Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Сентябр 2018 Кӯришлар: 1838
Печат

 

badaxshon 201811 сентябр, куннинг иккинчи ярмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг иш сафари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Дарвоз ноҳиясида давом этди.

Олиймақом меҳмонни вилоят ва ноҳия раҳбарияти, маданият ва санъат арбоблари ҳамда фаоллар дарвозликларга хос меҳмондўстлик ва чексиз садоқат

билан кутиб олишди.

Дарвоз ноҳияси марказида Давлат бошлиғи дастлаб ноҳия маориф бўлими янги биносини фойдаланишга топширди.

Замонавий лойиҳа бўйича қурилган бинода 14та иш кабинети, 110 ўринли мажлислар зали, 7 ҳужрали меҳмонхона ва бошқа зарур инфратузилма мавжудлиги таъкидланди.

badaxshon 2018 1Миллат пешвоси янги иншоот очилиши муносабати билан йиғилган маориф соҳаси ходимлари билан суҳбат чоғида маорифни тараққий эттириш, мамлакат Ҳукумати томонидан жамиятнинг бу илғор соҳасини ривожлантириш ва зиёлиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, педагоглардан таълим-тарбия сифатини яхшилашни талаб қилди.

***

Шунингдек, мамлакат Президенти давлат ҳокимияти Дарвоз ноҳияси ижроия органи биносини фойдаланишга топширди.

Бино уч қават, 39та иш кабинети, 39 ўринли 1та маслаҳат хонаси ҳамда 200 ўринли мажлислар залидан иборат. Бинонинг умумий майдони 1160 квадрат метрни ташкил қилади.

Иншоотни электр энергияси билан йил давомида таъминлаш учун 250 киловатт иқтидорга эга трансформатор ҳамда 30 киловатт иқтидорли дизел-генератор ўрнатилган.

Маъмурий бино очилганидан кейин, Миллат пешвоси Дарвоз ноҳияси санъат арбобларининг ранг-баранг ва мазмунли дастурини томоша қилиб, ушбу баланд тоғли мавзе аҳолисининг маҳорат ва истеъдодларига юқори баҳо берди.

***

Дарвоз ноҳияси марказида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси миллий байроғи ва давлат нишони устунини тантанали вазиятда очди.

Узунлиги 14 ва кенглиги 7 метр бўлган Тожикистон Республикаси байроғи 30 метрлик устунга ўрнатилган. Байроқ устуни ёнида бунёд этилган давлат нишони баландлиги 15 метрни ташкил қилади. Давлат нишони ва байроғи ёнида кенглиги 12 ва узунлиги 14 метрлик тож ўрнатилган.

Миллат пешвоси байроқни ўрнатиш ва нишонни очиш билан давлатчилик рамзларига эҳтиром кўрсатар экан, уларни Дарвоз ноҳиясининг меҳнаткаш халқига муносиб совға сифатида баҳолади.

Давлат рамзлари Миллат пешвосининг бунёдкорона кўрсатма ва топшириқлари асосида миллий қадриятларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Турли иншоотлар очилгани ва фойдаланишга топширилганидан кейин, мамлакат Президенти Дарвоз ноҳияси аҳолиси ва фаоллари билан очиқ ҳамда илиқ учрашув ўтказди.

***

12 сентябр куни Тоғли Бадахшон мухтор вилояти шаҳру ноҳияларига иш сафари давомида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Роштқалъа ноҳиясига ташриф буюрди.

Мамлакат Президенти Роштқалъа ноҳиясида жойлашган вилоят руҳий касалликлар шифохонасини тантанали тарзда фойдаланишга топширди.

Миллат пешвоси соғлиқни сақлаш муассасасида яратилган шароитлар билан танишиб, бажарилган ишлар сифатига юқори баҳо берди.

Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами кунларида янги замонавий муассасанинг очилишини мамлакат Ҳукуматининг тиббиёт соҳаси ходимларига муносиб совғаси сифатида баҳолади.

Руҳий касалликлар касалхонаси қарийб икки гектар майдонни эгаллаган бўлиб, 129та кабинет ва касалларни жойлаштириш учун 84 ўринга эга. Бино икки қават, ўзаро боғланган учта корпусдан иборат бўлиб, бу ерда беморларга хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

Тиббий муассасада уч – эркаклар, аёллар ва болалар бўлимлари бутун вилоят беморларига хизмат кўрсатади.

