Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Июн 2016 Кӯришлар: 2365
Печат

farmonn

Аҳоли ижтимоий ҳимояси  даражасини юксалтириш, давлат хизматчилари, бюджет муассасалари,  ташкилотлари ходимлари амалдаги хизмат маошлари, нафақалар ва  стипендиялар ҳажмини ошириш бўйича чоралар тўғрисида 

Аҳоли фаровонлиги ва ижтимоий ҳимояланиши даражасини оширишни таъминлаш мақсадида Тожикистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддаси,

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси фуқароларини нафақа билан таъминлаш тўғрисида"ги қонуни 16-моддаси, Тожикистон Республикасининг "Суғурта ва давлат нафақалари тўғрисида"ги қонуни 12-моддаси ва Тожикистон Республикасининг "Ҳарбий хизматчиларни нафақа билан таъминлаш тўғрисида"ги қонуни 49-моддасига мувофиқ фармон бераман:

1. 2016 йилнинг 1 июлидан:

- республика барча ижтимоий ва иқтисодий тармоқлари учун энг кам ойлик маош 60 фоизга оширилсин ва у ойига 400 сомоний ҳажмида белгилансин;

- давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача, ўрта умумтаълим муассасалари ва маориф соҳаси бошқа муассасалари ходимлари лавозимлари билан боғлиқ бўлган маошларини (ойлик маошлари даражаси давлат хизматчилари ойлик маошларидан зиёд бўлган муассасалар ва ташкилотлардан ташқари) 20 фоиз ҳажмида оширилсин;

- давлат бюджетидан молиялаштириладиган илм, маданият соҳаси муассасалари ва ташкилотлари, бошқа муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг хизмат лавозими билан боғлиқ маошлари 20 фоиз ҳажмида оширилсин ҳамда ойлик маошлари давлат хизматчилари ойлик маошларига тенглаштирилган муассасалар ва ташкилотлар маошлари 15 фоиз ҳажмида оширилсин;

- бошланғич касбий таълим муассасалари раҳбарлари лавозимлари билан боғлиқ маошлари  ўқувчилар сонига мувофиқ тарзда ўрта умумтаълим муассасалари раҳбарлари лавозимлари маошларига тенглаштирилсин;

- бошланғич касбий таълим муассасалари ўқитувчилари ойлик маошлари тоифа ва маълумотига мувофиқ тарзда ўрта умумтаълим муассасалари  ўқитувчилари ойлик маошларига тенглаштирилсин;

- давлат бюджетидан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ойлик маошлари 20 фоизга оширилсин ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари лавозими билан боғлиқ маошлари ҳисоб учун асосли ойлик маош ҳажмида  230 сомоний этиб белгилансин;

- давлат бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий ҳимоя муассасалари, қариялар ва ногиронлар учун интернат-уйлар, Улуғ Ватан уруши ва меҳнат қаҳрамонлари ҳамда уларга тенглаштирилган гуруҳлар учун пансионатлар ва санаторийлар ходимлари хизмат лавозими билан боғлиқ маошлари 25 фоиз ҳажмида оширилсин;

- давлат бюджетидан молиялаштириладиган раҳбар ходимлар ва иқтисодиёт реал тармоғи мутахассислари хизмат лавозимлари билан боғлиқ маошлари 15 фоиз ҳажмида оширилсин;

- давлат бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари, шаҳарчалар ва қишлоқлар ўз-ўзини бошқариш органлари давлат хизматчилари олий, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи тоифада давлат хизматчилари маъмурий лавозимига доир тарифга оид коэффициент асоси сифатида асосли ойлик маоши ҳажми 470 сомоний ҳамда юқорида зикр этилган органлар давлат хизматчилари бешинчи, олтинчи, еттинчи тоифа маъмурий лавозимлари учун 520 сомоний ҳажмида белгилансин;

- давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат бошқаруви органлари, суд ва прокуратура органлари техник ишчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, ҳуқуқ ҳимояси, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари, шаҳарчалар ва қишлоқлар ўз-ўзини бошқариш органлари ходимлари лавозимлари билан боғлиқ маошлари 15 фоиз ҳажмида оширилсин;

