Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 02 Март 2017 Кӯришлар: 2564
Печат

 

regar tadaz 2017Душанбедаги марказий стадионда Тожикистон Футбол федерацияси кубоги турнирининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда пойтахтнинг "Истиқлол" ва Турсунзода шаҳрининг "Регар-ТадАЗ" жамоалари ўзаро беллашдилар.

Хавфли вазият ва кескин ҳужумларга бой бўлган учрашув 2:1 ҳисобида пойтахтликлар фойдасига ҳал бўлди.

Бу билан пойтахтликлар учинчи маротиба Федерация кубогини қўлга киритишди.

"Истиқлол" ярим финал босқичида Кўлобнинг "Равшан" клуби билан учрашиши лозим эди. Аммо жанублик футболчилар ўйинда иштирок этишдан бош тортганликлари сабабли, уларга 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилди.

"Металлурглар" эса, Рудакий ноҳиясининг "Кўктош" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этдилар.

"Равшан" жамоаси курашни давом эттирмагани учун "Кўктош" клуби муддатидан илгари бронза медали соҳибига айланди.

 

-------------    Футзал    -------------

КИЧИК ФАРҚДАГИ МАҒЛУБИЯТЛАР

Тожикистон ва Туркия футбол федерациялари ўртасидаги келишувга биноан, мини-футбол бўйича  мамлакат миллий терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ҳар икки учрашувда ҳам юртдошларимиз кичик ҳисобда имкониятни бой бердилар. Биринчи ўйинда 3:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, такрорий беллашув ҳисоби 5:4 кўринишини олди.

Мазкур ўртоқлик учрашувлари Тожикистон миллий терма жамоаси учун 2018 йилда ташкиллаштириладиган "Осиё чемпионати" саралаш босқичи олдидан ўқув-машғулотлари вазифасини бажарди.

Илгари хабар қилганимиздек, кулгуси йилнинг 13-20 октябр кунлари ўтказилиши кўзда тутилган қитъа чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиш учун Тожикистон миллий терма жамоаси курашни Марказий минтақадан бошлайди.

 

======    Жаҳонда    ======

-----------------    Бокс    -----------------

ЧЕМПИОНЛИК КАМАРИ  ҲИМОЯСИ

Касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси)  йўналиши бўйича ярим оғир вазнли спортчилар орасида амалдаги жаҳон чемпиони, россиялик Дмитрий Бивол ўзининг биринчи ҳимоя жангини ўтказди.

У чемпионликка даъвогар Роберт Биррижга қарши рингга чиқди. Муштлашувни муддатидан олдин тугатиш учун чемпионга уч раунддан кўпроқ вақт кифоя бўлди.

Рақибини тўртинчи раундда техник нокаутга учратиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. У мазкур камарга ўтган йилнинг  май ойида эгалик қилган эди.

Россиялик боксчи ўз фаолияти давомида  9та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ғалаба билан, жумладан, 7тасини нокаутли натижада якунлаган.

 

-----------------    Кураш    -----------------

ХАЛҚАРО ФЕДЕРАЦИЯ ТАЪСИСИ

Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида қозоқ кураши бўйича янги халқаро федерация ташкил этилди.

Ташкилотнинг таъсис конгрессида Гана, Куба, Янги Зеландия, Сербия, Уругвай сингари дунёнинг 35 давлати  намояндалари иштирок этишди.

Қозоқ кураши халқаро федерацияси президенти этиб, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Канат Бозумбаев сайланди.

Таниқли қозоқ курашчилари Жаксилик Ушкемпиров ва Даулет Турлихановлар вице-президент лавозимларини эгаллашди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Қозоғистон Республикасида илгаридан миллий кураш федерацияси амал қилиб келар эди.

 

-----------------    Волейбол    -----------------

"МАККАБИ"ДА ЯНГИ МУРАББИЙ

Спортнинг волейбол тури бўйича Озарбайжон аёллар терма жамоасининг устози Александр Червяков мамлакатнинг амалдаги чемпиони Хайф шаҳрининг "Маккаби" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Бу ҳақда Исроил волейбол федерациясидаги манба хабар тарқатди.

Волейбол клуби маъмурияти ва мураббий ўртасида имзоланган шартнома мавсум охиригача белгиланган.

Александр Червяков илгари Боку шаҳрининг "Азеррейл" ҳамда "Азерйол" жамоаларини, 2016 йилдан эса, Озарбайжон аёллар термасини бошқарган.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН: МАОРИФ ВА ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА МУНОСИБ БАҲО

 

ёхуд Англия "Legatum" халқаро институти рейтинги ҳошиясига битиклар

Яқинда нуфузли "Legatum" халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.Унга кўра, Тожикистон 2017 йилдаги дунё мамлакатлари тараққиёти рейтингида 102-ўринни эгаллади.

Дарвоқе, "Legatum" халқаро институти давлатлар иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими,

Муфассал...

Эл саломатлиги – давлат бойлиги

 

Яқинда газетамизнинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги жамоатчи мухбири Муслима Ўлмасзода Рустам Бобоев билан учрашиб, бир неча саволларига жавоб олди. Қуйида суҳбат мазмуни билан танишасиз.  

- Рустам Асқарович, бир неча кундан сўнг, Тожикистон тиббиёт ходимлари байрами ва буюк олим, тиб илмининг даҳоси, аллома Абуали ибн Сино таваллуд  топган кун кенг нишонланади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2602001

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10316623
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
76
3986
76
10274571
52135
161581
10316623

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 09-11-2026 00:30:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015