Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Июн 2016 Кӯришлар: 1662
Печат

 

peshvoВаҳдат ғояси адабиётнинг азалий ва абадий мавзуси бўлиб келган. Адабиётнинг маърифат оламида вужудга келишининг асл сабаби ҳам,  худди ана шу муқаддас туйғу билан чамбарчас боғлиқ. Чунки инсонлар орасида ваҳдат-бирликни қарор топтириш тинч-тотув яшаш, мамлакатни обод қилишнинг бирдан-бир йўли, деб эътироф этиб келинган.  Жаҳон адабиётининг энг дурдона ва шоҳ асари "Шоҳнома"ни кўз олдингизга келтиринг.

Бу китоб бошдан-оёқ  ваҳдатга, тинчликка даъват руҳи билан суғорилган. Улуғвор Саъдийнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг пештоқида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган  қуйидаги қитъасини ёдга олинг:

Бани Одам аъзои як пайкаранд,

Ки дар офариниш зи як гавҳаранд.

Чу узве ба дард оварад рўзгор,

Дигар узвҳоро намонад қарор.

Мазмуни:

Жумла одам бир жусса узви дерлар,

Бир гавҳардан бино бўлибди улар.

Бирига замона сочса, тикан-хор,

Бошқасин жони ҳам топгайдир озор.

Бу ўтли ва ёруғ мисралар ваҳдатга даъватнинг олий намунаси, албатта.  Мавлоно Жалолиддин Балхий дилдошлик тилдошликдан афзал, деганда ана шу бирликни назарда тутгани ҳеч кимга сир эмас. Буюк шоир, вазири кабир ҳазрати Навоий бир умр тарқоқ халқни бирлаштириш, тинчликка ташна халқни якқалам қилиш орзуси билан яшади.

Бизнинг замонимизда ҳам тинчликка даъват шоир ва ёзувчиларимизнинг асосий мавзуси бўлиб турибди. Мирзо Турсунзода, Мўмин Қаноат, Бозор Собир, Лойиқ ва бошқа шоирларимизнинг ижоди бунга ёрқин мисолдир. Аммо бу даъват ва чақириқлар йўриғи бошқаю, уни рўёбга чиқариш, амалга ошириш, реал ҳаётга татбиқ этиш  йўриғи бошқа. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон бу  масалада ўз мактабини яратди. Бошқа мамлакатлар ўрганса, ибрат олса арзигулик мактаб очди ва унинг биринчи муаллими - асосчиси бўлиб танилди. Одамзот ақли мўъжизалар ярата олишини, тожик халқи  юксак маданият ва маърифат соҳиби эканлигини амалда исботлади. 

1997 йилнинг 27 июни. Ўша куни келишув рўй берди, икки ярим бир бутун бўлди. Ўртадан қора парда кўтарилди. Ваҳдат учун имзо чекилди. Ана шу биргина имзо тақдир тақозоси билан тарқалиб кетган халқимизни бирлаштирди. Бир ёқадан бош чиқариб, улуғвор мақсадлар сари дадил қадам босишга ундади. Худди ана шунинг учун ҳам ўша кун  мустақил Тожикистон тарихи саҳифасига зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилди. Ўша кундан бери ҳар йили бу кун - Миллий ваҳдат куни, деб байрам қилинади.

