Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 1767
Печат

 

mdh 2018 11 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрига МДҲга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари бошлиқлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун келган МДҲ иштирокчи мамлакатлари ҳукуматлари бошлиқлари ва делегациялари раҳбарлари билан учрашди.

Мажлисда Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев,

Белорус Республикаси Бош вазири Андрей Кобяков, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Бахитжан Сагинтаев, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев, Арманистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Арарат Мирзоян, Озарбайжон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Ягуб Эюбов, Туркманистон Вазирлар муҳокамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва МДҲ Ижроия комитети раиси – Ижроия котиби Сергей Лебедевлар иштирок этишди.

Миллат пешвоси учрашув иштирокчилари олдида чиқиш қилар экан, жумладан, қуйидагиларни таъкидлади.

Тожикистон ҳам МДҲ ишларида иштирок ва ҳам ўзининг ҳозирги раислиги доирасида Ҳамдўстликнинг барча иштирокчи давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни келгусида мустаҳкамлаш бўйича конструктив-бунёдкорлик ҳаракатларини амалга оширади.

Бу йўналишда биз томонимиздан қабул қилинаётган чора-тадбирлар дўстлик, ўзаро эҳтиром, ишонч, самарали ҳамкорликлар ва барча томонлар манфаатларини ҳисобга олиш принципларига асосланади.

Бу борада устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, давлатларимизнинг бутун Ҳамдўстлик ҳудудида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида алоқаларнинг барча соҳалари бўйича келгусида мавқелари яқинлашувига бундан кейин ҳам ҳисса қўшишга тайёрмиз.

Тожикистон Республикаси учун Ҳамдўстлик доирасида қабул қилинадиган ҳужжатларга мувофиқ иқтисодий ҳамкорликлар асосий йўналишлари татбиқи ва давом эттирилишини ҳимоялаш афзалиятли бўлиб қолади.

Иқтисодиёт соҳасида саъй-ҳаракатларимиз МДҲнинг 2020 йилгача давр учун иқтисодий тараққиёт стратегияси учинчи босқичини татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросига йўналтирилган.

Мамлакатларимиз иқтисодиёти ўзининг тарихий ҳолат, табиий, географик ва инфратузилмавий хусусиятларига биноан ўзаро боғлиқдир.

Бизнингча, прагматик ҳамкорликларни ривожлантириш учун барча томонларни қониқтирувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишга кўпроқ ҳисса қўшиш ҳамда эҳтимолий шериклар манфаатини рағбатлантириш зарур.

Энергетика, саноат, транспорт ва коммуникациялар соҳаларидаги алоқаларни келгусида мустаҳкамлаш аҳамиятини алоҳида қайд қилишни истардим.

Бу йўналишда инновацион ва энергияни тежовчи технологиялар соҳасидаги ҳамкорликларни фаоллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни ошириш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

Иқлим ўзгариши омилларини ҳисобга олган ҳолда, қайта тикланувчи ва экологик тоза энергия манбаларини фаол ўзлаштириш воситасида «яшил иқтисодиёт» асосларини кенгайтириш масаласи долзарб ҳисобланади.

Тожикистон ўзининг гидроэнергетик захиралари бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллайди. Бу потенциалдан самарали фойдаланиш минтақа мамлакатлари устувор тараққиётига эришиш учун мустаҳкам майдонча ташкил қилиши мумкин.

Мамлакатларимизнинг транспорт-коммуникацион ва транзит потенциалини ривожлантириш ҳамда самарали фойдаланиш бошқа истиқболли йўналишлардан ҳисобланади.

Бу борада замонавий технологиялар асосида автомобил ва темир йўл орқали юк ташиш ягона минтақавий тармоғини ташкил этиш бўйича ҳамкорликларни кенгайтириш зарур, дея ҳисоблаймиз.

Тожикистон Республикасининг раислиги ҳам ҳарбий-техник ҳамкорликлар, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар, қурол-яроқлар ноқонуний савдоси, кибержиноятчилик ва трансмиллий хусусиятга эга бўлган бошқа жиноятларга қарши курашишдаги алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Ижтимоий-меҳнат муносабатлари ҳамда муҳожирлик масалаларини келишиб олиш ва унга ягона ёндашувни ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Муҳожирлик жараёнларини тартибга солиш амалий тизимини ташкил этиш бўйича ишни фаоллаштиришни зарур ҳисоблаймиз.

