Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Декабр 2016 Кӯришлар: 1654
Печат

 

xushbaxt qurbonmamadovАмерика Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича халқаро мусобақалар ўз ниҳоясига етди.

Ушбу беллашувларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Хушбахт Қурбонмамадов 73 килограмм вазн тоифасида дзюдонинг турли йўналишларида гиламга чиқиб, мамлакатимиз совринлар жамғармасини битта олтин ҳамда иккита бронза медаллари билан тўлдирди.

Айни пайтда Хушбахт Қурбонмамадов Расул Боқиевнинг собиқ устози, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган мураббий Владимир Елчанинов қўл остида машғулотлар олиб бормоқда.

Шунингдек, рус мураббий тожик дзюдо мактабининг таниқли намояндаси Комроншоҳи Устопириёнга ҳам устозлик қилади. 

 

----------    Футбол    ----------

ЁШЛАР ТЕРМАСИ ХОТИРА ТУРНИРИДА

Тожикистон ёшлар (U-18) терма жамоаси келгуси йилнинг 8-21 январ кунлари Россия Федерациясининг шимолий пойтахти – Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерациси)нинг биринчи вице-президенти Валентин Гранаткин хотирасига бағишланган XXIX халқаро турнирда иштирок этади.

Ёш тўптепарларимиз турнир саралаш босқичининг «А» гуруҳида Греция, Болгария ва Эстония давлатлари вакилларига қарши тўп сурадилар.

Шунингдек, хотира турнирида Россия, Словакия, Озарбайжон, Эрон, Ҳиндистон, Словения, Белорус, Қозоғистон, Латвия, Литва, Молдова каби мамлакатлар ва Санкт-Петербург шаҳри терма жамоалари ҳам тўрт гуруҳда қатнашади.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар гуруҳда биринчи-иккинчи ўринларни ишғол этган жамоаларга чорак финал йўлланмаси берилади.

 

ЯНГИ МАВСУМГА ҲОЗИРЛИК БОШЛАНДИ

Футбол бўйича ўтган Тожикистон XXV чемпионати кумуш медали совриндори Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» жамоаси меҳнат таътилидан қайтиб, янги «Футбол-2017» мавсумига тайёргарликни бошлаб юборди.

Маълумки, мамлакат вице-чемпиони янги мавсумда қитъа клублари ўртасида нуфузи жиҳатдан иккинчи мавқега эга бўлган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017» турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Фархорликлар мазкур турнир гуруҳ босқичи ижозатномаси учун квалификация раунди ва плей-офф босқичлари синовидан ўтишлари керак.

Биринчи босқичда улар қўшни Афғонистон давлати чемпиони «Шоҳин Асмаи» жамоасига қарши 31 январда меҳмон, 7 февралда эса, мезбон сифатида майдонга тушадилар.

Жамоа бош мураббийи Маҳмаджон Ҳабибуллоевнинг таъкидлашича, жамоа раҳбарияти клуб таркибини кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда.

Жумладан, «Хайр»нинг ганалик футболчиси Агблей Жонес, «Вахш» жамоаси аъзолари Хуршид Бекназаров ва Бахтиёр Қаландаров, «Барқчи» ҳамда ЦСКА-«Памир» клублари футболчилари Муҳаммаджони Ҳасан, Шодибек Ғаффоровлар пойтахтда ўтказилаётган ўқув-машғулотларида қатнашмоқдалар.

=====    Жаҳонда    =====

----------    Футбол    ----------

«ОЛТИН ТЎП» «РЕАЛ» ҲУЖУМЧИСИДА

ФИФА томонидан ўтказилиб, дунёнинг 173 давлатидан спорт журналистлари иштирок этган сўров натижаларига кўра, ўтган мавсум якунлари бўйича энг яхши футболчига бериладиган «Олтин тўп» соврини Португалия термаси ва «Реал» (Испания) жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб этди.