Аммо миллий бирликка эришиш, биродаркушлик уруши туфайли ётсираб қолган халқ кўнглида меҳр-муҳаббат, умид ва ишонч чироғини ёқиш, ўн минглаб  қочоқни ўз ватанига қайтариш ўз-ўзидан содир бўлгани йўқ, албатта. Бу ғоят мушкул вазифа бўлиб, Давлат бошлиғидан  катта куч, жасорат ва фидойилик талаб қиладиган ўта нозик ва қийин вазифа эди. Давр мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон зиммасига паришонлик гирдобида қолган тожик халқи бошини бириктиришдек  улуғвор вазифани юклаган эди. Жаҳон маданияти тарихида  ўзининг ақл-заковати билан дурдай товланиб турган тожик миллатига илгариги шуҳратини қайтаришдек буюк ва хайрли вазифа юкланган эди.  Бошқа бир раҳбар бўлганида, бу масалага қўл силтаб қўя қолган бўлар эди.  Аммо Эмомали Раҳмон бундай қилмади. Чунки  мамлакат сарвари тинчлик ва ваҳдат энг покиза туйғу бўлиб, ҳаёт, одамзот, мамлакат мавжудлиги ана шу сўзга боғлиқлигини яхши биларди. Чунки у тинчлик ва ваҳдат сўзининг  замирида ободлик, фаровонлик борлигини яхши тушунарди. Чунки у ризқ мўллиги, юрт бойлигини тинчликсиз тасаввур қилиш қийин эканлигини , "бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кўтарилади", деган халқ ибораси мазмунида ҳам  ана шу руҳ борлигини яхши ҳис этар эди. Шунинг учун ҳам у: -  "Мен сизларга тинчлик олиб келаман. Ватандан ташқарида бир киши қолса ҳам кўнглим тинч бўлмайди",- деган  улуғвор ақидасига содиқ бўлиб қолди. Худди ана шу ниятда аламзада, кўнгли озор топган халқ билан учрашиш  жуда хатарли бўлишига қарамай, Афғонистон ҳудудида оч-наҳор, юпун-яланғоч яшаётган  ватандошлар ҳузурига йўл олди. Сир эмас, кўпчилик унга ҳозирча у ерга  бормасликни маслаҳат берган эди. Лекин Эмомали Раҳмон ўз позициясида қаттиқ турди, хавф-хатардан қўрқмади.  Улар билан юзма-юз, очиқчасига гаплашди, арзларини тинглади.  Худди ана шу пайтда Эмомали Раҳмоннинг ўзига хос сиёсий йўли, масалага ёндашиш усули, ижтимоий-сиёсий жараёнлар боришини ўта нозик ва чуқур англай олиш салоҳияти кўзга ташланди. Ҳаёт ана шундай ғоят оғир ва қалтис ишга қўл уриш  давлат раҳбарининг фавқулодда жасоратини, нозик ва ўткир сиёсатчи эканлигини тасдиқлади.  Худди ана шу онда унинг ўта ҳушёрлиги, тадбиркорлиги, зийраклик ва мулоҳазакорлик билан иш юрита олиши маълум бўлди. Худди ана шу ерда унинг яна бир яхши фазилати - йўлининг тўғрилигига, ҳатто, рақибини ҳам ишонтира олиш,  қалбини забт эта олиш  санъатини пухта эгаллагани маълум бўлди.  Халқ ва Ватан манфаатини ҳимоя қилиш учун  лозим бўлса, ўзини ўтга ҳам, чўққа ҳам  ура олишга тайёр бўлган  жасоратли раҳбар эканлигини амалда исботлади. Бу фазилат кейинчалик ҳам  Эмомали Раҳмон сиёсий йўлининг,  иш услубининг асосий меъёри ва мезони бўлиб қолди.

Халқ - адолатли кузатувчи. У аввал сабр билан ҳар бир нарсани назардан ўтказади. Мулоҳаза юритади.  Сўнг холис фикрини айтади. Тўғри, халқ орасида яхшиси ҳам, ёмони ҳам, тўғриси ҳам, эгриси ҳам, иғвогари ҳам бор. Ахир, бу халқ-да! У бутун нуқсони-ю  фазилати, барча камчиликлари-ю, ютуқлари билан яхлитлигича халқ!  Бошқача бўлиши мумкин эмас. Сиёсатнинг кучи, сиёсатчининг  истеъдоди, сиёсий ҳаётнинг соғлом ва таъсирчанлиги ана шу мураккаб, зиддиятли, қарама-қарши фикрларни бирлаштирган яхлитликни - халқ оммасини бир йўналишга солиб, бир мақсад сари буриб боришда. Эмомали Раҳмон қочоқларни ватанга қайтариш, қарши томон билан сулҳ тузиш борасида ана шу буюк мақсадига устувор бўлиб қолди. Чунки у ҳамманинг - яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам отаси эди.  Ота учун эса, фарзанднинг бегонаси, яхши-ёмони бўлмайди. Фарзанд яхши бўлса, унинг боши силанади. Ёмон бўлса  тўғри йўлга солинади, кези келганда, жазоланади. Президентлик лавозими ана шундай буюк, улуғ ва муқаддас лавозим. Унинг замирида донишмандлик, бағрикенглик, меҳр-муҳаббат ва қатъийлик билан халқ меҳрини қозониш ётади. Эмомали Раҳмон ўзига ана шундай фазилатларни юқтириб олган раҳбар сифатида халқ кўнглига кириб борди. Оппозиция билан мулоқот муҳтарам  Эмомали Раҳмонда  сиёсий дипломатик,  олий даражадаги маданиятга йўғрилган муомала, катта билимдонлик ва донишмандликдан ташқари ҳукмни ўтказа олиш, суҳбатдош ва йиғин қатнашчиларини ўз фикрининг тўғрилигига ишонтириш қобилияти ҳам борлигини кўрсатди. Қурол-яроқсиз музокаралар ёрдамида уруш оловини ўчириш  мумкинлигига имон келтирди. Худди ана шу йўл билан инсоният тарихида  биринчи бўлиб фуқаролик уруши бўлиб ўтган мамлакатни уруш-жанжалсиз тинчитиш, ҳар қандай масалани тинчлик, муроса йўли билан ҳал қилиш мумкин, деган оғзаки шиорни реал ҳақиқатга айлантирди.

