Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 2249
Печат

 

futbol 2Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида футбол бўйича 2019 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичи гуруҳлари иштирокчиларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги квартетларга ажратилди:

«А» гуруҳи: Қирғизистон, Ҳиндистон, Мянма, Макао;

«В» гуруҳи: Корея Халқ Демократик Республикаси, Гонгконг, Ливан, Малайзия;

«С» гуруҳи: Иордания, Ветнам, Афғонистон, Камбоджа;

«D» гуруҳи: Уммон, Фаластин, Малдив ороллари, Бутан;

«Е» гуруҳи: Баҳрайн, Туркманистон, Хитой Тайпэйи, Сингапур;

«Ғ» гуруҳи: Филиппин, Тожикистон, Яман, Непал.

Тожикистон миллий терма жамоаси саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини жорий йилнинг 28 март куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида Филиппин термасига қарши ўтказади.

Саралаш босқичи турнири келгуси 2018 йилнинг 27 мартига қадар давом этади.

«ИСТИҚЛОЛ»ДА СИЛСИЛА МАҒЛУБИЯТЛАР

«Миллионлар ўйини»-футбол бўйича беш карра мамлакат чемпиони, пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида янги «Футбол-2017» мавсумига тайёргарлик доирасида иккинчи босқич ўқув-машғулотларини ўтказди.

Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари ҳозирлик жараёнида бир қатор хорижий клублар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Истиқлолчилар биринчи учрашувда Озарбайжоннинг «Интер» жамоасига қарши майдонга тушдилар.

Тенг курашлар асосида кечган беллашув 1:2 ҳисобида озарбайжонликлар фойдасига ҳал бўлди.

Вакилларимиз иккинчи ўйинда Қозоғистоннинг «Қайсар» жамоаси билан куч синашдилар.

Бу учрашувда ҳам омад истиқлолчилардан юз ўгирди. Қозоқ тўптепарлари 1:3 ҳисобида устунликка эришдилар.

Сўнгги икки ўртоқлик учрашувида «Истиқлол» Руминиянинг «Пандурий» жамоасига 0:1, Россиянинг биринчи дивизиони вакили «Енисей» (Красноярск) клубига 0:2 ҳисобида ютқазди.  

----------------    Бокс    ----------------

ФЕДЕРАЦИЯДА ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТ

Душанбе шаҳрида Тожикистон касбий бокс федерациясининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унинг кун тартибидан ўрин олган ташкилий масала муҳокамаси жараёнида мамлакат касбий бокс федерациясига янги президент сайланди.

«Варзиш-Спорт» спорт-ахборот агентлиги Бош директори Шуҳрат Неъматуллаев мазкур лавозимни эгаллади.

-Тожикистонда касбий бокс федерацияси таъсис этилганига ўн йил бўлди, аммо у атиги бир йилдан кўпроқ муддатда фаолият юритди, холос. Энди биз федерация фаолиятини «нол»дан бошлашимиз лозим,- деди янги президент журналистларга берган интервюсида.

Кези келганда қайд этиш лозимки, Шуҳрат Неъматуллаев «Тадж Промоушен» промоутерлик кампаниясининг раҳбари бўлиб, ўтган 2016 йилда Тожикистонда халқаро касбий бокс кечасини ҳам ўтказган эди.

 

=======    Жаҳонда    =======

----------------    Бокс    ----------------

ЧЕМПИОН ЯНА РАҚИБСИЗ ҚОЛДИ

Иккинчи ярим енгил вазн тоифадаги спортчилар орасида касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, украиналик Василий Ломаченко яна рақибсиз қолди.

Илгари мексикалик Орландо Салидо билан «қасос» жанги ўтказишга келишиб олинганди. Аммо мексикалик боксчи яқинда бу жангни ўтказмаслигини маълум қилди.

Бундан ташқари Василий Ломаченко жамоаси кубалик чарм қўлқоп устаси Юриокис Гамбоа билан муштлашишини режалаштириб, оғзаки келишувга эришган эди.

Кубалик боксчи ҳам бошқа промоутерлик кампанияси билан шартнома имзолагани боис, бу учрашувдан бош тортишга қарор қилди.

Энди Василий Ломаченконинг ёлғиз умиди WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши чемпиони Хесреел Корралесдан.

-------------    Футбол    -------------

ИСТЕЪФОЛАР БЎЙИЧА РЕКОРД

Италиянинг «Палермо» жамоаси раҳбарияти бош мураббий Эуженио Корини истеъфога чиқариш ниятида эканлигини маълум қилди. Унинг асосий сабаби жамоанинг «қониқарсиз» чиқиш қилаётганлиги билан изоҳланмоқда.

Борди-ю, жамоа маъмуриятининг «эзгу нияти» амалга оширилса, бу клуб бош мураббийларининг жорий мавсумдаги учинчи истеъфоси бўлади.

Қизиқарли томони шундаки, ўтган мавсумда «Палермо» футболчилари тўққиз марта мураббий алмаштиришганди.

Бу кўрсаткич-истеъфо борасидаги жаҳон рекордидир…

Айни пайтда «Палермо» «А» серияси турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

-------------    Теннис    -------------

ИЛК БОСҚИЧ БЕЛЛАШУВЛАРИ

Нуфузли теннис турнири - Дэвис кубогининг Жаҳон гуруҳи биринчи босқичида Сербия ва Россия терма жамоалари кортга чиқадиган бўлди.

Терма жамоаларнинг таркиби қуйидагича:

Сербия: Новак Жокович, Виктор Троицки, Ненад Зимонич, Лушан Лайович;

Россия Федерацияси: Андрей Кузнецов, Карен Хачанов, Даниил Медведев, Константин Кравчук.

Жаҳон гуруҳи биринчи босқичининг учрашуви 3-5 феврал кунлари ўтказилади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қатраи сув лаззатини мардуми ташнадан сўр…

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали    Раҳмоннинг таклиф ва ташаббусини қувватлаб, ўтган йил декабр ойида яна бир ўн йилликни сув йили, деб эълон қилгани мамлакатимиз сарварининг нуфузи, обрў ва эътибори халқаро майдонда алоҳида ўрин, мавқе кашф этганини кўрсатди.

Муфассал...

Кўрнамак

Эрталаб узоқ-узоқлардан таралаётган қуёш нурлари иссиқлик бермаса-да, атрофга ўзгача чирой бахш этарди. Эсаётган майин шабада таъсирида дарахт япроқларининг нозик садолари, унга ҳамоҳанг бўлаётган паррандаларнинг чуғурлашлари-ю анҳорда сувларнинг шарқираб оқиши табиатнинг жозиб куйи каби таралар эди. Турли рангларда очилган гуллардан таралаётган муаттар ҳидлар киши руҳига енгиллик бағишлайди. Мамажон ака ҳовлисида олча-ю шафтоли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2414209

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9635732
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2815
2741
2815
9612376
2815
132053
9635732

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.5
Бугун: 01-06-2026 23:12:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015