Дўхтир ва беморларнинг барча хоналари марказлаштирилган иситиш тизимига уланган бўлиб, электр энергияси ва кўмир билан иситилади.

Касалхонада, шунингдек, ҳаммом, кир ювиш хонаси, 4та ошхона мавжуд.

Замонавий соғлиқни сақлаш муассасаси фойдаланишга топширилиши билан Роштқалъа ноҳиясида дўхтир ва беморларнинг кўп йиллик муаммолари бартараф этилди.

***

Роштқалъа ноҳиясига иш сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат хизматчилари учун иккита янги 25 квартирани ўз ичига олувчи 5 қаватли бино қурилишини бошлаб берди.

Биринчи қаватда 5та квартира, жумладан, 4та икки хонали, 1та бир хонали, қоровул ҳужраси ва лифт жойлашади. Юқори қаватларнинг ҳар бирида 4та икки хонали, биттадан бир хонали квартира ва кийим-кечакларни қуритиш учун жой қурилади.

Лойиҳа режаси билан танишув чоғида, Миллат пешвосига ҳар бир турар жой биноси 2 минг 486 квадрат метр майдонда бунёд этилиши, бу ноҳия қиёфасига қўшимча кўрк бағишлаши маълум қилинди.

Роштқалъа ноҳиясида давлат хизматчилари учун мўлжалланган 5 қаватли турар жой биноси саҳнида лойиҳа бўйича ер ости автомобил тураргоҳи, қозонхона, болалар ўйинлари учун майдонча ва бошқа ёрдамчи инфратузилмалар қурилиши назарда тутилган.

Мамлакат Президенти суҳбат чоғида, масъул шахслар олдига қурилиш ишларини сифатли ижро этиш бўйича вазифаларни қўяр экан, бино замонавий усуллар, шаҳарсозлик меъёрлари талабларига биноан қурилиши ҳамда Роштқалъа ноҳиясидаги давлат хизматчиларига узоқ йиллар хизмат қилиши кераклигини қайд қилди.

***

12 сентябр куни иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруғ шаҳрига ташриф буюрди.

Шу куни мамлакат Президенти давлат ҳокимияти Хоруғ шаҳри ижроия органи маъмурий биноси қурилишига тамал тошини қўйди.

«Давлат ҳокимияти Хоруғ шаҳри ижроия органи биноси» қурилиши лойиҳаси билан танишув чоғида, у 1 гектар майдонда қурилиши ва 7 қават, ертўла биносидан иборат бўлиши таъкидланди.

Биринчидан еттинчи қаватгача маъмурият, шаҳар органлари бошқармалари, шаҳар маҳалла комитетлари раҳбарияти, шаҳар давлат муассаса ва ташкилотлари учун иш кабинетлари, 400 ўринли катта мажлислар зали, 140 ўринли ошхона ва бошқалар жойлашади.

Умуман, иншоот 300 иш ўрнига эга 150та кабинетдан иборат бўлади.

Ертўлада техник хона ва омборхоналарни жойлаштириш режалаштирилган.

Бино ҳудудида, асосий иншоотлардан ташқари қозонхона, кўмир сақлаш учун омбор, трансформатор подстанцияси, 20та автомобил учун тураргоҳ ва бошқа муҳим иншоотлар қурилади.

Лойиҳа билан танишувдан кейин, Миллат пешвоси қурувчиларни ишларни сифатли ва ўз вақтида ижро этишга ҳидоят қилди.

***

12 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳри марказида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги ички қўшинлари ҳарбий қисми алоҳида ротаси биносини фойдаланишга топширди.

Шундан кейин Давлат бошлиғи ҳарбий хизматчилар яшаш ва хизмат қилиш шароитлари билан танишди.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги ички қўшинлари ҳарбий қисми алоҳида ротаси биноси 120 ўринли таълим синфхонаси, аскарлар учун 300 ўринли ётоқхона, 150 ўринли ошхона, аскарларнинг қариндошлари билан учрашишлари учун хоналар, ҳаммом, замонавий спорт зали ва майдони, иш ва хизмат кабинетларидан иборат.

Ҳарбий қисмда, шунингдек, барча зарур инфратузилмалар, жумладан, компютер синфхоналари, тиббий нуқталар, навбатчилик қисмлари, назорат-ўтказиш нуқталари ва бошқа ёрдамчи бинолар қайта тикланиб, янгиланди.