- ички ишлар органлари, прокуратура органлари ва бошқа ҳуқуқ ҳимояси органлари ҳарбий хизматчилари, оддий ва раҳбарлик таркиби лавозими билан боғлиқ маошлари (тарифга оид маошлари) 15 фоиз ҳажмида оширилсин;

- ҳарбий хизматчилар ҳарбий унвонлари ва ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимлари махсус унвонлари бўйича коэффициентларни ҳисоблаш учун асосли маош ҳажми оддий ходимдан то лейтенантгача 520 сомоний ва катта лейтенантдан армия генералигача 470 сомоний ҳажмида ўрнатилсин;

- олий ва ўрта касбий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари ва Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларидан ташқари) студентлари амалдаги стипендиялари 30 фоиз ҳажмида оширилсин;

- ёш бўйича нафақа ва асосли нафақанинг энг кам ва энг кўп ҳажми  20 фоиз оширилсин;

- ишламаётган нафақахўрлар амалдаги меҳнат нафақалари ёш бўйича нафақалар энг кам ҳажмидан 30 фоизга оширилсин;

- ёш бўйича (ўн нафар ва ундан зиёд фарзандни дунёга келтирган ва уларни саккиз ёшгача тарбиялаган оналар нафақаларидан ташқари), II ва  III гуруҳ ногиронлиги бўйича (болаликдан II гуруҳ ногиронлиги бўйича нафақадан ташқари) ва боқувчисини йўқотган ҳолда, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси фуқароларини нафақа билан таъминлаш тўғрисида"ги қонунига мувофиқ тайинланган ижтимоий нафақалар ёш бўйича энг кам нафақа 60 фоиз ҳажмида белгилансин;

- суғурта нафақалари суғурта қисми 5 фоизга индексация қилинсин;

2.Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органларига:

- мазкур фармонни амалга оширишни 2016 йилда Тожикистон Республикаси Давлат бюджетида меҳнат тўлови ва нафақа билан таъминлаш фонди учун назарда тутилган, озод қолдиқлар маблағлари, республикавий, маҳаллий бюджетларнинг ошириб бажарилган даромади, ижтимоий суғурта ва нафақалар бюджети ҳамда бюджет муассасалари-ю ташкилотлари чиқимлари ва махсус маблағлари бўйича тежалган маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин;

- бир ой муддатда ўз қарорларини мазкур фармонга мувофиқлаштириш;

-меҳнат таътиллари, ишдан кетиш чоғида ёрдампули, вақтинча ишга яроқсизлик учун ёрдампули ва ўртача ойлик маош тўлови (нафақани ҳисоблашдан ташқари) билан боғлиқ бошқа ҳолатларда ўртача ойлик маошни ҳисоблаш  меҳнат таътиллари, ишдан кетиш чоғида ёрдампули, вақтинча  ишга яроқсизлик учун ёрдампули ва ўртача ойлик маош тўлови билан боғлиқ бошқа ҳолатларда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2007 йилнинг 1 июнидан 313-рақамли қарорида тасдиқлангани бўйича  ўрта маошни ҳисоблаш қоидаларига мувофиқ тарзда амалга оширилсин.

 

Тожикистон Республикаси

Президенти                                             Эмомали Раҳмон.

Душанбе шаҳри, 2016 йил, 6 июн.

№ 697.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ЭКСТРЕМИСТЛАР…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига юборган навбатдаги Паёмини барча ватандошларимиз қатори биз Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчилари жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, сўнгра чоп шаклидагисини мутолаа қилдик. У кишининг ҳар бир айтган маъноли сўзларида ҳаёт акс этаётганини

Муфассал...

Қайирмада шундай йигит бор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган ободончилик ва бунёдкорлик сиёсати маҳаллаларда тўлиқ қўллаб-қувватланаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, Шаҳристон ноҳиясида ҳам Президентимизнинг бошлаб берган эзгу ташаббусларидан руҳланган саховатпеша юртдошларимиз талайгина. Бу ерлик бунёдкор кишилар Давлатимиз сарварининг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2465021

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9823277
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1023
3481
4504
9794249
67587
122773
9823277

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 21-07-2026 06:55:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015