Узлуксиз музокаралар, тортишувлар, учрашувлар давом этарди. Бу учрашувлар,  сўзсиз, энг оғир ва ҳаяжонли учрашувлар эди. Бирлашган тожик мухолифати раҳбарлари билан юзма-юз учрашишнинг хавфли томонлари кўп эди. Бунга Афғонистоннинг Хосдеҳ шаҳарчасида  бўлиб ўтган учрашувни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Мухолифчилар Президентни бу ерга таклиф этиб, унинг иродаси, бардоши, сўзига устуворлигини  синаб кўрмоқчи бўлишган эди.  Аммо Президент бундай таклиф замирида  хавф-хатар борлигини яхши билса ҳам,  уларнинг таклифини бажонидил қабул қилди. Шунда кутилмаган, назарда тутилмаган ҳолат рўй берди. Чегарада Тожикистон Давлат бошлиғини ҳеч ким кутиб олмади. Орқага қайтайин деса, ваъдага хилоф қилган бўлади. Қайтмайин деса, Президент соқчилик хизмати Душанбега қайтишни қаттиқ талаб қилиб турибди. Фуқаролик уруши давом этаётган бошқа давлат ҳудудига учиб кириш жуда катта хавф эканлигини соқчилар такрор ва такрор айтишар, Эмомали Раҳмонни бунга кўндиришга ҳаракат қилишар эди. Аслида, буни Президентнинг ўзи ҳам жуда яхши тушунар эди. Лекин у худди ана шу дамнинг ҳар бир дақиқаси ҳаётан муҳим эканлиги ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги ўзаро келишув шартномаси имзоланмас экан, у ва бу томондан  ёш йигитларнинг қурбон бўлиши давом этаверишини бошқаларга қараганда, кўпроқ чин қалбдан ҳис этди чоғи, парвозни давом эттиришга қарор қилди. Аслида, чегарада кутиб олиш тартибини кимдир чалкаштириб, бу учрашувни орқага сурмоқчи бўлгани маълум бўлди.  У томонда Президент  ва унинг ишчи гуруҳини лозим кишилар кутиб олишди.

Эмомали Раҳмоннинг ўзаро ишонч юзасидан намойиш этган бу тадбири ва унинг довюраклиги, шахсий қатъияти ва иродаси ўзини  тўла оқлади. Учрашув муваффақиятли тугалланди. "Қарама-қаршиликлар  давом этаётган ҳудудлардаги ҳарбий-сиёсий вазиятни тартибга солиш тўғрисида"ги протокол имзоланди. Шу учрашувдан сўнг, музокараларда  кескин бурилиш вужудга келди ва мухолифат билан ҳукумат қуролли кучлари ўртасидаги ўқ отишни тўхтатишнинг ишончли даври бошланди. Мабодо, ўшанда, Президент чегарадан Душанбега қайтиб келганда эди, Тожикистондаги тўплар садоси қачон тугаши бутунлай мавҳумлигича  қолаверар эди.

