Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 12 Феврал 2019 Кӯришлар: 1688
Печат

 

rudakiy 2019Хўжанд шаҳридаги Рўдакий қасрида "Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси - 2019-2021-йиллар Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари - устувор ривожланиш кафолати" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш иштирокчилари - хўжандлик фаол, таниқли аёллар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг

навбатдаги Паёми мамлакат равнақи ва аҳоли манфаатлари йўлидаги катта ғамхўрлик эканлигини таъкидлашди. Хўжанд шаҳар раиси муовини Фируза Насруллозода йиғилишни очар экан, Паёмдаги ҳар бир нуқта аҳоли бахт-саодатини кўзлаши ва унда қўйилган вазифаларни бажариш юртни обод этишга, халқнинг тинч-фаровон яшашига хизмат қилишини айтди.

Йиғилишда Хўжанд шаҳар 1-клиник шифохонаси бош врачи муовини, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси аъзоси Саодат Аминжонова "Миллат пешвоси Паёмидаги уч мақсад", филология фанлари доктори, академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни профессори Умеда Ғаффорова "Аёлнинг жамиятдаги ўрни ва унинг Паёмда акс этиши", "Суғд вилояти ҳунармандлари уюшмаси" ижтимоий ташкилоти директори Салима Каримова "Миллат пешвоси Паёми - порлоқ ҳаёт даракчиси" мавзусида чиқиш қилишди. Вилоят аёллар билан ишлаш ва оила бошқармаси бошлиғи Нигора Ғаффорзода, Хўжанд шаҳри фахрий фуқароси, таниқли журналист Мавлуда Шариповаларнинг Паёмнинг муҳим аҳамияти ҳақидаги чиқишлари ҳам йиғилганлар томонидан қизиқиш билан тингланди.

 

Ғамхўрлик мақсадидаги қарорлар

Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёмида қўйилган вазифалар асосида иккита муҳим қарорга имзо чекди. Биринчи қарорда Улуғ Ватан уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган кишиларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидадир.

Мазкур қарорга кўра, жорий йил январидан бошлаб Улуғ Ватан уруши йилларида фронт ортида фидокорона меҳнат қилган, бу хизматлари инобатга олиниб, медал ёки медаллар билан мукофотланган кишиларга ҳар ойда 80 сомонийдан ёрдам пули берилади. Ушбу ёрдам пули вилоят аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўлими томонидан амалга оширилади.

Вилоят раисининг иккинчи қарорига кўра эса, Чернобил атом станциясидаги фалокатни бартараф этишда қатнашган кишиларга моддий ёрдам кўрсатилади. Чернобилчиларга ҳам ҳар ойда 80 сомонийдан ёрдампули бериш назарда тутилган. Бу маблағ ҳам вилоят аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўлими томонидан ажратилади.

 

Тарихий ёдгорликлар ЮНЕСКО рўйхатига олинади

Вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларида жойлашган тўққизта тарихий ёдгорлик ўрганиш, таҳлил этиш ва маълум хулосалардан сўнг халқаро ЮНЕСКО ташкилоти рўйхатига олинадиган бўлди. Бу ёдгорликлар орасида Хўжанддаги Шайх Муслиҳидин мажмуаси, Хўжанд қалъаси, Ҳазрати Бобо мақбараси, Шаҳристондаги Қалъаи Қаҳқаҳа ва Чилҳужра мавзеси, Спитамендаги Ширин қалъаси, Истаравшандаги Абдулатиф Султон мадрасаси, Исфарадаги Ҳазрати Шоҳ мақбараси ва Аштдаги петроглифлар-тошсуратлар бор. Буюк ипак йўлида жойлашган бу тарихий ёдгорликлар хорижий сайёҳлар қизиқишини уйғотиши турган гап.