Янги иншоот билан танишувдан кейин, мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хоруғдаги ички қўшинлари аскар ва офицерлари олдида нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи дастлаб ички ишлар органлари раҳбар ва ходимлари, ички қўшинлар шахсий ҳайъати, айниқса, 3503-ҳарбий қисмини давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами ва янги ташкил этилган замонавий бино фойдаланишга топширилиши муносабати билан самимий табриклади.

Мамлакат Президенти ички ишлар органлари барча ходимлари, офицер ва прапоршиклар, сержант ва ички қўшинлар аскарлари Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий тузилмалари сифатида мустақилликнинг ва қўшиннинг бу тури шаклланиши илк кунларидан жамоатчилик тартиботини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўта муҳим иншоотларни ҳимоялаш, терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва бошқа уюшган трансмиллий жиноятларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш ишига ўзларининг муносиб ватанпарварлик ҳиссаларини қўшганликларини қониқиш ва ифтихор билан таъкидлади.

Миллат пешвоси миллатнинг шарафли мард ўғлонлари бундан кейин ҳам, барча билим, маҳорат ва касбий малакаларини халқ ва Ватан олдидаги бурчларини ижро этиш йўлида садоқат билан хизмат қилишга йўналтиришларига ишонч билдирди.

Мамлакат Президенти офицер ва аскарлар диққатини борган сайин кенгайиб, жаҳон ҳамжамияти ташвиши боисига айланаётган терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар, қурол-яроқлар ноқонуний савдоси ва бошқа уюшган трансмиллий жиноятлар каби хавфли ҳодисаларга қаратди. Миллат пешвоси ҳуқуқ муҳофазаси ва ҳарбий тузилмалар олдига сиёсий ва касбий ҳушёрликни таъминлаш, бунинг учун шахсий ҳайъатни ватанпарварлик, масъулият ва қасамёдига садоқат руҳида тарбиялаш вазифаларини қўйди.

Ҳарбий қисмлар қўмондонлик ҳайъати шахсий ҳайъат билим даражаси ва касбий малакаларини ошириш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва умуман, ҳарбий тузилмалар ҳарбий тайёргарлиги юқори даражасини таъминлашлари зарурлиги қайд қилинди.

Учрашув охирида мамлакат Президенти давлат раҳбариятининг офицер ва аскарларнинг хизмату яшаш шароитларини яхшилаш тўғрисидаги ғамхўрлиги ҳақида яна бир бор эслатар экан, мамлакат Ҳукумати моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бўлинмаларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, шахсий ҳайъат яшаш ва хизмат шароитларни яхшилашга бундан кейин ҳам, алоҳида эътибор қаратишини қайд қилди.

***

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг шаҳру ноҳияларига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Мурғоб ноҳиясида «Тожикистон» кичик гидроэлектростанциясини фойдаланишга топширди.

1500 киловатт иқтидорга эга бўлган ушбу ГЭС Мурғоб ноҳияси ташкилотлари, идоралари ва аҳолисини электр энергияси билан тўлиқ таъминлайди. Эслатиб ўтиш жоизки, бу узоқ ноҳия аҳолиси бугунги кунгача электр энергияси тақчиллигидан азият чекиб келган, ГЭС фойдаланишга топширилиши билан кўп йиллик муаммо бартараф этилди.

Тўғон баландлиги 64, узунлиги 12 метрни ташкил қилади. Бу балиқлар ўтиши учун махсус иншооти мавжуд бўлган республикадаги ягона тўғондир. Тўғон оқим бўйича 2 миллион квадрат метрдан юқори ҳажмда сув тўпланишига ҳисса қўшади. Бу станция фаолияти ва экологик ҳимоя учун ҳам жуда фойдалидир.

Машиналар зали 468 квадрат метр майдонни эгаллаб, металл ва махсус панеллардан фойдаланиш орқали қурилган. Бу материал ичкаридан иссиқлик ва ташқаридан совуқни сақлаш хусусиятига эга бўлиб, Мурғоб ноҳияси шароитида жуда қулайдир.

Мазкур зал ичкарисида иккита агрегат ўрнатилган, ҳар бири 750 киловаттлик ишлаб чиқариш иқтидорига эга. Уларни бошқариш автоматик равишда амалга оширилиб, ускуналар назорати ва бошқаруви «СКАДА» тизими воситасида бажарилади.