Бу соврин учун 30 нафар футболчи даъвогарлик қилган эди.

«Реал» ҳужумчисини ёқлаб, 745 нафар журналист овоз берган.

Иккинчи ўринни «Барселона» вакили Лионел Месси (316 овоз), учинчи жойни эса, Мадриднинг «Атлетико» жамоаси аъзоси Антуан Гризманн (198 овоз)лар эгаллашди.

Криштиану Роналду илгари 2008, 2013, 2014 йиллар ҳам бу мукофотга муносиб кўрилганди.

«Олтин тўп» берилишида Роналдунинг 2016 йилда «Реал» таркибида  Европа чемпионлар лигаси ва УЕФА(Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) Суперкубогини қўлга киритишдаги ҳамда Португалиянинг қитъа чемпиони бўлишидаги хизматлари инобатга олинган.

----------    Баскетбол    ----------

«БАРСЕЛОНА» КЛУБИ «ТОР-МОР» ЭТИЛДИ

Баскетбол бўйича Европа лигаси мунтазам чемпионатининг 12-тур ўйинлари якунланди.

Чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Москва шаҳрининг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) жамоаси ўз майдонида Испаниянинг «Барселона» клубини қабул қилди ва 92:76 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу армиячиларнинг ўн икки имкониятдан эришган 11-ғалабасидир.  Учрашувда ЦСКА ҳужумчиси Кори Хиггинс энг яхши натижа қайд қилиб, 23 очко ишлаб олди.

Айни пайтда «Барселона» турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. Москвалик баскетболчилар навбатдаги 13-тур учрашувини Исроилнинг «Маккаби» жамоасига қарши ўтказишади.

----------    Бокс    ----------

ИЛК ЖАНГДА ЭРИШИЛГАН ҒАЛАБА

Касбий бокснинг таниқли намояндаси, спортнинг ушбу тури бўйича жаҳоннинг мутлақ чемпиони Константин Цзюнинг ўғли Тим касбий рингдаги илк жангини ўтказди.

Сидней шаҳрида ташкиллаштирилган бокс кечасида 22 ёшли Тим Цзю 72,6 килограмм вазн тоифасида австралиялик Зорран Касседига қарши 6 раундли жангда рингга кўтарилди.

Тўлиқ давом этган муштлашув якунларига кўра, ён ҳакамлар бир овоздан 60:54 ҳисобида Тимни ғолиб, деб топишди.

Ёш боксчи келаси 2017 йилда олтита жанг ўтказишни режалаштирмоқда.  Уларнинг биринчиси феврал ойида йўлга қўйилади.  Шундан сўнг, Тим Цзю ўз фаолиятини Россияда давом эттиришни ният қилмоқда.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

«Обуна - 2019» - муҳим маърака

 

Хатлон вилояти раисининг Кўлоб шаҳридаги қароргоҳида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Кўлоб минтақаси ташкилот ва муассасаларида обуна маъракасининг жараёни ҳақида иш кенгаши ўтказди. Йиғилишда обуна маъракаси жараёни таҳлил қилиниб, атрофлича ўрганиб чиқилди. Ташкилот ва муассасалар масъуллари жорий йилги обуна маъракаси кўнгилдагидек кечаётганлиги ва муштарийлар ўзлари севган газета-журналларга обуна

Муфассал...

Фикрдошлик тарихининг жонланиши

Тожик ва ўзбек халқларининг адабий алоқалари тарихига бир назар

Халқларнинг бир-бири билан яқин алоқада бўлиши, бир-бирининг ҳаёт тарзи, адабий, маданий, илмий ва тарихий тажрибасидан кенг фойдаланиши, улар адабиётларининг шаклланиши ва ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшганлигига тарих гувоҳ.

Ўзбек адабиёти туркий халқлар адабиёти ва маданияти муҳитида ўзининг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340713

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9289290
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5459
3374
8833
9254797
62305
109364
9289290

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 20:32:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015