Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 11 Ноябр 2016 Кӯришлар: 1962
Печат

 

mukhsin-mukhamadiyevОлий лига жамоалари ўртасида ниҳоясига етиб бораётган Тожикистон XXV чемпионатида муддатидан олдин чемпионликни нақд қилиб қўйган Душанбенинг «Истиқлол» клубига янги бош мураббий тайинланди.

Тожик футболининг таниқли намояндаси Муҳсин Муҳаммадиев жамоа маъмурияти билан уч йиллик шартномага имзо чекди.

Муҳсин Муҳаммадиев футболчи сифатида Қўрғонтепанинг «Пахтакор», Душанбенинг «Помир» ва Москва шаҳрининг «Локомотив» ҳамда «Спартак» жамоаларида тўп сурган.

Мураббийлик фаолиятини Россия Федерациясининг Подолск шаҳри «Витяз» клубида бошлаб, аввал мураббий (2003-2005), кейин бош мураббий (2006-2008) бўлиб ишлаган.

Кейинчалик, Қозон шаҳрининг «Рубин» футбол клуби спорт директори (2008-2012), Тожикистон миллий терма жамоаси (2013-2015), Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри «Ордабаси» (2015-2016) клубларига бош мураббийлик қилган.

Европа футбол ассоциацияси(УЕФА)нинг «Рrо» тоифасидаги Европа мураббийлари лицензиясига эга.

 

ТОЖИКИСТОН КУБОГИ - «ИСТИҚЛОЛ»ДА

Душанбедаги республика марказий стадионида «Тожикистон кубоги» турнирининг ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда пойтахтнинг «Истиқлол» ва Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» жамоалари бош соврин учун ўзаро куч синашди.

Ўйинга ажратилган асосий ва ҳакам томонидан берилган қўшимча вақт ҳам ғолибни аниқлолмади.

Истиқлолчилар Фатҳулло Фатҳуллоев ва Манучеҳр Жалиловларнинг рақиблар дарвозасига киритган голларига, фархорликлар Иброҳим Рабимов ҳамда «Ҳосилот»нинг ганалик легионери Мусо Содиқлар жавоб тўплари йўллашди.

Ғолибни аниқлаш 11 метрлик пеналти тепиш синови орқали йўлга қўйилди. Бунда Нуъмон Юсупов шогирдларининг қўллари баланд келиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шундай қилиб, амалдаги мамлакат чемпиони - «Истиқлол» жамоаси олтинчи марта Тожикистон кубогига эгалик қилди.

 

======    Жаҳонда    ======

------------    Теннис    ------------

ЯКУНИЙ ТУРНИР НАТИЖАСИ

Сингапурда теннис бўйича аёллар ўртасида жорий мавсумнинг якуний турнири ўтказилди.

Дунёнинг саккиз нафар энг кучли спортчиси иштирок этган нуфузли мусобақа жаҳоннинг биринчи ракеткаси, германиялик Анжелик Кербернинг мағлубияти билан боғлиқ «шов-шув»ли натижа билан якун топди.

Ҳал қилувчи беллашувда словакиялик Доминика Цибулковага қарши кортга чиққан немис теннисчиси кутилмаганда, 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур ғалаба Доминика Цибулковага 1250 рейтинг очкоси ва 2 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди.

 

------------    Автоспорт    ------------

ГРАН-ПРИ «МЕРСЕДЕС» ЖАМОАСИДА

Автоспортнинг «Формула-1» туркумига кирувчи Мексика Гран-приси мусобақалари ниҳоясига етди.

Унда жаҳоннинг уч карра ва амалдаги чемпиони - «Мерседес» жамоасининг вакили Люис Хэмилтон ғолиб чиқди.

Ушбу муваффақият автопойгачининг мавсумдаги 8, фаолиятидаги 51-ғалабасидир.

Иккинчи ўрин эса, Люис Хэмилтоннинг «Мерседес»даги жамоадоши Нико Росбергга насиб қилди.

Турнир ғолибларининг кучли учлигига эса, Себастян Феттел якун ясади.

 

------------    Рейтинг    ------------

ДУНЁНИНГ «ТОП-10» БОКСЧИЛАРИ

«The Ring» журнали вазн тоифасидан қатъий назар сайёранинг энг кучли ўн нафар боксчиси рўйхатини эълон қилди.

Никарагуалик чарм қўлқоп устаси Роман Гонсалес рейтингнинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Учта чемпионлик камарига эга биринчи оғир вазнли боксчи, россиялик Сергей Ковалёв иккинчи, биринчи ўрта вазн бўйича дунёнинг энг яхши боксчиси, қозоғистонлик Геннадий Головкин учинчи ўринни эгаллади.

Қолган ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланди: Андре Уорд, Террес Кроуфорд (иккови ҳам АҚШдан), Гилермо Ригонда (Куба), Василий Ломаченко (Украина), Канело Алварес (Мексика), Шинсуке Яманака (Япония), Карл Фрэмптон (Буюк Британия).

 

------------    Футбол    ------------

«ОФК КУБОГИ-2016» ҒОЛИБИ

Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган Суҳайм ибн Ҳамад номидаги стадионда «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2016» турнири ғолибини аниқлаб берувчи сўнгги босқич учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ироқнинг «Ал-Қувват-ул Жувия» ва Ҳиндистоннинг «Бенгалуру» жамоалари ўзаро ғолиблик учун майдонга тушди.

Учрашувнинг 70-дақиқасида Ироқ клуби аъзоси Аҳмад Ҳаммадий киритган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилиб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Шундай қилиб, Ироқнинг «Ал-Қувват-ул Жувия» жамоаси «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2016» турнирининг ушбу мавсумдаги ғолиби дея тан олинди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

КЎП НОЛИМА, АМАЛ ҚИЛ, ҲОСИЛ СЕНГА ИНТИЗОР

 

*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.

*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.

*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг

Муфассал...

Шерали Жўраев: -Тожикистонликлардай меҳмондўст халқ дунёда топилмайди!..

 

Санъатга ҳеч қандай чегара ва тўсиқларни назар-писанд қилмайдиган қудратли куч, диллару элларни бир-бирига боғловчи сеҳрли ришта, дея баҳо беришади. Чиндан ҳам, санъат ва маданият халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарликни мустаҳкамлашда салмоқли ўрин тутади. Жорий йилнинг 9 март куни муҳташам “Борбад” қасрида тожик ва ўзбек санъаткорлари иштирокида бўлиб ўтган “Дўстлик оқшоми”да бу қадим ҳақиқатга яна бир карра имон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2556287

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10104761
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1854
8700
22169
10039118
1854
138877
10104761

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 01-10-2026 13:43:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015