Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Март 2018 Кӯришлар: 2377
Печат

 

a guterrish 201821 март куни Ню-Йорк шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Антониу Гутерришга

Тожикистоннинг сув билан боғлиқ ташаббусларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотида доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик изҳор этиб, 2018-2028 йиллар -«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги ичимлик суви муаммоларини ҳал этиш, у билан боғлиқ Устувор тараққиёт олтинчи мақсадларини халқаро, минтақавий ва миллий даражада илгари суришга ҳисса қўшишини ишонч билан таъкидлади.

Учрашув чоғида, 2030 йилгача бўлган кундалик тартиби, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик, ривожланиш ва бошқарув тизими йўналишидаги Низомномаси ислоҳоти ҳамда Тожикистоннинг Устувор тараққиёт мақсадларига эришиш йўлида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури доирасида амалга оширилаётган 2030 йилгача давр учун Миллий тараққиёт стратегияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мамлакат Президенти Тожикистон БМТнинг сув бўйича кун тартибидаги масалаларни амалга татбиқ этиш доирасида 2018 йилнинг 20-22 июн кунлари Душанбе шаҳрида ичимлик суви муаммолари бўйича халқаро конференцияни ташкил этишини билдирди.

Учрашув чоғида, сув ва энергетикадан Тожикистон ва минтақа халқлари манфаати йўлида самарали фойдаланиш ҳамда «Устувор энергия барча учун» йўналишидаги ҳамкорликлар масалалари муҳокама қилинди.

Антониу Гутерриш Тожикистон Президентининг сув масалалари, сув бўйича халқаро кун тартибини муваффақиятли илгари суриш ҳамда минтақа ва унинг ташқарисида терроризмга қарши кураш, унинг ҳалокатли оқибатларини бартараф этиш бўйича етакчи ролини таъкидлади.

Тожикистон Республикаси Президенти мавқеини қўллаб-қувватлаган ҳолда, БМТ Бош котиби сув ва энергетик муаммоларининг яқин алоқасини алоҳида қайд қилди.

У, шунингдек, иқлим ўзгариши олдини олиш, қайта тикланувчи ва янгиланувчи манбалардан энергия олиш имконини бериши ҳамда Тожикистоннинг захира ва потенциали диққатга сазовор эканлигини таъкидлади.

Наркотик моддалар ноқонуний савдоси, терроризм ва экстремизм каби халқаро таҳдидларга қарши кураш учун қўшма чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Тожикистон Наркотикларга қарши кураш миллий стратегияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда тараққиёт бўйича бошқа шериклар билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 3-4 май кунлари Душанбе шаҳрида терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши биргаликда кураш бўйича, олий даражадаги халқаро конференцияни ўтказади.

Антониу Гутерриш фурсатдан фойдаланиб, Тожикистон Республикаси Президентига БМТнинг терроризмнинг олдини олиш мақсадида, ҳамкорликларни кенгайтириш учун саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув чоғида, Тожикистон билан қўшни мамлакат – Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, автомобил йўлларини бирлаштириш, CASA-1000 «энергетик кўприги»ни ташкил этиш орқали, Тожикистоннинг Афғонистон ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклашга қўшаётган ҳиссасига боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашинди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Муҳаббатга ошуфта кўнгил изтироби

 

Тун… нақадар сокин. Мен эса, сени излайман, эй ишқ. Эй менинг бевафо севгим, нега ташлаб кетдинг ёки ранжидингми. Не сабаб бўлдики,  сен мендан ранжиб, озор топдинг. Сўзлагин ахир, бутун вужудим билан тинглайман сени. Эй Худо, бу қандай шафқатсизлик… Мен ва менинг севгимга нисбатан раво кўрдинг бу азобни. Буни қандай қабул қилай Худойим... Тақдир дейму ёки ҳаёт имтиҳони. Бу сукунатли кечада жавоб излайман.

Муфассал...

Азизлардан жудолик бизни руҳан эзиб кетди…

 

27 июн куни «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода қўнғироқ қилиб қолди: -«Бирор киши телефон қилдими?»

-Йўқ, нимайди?

-Ўлмас ака оламдан ўтибдилар, эртага соат саккизда жаноза намози, таниш-билишларга айтиб қўйсангиз…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2608132

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10337929
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5654
6369
21382
10274571
73441
161581
10337929

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.57
Бугун: 12-11-2026 20:57:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015