Бу йўналишдаги ҳаракатлар меҳнат бозорларидаги меҳнат захираларига бўлган талабот тўғрисидаги ахборот алмашишни ўз ичига қамраб олиши керак.

Учинчи давлатлар ва МДҲ иштирокчи давлатлари ҳудудига кириб келувчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ягона ҳисобга олиш тизими фаолият юритиши ҳам диққат талаб қилувчи масалалардан ҳисобланади.

Гуманитар соҳада кўп қиррали ҳамкорликларни ривожлантириш масалалари аҳамияти ошади.

Биз иштирокчи давлатларнинг маданият, илм, маориф, ёшлар билан ишлаш, сайёҳлик ва спорт соҳаларидаги алоқаларини келгусида мустаҳкамлаш тарафдоримиз.

Минтақавий хавфсизлик дунё тартиби ўзгариши глобал жараёнлари заминасида кун тартибининг муҳим банди ҳисобланади.

Бугун дунёдаги вазият жуда қарама-қарши ва тезкорлик билан ўзгармоқда.

Шу асосда халқаро муносабатларда кескинлик янада ошиб бормоқда.

Глобал таҳдид ва хатарлар таъсири остида дунёнинг турли минтақаларида беқарорлик ошмоқда.

Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масаласида биз табиий иттифоқчилар ҳисобланамиз ҳамда бу йўналишдаги янада яқинроқ алоқалар умумий манфаатларимизга жавоб беради.

Тожикистон жаҳон ҳамжамиятининг Яқин Шарқдаги муҳим муаммоларни халқаро ҳуқуқ принциплари ва меъёрлари асосида ҳал этилишига қаратилган биргаликдаги ҳаракатларининг қатъий тарафдоридир.

Ҳамдўстликнинг жанубий сарҳадлари – Афғонистонда ташвишли вазият вужудга келмоқда.

Шу билан бир қаторда, мамлакатда наркотик моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми ошмоқда.

Ушбу вазиятлар биздан баравар сезгирликни талаб қилади.

Бу йўналишда Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳуқуқ ҳимоячи органлари ва махсус хизматлари ўртасида ҳаракатлар мувофиқлигини кучайтиришни зарур ҳисоблаймиз.

Шунингдек, ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликларни мустаҳкамлашга тегишлича диққат қаратиш керак.

Кафолатли барқарорлик ва хавфсизликни таъминламасдан туриб, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг тегишли сифату даражасига эришишимиз, умумий манфаатларимизга жавоб берувчи келгусидаги минтақавий интеграция масалаларини муваффақиятли ҳал этишга эришишимиз мумкин эмас.

Бу борада минтақавий хавфсизлик хатарларига қарши кураш соҳасида конструктив ҳамкорликларимиз механизмларини мустаҳкамлаш вазифаси биринчи ўринга чиқади.

МДҲ Ҳукуматлари бошлиқлари кенгаши мажлисининг бугунги кун тартиби кўп қиррали алоқаларимизни келгусида ривожлантиришнинг энг муҳим ва ўз ечимини талаб қилувчи масалаларини акс эттиради.

Сизлар томонингиздан қабул қилинадиган қарорларни босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этиш ҳамдўстликда умумий манфаатларимиз йўлидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишончим комил.

Сизга мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш йўлидаги ишингизга унум тилайман.

Биргаликдаги ҳаракатларимиз билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида мавжуд бўлган катта бунёдкорлик потенциални амалга татбиқ этишимизга ишонч билдираман.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Турналар қанотидаги соғинч…

 

Катта чилланинг ўрталари бўлишига қарамасдан об-ҳаво худди мезонлари осмону фалакларда сайр қилиб юрган куз ҳавосига ўхшаб кетарди. Илмилиқ шабадалар одам юзини сийпаласа-да, гоҳ-гоҳида дайдиб юрган изғирин ўзининг борлигидан дарак бериб, юз-кўзларингни чимчилаб ўтади. Худди шундай пайтларда Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда, руҳиятимда бир мажҳуллик пайдо бўлади.

Муфассал...

Менинг кўргим келар СИЗни…

 

Ёмғирли куй, беором оқшом,

Тун қадаҳин тутар юлдузга.

Қутлар бу кеч кекса ойни ғам,

Мен ҳам кетгим келади Сизга!

Олисдаги яқиним, негадир дилим безовта!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990360

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477251
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3179
4027
20864
7426653
98895
114875
7477251

Сизнинг IPнгиз: 3.21.248.105
Бугун: 23-11-2024 16:38:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015