Мамлакат Президенти «Тожикистон» гидроэлектростанциясидаги қурилиш ишларига юқори баҳо берар экан, гидроэлектростанция самарали ва унумли фаолиятини таъминлаш учун келгусида барча чора-тадбирларни қабул қилиш зарурлигини айтди.

***

Мамлакат Президенти Мурғоб ноҳиясида давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи янги маъмурий биноси фаолиятини бошлаб берди.

Қайд қилиш жоизки, баланд тоғли Мурғоб ноҳияси 1932 йили таъсис этилган бўлиб, бугунги кунгача давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи ходимлари ўз биносига эга эмасди. Миллат пешвосининг оқилона сиёсати туфайли, давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи ходимлари давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами нишонланиши кунларида янги замонавий бинога эга бўлишди.

Бино икки қават ва ертўладан иборат. Бу ерда хизмат автомобиллари учун тураргоҳ ҳам мавжуд. Бинонинг биринчи қаватида архив, 30 ўринли ошхона, 240 ўринли мажлислар зали ва бошқа ёрдамчи хоналар, иккинчи қаватда эса, иш кабинетлари жойлашган.

Бино замонавий лойиҳага мувофиқ бунёд этилган бўлиб, бинонинг олд томони миллий нақшлар билан безатилган. Бу ноҳия марказига кўрк бағишлайди. Умуман, давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи янги биносида зарур шароитлар яратилган бўлиб, улар барча соҳаларда фаолият олиб боришга ҳисса қўшади.

Танишув чоғида Миллат пешвоси қурувчилар ишига юқори баҳо бериб, ходимларни Ватан ва халқ манфаати йўлида садоқат билан хизмат қилишга ҳидоят этди.

***

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Мурғоб ноҳиясида атроф-муҳитни ҳимоялаш бўлими янги маъмурий биносини расман фойдаланишга топширди.

Бино уч қаватдан иборат бўлиб, барча замонавий талабларга жавоб беради.

Бинонинг биринчи қаватида Марко Поло тоғ қўйи музейи, иккинчи қаватида иш кабинетлари жойлашган. Учинчи қаватида хизмат кўрсатишнинг барча замонавий турларига эга меҳмонхона қурилган. Қайд қилинганидек, Марко Поло тоғ қўйи вилоятда нодир бўлиб, Тожикистоннинг бу нодир ҳайвонини ҳимоялаш ва бошини кўпайтириш мақсадида ташкил этилган.

***

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳрида вилоят маориф бошқармаси маъмурий биноси, шаҳар маориф бўлими ва унга тобе бўлинмаларни фойдаланишга топширди.

Бино тўрт қават ва 42та кабинетдан иборат. Бинода соҳанинг 100дан зиёд ходими иш кабинетлари билан таъминланиб, 40 ўринли ошхона, узоқ ноҳиялардан келувчи ходимлар учун 30 ўринли ётоқхона мавжуд.

Бинода, шунингдек, 24 ўринли компютер синфхонаси, кутубхона, мутолаа зали, табиий ва математика фанлари методик, бошланғич синфлар ва тиллар ўрганиш хоналари мавжуд.

Шунингдек, маориф соҳасида давлат назорат хизмати бўлими ходимлари учун алоҳида иш кабинетлари назарда тутилган. Бундан ташқари, бинода маориф бошқармасининг 4та инфратузилма бўлимлари жойлашган.

Маориф бошқармаси биноси биринчи қаватида «Тоғли Бадахшон мухтор вилояти технологик ахборот маркази» давлат муассасаси, компютер синфхонаси ва ошхона жойлашган.

Давлат бошлиғи янги бино шароитлари билан танишиб, бажарилган ишлар сифатига юқори баҳо берди.

Бинода, шунингдек, Истеъдодларни ривожлантириш маркази жойлашган. Марказ истеъдодларни излаш, қўллаб-қувватлаш ва шакллантириш, ёш авлод вакилларининг маҳорат ва лаёқатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилиб, бугунги кунгача марказ вилоятнинг барча минтақаларидан ўқувчиларни тўплаган. Марказнинг истеъдодли тарбияланувчилари республика ва халқаро олимпиадаларида совринли ўринларни эгаллашган.