Меҳмонлар Хўжанддаги тарихий ёдгорликларни ҳам иштиёқ билан томоша қилишди. Улар Шайх Муслиҳиддин меъморлик мажмуаси, Хўжанд қалъаси ва Ҳазрати Бобо мақбарасида бўлар эканлар, тарихий ёдгорликларга муҳим эътибор берилаётгани учун шаҳар раиси Маъруф Муҳаммаджонзодага миннатдорчилик билдиришди. Маъруф Муҳаммаджонзода тарихий ёдгорликларни асраш, ҳимоялаш, тиклаш учун мудом зарур маблағлар ажратилаётганини билдирди. Жумладан, ҳозир Хўжанд қалъаси ва Ҳазрати Бобо мақбарасини таъмирлаш, тиклаш ишлари бошланиб кетган.

Шу ўринда вилоят ҳудудидаги қадимий Саразм шаҳрининг Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ЮНЕСКО идораси томонидан рўйхатга олинганини таъкидлаш жоиз. Ҳозирда фақат Марказий Осиёда эмас, балки жаҳондаги энг қадимий маконлардан бири бўлмиш Саразмнинг 5500 йиллигини нишонлаш учун киришилган. Жаҳон тамаддунининг қадимий марказларидан бўлган Саразмнинг 5500 йиллиги Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғига кўра кенг миқёсда нишонланади.

 

Қадимий Истаравшан чирой очмоқда

Истаравшан шаҳрида янги тегирмон маҳсулот чиқара бошлади. Замонавий мосламалар билан жиҳозланган мазкур тегирмон бир кеча-кундузда 60 тонна ун ишлаб чиқариш иқтидорига эга. Янги тегирмонни фойдаланишга топшириш истаравшанлик ўттиз нафарга яқин инсонни доимий иш билан таъминлаш имконини берди.

"Тожикистон" масъулияти чекланган жамиятига қарашли тегирмон маҳаллий тадбиркор Илҳом Сангиновнинг ташаббуси билан бунёд этилди. Бунинг учун 1 миллион 100 минг сомоний маблағ сарфланди.

Янги тегирмоннинг очилиш маросимида қатнашган вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода маҳсулот сифати доимий эътиборда бўлиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Истаравшанда янги беш қаватлик турар-жой фойдаланишга топширилди. Исмоил Сомоний кўчасида жойлашган бу бинода 32 оила уй тўйини ўтказади. Уйнинг биринчи қаватида муҳташам қаҳвахона аҳолига хизмат кўрсатади. "Райҳон" деб аталган бу қаҳвахонанинг очилиши 25 кишини иш билан таъминлади. Янги қаҳвахона етим болаларга ғамхўрлик кўрсатиш билан иш бошлади. Шу куни 35 нафар етим бола тўкин дастурхон атрофига жамланиб, меҳмон қилинди. Болаларга қишки иссиқ кийимлар совға қилинди.

Янги бино қурилиши тадбиркор Додо Каримов томонидан бунёд этилди. Қурилишга 4 миллион 650 минг сомоний маблағ сарфланган.

Вилоят раиси матбуот марказидан хабар беришларича, Истаравшанда Тожикистон мустақиллигининг 30-йиллиги муносабати билан ободончилик ишлари авж олдирилмоқда. Жумладан, тўққиз қаватлик замонавий уйлар қурилиши режага олинган бўлиб, улар битказилгач, қадимий шаҳар кўрки янада чирой очади.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Дарахт остидаги тилло

 

Болаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Муфассал...

Битирувчилар эссе ёзишга тайёр

 

Ҳайтали Боевнинг "Битирувчилар эссе ёзишга тайёрми?.." мақоласи Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинди. Ва бу таҳлил натижасини таҳририят эътиборига ҳавола этмоқдамиз.

Аввало, ўқитувчи Ҳайтали Боевга маориф соҳасининг бугунги кундаги долзарб мавзуларидан бири - республика олий касбий таълим муассасаларига

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2297446

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9051728
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1923
4342
18479
9008465
55549
126949
9051728

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.2
Бугун: 17-01-2026 15:59:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015