Ҳа, тинчлик йўли, ярашиш  осонликча қўлга киритилмади. Умумий Келишувга эришиш учун уч йилу уч ой зарур бўлди. Бу давр мобайнида Эмомали Раҳмон ҳаёти қил учида турган лаҳзалар кам бўлмаган. Бир марта, мухолифат билан тинчлик шартномаси ҳали имзоланмаган пайтда Президент одатдагидек, оддий одамлар билан учрашиш ниятида ноҳияларга сафарга чиқди. Вертолёт парвози узоқ давом этиб, бир неча жойларда учрашувлар бўлиб ўтди. Энг сўнгги учрашув Помирда, Рўшон ноҳияси марказида бўлиши режалаштирилган эди. Ноҳия маркази бўлган посёлка Панж дарёсининг тоғли бир дарасида жойлашган, дарёнинг нариги соҳили Афғонистон ҳудуди эди. Ерга қўнишгач, Президент ва унга ҳамроҳ бўлган мамлакатнинг бир неча раҳбарлари уларни кутиб турган машиналарга ўтиришиб, ноҳия марказига томон йўл олишганда,   тиш-тирноғигача қуролланган уч киши автомашиналар йўлини тўсишиб, орқага қайтишни талаб қилишди. Аммо Эмомали Раҳмон уларни  кўндиришга муваффақ бўлди. Рўшондаги учрашув кўнгилдагидай  ўтди. Маҳаллий халқ Президент сиёсатини қўллаб-қувватлади. Орқадан етиб келган қуроллиларга халқнинг ўзи тўсиқ бўлди. Халқ ўз Президентини ҳимоя қила олди. Тарихий Шартномага имзо қўйилишидан атиги икки ой илгари Хўжанд шаҳрида Президент жонига уюштирилган суиқасд ҳам иш бермади. Тожиклараро музокара ниҳоясига етиб борарди. Ва ниҳоят, юқорида таъкидлаганимиздай, орзиқиб кутилган кун ҳам келди. 1997 йилнинг 27 июнида ҳукумат ва мухолифат  вакиллари Тожикистонда тинчликни ўрнатиш тўғрисидаги Умумий битимни имзолаш учун Москвада йиғилишди. Узоқ баҳс-мунозарадан сўнг, тинчлик битимига имзо чекилди. Бу муҳим ва тақдирсоз ҳужжат нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилди…

Ўша куни Душанбе аэропортида мамлакат Президентини минглаб тожикистонликлар гулдасталар билан кутиб олишди. Бу гулдасталар чиндан ҳам Давлат сарвари - Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси Эмомали Раҳмонга  бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтиром гулдастаси эди. Олқишларнинг адоғи йўқ эди. Президентни кутиб олишга келганларни ҳеч ким бу ерга даъват этмаган, улар қалб амри билан бу ерга келган,  ўз миннатдорчиликларини шу йўсинда изҳор этар эдилар. Бу ҳиссиёт, бу ҳаяжон туйғусини бошқача ифодалаб бўлмас эди. Бу халқ ишончига сазовор бўлишнинг, Миллат пешвоси бўлишнинг ёрқин ифодаси эди.  

Ўша кундан эътиборан тожик халқи тарихида янги давр - ақл ва тафаккур ғалабаси, тинчлик ва бирлик тантанаси устувор  бўлди.  Азалий орзу ва умидларнинг рўёбга чиқиши учун янги уфқлар очилди. Дўстлик ва рафоқат, бирлик ва ягоналик, ҳамдиллик ва ҳамжиҳатлик қарор топди. Юз минглаб қочоқлар ўз хонадони, ўз юрти, ўз ватани -Тожикистонга қайтди. Ўша кундан эътиборан оппозиция сўзи ўзининг салбий маъносини йўқотди. Юртбошимизнинг оқиллиги  халқни бир йўналишга солиб, бир ўзанга буриб юборишида намоён бўлди. Худди ана шу сифати, олийжаноб фазилати  билан у Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, улуғ раҳнамоси сифатида танилди.

Ваҳдат йўли. Йўлсоз Эмомали Раҳмон бу йўлдаги чақир тошларни, хор-тиканларни  териб-тозалаб, унга равонлик бахш этди. Бу йўл ўзанини истиқлол,  истиқбол, бахт-иқбол, нурли чўққилар, файзли, фаровон, тинч ва сокин манзиллар, яшнаган боғ-роғлар сари буриб юборди.  Миллат пешвоси очган ваҳдат йўли  эндиликда ширин ва тотли ҳаёт, мўл-кўлчилик ҳадя этувчи йўл сифатида улуғланмоқда. Бир маҳаллар юрган кишининг юрагини  ваҳима босадиган, ҳар ерда қароқчилар, ўғрилар, каззоблар уя қурган бу йўл эндиликда кўзларни нур-зиёга тўлдиради. Чунки  эндиликда унинг оқил ва доно қўриқчиси, сорбони бор. Чунки бу йўл бошида унинг асосчиси ва меъмори Эмомали Раҳмон  ёққан чироқ порлаб, нур сочиб турибди. Бу чироқ шўъласи кундан-кунга  равшанроқ порламоқда, олис-олисларни ёритмоқда. Дилларни, элларни боғловчи бу йўл, Ваҳдат йўли эндиликда ўзгача бир маъно ва мазмун, ўзгача бир манзара  касб этмоқда. Халқимиз баралла, бир овоздан уни  Эмомали Раҳмон йўли, деб атамоқда.

