Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 31 Март 2017 Кӯришлар: 2021
Печат

 

m jalilov 2017Тожикистон миллий терма жамоаси учун катта синов  - Осиё кубоги-2017» турнирининг гуруҳ босқичи мусобақаларига старт берилди.

«Ғ» гуруҳида чиқиш қилаётган Ҳаким Фузайлов шогирдлари биринчи турдан олдин Риффа шаҳрида Баҳрайн давлати бош жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди. 

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ термамиз ҳужумчиси Манучеҳр Жалилов томонидан киритилган «тез гол» юртдошларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин учун ажратилган асосий вақт тугагунча ҳисоб ўзгармади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган уч дақиқада эса, майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ўртоқлик учрашуви дуранг-1:1 ҳисобида якун топди.

Саралаш мусобақаларининг 1-турида эса, футболчиларимиз Яман терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Учрашувда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, яманликлар зафар қучди.

Матч Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги Суҳайм бин Ҳамад номли стадионда бўлиб ўтди.

-----------    Футзал    -----------

«ДИСИ ИНВЕСТ» ҚИТЪА ЧЕМПИОНАТИДА

Мини-футбол бўйича уч карра Тожикистон чемпиони, пойтахтнинг «ДИСИ Инвест» клуби Осиё футбол конфедерацияси доирасидаги клублар чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси томонидан Тожикистон Футбол федерациясига расмий мактуб келди. 

Клублар чемпионатининг финал босқичини жорий йилнинг 19-30 июн кунлари Ветнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. 

Эслатиб ўтиш жоизки, шу пайтгача Тожикистон футзал клубларидан бирортаси бу турнирда қатнашмаган.

-----------    Спорт турлари    -----------

ХАЛҚАРО ТУРНИРЛАР ЧОРЛАЙДИ

Жорий, 2017 йилда Тожикистон Республикаси спортчилари турли минтақавий ва жаҳон миқёсидаги нуфузли турнирларда иштирок этадилар. Уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Курашнинг самбо тури бўйича Осиё чемпионати. 1-3 апрел, Тошкент шаҳри.

Бокс бўйича Осиё биринчилиги. 30 апрел-7 май, Индонезия мамлакати.

Кураш бўйича Осиё чемпионати. 10-14 май, Ҳиндистон.

Енгил атлетика бўйича Осиё биринчилиги. 1-6 июн, Ҳиндистоннинг Ранчи шаҳри.

Таэквон-до WTF бўйича жаҳон чемпионати. 24-30 июн, Кореянинг Мужу шаҳри.

Кураш бўйича жаҳон чемпионати. 21-26 июл, Франция давлати. 

Бокс бўйича жаҳон чемпионати. 25 август-3 сентябр, Германия Федератив Республикаси.

Курашнинг дзюдо тури бўйича жаҳон биринчилиги. 28 август-3 сентябр, Венгрия Республикаси.

 

=====    Жаҳонда    =====

ҚИЛИЧБОЗНИНГ ОЛТИН МЕДАЛИ

Финляндияда спортнинг қиличбозлик тури бўйича «Жаҳон кубоги» мусобақалари ўз якунига етди.

Биринчи рақамли турнирда дунёнинг Россия, Гонгконг, Италия, Америка Қўшма Штатлари, Германия, Швеция каби давлатларининг 90 нафардан ортиқ намояндалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Ўзбекистон Республикасининг вакили, 32 ёшли Олег Соколов мусобақанинг барча босқичларида рақибларини мағлуб этиб, «Жаҳон кубоги»нинг олтин медалига сазовор бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар италияликларга насиб қилди.

-----------    Бокс    -----------

«ҚАСОС» ЖАНГИ ЎТКАЗИЛАДИ

Касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти), IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Сергей Ковалёв ва мазкур йўналишлар бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, америкалик Андре Уорд ўртасида «қасос» жанги ўтказиладиган бўлди.

-Икки кун аввал, «қасос» жанги ўтказиш ҳақидаги шартномага имзо чекдим,-деди россиялик боксчи журналистларга берган интервюсида.

Ўтган 2016 йилда америкалик «чарм қўлқоп устаси» Сергей Ковалёвдан барча йўналишлар чемпионлик камарини тортиб олган эди.

«Қасос» жанги ўтказиладиган жой ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

-----------    Волейбол    -----------

МУРАББИЙ ЁРДАМЧИСИ ЎЗГАРДИ

Туркия аёллар миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ферхат Ақбаш Япония терма жамоаси бош мураббийининг ёрдамчиси этиб тайинланди.

Бундан асосий мақсад: 2020 йилда ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қиладиган майдон эгаларини халқаро турнирга муносиб тайёрлашдир.

Ақбаш бошқарган Туркия аёллар терма жамоаси 2014 йилда Евролига мусобақаларида ғолиб чиққан эди.

Шундан кейин, 2015 йилда Боку шаҳрида ўтказилган Европа ўйинларининг олтин, ёшлар (U-23) ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритган.

Шунингдек, 30 ёшли турк мутахассиси Руминиянинг «Букурошт» аёллар клубига ҳам устозлик қилган.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Халқлар дўстлиги мангудир

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи тожик ва ўзбек халқларининг муносабатлари гултожига айланди. Бу ташриф халқлар орасидаги дўстона муносабатларнинг янги уфқлари очилишига катта ишонч пайдо қилди. Бу шундай ишончки, келгусида ҳаққоний воқелик тарих зарварақларида олтин ҳарфлар ила

Муфассал...

ОНА, МЕН КЕЛДИМ, ДЕГИН!..

 

Ёхуд  муниса  онанинг ўғлига  ёзган  мактуби

Болам! Хатимни ўқиб, ўзинг бир хулосага келарсан. Кексайиб қолдим, ҳаракатларим чаққон эмас. Бир оз сабрли бўл…

Овқатимни тўкмай ейишга ҳаракат қиламану, лекин қўлларим қалтираб, овқатим тўкилиб кетади. Агар қариганимда ораста бўлолмасам, ранжима, ўғлим. Сабрли бўл…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2558994

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10116115
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
430
5837
33523
10039118
13208
138877
10116115

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 02:51:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015