Дунёда шундай бир туйғу борки, бу туйғу лаззатидан кимдир татиб кўрган, яна кимдир бебаҳра… Уни бозордан харид қилиб бўлмайди. Ҳатто, нарху навоси, тузилиши, ранги, ҳажми ҳам йўқ. Унга кимлардир баъзида бепарволик билан аҳамиятсиз қарайди, кимгадир эса, олтину зарларга ҳам топилмайди. Бу инсон ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган ва ҳаётимизни янада гўзал қиладиган меҳр туйғусидир.
Вақт ўтиши билан ҳамма мавзу эскириб бораверади… Аммо инсон зоти шу кўҳна заминда яшар экан, оқибат, яхшилик, айниқса, меҳр мавзуси ҳеч қачон эскирмайди!
Меҳр-оқибат, инсонийлик қон-қонимизга сингиб кетган. Одамийлик, меҳрибонлик фазилатлари эса, она сути билан вужудимизга сингган бўлса, не ажаб. Ота-боболаримизнинг «Одам тафтини одам олади», «Одам одамга ғанимат» каби бебаҳо сўзлари шоҳ битиклардек ҳаётимизга безак берса, не тонг! Бу теран ва пишиқ битиклар замирида меҳр-оқибат, вафо, муҳаббат туйғулари назарда тутилган, аслида.
Бу фоний дунёда барчамиз меҳмонмиз. Ҳеч ким бу дунёда устун бўлиб қолмайди. Умримиз давомида ҳуда-беҳуда жанжаллар, фисқу фасод, ғийбатларга дуч келамиз. Баъзида ота-онамиз, ака-укамиз, дўстимиз ва яна кимнидир қаттиқ ранжитамиз.
Биз шиддатли даврда яшаяпмиз. Фан ва техника мисли кўрилмаган чўққиларни забт этган бир даврки, инсоният тафаккури, онги, дунёқараши ҳам бутунлай ўзгармоқда.
Одамзотнинг фикру зикрини фақат техника воситалари, молу дунё топиш иштиёқи эгаллаб олаётгандек, менимча. Агар инсон қалбида меҳру оқибат туйғулари жўш урмас экан, унинг ваҳший ҳайвонлару илону чаёндан фарқи йўқдек.
Меҳру оқибат, одоб-ахлоқ бизнинг маънавий бойлигимиздир. Аммо борган сари бу бебаҳо туйғуларимиз молу дунё, моддий бойлик олдида қадр-қимматини йўқотаётгандек…
Кузатиб қарасангиз, тўю ҳашамлар, маъракаларга, аввало, казо-казолар таклиф қилинади, зиёфат берилади… Аммо оддийроқ кун кечираётган, меҳрга муҳтож қўшни ёки қариндошимиз гоҳида тўйдан бехабар қолиб кетаверади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай ҳадис келтирганлар: «Энг ёмон овқат бойларга едирилиб, бечораларга берилмаган тўй зиёфатидир»,- деганлар.
Ота-она ҳамда фарзандлар меҳри уйғунлашган хонадонлар жамиятнинг кўрки эканлигини кўпчилигимиз яхши тушунамиз. Ҳозирги даврга келиб ота-она ва фарзандлар орасидаги меҳр ҳам бошқача бўлиб кетаётгандек, назаримда. Илгарилари ота-она хонадон фариштаси, оила қўрғони, дея эъзозланган. Ота рози – Худо рози, деган гаплар бўларди. Ота-онанинг боши ёстиққа етгач, фарзандлар улар атрофида гиргиттон бўлишган. Эндиликда-чи?
Ҳозир ёшларимизнинг аксарияти Россия ва бошқа чет мамлакатларда кун ўтказишяпти. Фарзандларини сўнгги бор кўриб қолиш орзусида қанчадан-қанча кекса ота-оналар дунёдан армон билан ўтиб кетмоқдалар. Баъзи бир йигитларимиз эса, ўзга юртларга мустаҳкам ўрнашиб олишган. Оиласи, бола-чақалари уларни неча йиллардан буён кутади. Янги бунёд бўлган ёш оиланинг куёви эса, тўйидан бир ой ўтар-ўтмас, ўзини Россия шаҳарларида кўради. Меҳр-оқибат, муҳаббат ришталари бўлмаган оила қандай мустаҳкам бўлсин?!. Натижада, «Янги оилалар бузилиб кетяпти», «Ёшлар орасида ажралишлар кўп», деган «дийдиё»ни қайта-қайта айтаверамиз.
Ҳаёт деб аталмиш гўзал гулшанга бир марта келамиз. Наҳотки, шу тўрт-беш кунлик, омонат дунёда ота-онамизнинг кўнглини ололмаймиз, фарзандларимизга тўлиқ меҳр бера олмаймиз. Бир-биримизни меҳр билан аяб яшашимиз, наҳотки, шунчалар қийин бўлса? Ахир, шу меҳр сабаб кўнгиллар шод ва хотиржам, хонадонлар обод, қарияларимиз хуррам ва бахтиёрдирлар. Энг асосийси, юракларда меҳр-оқибат ўрнини қаҳру ғазаб эгаллаб олмасин. Меҳр булоғидан барча қониб-қониб сув ичсин.
Азизлар, инсонлар қадрига етинг,
Меҳру оқибатни фазилат этинг.
Эртасин билмай яшайди одам,
Ҳеч кимсани боғлаб туролмас олам.
Шуҳрат ЮСУПОВ,
Турсунзода ноҳиясидаги 31-ўрта умумтаълим муассасасининг ўзбек тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси.
Йил охирлаб, янги – 2019 йил кириб келиш арафасида турар эканмиз, ўтаётган 2018 йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракотли ўтганига амин бўласан, киши.
Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши ва халқ
Муфассал...Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йиллари йўлга қўйилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, дарҳақиқат, фахрланишга арзийди. Айниқса, коммуникация соҳасида қўлга киритган ютуқларимиз қувонарлидир. Ўлкамизнинг турли минтақаларини бир-бири билан боғлайдиган йўлларнинг замонавийлиги, йўл қурилиши барча талабларига жавоб бериши, шубҳасиз, тараққиётимизга хизмат қилиши табиий.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015