Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 06 Октябр 2016 Кӯришлар: 1517
Печат

 

ravshanФутбол бўйича Тожикистон кубоги турнири ярим финал босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди.

Душанбе шаҳридаги марказий стадионда Кўлоб шаҳрининг «Равшан» клубини қабул қилган мамлакатнинг амалдаги чемпиони, пойтахтнинг «Истиқлол» жамоаси йирик - 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал босқичи йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Истиқлолчилар бу ғалаба билан Тожикистон чемпионатининг 15-турида учралган мағлубият учун ҳам «қасос» олдилар. Данғарада бўлиб ўтган беллашувда улар 1:2 ҳисобида кўлобликларга имкониятни бой берган эдилар.

Ярим финал босқичининг иккинчи жуфтлигида Фархор ноҳиясининг «Ҳосилот» ва Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» жамоалари «яшил майдонга» тушдилар. Кескин кечган учрашувда 4:2 ҳисобида фархорликларнинг қўли баланд келди.

Финал босқичи иштирокчиларини аниқлаб берувчи жавоб учрашувлари 25-26 октябр кунлари бўлади.

----------------    Кураш    ----------------

ВАКИЛИМИЗ ИККИНЧИ ПОҒОНАДА

Халқаро самбо федерацияси (ФИАС) курашнинг мазкур тури бўйича жаҳон полвонларининг рейтинг рўйхатини эълон қилди. 

Янги рўйхатга кўра, жаҳон кураш майдонларида 74 килограмм вазн тоифасида Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳамроз Ражабов 700 очко билан иккинчи поғонани ишғол қилди. Бу вазн тоифасида россиялик Олег Бабгоев (800 очко) рўйхатни бошқариб бормоқда.

Тожикистон самбоси илғорларидан бири Акмалиддин Каримов 57 килограмм тош босадиган спортчилар орасида 27, Хушқадам Хусравов (62 килограмм вазн тоифаси) эса, 73-жойларни эгаллашган.

Мамлакатимиз самбо мактаби тарбияланувчилари Зафар Олимшоев (82 килограмм) ва Раҳимардон Раҳимов (90 килограмм)лар бир хил 62-ўриндан жой олишган.

Полвонлар мавқеини белгилаш 2016 йилда Халқаро самбо федерацияси тақвимига киритилган мусобақаларда эришилган натижаларга асосланган.

 

=====    Жаҳонда    =====

----------------    Хоккей    ----------------

ЖАҲОН КУБОГИ – КАНАДАДА

Канаданинг Торонто шаҳрида шайбали хоккей бўйича «Жаҳон кубоги» мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Бош соврин учун кураш ҳуқуқини қўлга киритган майдон эгалари ва Европа терма жамоаси ғолибликка эришиш йўлида иккита учрашув ўтказишди.

Биринчи учрашувда 3:1 кўринишидаги ҳисобда ишончли ғалабани қўлга киритган канадаликлар иккинчи учрашувни ҳам кўтаринки руҳда ўтказиб, 2:1 ҳисобида устунликка эришдилар ва Жаҳон кубогининг 2016 йилдаги соҳибига айландилар.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилги «Жаҳон кубоги» турнири аввалгиларидан фарқ қилиб, унда Шимолий Америка ва Европа терма жамоалари ҳам иштирок этди. 

Шайбали хоккей бўйича навбатдаги «Жаҳон кубоги» турнирини 2020 йилда ўтказиш кўзда тутилмоқда. Унинг макони ва муддати ҳақида қўшимча маълумот берилади.

----------------    Футзал    ----------------

ЧЕМПИОН – АРГЕНТИНА ТЕРМАСИ

Колумбиянинг Кали шаҳрида футзал бўйича жаҳон чемпионати беллашувларига якун ясалди.

Чемпионлик учун бўлган курашда Россия ва Аргентина терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Учрашув имкониятлар тенглиги вазиятида бўлиб ўтди. Аммо матчнинг сўнгги дақиқаларида омад жанубий америкаликларга кулиб боқди ва улар 5:4 ҳисобида ғалабани илиб кетишди.

Шуниси қизиқки, аргентиналиклар ўз тарихларида биринчи бор жаҳон чемпиони унвонига эришишди, россияликлар илк кумуш медалига сазовор бўлишди.

Бронза медали мусобақасида Эрон ва Португалия давлатлари бош жамоалари майдонга тушди. Ўйиннинг асосий вақтида муроса йўли танланиб, дуранг-2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувдан кейинги пеналти тепиш бўйича Осиё қитъаси намояндалари «мерган»роқ чиқиб, кучли учликдан жой олишди.

----------------    Теннис    ----------------

УХАН – ТУРНИРИ ҒОЛИБИ

Хитойнинг Ухан шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 2 280 250 Америка долларига тенг бўлган нуфузли халқаро мусобақа ниҳоясига етди.

Олий совринни қўлга киритиш учун чехиялик Петра Квитова ва словакиялик Доминика Цибулковалар кортга чиқишди.

Бир соату икки дақиқа давом этган беллашувда чехиялик теннисчининг устунлиги яққол кўзга ташланиб турди. Якуний натижа эса, 6:1, 6:1 ҳисобида айнан шу спортчининг фойдасига ҳал бўлди.

Бу ғалаба Петра Квитовага 471 минг доллар даромад келтириши баробарида, ўз мавқеини тиклаб олишини таъминловчи 900 очко ҳам насиб қилди.

----------------    Бокс    ----------------

УКРАИНАЛИКДАН НОКАУТЛИ МАҒЛУБИЯТ

Янги Зеландиянинг Манукау шаҳрида касбий бокс кечаси ўтказилди.  Унинг марказий жангида мезбон боксчи, 24 ёшли Жозеф Паркер ва украиналик 34 ёшли Александр Дмитренколар рингга кўтарилишди.

Жанг бошидан устунликни ўз томонига оғдириб олган Жозеф Паркер биринчи раунддаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди.

Учрашувнинг иккинчи раундида ҳам худди шундай ҳолат юз берди.

Беллашувнинг чорак қисми ҳам тугамай, жанг муддатидан олдин тўхтатилди.

Учинчи раундда тана қисмидан ўтказиб юборилган кучли зарбадан кейин украиналик боксчи жангни давом эттиролмади. Оқибат, Янги Зеландия вакили техник нокаутли ғалабага эришди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

«Ихвон-ул-муслимин» ва ИТП ТЭТ: экстремистик ва террористик амалларда ўхшаш умумийликлар

 

Аввал хабар берилганидек, Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан мамлакат ҳудудида «Ихвон-ул-муслимин» ё «Мусулмон биродарлар» террорчи-экстремист ташкилотининг (Тожикистонда фаолияти тақиқланган) 113 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш очилди.

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон 28 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилишича, «Ихвон-ул-

Муфассал...

НУРАФШОН КЕЛАЖАК САРИ

 

ёхуд «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг мамлакат аҳолисига мурожаати хусусида

Мустақил Тожикистонимизда соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришларни мушоҳада этаркансан, тан бермасдан иложинг йўқ. Зеро, бунақаси ҳалигача юз бермаган эди-да. Агар мустақиллигимизнинг дастлабки ўн йилини қайта тиклаш учун сарф этдик, деб ўйласак, демак бор-йўғи 15-16 йил ичида тиббиёт соҳасида юз берган улкан ўзгаришларни ўзига хос инқилоб, деб аташ мумкин.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074030

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067109
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
375
2794
8649
8024732
6199
108045
8067109

Сизнинг IPнгиз: 18.224.62.168
Бугун: 03-04-2025 03:35:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015