳаммади Башоро, Хожа Маҳмуди Абудардор, Хожа Сангхок ва ҳоказолар ҳамиша маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қизиқтириши турган гап.
Искандаркўл ва ҳафткўллар ҳақида кўп ва хўб ёзилган. Бу ҳақда кўпчилик яхши билишади.
Бироқ Панжакент шаҳри марказида жойлашган Муҳаммади Башоро ва унинг мақбараси ҳақида маълумот бериб ўтиш фойдадан холи бўлмас. Ислом ҳадисшунос олимларидан саналган Муҳаммади Башоро (1391-1461) мақбараси уч хонадан иборат. 1923 йили бинога пештоқ билан оро берилган. Бу ерда Муҳаммади Башоро ҳазратларидан ташқари яна бир қанча кишилар дахмаси ҳам мавжуд.
Яна бир зиёратгоҳ – Хожа Сангхок бобо марқади. Бу зотнинг марқадлари негадир, қарийб 18 метрни ташкил этади. Унинг ёнида чиқаётган булоқ эса, табиий минерал сув бўлиб, турли касалликларга шифо эканлиги билан маълум. Бу ерга оилавий бўлиб борганмиз. Унинг сувининг буйракдаги тошларни майдалашига ҳам қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Қайтишда пластик идишларга сув олган эдик, қўшнилар ва таниш-билишларга тарқатдик. Қўшни қишлоқда яшовчи Назокат исмли бир аёл келиб, ўғли буйрагидаги тошлардан азият чекаётганини айтиб, сув сўради. У кишига ҳам бердик. Икки кундан сўнг, ўша аёл келиб, раҳмат айтиб кетди…
Кўлоб минтақасида ҳам бир қанча зиёратгоҳлар борким, улар ҳақида ҳаммамиз ҳам тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Кўлоб шаҳрига ташриф буюрган киши шаҳар марказида жойлашган пирлар пири, «Авроди фатҳия» китоби ва бир қанча манзумалар муаллифи Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларини зиёрат қилиши турган гап. Бироқ шаҳар четроқ қишлоқлари-ю, теварак-атрофдаги ноҳияларда жойлашган жуда кўплаб зиёратгоҳлар борлигини ҳам билиб қўйсалар яхши бўларди, албатта. Шаҳар атрофидаги ноҳиялар - Мўминободдаги Шоҳи Хомуш, Мир Сайид Жалолиддини Гулдаста, Имом Аскара ҳамда Ховалингдаги Султон Увайси Қараний қадамжолари ҳам диққатга молик зиёратгоҳлардир.
Шамсиддин Шоҳин ва Мўминобод ноҳиялари қўшилган тоғ мавзесида жойлашган Имом Аскара зиёратгоҳи ҳам ҳамиша зиёратчилар диққатини ўзига жалб этиб келган. Тоғ мавзеида жойлашганлиги ҳамда мураккаб релйефли бўлишига қарамай, Ўзига хос хислатларга эга мазкур қадамжойга ошиққан зиёратчилар кети узилмайди.
- Бундан бир неча йил муқаддам Саййид Исҳоқи Хатлоний зиёратгоҳига борган эдим, -дейди ўзини Хайриддин деб таништирган киши,- Кўлобнинг шарқий қишлоқларидан бирида жойлашган ушбу зиёратгоҳ чинданам ўзининг ғаройиблиги билан кишини ҳайратга солади. Чунки, бу улуғ зот мақбараси 14-15 асрларда бунёд этилган бўлиб, ҳанузгача зиёратчилардан холи эмас. Мақбарага ўтган аср 90-йилларида бироз ўзгартиш киритилган. Айни пайтда у икки ҳужрадан иборат бўлиб, ҳар икки ҳужраси ҳам гумбазли. Мақбаранинг умумий хажми 13х8 метрни ташкил этади.
Шунингдек, Рўдакий ноҳиясидаги Мавлоно Яъқуби Чархий ҳазратлари, Дўстий ноҳиясидаги Узун ота авлиё, Кўлобдаги Мир Саид Али Ҳамадоний, Хўжанддаги пирам пошшо – Шайх Муслиҳиддин Бадиъуддин Нурий ҳазратлари зиёратгоҳлари, нафақат, тожикистонлик, балки Марказий Осиё ва мусулмон оламидан ташриф буюрувчи зиёратчилар учун улуғ зиёрат объекти саналади. Айниқса, тариқат-тасаввуф аҳли учун.
- Яқинда Покистондан бир гуруҳ тариқат намояндалари масжидимизга ташриф буюришиб, Мавлоно ҳазратларини комил ихлос билан зиёрат этишди, -дейди Мавлоно Яъқуби Чархий номли масжид бош хатиби Жамолиддин Неъматзода,- улар Нақшбандия тариқатининг улкан намояндаларидан бири – Мавлоно Яъқуби Чархий ҳазратларининг хоки туроблари Тожикистонда эканлиги ҳам бу юртни баракотли, файзиёб айлашини айтиб, юртимиз, Ватанимиз ҳақида дуойи хайрлар қилишди. Покистонлик зиёратчилар бу ердан чиқишиб, Бухоройи шариф - етти пир ва Баҳоваддин Нақшбанд ҳазратлари зиёратига йўл олишдилар…
Хуллас, жорий Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида сайёҳликнинг бошқа йўналишлари қаторида зиёрат туризмини ҳам ривожлантирсак, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар шароитини яхшиласак, улар ҳақида катта-кичик брошюра, маълумотномалар чоп этсак, уларга бориладиган йўллар таъмирланиб, зиёратчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратсак, нур устига аъло нур бўлар эди, албатта.
Абдулло Саидов,
«Халқ овози».
Яқинда Қўрғонтепа шаҳрида Аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни назорат қилиш ҳамда «2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида иммунопрофилактика давлат дастури» ижроси масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчилари «2011-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида
Муфассал...
Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Тожикистон халқи бошига биродаркушлик балолари тушди. Мамлакат эгасиз, халқ пароканда, аёллар, кексалар, ёш болалар, сарсон-саргардон…
Мозийга назар ташласак, фуқаролар уруши бир мамлакат ичидаги ўзаро зиддиятлардан келиб чиқадиган қон тўкилишлардан иборат, дейиш мумкин. Аммо Тожикистон халқи бошига тушган қора кунлар, яъни фуқаролар жанги ўз номи
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015