Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 15 Декабр 2016 Кӯришлар: 1598
Печат

futbol 12 12

Осиё қитъаси футбол жамоалари ўртасида нуфузи жиҳатдан иккинчи мавқени эгаллайдиган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017» турнирининг саралаш ва гуруҳ босқичлари иштирокчиларини аниқлаб берувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистоннинг амалдаги чемпиони, пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси «D» гуруҳда Қирғизистоннинг «Олой»,

Туркманистоннинг «Олтин Асир» ва плей-оффда ғолиб чиққан клубларга қарши майдонга тушадиган бўлди. 

Мамлакат вице-чемпиони Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» жамоаси эса, курашни квалификация раундидан бошлайди ва Афғонистоннинг «Шоҳин Асмаи» клуби билан куч синашади. Учрашувлар келгуси  йилнинг 31 январида Душанбеда, 7 февралида Афғонистонда бўлиб ўтади.

Агар «Ҳосилот» ғолиб чиқса, плей-офф босқичида «Дордой» (Қирғизистон) ва «Болқон» (Туркманистон) жуфтлигида устун келган жамоа билан учрашади. Зафар қучган клубга эса, «D» гуруҳида иштирок этиш ҳуқуқи берилади. 

Эслатиб ўтиш жоизки, «ОФК кубоги-2017» турнири янги тизимда, яъни қитъа минтақалари- Шарқий, Марказий, Жанубий Осиё ва Океанияда ўтказилади.

Тожикистон клублари иштирок этаётган Марказий минтақада ғолиб чиққан ягона жамоа турнирнинг чорак финалида қатнашиш йўлланмасига эга бўлади.

----------    Таэквандо    ----------

ЖАҲОН КУБОГИ МЕДАЛЛАРИ

Беларус Республикаси пойтахти Минск шаҳрида таэквондонинг ITF йўналиши бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида «Жаҳон кубоги» турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда дунёнинг Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Латвия, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина, Корея Халқ Демократик Республикаси, Буюк Британия, Германия, Болгария, Финляндия, Чехия, Эстония сингари давлатларининг 1300 нафардан ортиқ намояндалари ўзаро ғолиблик учун куч синашдилар.

Таркиби 80 нафар таэквондочидан иборат Тожикистон терма жамоаси вакиллари турнирнинг 11та олтин, 8та кумуш ва 10та бронза медалларини қўлга киритишди. 

Умумжамоа ҳисобида термамиз украиналиклардан кейин, иккинчи ўринни ишғол қилди.

----------    Кураш    ----------

ХАЛҚАРО ТУРНИР

СОВРИНДОРЛАРИ

Эронда курашнинг юнон-рим тури бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтди.

Унда Ҳабибулло Абдуллаев устозлик қилаётган мамлакатимиз терма жамоаси намояндалари 10та: 2та олтин, 3та кумуш ва 5та бронза медаллари совриндорларига айланишди.

Қурбоншо Коналиев ва Ҳабибжон Зуҳуровлар ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Терма жамоа бош мураббийининг таъкидлашича, янги 2017 йилдан бир қатор халқаро туркум тадбирларда иштирок этиш режалаштирилган.

Бу мусобақалар курашнинг мазкур тури бўйича 2020 йилда Японияда ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун курашувчи иқтидорли спортчиларни саралаб олиш имконини беради.

 

=======    Жаҳонда    =======

----------    Бокс    ----------

ҲИСОБЛАШНИНГ ЯНГИ ҚОИДАЛАРИ

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси- ABIA бокс мусобақаларида очко ҳисоблашнинг амалдаги қоидаларига ўзгартишлар киритилганини маълум қилди.

Кириб келаётган 2017 йилдан бокс мусобақаларида ҳисоблашнинг янги тизимидан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Янгиликка кўра, мусобақаларда рингнинг тўрт бурчагида очко ҳисобловчи ҳакамлар иштирок этади.

Ҳакамлар комиссиясининг раиси электрон кўрсатгичда қайд этилган очколарни назорат қилиб боради.

Энди натижа аввалгидек, 3:0, 2:1 тарзида эмас, балки 5:0,4:1,3:2 кўринишида ҳисобга олинади.

Янги тизим яқинда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати турнирида муваффақият билан синовдан ўтказилди. 

----------    Дзюдо    ----------

«КАТТА ДУБУЛҒА» ТУРКУМИ МУСОБАҚАЛАРИ

Япония пойтахти Токио шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича мавсумнинг якуний «Катта дубулға» туркумига кирувчи нуфузли мусобақаларига якун ясалди.

Турнирда дунёнинг 41 давлати полвонлари гиламга чиқиб, ўз ватанлари шарафини ҳимоя қилишди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида 10та олтин, 9та кумуш, 16та бронза медалларига эгалик қилган «дзюдо ватани»-Япония давлати намояндалари ғолиб чиқишди.

Шунингдек, кучли учликка биттадан олтин медал билан Россия ҳамда Мўғулистон терма жамоалари кирди.

----------    Футбол    ----------

МАВСУМНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТЎПТЕПАРИ

Испаниялик ҳужумчи Давид Виля Америка футбол лигаси-MLSнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

«Валенсия», «Барселона», «Атлетико» клубларининг собиқ аъзоси 2014 йилдан буён, «Ню-Йорк Сити» жамоаси таркибида тўп суради.

У мавсум давомида 35та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 23 марта тўп киритган.

Испания термаси таркибида 97 ўйин ўтказиб, 59та голга муаллифлик қилган. Терма жамоадаги фаолиятини эса, 2014 йилда якунлаган.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, суғориладиган ерларда илм-фан ютуқлари асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш, енгил саноат ривожининг асоси ва кўплаб иш жойлари манбаидир.

Эътибор берайлик, Вахш водийсида пахтачилик соҳасидаги вазият яхши томонга юз тутмаяпти. Чунки репродукцияси стандартга мувофиқ

Муфассал...

ИЗТИРОБ

 

Ушбу сатрлар танишим, такси ҳайдовчиси Раимжоннинг таклифига кўра, оқ қоғоз бетига жо бўлди. Кейинги пайтларда матбуот саҳифаларида чин севгини улуғловчи, дўстликни тараннум этгувчи мақолалар камайиб кетаётганлигини айтди.

Мен Раимжоннинг айтган сўзлари хусусида кўп ўйладим. Шу ҳақда ёзмасам, гўё ўзимни гуноҳкордек ҳис қилдим.

Хизмат юзасидан кўпгина жойларда бўлишга тўғри келади. Бир куни менга дарвишнамо киши ўз дарду ҳасратини айтиб қолди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2374309

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9456148
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3200
5968
35703
9388971
96035
133128
9456148

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.48
Бугун: 19-04-2026 17:44:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015