Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 2045
Печат

 

sh zulqaynarova Россия Федерациясининг Нижневартовск шаҳрида аёллар ўртасида Жаҳон кубоги туркумига кирувчи халқаро мусобақалар ўз ниҳоясига етди.

Турнирда дунёнинг 14 давлатидан 130 нафар боксчи ўзаро ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақаларда 64 килограмм вазн тоифасида рингга чиқиб, Ватанимиз

шарафини ҳимоя қилган Шоира Зулқайнарова Жаҳон кубогининг кумуш медалини қўлга киритди.

У саралаш босқичида хитойлик Лина Баодан устун келган бўлса, ярим финал жангида россиялик Елена Устиновани енгди. Ҳал қилувчи босқичда эса, ринг эгаси Ирина Сафаровага имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Шоира Зулқайнарова ўтган 2015 йилда Хитойда ўтказилган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори ҳамдир.

 

------------    Енгил атлетика    ------------

ДИЛШОД НАЗАРОВ – ЙИЛ СПОРТЧИСИ

Тожикистон спорт журналистлари ассоциацияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, тожик енгил атлетикасининг лидери, босқон ирғитувчи Дилшод Назаров 2016 йилнинг энг яхши спортчиси, деб топилди.

Дилшод Назаров жорий йилда Бразилияда ўтказилган «Рио-2016» ёзги олимпиада ўйинларида босқонни 78,68 метрга улоқтириб, Тожикистон спорти тарихида биринчи маротаба олимпиада чемпиони унвонига сазовор бўлганди.

Шунингдек, сўров натижалари Тожикистоннинг энг кучли ўн нафар спортчисини ҳам аниқлаб берди. Улар қуйидагилар: Комроншо Устопириён (дзюдо), Анвар Юнусов (бокс), Ҳамро Ражабов (самбо), Моҳруҳ Ҳалимова (таэквонда ВТФ), Шаҳриёр Даминов (эшкак эшиш), Зуҳро Холова (кикбоксинг), Фаррух Амонатов (шаҳмат), Вера Семашко (алпинизм), Жаҳонгир Мажидов (ёшлар ўртасида дзюдо бўйича).

 

----------------    Футбол    ----------------

«ҲОСИЛОТ» НАЗОРАТ УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗМОҚДА

Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида ўтказилган мамлакат XXV чемпионати кумуш медали соҳиби - Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» клуби янги «Футбол-2017» мавсумига тайёргарлик доирасида назорат учрашувлари ўтказмоқда.

Маҳмаджон Ҳабибуллоев шогирдлари биринчи учрашувни пойтахтнинг ЦСКА «Памир» жамоаси билан ўтказишди ва жамоа синовида бўлган Шодибек Ғаффоров киритган ва армиячилар ҳимоячиси Фуруғ Қодировнинг ўз дарвозасига йўллаган автоголи эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Фархорликлар иккинчи учрашувда мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Истиқлол»га қарши майдонга тушишди ва бу беллашув дуранг - 2:2 ҳисобида якун топди.

Шуни таъкидлаш ўринлики, «Ҳосилот» жамоаси «Осиё футбол конфедерацияси-2017» турнирида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиб, клуб курашни квалификацион раунддан бошлайди ва Афғонистон чемпиони «Шоҳин Асмаи» билан куч синашади. 

 

=======    Жаҳонда    =======

------------    Шаҳмат    ------------

ЯПОНИЯ ВА СИНГАПУР – АСОСИЙ ДАЪВОГАРЛАР

Шаҳмат бўйича 2018 йилда ташкиллаштирилиши назарда тутилган навбатдаги жаҳон чемпионати турнирига мезбонлик қилиш учун Осиёнинг икки давлати - Япония ва Сингапур асосий даъвогар бўлиб турибди.

Бу ҳақда, Халқаро шаҳмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов журналистларга маълум қилди.

Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида жаҳон шаҳмат тожи учун  ўтказилган (ноябр 2016 йил) мундиалда эса, амалдаги чемпион норвегиялик Магнус Карлсен ва чемпионликка даъвогар россиялик Сергей Карякинлар ўзаро дона суришган эди.

Қўшимча белгиланган партиялардан сўнг, 9:7 ҳисоби қайд этилиб, Магнус Карлсен ўз чемпионлик унвонини сақлаб қолишга муваффақ бўлганди. 

 

----------------    Бокс    ----------------

РОССИЯ ВАКИЛИНИНГ ЯНГИ КАМАРИ

Канаданинг Гатино шаҳрида касбий бокс кечаси бўлиб ўтди.

Унинг марказий жангида WBC NABA (Бутун жаҳон боксчилар кенгаши) йўналишининг чемпионлик камарига эгалик қилиш учун ярим оғир вазндаги «чарм қўлқоп усталари» россиялик, 31 ёшли Артур Бетербиев ва 30 ёшли Парагвай давлати намояндаси Исидро Приетолар рингга кўтарилишди.

Жанг бошидан устунликни ўз тарафига оғдириб олган россиялик спортчи илк уч дақиқаликдаёқ рақибини техник нокаут ҳолатига тушириб, муштлашувни муддатидан олдин тугатди ва янги WBC NABA чемпионлик камарини ўзиники қилиб олди.

Бу Артур Бетербиевнинг касбий рингда ўтказган ўн биринчи жанги бўлиб, боксчи уларнинг барчасини муддатидан илгари техник нокаутли ғалаба билан якунлаган.

 

----------------    Футбол    ----------------

«НАПОЛИ» - ДИЕГО МАРАДОНА МУЗОКАРАСИ

Италиянинг «Наполи» клуби маъмурияти жамоадаги менежерлик лавозими учун ўзининг собиқ тўптепари - аргентиналик афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона билан музокара олиб бормоқда.

Диего Марадона етти (1984-1991) йил давомида «Наполи» жамоаси сафида тўп суриб, икки маротаба Италия чемпиони, бир марта УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) кубогининг бош совриндори бўлган.

У клуб таркибида 188та расмий ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 81 марта аниқ нишонга олган.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Сен билан фақат мен яшашим мумкин

 

Ёхуд оиладаги зўравонликка қарши кураш хусусида

Бугун мамлакатда лаёқатли хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш, жамият ҳаётида аёллар ролини фаоллаштириш, оилада зўравонликлар олдини олиш, оилани ривожлантириш йўналишида бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Оилавий бахт ҳар бир аёл учун биринчи ўринда туради. Оила бузилиши аёлни ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзиб, иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Муфассал...

Мустақилликнинг 30 йиллиги: бир-биридан кўркам иншоотлар

 

Жорий йилда Суғд вилоятида Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиш олиш мақсадида 1895та иншоот бунёд этиш режалаштирилган. Йилнинг дастлабки уч ойи давомида 360та иншоот қуриб битказилди. Жумладан, Бўстон шаҳрида ичимлик суви қувурлари, шифер ва асбест қувурлар ишлаб чиқарувчи икки корхона, Тожикистон Халқ демократик партияси маҳаллий бўлимининг янги биноси, Гулистон шаҳрида қоғозни қайта

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2332722

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9236305
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1609
3977
5586
9192305
9320
109364
9236305

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 03-03-2026 09:06:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015