Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Декабр 2018 Кӯришлар: 2115
Печат

 

uchrashuv 201814 декабр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Беларус Республикаси Хавфсизлик кенгаши Давлат котиби Станислав Засни қабул қилди.

Суҳбатдошлар ҳарбий, ҳарбий-техник, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш соҳаларида икки томонлама ҳамда кўп қиррали

ҳамкорликлар масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти иштирокчи мамлакатларининг халқаро терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ва қурол-яроқлар ноқонуний муомаласи, уюшган ва трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш йўлидаги чора-тадбирларини мувофиқлаштиришдаги муҳим роли қайд қилинди. Томонлар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасида бугунги куннинг салбий ҳодисаларига қарши курашда ҳамкорликларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик изҳор этишди.

Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасида эришилган келишувлар, жумладан, Тожикистон Республикасига ташкилотнинг жанубий чегараси ҳисобланган Афғонистон Ислом Республикаси билан давлат чегарасини мустаҳкамлаш учун моддий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор татбиқи ҳамда тегишли ишчи гуруҳлари кенг фаолиятига ёрдам бериш, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти иштирокчи мамлакатлари коллектив ҳамкорликларини мустаҳкамлаш зарур эканлигига ишонч билдирилди.

Ташкилот самарали фаолияти билан боғлиқ ҳолда, томонлар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби номзодини тайинлаш мавзусини муҳокама қилишди. Шу муносабат билан Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Беларус Республикаси томонидан ушбу масъулиятли вазифага тавсия этилган номзодни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини изҳор қилди.

 

«Ховар» ТМАА.

**

Давлат бошлиғи Тожикистон миллий боғига ташриф буюрди

bog 201815 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг ғарбий қисмида жойлашган Тожикистон Миллий боғида мевали ва сояли дарахтлар парвариши жараёни билан танишди. «Тожикистон Миллий боғи» давлат муассасаси 2006 йили Тожикистон Давлат миллий университетининг 1937 йилда барпо этилган собиқ Ботаника боғи базасида ташкил этилганди.

Боғнинг умумий майдони қарийб 95 гектарни ташкил қилади. Унинг 63 гектарида олма, узум, бодом, анжир, нок, гилос, олча, шафтоли, беҳи, ёнғоқ, ўрик ва писта дарахтлари парваришланмоқда. Аксарият мевали дарахтлар ҳосили мамлакат ташқарисига экспорт қилинади. Қарийб 10 гектар майдонда сояли ва манзарали дарахтлар ўстирилмоқда.

Ушбу боғда дарахтлар парвариши билан танишув чоғида Миллат пешвоси Душанбе шаҳри раиси, пойтахт ноҳиялари раислари, пойтахт маданият ва истироҳат боғлари раҳбарлари ҳамда боғдорчилик соҳаси мутахассисларига мамлакат пойтахтини гуллар шаҳрига айлантириш учун ушбу боғда етиштирилган дарахтлардан кенг фойдаланишни тавсия этди.

Шу тарзда, Миллат қасри боғи, Садриддин Айний, Фирдавсий, Рўдакий, Аҳмад Дониш, Алишер Навоий номидаги боғлар, Ёшлик, Давлат Байроғи ва Нишони, «Ирам» ва «Наврўзгоҳ» боғлари, Душанбе шаҳри жоме-масжиди ва Имоми Аъзам – Абуҳанифа Нуъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институти янги биноси атрофи ҳамда пойтахтдаги бошқа боғларни янада кўркамлаштириш учун 100 мингдан зиёд манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш топширилди.

Миллий боғ раҳбариятига боғ майдонини 180 гектаргача кенгайтириш ва уни ташриф буюрувчиларнинг сайру саёҳат масканига айлантириш учун бошқа топшириқлар ҳам берилди. Уни катта ва гўзал боққа айлантириш учун ҳозирнинг ўзиданоқ турли кўчалар, манзарали гуллар ва буталар кўчатларини парваришлашни бошлаш лозимлиги қайд қилинди.

Келгусида бу мавзе Миллат пешвосининг ҳидоятлари билан барча зарур шароитларга эга йирик маданият ва истироҳат марказига айлантирилади.

Миллий боғ ишчилари уруғлар ва қаламчалардан турли кўчатлар, жумладан, қарағай, маржевика, Аризона сарв дарахти, туя, софора, жўка дарахти, қорақайин ёнғоғи, ҳамишабаҳор ва барг тўкувчи магнолия кўчатлари ҳамда атиргул, секвойя, зирк, лигуструм, бересклет, форпзиция, олтинранг кипарис ва шамшод дарахтларини парваришлашмоқда.

Шунингдек, бу муассасада бошқа ўрмон хўжаликларини дарахтлар, манзарали гуллар ва буталар кўчатлари билан таъминлаш йўлга қўйилган. 3,80 гектар майдонда буғдой ва картошка етиштирилмоқда. 0,5 гектар майдонда лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил қилинган.

«Тожикистон миллий боғи» давлат муассасасида 100 нафардан зиёд киши доимий асосда ишлаётган бўлиб, мевали дарахтлар ҳосилларини йиғиш чоғида ўнлаб мавсумий ишчилар жалб этилади.

Миллий боғнинг барча манзарали ва сояли кўчатлари, нодир ва манзарали гул буталари пойтахт боғларини ободонлаштириш ҳамда Душанбе шаҳри кўчаларида янги боғларни барпо этиш учун парваришланмоқда.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Ёмғир қизи

 

Ярим тундан ёмғир ёға бошлади. Худди олис-олислардаги ёрини эслаган қизалоқ мисол кўз ёш тўкди ё дарду аламини тозалагандек, ёмғир суви-ла юзларини ювади.

Чак-чак-чак… ва мен ташқарига чиқдим. Ёмғир остида ҳайрону лол қолдим. Фақат ёмғир қизининг чиройли, дилкаш кулгуси мени ўзимга келтирди. Узун кокилли қиз куларди, ёноқларидаги ёмғир томчилари гўё оппоқ бўйнини

Муфассал...

Камтарин ва талабчан устоз

 

Ёшлик йилларидан табиб бўлишни, эл-юрт саломатлиги йўлида ҳалол хизмат қилишни кўнглига тугиб қўйган Мавжуда Исоева Хатлон вилоятидаги Колхозобод (Ж. Балхий) ноҳиясида ўрта мактабни битиргач, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт институти (университети)га ўқишга кирди.

Олий мактабни муваффақиятли тугатгач, Конибодом шаҳрига дерматолог (тери касалликларини даволовчи врач) сифатида ишга юборилди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2383343

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9509516
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1284
3767
23054
9457148
8652
140751
9509516

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 03-05-2026 10:34:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015