Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1897
Печат

 

kulob 2018Хатлон вилояти раисининг Кўлоб шаҳридаги қароргоҳида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Кўлоб минтақаси ташкилот ва муассасаларида обуна маъракасининг жараёни ҳақида иш кенгаши ўтказди. Йиғилишда обуна маъракаси жараёни таҳлил қилиниб, атрофлича ўрганиб чиқилди. Ташкилот ва муассасалар масъуллари жорий йилги обуна маъракаси кўнгилдагидек кечаётганлиги ва муштарийлар ўзлари севган газета-журналларга обуна

бўлишларини изҳор этишди.

Кенгашда «Обуна - 2018» маъракасида йўл қўйилган айрим камчиликлар ошкор этилди. Жумладан, Кўлоб минтақаси Уруш ва меҳнат фахрийлари раиси, 95 ёшли Мирзо Бекматов олти ойдан буён ўзининг севимли нашрияси – «Ветеран»ни ололмаётганлигидан нолиди. Кўлоб шаҳри почтаси масъуллари мазкур муаммога зудлик билан ечим топишга ваъда беришди.  

 

Хавфли хасталикка қарши

Вилоят Соғлом турмуш тарзини шакллантириш маркази мутахассис ва ходимлари марказнинг репродуктив саломатликни тиклаш, инсон иммун етишмовчилиги вируси (ИИЕВ) хасталигининг олдини олиш режасига кўра, Данғара ноҳиясига сафар қилдилар. Улар Данғара ноҳияси биринчи ёрдам тиббий-санитария муассасалари, маориф, маданият, ёшлар ва спорт ишлари бўлими, дин комитети, аёллар ва оила билан ишлаш бўлими ходимлари билан учрашиб, инсон иммун етишмовчилиги вируси хасталиги ва бу касалликни юқтиришнинг олдини олиш ҳамда нашавандлик юзасидан суҳбатлар уюштиришди.

Шунингдек, марказ мутахассислари вилоят телевидениеси орқали «Соғлом турмуш тарзи» кўрсатувида чиқиш қилдилар. Б. Воҳидов номидаги вилоят клиникаси мутахассислари «А» гепатити касаллиги ва унинг олдини олиш мавзусида нутқ сўзлашди.

 

Қишлоқда халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши

Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитетининг ташаббуси билан Даҳана қишлоқ жамоати Чинор қишлоғида халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши ўтказилди. Тадбир жараёнида қишлоқ аҳли қўл ҳунарлари маҳсулотлари ва ўзлари тайёрлаган миллий таомларни намойишга қўйишди.

Тожикистон Халқ демократик партияси Кўлоб шаҳри ижроия комитети раиси Саъбагул Валиева тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

- Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида миллий қадриятларимиз, аждодий удумларга эҳтиром кўрсатиш, ўзлигимизни англаш ҳамда ватандўстлик ҳиссини ривожлантириш мақсадида шундай тадбирлар уюштириш яхши анъанадир, - деди С. Валиева. – Биз мазкур тадбирларни уюштириб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқларини қўллаб-қувватлаймиз.

Тадбир қишлоқ аҳлининг маданий намойиши билан якунланди.

 

Вилоят раиси ўринбосарининг кўчма қабули

Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Кўлоб ноҳияси Зираки қишлоқ жамоатига ташриф буюриб, бу ерда ариза ва шикоят билан мурожаат этган фуқароларни қабул қилди. Фуқароларнинг кўпчилиги йўлларнинг ёмон ҳолати, электроэнергия узатиш симчўпларининг чириганлиги, айрим мактабларнинг таъмирталаблиги каби турмуш муаммолари юзасидан шикоят қилишди. Барча шикоятларни тинглаган вилоят раиси ўринбосари улар ечимини тегишли масъул шахсларга юклаб, ижросини назорат остига олишини таъкидлади.

- Айрим муаммолар ечимини, жумладан, йўлларнинг жорий таъмирини маҳаллий тадбиркорларни жалб этган ҳолда топиш мумкин, - деди Зираки қишлоғи маҳалла раиси Эмомназар Шарифов. – Бунинг учун фаоллар тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишларини йўлга қўйиши лозим.

Йиғилиш қатнашчилари Зираки қишлоқ жамоати аҳолиси Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллиги 30 йиллик юбилейини муносиб кутиб олишга тайёр эканликларини изҳор этишди.

 

Санъаткорларнинг ижодий сафари

Бохтар шаҳридаги Ато Муҳаммаджонов номли вилоят мусиқа ва мазҳака театри артистлари яқинда ижодий сафар билан қўшни Қирғизистон Республикасида ўтказилган фестивалга боришди. Санъаткорлар у ерга Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» асари юзасидан Парвиз Ражабзода саҳналаштирган спектаклни олиб боришди.

Қувонарлиси шундаки, қирғиз томошабинлари ва жюри аъзолари хатлонлик санъаткорларнинг спектаклини яхши қабул қилишди. Театр актёрлари фестивал якунида Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот ва сайёҳлик вазирилигининг иккита мукофоти ва битта махсус дипломи билан тақдирланишди.

Мазкур фестивал таниқли ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб уюштирилганди. Тожикистон Халқ артисти Аловуддин Абдуллоев фестивалда «Энг яхши эркак роли», театр актёри Қурбонмуҳаммад Шукуров эса, иккинчи даражали «Энг яхши эркак роли» мукофотларини қўлга киритишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

ҚУРИТИЛГАН ЎРИГИМИЗ ХАЛҚАРО СИФАТ СТАНДАРТИГА ЭГА БЎЛДИ

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, сертификация, метрология ва савдо назорати - "Тожикистандарт" агентлиги ходимлари қуритилган ўрик халқаро стандартини ишлаб чиқиб, уни халқаро миқёсда ҳимоя қилишди.

- Тўрт йил давомида агентлигимиз ходимлари мамлакатимизда етиштириладиган қуритилган ўрикнинг халқаро сифат стандарти устида ишлаб,

Муфассал...

САҚЛАН ТАРКИ АДАБДАН…

 

Дунё адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган, шоир Юсуф Набий 1678 йили карвон билан бирга ҳаж зиёратига чиқди. Карвонда энг обрўли давлат генераллари ҳам бор эди. Карвон муборак Ҳижозга яқинлашгач, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни зиёрат қилишга бўлган иштиёқ Набийнинг қалбида янада жўш урди. Вужуди ажиб сурурга тўлиб, уйқуси қочди, ухлай олмади. Кечқурун карвон Пайғамбар шаҳри - Мадинаи Мунавварага яқинлашди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2508983

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9954972
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2668
2665
14277
9916238
91533
107749
9954972

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.172
Бугун: 28-08-2026 23:32:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015