Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1779
Печат

 

hosilot 2017"Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017" турнирининг квалификацион босқичи мусобақаларига старт берилди.

Мазкур босқичда фаолиятини бошлаган Тожикистон вице-чемпиони  Фархор ноҳиясининг "Ҳосилот" жамоаси Афғонистон Ислом Республикаси чемпиони "Шоҳин Осмоий" клубини қабул қилди.

Учрашув шиддатли қарама-қаршилик асосида бошланди. Биринчи қисмнинг 35-дақиқасига келиб, меҳмон жамоанинг ҳимоя чизиғи жиддий хатога йўл қўйди. Бундан унумли фойдаланган фархорликлар ярим ҳимоячиси Иброҳим Рабимов ҳисобни очди.

Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилиб, "Ҳосилот" жамоасига ғалаба келтирганди.

Бу жамоалар ўртасида такрорий учрашув бўлиб ўтди. Афғонистонликлар номинал майдон эгаси сифатида майдонга тушган ўйинда дуранг - 0:0 ҳисоби қайд этилди ва «Ҳосилот» жамоаси навбатдаги босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

---------    Футзал    ---------

ЁШЛАРДА ДУРАНГ ВА МАҒЛУБИЯТ

Жорий йилнинг 10-21 май кунлари мини-футбол бўйича ёшлар (U-20) ўртасида Таиландда ўтказиладиган "Осиё чемпионати-2017" турнирига ҳозирлик кўраётган Тожикистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон вакилларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида уюштирилган биринчи беллашув голларга бой бўлди ва 6:6 дуранг натижа билан якун топди.

Иккинчи учрашув биринчисига нисбатан қизғин, хавфли вазиятлар кўплиги билан ажралиб турди.

Меҳмонлар тактикасини пухта ўзлаштирган мезбонлар такрорий ўйинда анча устунликка эга бўлишди ҳамда 5:3 ҳисобида ғалабани илиб кетишди.

Пайрав Воҳидов шогирдлари "Осиё чемпионати-2017" мусобақаларига тайёргарликни давом эттиришмоқда.

---------    Спорт матбуоти    ---------

ЯНГИ ТЕЛЕКАНАЛ ОЧИЛАДИ

Тожикистон футбол  федерациясидан маълум қилишларича, мамлакатимизда 2017 йилнинг Ёшлар йили, деб эълон қилиниши муносабати билан янги "Футбол" телеканали очилади.

Бу канал Тожикистонда биринчи ихтисослаштирилган телетармоққа айланади.

"Футбол" канали Ватанимиз миқёсидаги футбол мусобақаларидан ташқари, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) доирасидаги Чемпионалар лигаси, "ОФК кубоги", Суперкубок туркумига кирувчи мусобақалар тўғрисидаги кўрсатувларни эфирга узатади.

Худди, шунингдек, УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) дастурига киритилган турнирлар, "Кўҳна дунё" қитъасининг Испания, Италия, Германия ва Франция сингари давлатлари чемпионатлари мусобақаларини ҳам ёритиб боради.

Эслатиб ўтиш жоизки, "Футбол" Тожикистонда "Варзиш-Спорт"дан кейинги  иккинчи спорт телеканали бўлади.

 

======    Жаҳонда    ======

---------    Теннис    ---------

ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТ ҒОЛИБЛАРИ

Австралияда теннис бўйича "Australian Open-2017" очиқ чемпионати мусобақалари якунига етди.

"Катта тож" туркумига кирувчи турнирнинг эркаклар ўртасида беллашувлари ғолиблиги швейцариялик теннисчи Рожер Федерерга насиб этди.

У ҳал қилувчи финал босқичи беллашувида азалий рақибларидан бири испаниялик Рафаэл Надалга қарши кортга чиқди.

Учрашув тенг курашларга асосланган бўлиб, ғолибни аниқлаш анча қийин кечди.

Узоқ давом этган тортишув 6:4, 3:6, 6:1, 3:6, 6:3 ҳисобида Рожер Федерер фойдасига ҳал бўлди.

Аёллар ўртасида бош соврин учун бўлган курашларда америкалик опа-сингиллар Винус ва Серена Уилямслар ўзаро куч синашишди.

Опаси устидан 6:4, 6:4 ҳисобида устунликка эришган Винус турнир ғолиби бўлди.

---------    Биатлон    ---------

РОССИЯЛИКЛАР - ҚИТЪАДА БИРИНЧИ

Полшанинг Душники-Здруй шаҳрида қишки спорт турларидан бири-биатлон бўйича Европа чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Курашлар натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида 6та олтин, 4та кумуш, 3та бронза-жами 13 медалга эгалик қилган Россия терма жамоаси биринчи бўлди.

Европа чемпионати турнир жараёнида биттадан олтин ва кумуш, 2та бронза медалларини қўлга киритган украиналик биатлончилар иккинчи ўринни ишғол қилишди.

Болгария вакиллари эса, биттадан олтин, кумуш ҳамда бронза медаллари билан кучли учликдан жой олишди.

---------    Шаҳмат    ---------

РАҚИБЛАР ЯНА СУПЕРТУРНИРДА

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шаҳмат бўйича анъанавий супертурнир бўлиб ўтди.

Мазкур турнирнинг сўнгги турида амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ва чемпионликка даъвогар, россиялик Сергей Карякин бир-бирига қарши дона суришди. Партия дуранг натижа билан тугади.

Турнирдаги имкониятлардан 9 очко жамғарган америкалик шаҳматчи Уэсли Со мусобақа чемпиони, деб тан олинди.

Шаҳмат беллашувида Магнус Карлсен 8, Сергей Карякин 7,5 очко билан иккинчи ва учинчи ўринларни ишғол этишди.

1938 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинаётган ушбу турнирда рус шаҳматчиларидан биринчи бўлиб, Тигран Петросян 1960 йилда чемпионлик шарафига сазовор бўлган.

Жаҳон чемпионлигига даъвогар Сергей Карякин ҳам 2009 йилда ғолиб чиққан. У пайтларда шаҳматчи Украина байроғи остида чиқиш қиларди.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Чучвара

 

Чучварани жуда яхши кўраман. Агар хотиним тайёрлаб берса, ҳар куни тўйиб еган бўлардим. Менинг ўрнимда бошқа биров бўлганда, аллақачон, тўйиб еган бўларди. Мен бахти қаро бўлса ҳеч ҳам тўйиб еёлмайман. Тўғриси, ҳеч ҳам ишим ўнгидан келмайди. Чучвара пишиб энди столга ўтирамиз, деганда бошланади. "Салом алейкум. Меҳмонни кутиб олинглар. Чучвара пишдими?" 

Бу бир даҳшат.

Муфассал...

МЕҲРСИЗ ЯШАМОҚ – ЭНГ КАТТА ГУНОҲ

 

Дунёда шундай бир туйғу борки, бу туйғу лаззатидан кимдир татиб кўрган, яна кимдир бебаҳра… Уни бозордан харид қилиб бўлмайди. Ҳатто, нарху навоси, тузилиши, ранги, ҳажми ҳам йўқ. Унга кимлардир баъзида бепарволик билан аҳамиятсиз қарайди, кимгадир эса, олтину зарларга ҳам топилмайди. Бу инсон ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган ва ҳаётимизни янада гўзал қиладиган меҳр туйғусидир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592150

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10276151
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1580
10083
1580
10210212
11663
161581
10276151

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 07:03:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015