Халқимиз Тинчлик ва миллий  бирлик асосчиси - Миллат пешвоси асос солган йўлдан бориб, миллий жипслик тантанаси туфайли янгидан-янги зафарларга эришмоқда. Ўтмишнинг аччиқ сабоқларини, нотинчлик даври азобларини унутишга ҳақимиз йўқ. Шундай экан, бугунги ёш авлодни тинчликни кўз қорачиғидек асраш, тинчликнинг қадрига етиш руҳида тарбиялашимиз, ҳар бир суҳбатда ана шу ҳақда сўзлашимиз, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси Эмомали  Раҳмон хизматини эслатиб туришимиз  лозим бўлади. Шундай экан, тинчликни жуда  соғиниб қолган халққа ана шу бебаҳо неъматни қўшқўллаб топширган кишига таъзим этмасдан бўладими, ахир!.. Шунинг учун ҳам,  бу нурафшон йўл ижодкори Эмомали Раҳмонга тасанно айтсак арзийди. Қуйидаги икки ғазал ҳам  ана шу руҳиятда, тинчлик ва миллий бирликка шукроналик замирида  ёзилди.

 

БУ ҲАЁТ ВАҲДАТ БИЛАН

О, нечук тотли, шириндир бу ҳаёт ваҳдат билан,

Элу юрт топди  ривожу ҳам нажот ваҳдат билан.

 

Келди қайтиб лабга ханда, дилга шодлик бирла шавқ,

Келди қайтиб дардли танга куч-сабот ваҳдат билан.

 

Бир қанот Эмом Алию,   бир қанот халқим бўлур,

Мен учарман, эй замондош қўшқанот ваҳдат билан.

 

Эй ватандош "дўст" билан "ваҳдат" сўзи уйқаш бўлур,

Жон қадар дўстдир қара, бегона-ёт ваҳдат билан,

 

Йўқ эди ваҳдат магарким, жилмадик бир дам нари, 

Бир қадам  йўл бўлди бизга коинот ваҳдат билан.

 

Эй Сулаймон, икки халқнинг битта тенг фарзандисан,

Ўзбегим ҳам, тожигим ҳам барҳаёт ваҳдат билан.

 

ХОМАИ ВАҲДАТ БЎЛУР

Куй-қўшиқлар аълоси замзамаи ваҳдат бўлур,

Елканг узра мангу зарбоф жомаи ваҳдат бўлур.

 

Хомаи сулҳ бирла имзо қилди Эмоми Али,

Шоҳ қўлида "сулҳ"ни ёзган хомаи ваҳдат бўлур.

 

Қўлдаги гулгун қадаҳни не экан, деб турмагин,

Ё шароби дўстлик ўлғай, ё майи ваҳдат бўлур.

 

Ким мухолиф бўлди бизга, лўттибоз, ҳангомажўй,

Машваратда ушбу дам ҳангомаи ваҳдат бўлур.

 

Ким ўқир, Ваҳдат китобин қилмасин шак-шубҳаким,

Аҳли дониш ичра у алломаи ваҳдат булур.

 

Эй, Сулаймон, нома ёзма, номаларни ташла, йирт,

Сенга ёлғиз номаи бахт номаи ваҳдат бўлур.

 

Сулаймон ЭРМАТОВ, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси, Лоҳутий мукофоти лауреати.   

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Лимонзорлардаги қут-барака

 

Вахш водийси лимон етиштиришда республикамизнинг бошқа минтақаларидан фарқ қилади.

Бир неча ўн йиллар муқаддам лимон етиштиришда водийнинг саховатли ҳамда танти халқи республикамиз миқёсида етакчи мавқени қўлга киритган эди. Фуқаролар уруши ва унинг мудҳиш жараёнлари туфайли лимон етиштириш суръати кескин равишда пасайиб, соҳага эътибор бериш ёддан кўтарилиб кетди,

Муфассал...

ОТ ЙИҒЛАГАН КУН

 

Инсоннинг болаликда эшитганлари ҳеч қачон ёдидан кўтарилмас экан. Онам унчалик саводли бўлмасалар-да, лекин эртак, ривоят ва бошларидан кечирган турли хил ҳикояларни маромига етказиб сўзлаб берардилар. Бундай эртак ва ривоятларни кўпинча қишнинг узун тунлари биз ака-укалар иссиқ кўрпага ўралганча, мароқ билан тинглардик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990535

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477667
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3595
4027
21280
7426653
99311
114875
7477667

Сизнинг IPнгиз: 18.118.119.129
Бугун: 23-11-2024 16:53:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015