Миллат пешвоси танишув ва бошқарма ходимлари билан суҳбат чоғида, уларни самарали фаолият юритиш, янги истеъдодларни топиш ва ёш олимларни қўллаб-қувватлашга ҳидоят қилди. Ўз навбатида, масъул шахслар Давлат бошлиғига доимий қўллаб-қувватлагани ва янги замонавий иншоот учун миннатдорчилик билдирдилар.

***

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳрида Марказий Осиё университети биносини тантанали тарзда фойдаланишга топширди.

Марказий Осиё университети биноси Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Оғахон фонди ўртасидаги халқаро шартнома асосида бунёд этилган. Бино икки ва уч қаватли таълим корпусларидан иборат.

Бош режага биноан, университет биноси 80 гектардан зиёд майдонда уч босқичда ташкил этилади. Айни пайтда унинг юксак сифат билан фарқ қилувчи ва халқаро таълим стандартларига жавоб берувчи биринчи қисми бунёд этилиб, қарийб 15 гектар майдонда фойдаланишга топширилди.

Миллат пешвоси таълим синфхоналари, иш кабинетлари ва лабораториялар билан танишув чоғида, ишлар сифати ҳамда таълим учун яратилган шароитларга юқори баҳо берди.

***

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳрида Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари таълим маркази биносини фойдаланишга топшириб, қайта тикланган Хоруғ чегара отряди фаолияти билан яқиндан танишди.

Қисқа муддатда отряд ҳудудида 30га яқин ҳарбий иншоот, йўловчилар ва автомобил кўприклари, автомобил йўллари ва йўлаклар таъмирланиб, замонавий меъёрларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланишга топширилди.

Дастлаб Миллат пешвоси отряд ҳудудида бунёд этилган 12-ўрта умумтаълим муассасаси шароитлари билан танишиб, ўқувчилар ва ўқитувчилар билан суҳбат ўтказди.

Таълим муассасаси ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун мўлжалланган бўлиб, икки сменада 480 кишини қамраб олади. Мактабда иккита компютер, тил ўрганиш, таълим синфхоналари ва ўқитувчилар кабинети мавжуд бўлиб, улар юқори сифатда қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ўқитувчилар ишга отряд ёки бошқа қудратли тузилмаларда ишловчи оилалар ҳисобидан конкурс асосида таклиф қилинган.

Отряд ва бошқа қудратли тузилмалар ҳарбий хизматчилари учун Хоруғ чегара отрядида янги замонавий болалар боғчаси ташкил этилган бўлиб, у болалар ўйин майдончаси, ётоқхона, таълим биноларидан иборат. Болалар боғчаси 100 нафар бола таълим-тарбияси учун мўлжалланган.

Хоруғ Чегара отрядида Миллат пешвоси тикувчилик цехи имкониятлари билан танишиб, масъул шахсларга унинг самарали фаолияти бўйича тавсиялар берди.

Тикувчилик цехи 30 кишини иш жойи билан таъминлаб, ишга офицерлар хотин-қизлари таклиф этилгани ҳақида маълумот берилди. Тикувчилик цехида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида хизмат қилувчи барча қудратли тузилмаларнинг аскар ва офицерлари учун кийим-кечаклар тайёрланиши йўлга қўйилган. Шунингдек, талаботга кўра, Хоруғ ва вилоятнинг бошқа минтақалари ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари учун ҳам мактаб либосларини тайёрлаб бериш имконияти мавжуд. Цехда халқ ҳунарларини қайта тиклаш мақсадида, миллий либослар тайёрланиши йўлга қўйилган.

Хоруғ чегара отрядида Миллат пешвоси Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Ҳарбий прокуратураси янги биносини фойдаланишга топширди. Бино янгидан қурилган бўлиб, барча замонавий шароитлар билан фойдаланишга топширилди. Ҳарбий прокуратура биноси 11та иш кабинетидан иборат бўлиб, бу ерда бошқа ёрдамчи иншоотлар ҳам мавжуд. Суҳбат чоғида Миллат пешвоси Ҳарбий прокуратура ходимларидан қонунчилик меъёрларига риоя этиш ва ҳарбий хизмат талабларининг ҳар томонлама назоратини талаб қилиб, қурилиш ишларига юқори баҳо берди.

Ушбу кунда Давлат бошлиғи Хоруғ чегара отрядида малака ошириш мактаби имкониятлари билан ҳам танишди. Маълум бўлишича, мактаб турли ҳарбий соҳаларга мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, реконструкциядан кейин, барча зарур шароитлар билан таъминланган. Ушбу таълим муассасасида назорат-ўтказиш нуқталари мутахассислари: нозир, алоқачи, кинолог, муҳандис ва бошқалар тайёрланади.

Давлат бошлиғига чегара отряди ҳудудида 5та беш қаватли турар жой биноси тўлиқ қайта тикланиб, уларда қудратли тузилмалар офицерлари оилалари билан истиқомат қилиши маълум қилинди.

Мамлакат Президенти бу ерда офицерлар учун янги турар жой биносига тамал тошини қўйди. Лойиҳага биноан, бино 60 квартирадан иборат бўлиб, замонавий меъморчилик услубида бунёд этилади.

Хоруғ чегара отряди ҳарбий госпитали сўнгги бир неча йил мобайнида жуда ёмон аҳволда эди. Отрядни янгилаш доирасида госпитал тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, жиҳозланди.

Чегара отрядида фойдаланишга топширилган энг йирик иншоотлардан бири янги аскарлар учун таълим маркази ҳисобланади. Марказ Чегара қўшинлари кичик аскар ва сержантлар ҳайъати мутахассисларини тайёрлашга мўлжалланган.

Танишув чоғида Давлат бошлиғига марказда ёш ҳарбий кадрлар 18та мутахассислик бўйича тайёрланиши маълум қилинди. Курслар охирида аскарларга техник сертификатлар берилади.

Чегара отрядида Миллат пешвоси чегарачи ёдгорлигига гулчамбар қўйиб, «Кохи Истиқлол» мажмуасини расман очди.

Маданият қасри замонавий меъморчилик услубида бунёд этилган. Қаср деворлари Тожикистоннинг ўтмиши ва бугунидан ҳикоя қилувчи тарихий лавҳалар билан ясатилган.

Хоруғ чегара отрядида хизмат шароитларини яхшилаш учун тўрт қаватдан иборат аскарлар казармаси тўлиқ таъмирланиб, қайта тикланган, барча шароитлар билан таъминланган.

Хоруғ чегара отрядида бир қатор ҳарбий иншоотлар очилганидан кейин, мамлакат Президенти аскар ва офицерлар олдида нутқ сўзлаб, мамлакат Ҳукуматининг ҳарбий потенциални келгусида ривожлантириш имкониятлари, яратган шароитлари, режа ва бошқа мақсадлари ҳақида тўхталди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳарбий қисмлар аскар ва офицерлари хизмати учун қулай шароитларни яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилгани, соҳа кадрларини тайёрлаш билан бир қаторда, хизмат учун бошқа зарур инфратузилмалар бунёди давом этаётгани таъкидланди.

***

15 сентябр куни мамлакат Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳрида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раҳбарияти ва фаоллари билан мулоқот ўтказди.

Давлат бошлиғи ўз нутқида вилоят меҳнаткашларининг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда қўлга киритган ютуқларига тўхталиб ўтди.

Мамлакат Президенти нутқидан сўнг, турли касб эгалари, талабалар, тадбиркорлар ва фахрийлар номидан Зевари Далерий, Садрия Мародмамадова ва Баҳодур Баҳриевлар чиқиш қилишди.

Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раиси Шодихони Жамшед Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга вилоят шаҳру ноҳиялари тараққиёти ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида кўрсатаётган ғамхўрликлари учун миннатдорчилик билдирди.

 «Ховар ТМАА».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Иблис табассуми

 

Туш кўраётганди. Ғалати туш...

Тўғриси, кўраётгани асло тушга ўхшамасди - ҳаммаси ўнгидагидек аниқ ва тиниқ...

Юксак қоя устида туришарди. Кимдир елкасидан итариб юборди...

Қоядан шиддат билан пастга учди. Пастда - жуда қуйида, икки тоғ

Муфассал...

"АСЛИ БУ ИШҚ ФИТРАТИМ БЎЛДИ МАНИМ..."

 

ФИТРАТИМ...

Асли бу Ишқ фитратим бўлди маним,

Субҳидам - нур хилъатим бўлди маним!

                Чун тааллуқдан узилдим ботамом,

                Энди Дунё хилватим бўлди маним!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990676

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477914
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3842
4027
21527
7426653
99558
114875
7477914

Сизнинг IPнгиз: 3.133.123.162
Бугун: 23-11-2024 17:07:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015